IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
344 subscribers
6.21K photos
2.57K videos
47 files
11.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Кўз ёшлари фақат қалб қотгани учунгина қуригандир,
қалблар эса, фақат гуноҳларнинг кўплиги учунгина қотгандир.


Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
СЎНГГИ РАМАЗОНДАГИ РЎЗАМ

Агар бу Рамазон ҳаётимдаги сўнгги Рамазон эканини билсам, бирор нарсасини нуқсонга учратмай, рўзамни муҳофаза қилишга интилган бўлардим. Рўзадорнинг рўзасидан очлик ва чанқоқликдан бошқа насибаси бўлмаслиги ҳам мумкин... Аксинча, мен унинг ҳар лаҳзасини Аллоҳ учун деб ҳисоблайман, ушбу рўзада нафсим, шайтон ва дунё ҳавасига қарши жиҳод қиламан.

Агар бу Рамазон ҳаётимдаги сўнгги Рамазон эканини билсам, Мусҳафи шарифнинг аввалидан то охирги саҳифаларигача сайр қилинадиган ва Қуръон ҳофизлари Аллоҳ таолонинг оятларини ўқиб дилларимизни
яшнатадиган масжидда таровеҳ намозларини адо қилишга ҳарис бўлардим. Аллоҳ таоло гуноҳларимни мағфират қилишини тилаган ҳолда Қуръонни тадаббур қилар, унинг
маънолари устида тафаккур юритар эдим.

Агар ушбу Рамазон мен учун сўнггиси эканини билсам, албатта, Қуръони карим тиловатини кўпайтирган, Қуръонни бир неча марта хатм қилган бўлар эдим. Лекин бу галги қироатим аввалги қироатларимдан бутунлай фарқ қилиб, хушу ва тадаббур билан ўқиган бўлар эдим. Ҳар бир оятни ақлим ва қалбим билан чуқур ҳис қилиб, маъноларини тушуниб ўқир эдим. Унинг маънолари ва ҳидоят белгиларини англаш учун қалбим ва ақлимга фурсат берар эдим.

Агар ушбу Рамазон ҳаётимдаги сўнгги Рамазон бўлишини билсам, ўзим ва меросхўрларим учун мол-дунё тўпламас эдим. Балки Раббим ҳузурида менга манфаат келтирадиган ишга бел боғлаган бўлардим. Бутун эътиборимни фақир кишилар, муҳтож талабалар, уйланишга қурби етмай, ўз иффатини сақлаб юрган ёш йигитлар ёхуд қийинчиликда қолган мусулмонларни излаб топишга қаратган бўлар эдим.

Агар ушбу Рамазон мен учун охиргиси эканини билганимда, албатта, қариндош-уруғларимга силаи раҳм қилган, фақат телефон орқали боғланиш билан кифояланмай, барчаларини зиёрат этган бўлардим.

СИЗЧИ?!

«Сўнгги Рамазон» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Рамазон эҳсон ойи

🌙 Фарз қилинган закот чўнтаклардан олинадиган солиқ эмас, балки у энг аввало инсонларга меҳр-мурувват ва раҳм-шафқат туйғу, шиорларини сингдириш, турли табақалар ўртасида танишув ва улфатлик муносабатларини мустаҳкамлашдир. Қуръони каримда закот беришдан мақсад, ғоя баён этилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хитобан: “Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, дейилган. Тавба сураси, 103-оят.
Шунингдек, закот жорий этилишининг энг муҳим ҳикматларидан бири, нафсни тубанлик кирлигидан тозалаш ва жамиятни олий даражага кўтаришдан иборатдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Закот - Исломнинг кўпригидир” деганлар. Закот бериш билан бевалар, етимлар, ногиронлар ва муҳтожларга ғамхўрлик қилинади. У инсонлар ўртасида алоқаларни яхшилаб, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кўприк бўлади. Закот берувчини пулга муҳаббатдан, бахиллик каби қалб касалликларидан асрайди. Закот инсонни пулга ҳирс қўйишдан ҳимоя қилиб, ҳар бир яхшилик Аллоҳ таолодан эканини тушунишига сабаб бўлади.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдиларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб: «Аллоҳумма аъинний ъалаа ғомароотил мавти ва сакароотил мавти», деб айтдилар».
(Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)

@quranuz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 ☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ☘️ 🌺

Ё Роббал оламин, гуноҳимни кечиргин, эй гуноҳкорларнинг гуноҳларини афв қилувчи Зот, бизни афв этгин!

Каналга
аъзо бўлинг:👇👇👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat