IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳли-аёллари билан муомалалари.


👫 Аёли билан сайр қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кеч кирса Ойша розияллоҳу анҳо билан суҳбатлашиб сайр қилар эдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


🏡 Уй ишларида ёрдам бериш.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйда нима қилишлари ҳақида сўралганида: “Аҳлининг меҳнатида (машғулотларида) бўлар эдилар” деб жавоб қилдилар.
(📚 Бухорий ривояти.)


💖 Муҳаббатини изҳор қилиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида айтиб, “Менга У (яъни Хадича розияллоҳу анҳо)нинг муҳаббати берилди" дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


🌸 Аёлининг чиройи, гўзаллигига назар солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин бирор мўмина аёлни ёмон кўрмасин, уни бир хулқини ёмон кўрса, бошқа бир хулқидан рози бўлади (яхши кўради)” дедилар.
(📚 Муслим ривояти.)


👊 Аёлини урмаслик.

Ойша онамиз айтадилар: "Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирорта аёлларини урмаганлар"
(📚 Насоий ривояти.)


💧Йиғлаган вақтда кўнглини олиб, ҳамдард бўлиш.

София розияллоҳу анҳо бир куни “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда эдилар. Ўша кун София онамизнинг навбати эди, маркаблари юришда секинлаб қолди. Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида у киши “Сиз мени суст-секин юрадиган туяга миндирдингиз” деб йиғлаганларида Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан кўз ёшларини артиб тинчлантирар, хотиржам қилар эдилар”.
(📚Насоий ривояти.)


🍗Аёлининг оғзига луқма солиш.

Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бирор нарсани инфоқ қилиб Аллоҳнинг розилигини талаб қилсанг, савобга эришасан. Ҳаттоки, хотинингнинг оғзига солган луқмангга ҳам савоб оласан” дедилар.
(📚Бухорий ва Муслим ривоятлари)


🚴‍♀️ Аёли билан мусобақа ўйнаш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ойша онамиз билан (кимўзиш) мусобақа ўйнаганлари ва Ойша онамизинг ўзиб кетганлари, сўнг Ойша онамиз семириб, оғирлашиб қолгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзиб кетганча кулиб “Бу ўшанинг ўрнигадир” (яъни Оиша розияллоҳу анҳони ўзиб кетганлигини назарда тутиб) деганлари ривоят қилинади.
(📚 Абу Довуд ривояти)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#🔤🔤🔤🔤🔤
#💬💬💬

Қамарий Рабиъул аввал ойининг иккинчи куни муборак!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Абдулхай домла ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби


Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | 🚀Telegram
📷Instagram | 🔵Facebook | 🎬Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
GIF
ЛУҚМОНИ  ҲАКИМДАН
       СЎРАДИЛАР:


- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажисидан ожиздир?
- Аҳмоқлик.

«Ўксинма» китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أَذْهِبِ الْبَأْسَ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي، لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сен инсонларнинг Роббисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўкирдилар: «Аллоҳумма роббаннааси азҳибил басаа ишфи анташшаафий лаа шифаа иллаа шифаа`ука шифаа ан лаа йуғоодиру сақоман».
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».

Ибн Сунний ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен жим тураман
Менинг сирларимни сенга кўнглим айтади.
Диққат  эт, кўнгил товушини кўнгил эшитади.
Бизга жон қулоғини бер.
Тан қулоғи керак эмас.

                            Мавлоно Румий
🍂
Ҳар гўзал кунларни қадрлайлик..
Бугун ҳабар ололмаган дилга яқинларингиз бўлса эртага инншааллоҳ боринг ёки қўнғироқ қилинг...
📿
Атрофдан фақат яхшилик изланг.
Сизга озор берадиган нарсалардан кўзингизни юминг...

Роббим ғойибидан берсин,кутилган ва кутилмаган хайрли ризқ берсин.
Ўзидан ўзгадан қарздор бўлмайлик...


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ёмонликлардан кейин яна ёмонликлар қилиш нақадар жирканч! Ёмонликлардан кейин яхшиликлар қилиш нақадар чиройли! Ундан-да чиройлироғи яхшиликлардан кейин яхшиликлар қилишдир!” дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#тиловат

Шайх   Ҳайсам Ад- Даҳиндан гўзал  тиловат‌‌

Перевод: tg-uz
#qiroat

Shayx Haysam Ad-Dahindan go'zal qiroat‌‌


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЭР ОДОБИ

Эркак ўз аёлига гўзал хулқ, очиқ юз билан муомала қилади, одоб билан, нозик ва мулойим сўзлашади.

Аҳли-аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини сўрайди.

Аёли ёлғиз ва кайфияти яхши бўлса, сочларини силаб, суюб, турли илтифотлар кўрсатади.

Уни қайғули, хафа ҳолатда кўрса унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар ила тасалли беради.

Турли ширин сўзлар, тасалли, ваъдалар билан хотининг кўнглиги хуш этади. Чунки аёл эриниг хонадонига бошқалардан умидсиз, яхши сўзга муҳтож бўлади.

Аёлига бола тарбиясида яқиндан ёрдам беради, бу соҳада унинг оғирини енгиллаш тиради. Динини тушунтириш, касб-ҳунар ўргатиш, жисмонан чиниқтириш кўпроқ оталар зиммасидадир.

Аёлини ўз сингари едиради, кийинтиради, ўтирадиган уйини жиҳозлаб беради, нафақаси ва харажатларини зиммасига олади.

Хотинини асло урмайди, дунё ишларида бўладиган айрим қусурлари учун сўкиб-термагайди.

Аёлининг дин ишларида йўл қўйган қусури учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёл жуда ҳаддан ошгандагина исломий танбеҳни қўллайди.

Аёлининг ёмон қилиқларига сабр этиб, уни тарбиялаш чорасини ахтаради. Ғазабига кирганда сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун ана шу сукутга таслим бўлади. Пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди.

Хотини яхши хулқли бўлиб, хизматини комил адо этса, унинг ҳаққига дуо қилади. Аллоҳга ҳамду-сано айтади.

Аёли билан тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина маслаҳатлашади, бошқа катта ишларни унга юкламайди.

Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмасликка олади.

Унинг бутун сир ва айбларини ўзгалардан пинҳон тутиб, яширади.

Аёлининг номаҳрам ларга рўбарў ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан ёки апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади.

Хотинига Қуръони каримни, Аллоҳнинг фарзлари ва дин одобларини ўргатади.

Аёлининг изнисиз сафарга, ҳаттоки ҳажга ҳам кетмайди. Аёли билан бахтли ҳаёт кечираётган бўлса, унинг устига яна уйланмайди.

Эркак аёлига ўзининг қайғу-ғамлари ва ташвишларини, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, оромини бузмайди.

Аёл эрининг кечаю-кундуз хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб, тарбиялагани, оиланинг посбони ва хазинабони, муниси ва ёри бўлгани учун ҳам эр унинг олдидан ҳам, орқасидан ҳам хайрли дуолар қилади, қарғамайди, баддуо қилмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
#🔤🔤🔤🔤🔤

Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз обуначилари!
Анбиёларнинг сафоси, азиз-авлиёларнинг асли, сарвари олам, имомул муттақин бўлган жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таъриф-тавсифлари ҳамда мўъжизаларини сиз азизларга етказиш мақсадида ҳар куни “Сийратни ўрганиш ойи” номи остида туркум суҳбатлар намойиш этиб борилмоқда.
Суҳбатнинг 3-сони бугун шом намозидан сўнг ёритилади, бизни кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
матбуот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:👇
🌐www.Ravza.uz | ✈️Telegram
📷Instagram | 📒Facebook | 🖤Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#🔤🔤🔤🔤🔤
#💬💬💬

Қамарий Рабиъул аввал ойининг учинчи куни муборак!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Абдулхай домла ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:👇
🌐www.Ravza.uz | ✈️Telegram
📷Instagram | 📒Facebook | 🖤Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор айтишни унутманг!!!
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى غَمَرَاتِ الْمَوْتِ وَسَكَرَاتِ الْمَوْتِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ўлим шиддати ва ўлим талвасасида менга ёрдам бер».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимлари яқинлашган эди. Олдиларида бир қадаҳда сув бор эди. Унга қўлларини тиқдилар, сўнг сувини юзларига суртиб: «Аллоҳумма аъинний ъалаа ғомароотил мавти ва сакароотил мавти», деб айтдилар».
(Термизий ва Ибн Можа ривоятлари)

@quranuz_kanali
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Машҳур_қорилар

Шайх Абдураззоқ  Ад-Дайлимий  томонидан   гўзал тиловат.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat