IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
376 subscribers
6.89K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 04-СЕНТЯБР, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

"Мақтовлар мени алдай олмайди. Танқидлар мени йиқита олмайди. Булар ҳаммаси фикрлардир. Мен эса қарорман!".

Жуброн Халил Жуброн

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Абу Саид розияллоҳу анҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- “Сизлардан бирингиз ўзи яхши кўрадиган туш кўрса, ўша туши Аллоҳдандир. Шундай туш кўргани учун Аллоҳга ҳамд айтсин ва уни одамларга гапираверсин. Агар ундан бошқасини, яъни ёқимсиз туш кўрса, ўша туши шайтондандир. У тушдан Аллоҳ номи ила паноҳ тиласин ва уни ҳеч кимга сўзламасин. Ана шунда ўша туши зарар бера олмайди”.

(Имом Бухорий ривояти)

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Шайхи унга дебди:
"Ҳой болам! Агар гуноҳ қилсанг уни одамларга айтма. Чунки сен тавба қилсанг ҳам одамлар унутишмайди!".


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Ким мусулмонларга қарши сўзлашда тилига эрк берса ва айбларини кавласa, ўлим чоғида Аллоҳ уни шаҳодат калимасини айтишдан тутиб қолади.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ, "Баҳруд-думуъ" китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Абу Муҳаммад Жубайр ибн Мутъим розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алоқаларни узувчи жаннатга кирмайди”, дедилар.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Киши ўзига таажжубланиши (фахрланиши)
Ақлининг заифлигига далилдир.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир нарса сўрашда, берувчидан хиралик билан тиланманглар. Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз мендан бирор нарса сўраб, ўша бирор нарса сўрашда машаққат туғдирса, мен ундан норози бўлиб қолсам, берган нарсамда барака бўлмайди», дедилар.

(Имом Муслим ривоятлари)
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлни кўриб, «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар. Шунда у аёл: «Нари тур, чунки сенга мендаги мусибат етмагандир ва уни билмайсан ҳам», деди.
Шунда у аёлга: «Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар», деб айтилди. У аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозаларига келди. Лекин у зот ҳузурларида эшик оғаларини топмади.
Аёл: «Сизни танимабман (Эй Расулуллоҳ)», деди.
Шунда у зот: «Ҳақиқий сабр аввалги зарба пайтдагисидир», дедилар.


(Муттафақун алайҳ)
.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА
20.09.2024
Жума

Мавлуду шариф ўқиладиган масжидларимиз манзилларини ҳам яна бир бор
эслатиб ўтамиз...


"ИСҲОҚХОН ТЎРА" (дасаф) жоме масжиди
Тўрақўрғон тумани
Туркистон мфй
Туркистон кўчасида жойлашган.

Масжид имом хатиби:
Жаъфархон домла Сўфиев ва имом ноиби Сайфиддин домлаТемиров бошчиликларида ўқилади.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва меҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Қачон ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бедор бўлиб, иситмага мубтало бўлади», дедилар. 

(Муттафақун алайҳ).

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма

"Роҳатим бузилмасин десангиз, одамларнинг сиз ҳақингизда кўп билишига йўл қўйманг.!"

Жуброн Халил Жуброн.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#эслатма

Луқмони Ҳаким йўлда бораётсалар бир уйдан нола эшитилибди. Кирсалар оғриқларга чидай олмаётган хаста одам дод дер эмиш. Табиблар келиб, муолажалар фойдасизлигини, бир-икки кун ичида узилишини айтишибди.

Луқмони Ҳаким беморнинг билак томирини ушлаб кўриб дебдиларким:
— Дардингга даво бор. Илон заҳри сенга шифо беради. — деб, илонзорга бориб ёшроқ бир илонни бўғзидан бўғиб тутибдилар. Шунда илон иттифоқо тилга кириб дебдики:
— Эй Инсон фарзанди, сен нечун мени бўғаётирсан?
— Шундай қилмасам, бир одам ҳаётдан кўз юмар.
— Ажаб! Бир одамни сақлаб қолмоқ учун мени ўлдирасанми? — дебди илон. — Ахир у ҳам Аллоҳнинг бир махлуқи, мен ҳам. Бир жонни сақлаб қолмоқ учун иккинчисини маҳв этмоқ шартми? Эй Инсон боласи, сен айт: мен бировни чақсам, менинг заҳримни даф эта олармисан?
— Ҳа, — дебдилар Луқмони Ҳаким, — даф эта оларман.
— Унда менинг заҳрим кучли эмас экан, — дебди илон. — Дунёда шундай кучли заҳар борки, сен уни зинҳор даф эта олмассан.
— Қандай заҳар? Қора қуртникими? — деб сўрабдилар Луқмони Ҳаким. — Э, йўқ, — дебди илон, — дунёда энг кучли заҳар — одамнинг заҳри. Бунга даво йўқ. Одам одамни чақса, албатта, ўлим ҳақдир! Аллоҳ биз — илонларни тубан қилиб
яратди. Аммо, биз бир-биримизни чақмаймиз. Сиз — Одам болаларини юқори қилиб яратди, сиз бир-бирингизни чақиб ўлдирасиз. Сен жонини сақлаб қолмоқчи бўлаётган хастага менинг заҳрим даво эмас, янглишма. Уни ўзининг ишонган дўсти чаққан. Унинг заҳрига даво топа олмассан. Бунга, ҳатто, Луқмон ҳам даво топмагай. Қўй, ўлаверсин, азобларидан қутула қолсин...

Ўшанда ҳазрат Луқмони Ҳаким чорасиз қолган эканлар...

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

НАБАВИЙ ТАВСИЯ

Хузайфа разияллоҳу анҳудан, у деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тилим ёмонлиги (фахш сўзларни кўп гапириб юборишим) хусусида шикоят қилдим. Ул зот: “Истиғфор айтмайсанми? Ҳатто мен бир кунда юз марта истиғфор айтаман” – дедилар. (ал-Азкор / 908).

Мулоқот чоғида оғзидан фахш сўзлар чиқиб кетадиган одамлар кўпроқ истиғфор айтиши (астағфируллоҳ дейиши) керак. Шу зикрга тилини ўргатган одам ўз-ўзидан ёмон сўзларни гапирмайдиган бўлиб қолар экан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉@suzukotaziyoratgoxi
#ЭСЛАТМА:

Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Аллоҳ таоло сизлардан уч нарсага рози бўлади ва уч нарсани ёқтирмайди. Унга ибодат қилишингизга, Унга бирон нарсани шерик қилмаслигингизга, барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланишингиз ва бўлинмаслигингизга рози бўлади, миш-миш сўзлар айтишингизни, кўп савол беришингизни ва молни беҳуда совуришингизни ёқтирмайди”.

(Имом Муслим ривояти).


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#ЭСЛАТМА:

​​​​​ОЛТИ ДИНИЙ КАЛИМА

1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
«Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ»
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.

2. КАЛИМАИ ШАҲОДАТ (гувоҳлик калимаси, иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.

3. КАЛИМАИ ТАВҲИД (тавҳид, яъни Аллоҳнинг бирлигига иқрорлик калимаси)
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр».
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.

4. КАЛИМАИ РАДДИ КУФР (куфрни рад этиш калимаси)
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Аллоҳумма! Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам. Иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳим! Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

5. КАЛИМАИ ИСТИҒФОР (гуноҳ кечирилишини сўраш калимаси)
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб».
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан. Албатта Сен ғайбларни билувчисан!

6. КАЛИМАИ ТАМЖИД (улуғлаш калимаси)
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
«Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун».
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Мўминнинг меърожи” китобидан

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тунда бир соат бор, бирор мусулмон киши ўша соатга мувофиқ келиб, Аллоҳдан дунё ва охират яхшиликларини сўраса, Аллоҳ унга ўша нарсани ато қилади. Ана шу фурсат ҳар тунда бўлади", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма

Кимки ўзининг турли заифликлари, камчиликлари ва муҳтожликларини билса, ўзига ўхшаш бошқа бир инсонга нисбатан мутакаббирлик қилмайди.

Имом Мотуридий.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
- “Яқин келажакда, устиларингизга оч қолган ёввойи ҳайвон ўзининг ўлжасига ташлангандек ташланади. Шунда сўрашди:
- “Унда биз камчилик бўлганимиз учун шундай бўладими?”.
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
- “Йўқ, у кунда сизлар кўп бўласизлар, лекин сувнинг устидаги кўпик каби бўласизлар. Аллоҳ душманларингиз қалбидан сизлардан қўрқишни олиб қўяди ва қалбингизга “ваҳн” солиб қўяди. Шунда сўрашди:
- “Ваҳн” нима?”.
Пайғамбар алайҳиссалом жавоб бердилар:
- “Дунёга муҳаббат ва ўлимдан қўрқиш”.

(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма

«Энг катта бойлик ақлдир. Энг катта қашшоқлик аҳмоқликдир. Энг катта жоҳиллик такаббурликдир. Энг катта устунлик гўзал ахлоқдир. Мен сенга маслаҳат бераман: аҳмоқлар билан дўстлашма, чунки аҳмоқ сенга ёрдам бермоқчи бўлади, лекин сенга зарар етказади. Ёлғончилар билан ҳам дўстлашма, чунки улар узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. Зиқнага ҳам яқинлашма, чунки зиқна сенга керак бўлган нарсани энг муҳтож бўлиб турган пайтингда бермайди. Ёмон одамлар билан дўстлашмасликни маслаҳат бераман, чунки ёмон одам сени арзонга сотади».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
«Миллионер саҳобалар» китобидан.

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat