IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
380 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ سَرِيرَتِي خَيْرًا مِنْ عَلاَنِيَتِي وَاجْعَلْ عَلاَنِيَتِي صَالِحَةً اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلاَ الْمُضِلِّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман».

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга таълим бериб: «Аллоҳим! Менинг сиримни ошкоримдан яхши қилгин. Ошкоримни солиҳ қилгин. Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман», дегин», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Хайрли тонг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
"Қизларни ёмон кўрманг. Чунки улар қимматли дўстдирлар".

Имом Аҳмаднинг Уқба ибн Омирдан ривоятлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Mana shu suratda belgilangan joy MULTAZAM deyiladi. Shu joyga borib, shu suratdagi kishidek ko’kragingiz, yuzingizni devorga yopishtirgancha chin qalb bilan duo qilsangiz, mana shu yerda hech bir duo qaytarilmasligi sahoba va salaflardan rivoyat bo’lgan, asrlar davomida buni ko’plab ulamolar sinaganlar. Jumladan, shayximiz shayx Homid Akrom Buxoriy hafizahulloh 2 marta qiyin holatda shu yerda duo qilganlarida duolari qabul bo’lganini aytganlar.
Alloh taolo shu yerda duo qilishni, jannatni, ikki dunyo saodatini so’rashni va duolarimiz qabul bo’lishini nasib etsin
!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ибрат

Онангга ҳеч нарсада бахиллик қилма!
Туғилганингда киндигинг кесиб ташланиб, танангда унинг изи қолади. Бу из бир пайтлар онангнинг жисмидан озуқа олганингни, онанг сен учун нақадар буюк инсон эканини эслатиб туриш учундир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#таъмагирилик

«Синган оёғинг билан юравер. Оғирлигингни ҳеч кимнинг елкасига ташлама».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
عبدالله_القرافي

Шайх  Абдуллоҳ Ал-Қирофий томонидан  гўзал тиловат



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Таҳорат қилиш одоблари

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ" дейилади. "Вузуъ" сўзи луғатда "гўзаллик" ва "ялтираш" деган маъноларни билдиради. Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти билан баъзи аъзоларни ювиш "вузуъ" деб айтилади.
Таҳорат энг аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади, соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради.
Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодатга таҳоратли ҳолда киришишга буюрган. Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз бўлганидан кейин доимо таҳорат билан покланиб юрилса, ҳақиқий исломий одобга риоя қилинган бўлади.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар" (6-оят).
Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ушбу ояти каримадан олишган. Буни қуйидагилардан иборат:
1. Юзни ювиш.
2.Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш.
3.Бошга масҳ тортиш.
4.Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
Уламоларимиз таҳорат борасида келган ҳамма ҳадис ва бошқа манбаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиққан таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар соладиган бўлсак, бу ҳақиқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.
Таҳорат одоблари қуйидагилар:
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш зарур. Таҳорат ибодат бўлгани учун, уни қиблага қараб қилиш керак бўлади.
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш лозим. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун, шундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш талаб этилади. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш қулай бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қиладиган жой ва шароитлар қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи бажариши афзал саналади.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик лозим. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш мақбулдир.
5. Узуги бор одамлар уни бир қимирлатиб, остига сув етказиши керак.
6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни эса чап қўл билан тозалаб қоқиш зарур.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасдан таҳорат қилишни бошлаш керак.
8. Сувни исроф қилмаслик талаб этилади.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олинса, қулай бўлади.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда, "бисмиллаҳ"ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин "калимаи шаҳодат"ни ва ривоятда келган дуони ўқиш.
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
Мусулмон инсон кундалик ҳаётида доимо баданининг маълум қисмлари пок ҳолда юриши учун таҳорат етарлидир. Исломда таҳоратнинг ўзи билан кифояланиб қолинмайди. Балки мусулмон инсонга бутун баданини пок тутиш учун Аллоҳ таоло ғуслни ҳам фарз қилган.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Ўқишга қаттиқ тўймагунча ёзишга ўтмагин. Чунки "Сувқувур тўлсагина жўмрак очилади".

Айман Ёғий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

Бугун, Наманган вилояти вакиллигининг мажлислар залида “Ҳаж – 2024” мавсумида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларидан борувчи ҳаж зиёратчиларига бириктирилган гуруҳ раҳбарлари (эллик бошилар)га офлайн шаклдаги икки кунлик ўқув семинари бошланди.

🔸Ўқув машғулотларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов, “Ҳидоя” ўрта маҳсус ислом билим юрти ўқитувчиси Азимхон домла Абдуллаев, Наманган шаҳар бош имом-хатиби Абдуллоҳхон домла Саматов, Наманган шаҳар "Истиқлол" жоме масжиди имом-хатиби Содиқжон домла Бойхоновлар томонидан олиб борилмоқда. Улар гуруҳ раҳбарларига Ҳаж ва умра амалларини адо этишнинг шаръий аҳкомлари, хусусан, Ҳаж ва умранинг фарз ва вожиблари, эҳромга кириш, тавоф ва саъй қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳаж қилиш асносида ман этилган амаллардан сақланиш, шунингдек, Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак жойларни зиёрат қилиш одоблари ҳақида маъруза қилдилар.

🔹Шунингдек, гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга муборак сафар давомида доимо хушмуомала бўлиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш, зикру ибодатларни кўпайтириш, беҳуда нарсаларни тарк этиш ҳақида ҳам эслатиб туришлари лозим эканини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан керакли жавоблар берилди.
Ўқув семинар эртага ҳам давом этади.

🌐Сайдан ўқиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM