IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
374 subscribers
6.92K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умра амаллари қандай бажарилади?

Ҳасан домла Қодиров

@Shariatuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9312. Тўрт фасл қандай юзага келади?
Ер ўз ўқи атрофида бир сутка давомида ўнг томонга 23.43 даража оғиш билан айланади. Ер айланиш ўқининг ана шу оғиши фасллар ўзгаришининг асосий сабабидир ҳамда, куну туннинг ўзгариши сабабидир.
Ер шари икки қисмга – шимолий яримшар ва жанубий яримшарга бўлинади.
Декабрь: Қуёш нурлари экватордан жанубга перпендикуляр тушади, шу сабаб бу вақтда ёз Жанубда, қиш эса Шимолда бўлади.
Март: Қуёш нурлари экваторга нисбатан перепендикуляр тушади, шу сабаб куз ер шарининг Жанубида, баҳор бўлса Шимолга тўғри келади.
Июль: Қуёш нурлари экватордан шимолга перпендекиляр, шу сабаб қиш бу вақтда ер шарининг жанубида, ёз эса Шимолда бўлади.
Сентябр: Қуёш нурлари экваторга нисбатан перепендикуляр тушади, шу сабаб, баҳор ер шарининг жанубида, куз бўлса Шимолда бўлади.

MANBA @arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Жаноза намозида 2-3 такбирларга улгурган киши жаноза намозини қандай тугатади?

Муҳаммад Aйюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

🔗
Улашинг: @diniysavollar

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
⛔️ Бир оят тафсири: Ширкдан сақланган тақводорлар

☪️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Рост (Қуръон)ни келтирган зот ва уни тасдиқлаган (мўминлар) – ана ўшалар тақводор зотлардир” (Зумар сураси, 33-оят).
❗️Яъни, Парвардигори ҳузуридан ҳақни, сидқни келтирган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у зот олиб келган ҳақ нарсага имон келтирган, уни шак-шубҳасиз тасдиқлаган мўминлар Аллоҳга тақво қилувчилар, У Зотни яккаю ягона деб билувчилардир. Улар ширкдан, Аллоҳга бирон нарсани ёки кимсани шерик қилишдан, бут-санамларга ибодат қилишдан йироқ юрадилар, савоб умидида Аллоҳга итоат этадилар, ибодат қиладилар. Бу ерда “уни тасдиқлаганлар” деганда, қиёмат кунигача яшаб ўтувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келтирган ҳақ динни тасдиқлаб, унга амал қилувчи, Аллоҳга тақво қиладиган холис мўминлар назарда тутилмоқда. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ушбу оят тафсирида шундай деган: “Лаа илааҳа иллаллоҳ билан ростни келтирган зот ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқлаганлар, ана ўшалар ширкдан ўзларини сақлаган тақводорлардир” (Ибн Жарир, Ибн Мунзир, Ибн Абу Ҳотим ва Ибн Мардавайҳ ривоят қилган).

📙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Ростгўйлик ва ёлғон” китобидан олинди.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​ГАРОВ ЎЙНАШ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! 2та дўст бир-бири билан гап талашиб қолиб гаров ўйнашди. Шу ўйнаган гаровларини мулки ҳаром бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гаров ўйнаш ҳаром. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким «Кел гаров ўйнаймиз» деса ўша гапига садақа берсин» деганлар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ حَلَفَ فَقَالَ فِي حَلِفِهِ: وَاللَّاتِ وَالْعُزَّى. فَلْيَقُلْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ. وَمَنْ قَالَ لِصَاحِبِهِ: تَعَالَ أُقَامِرْكَ. فَلْيَتَصَدَّقْ 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким онт ичса-ю, онтида «Лотга қасам», «Уззога қасам», деса, дарҳол «Лаа илааҳа иллаллооҳ», деб олсин. Ким шеригига «Кел, сен билан қимор ўйнайман», деса, дарҳол садақа қилиб юборсин». («Олтин силсила» китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/16451

Манба
#Мулоҳаза

Ўзингни ёлғиз ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
"Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз"
(Қоф сураси, 16 оят).

– Сени атрофингда бирон кимса сезмаётгандек ҳис этсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
"У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур",
(Анъом сураси, 59 оят)

– Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг, қуйидаги оятни эсга сол:
"Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз",
(Исро сураси, 82 оят).

– Сабрингга яраша савоб олишингни асло унутма:
"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур"

(Зумар сураси, 10 оят).



Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Hurmatli obunachilar, @ibratuzzbot rasmiy botimiz ishga tushganini yana bir bor eslatib o'tamiz. Endi bemalol o'z savol, taklif yoki e'tirozlaringni yo'llashingiz mumkin. Savollarga ustoz Ja'farxon domla So'fiyev javob beradilar!

Guruhimizga odam qo'shing, yaqinlaringizga postlarimiz va maqolalardan ulashing. Yaxshilikka dalolat qiling!

©Is'hoqxon To'ra Ibrat jom'e masjidi hay'ati
Do‘stingdan aloqani uzma, garchi nonko‘rlik qilsa ham...
Dushmaninga ishonma, garchi senga shukrlar aytsa ham.


©️ Alisher Navoiy

Yaqinlaringizga ham ulashing
👇 👇 👇 👇 👇
t.me/SOF_ISLOM_UZ
Ҳақиқий бой

Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам:
- “Мол - дунёси кўп бўлган киши бой дейилмайди. Балки ҳақиқий
бой нафси тўқ бўлган кишидир” - дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚАЛБНИНГ УЧ ХИЛ ҲОЛАТИ

Қалблар уч хил бўлади:
1. Салим қалб. Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: “У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)” (Шуаро сураси, 88-89-оятлар).
Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун – яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз!
2. Ўлик қалб. У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун яхши кўради. Берса ҳам, бермаса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
3. Касал қалб. Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда – бир томондан – Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим !

"Қуръон - қалблар шифоси"
китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҲАЁ, ҲАЁ, ВА ЯНА ҲАЁ

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«الْإِيمَانُ بِضْعٌ وَسِتُّونَ شُعْبَةً، وَالْحَيَاءُ شُعْبَةٌ مِنَ الْإِيمَانِ».

«Иймон олтмиш неча шўъбадир. Ҳаё иймоннинг бир шўъбасидир», деганлар».

Фозил қори ака раҳимаҳуллоҳ мавъизаларидан бирида бундай дегандилар:

«Этаклар тиззадан тепага кўтарилиб кетган. Ҳа, десангиз, маданиятлимиз дейишади. Ҳаё маданият эмасми?! Ор-номус, иффат маданият эмасми?!» https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Iltimos azizlar, bu ilm o'rganishlik maqsadida ochilgan kanal. Kanalni, avvalo o'zingizni domlani va barchani xurmat qiling. Domlaga nima savolingiz, nima murojaatingiz bo'lsa siz azizlar uchun yengillik maqsadida @ibratuzzbot botini tashkil qilganmiz. Bemalol o'sha bot orqali domla bilan bog'lanishingiz mumkin.
Bir birimizni xurmat qilaylik!
– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;
– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;
– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.

Бизларни эса телефонларимиз ҳалок қилди!

Муҳаммад Ротиб Ноблусий

MANBA @Yoldoshbek_Ibrohim

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ким хонадонига барака тушишини хоҳласа, уйига кирганда аҳли оиласига салом берсин!
Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болажоним! Уйингга кирганингда салом бергин. Шунда ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлади», дедилар.
Имом Термизий ривояти қилиб, ҳасан ва ғариб ҳадис, дедилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Til ofatidan saqlanaylik
Rahimberdi Rahmonov
Сергаплик офатдир! Раҳимберди домла Раҳмонов

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТЕГИРМОН АЙЛАНТИРДИ
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг райҳоналари бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетганидан, мешда сув ташийвериб елкалари шилинганидан, уй супуриб кийимлари чанг бўлганидан турмуш ўртоқлари Али розиёллоҳу анҳуга шикоят қилдилар. Али розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга асирлар келганини, у кишидан ходим сўрашларини айтдилар.
Фотима розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордилар. У кишининг ҳузурларида бир неча кишилар бор экан. Уларнинг олдида эҳтиёжларини айта олмадилар. Оиша онамиз розиёллоҳу анҳуга секин нима сабабдан келганларини айтдилар ва қайтиб кетдилар.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан кишилар кетганидан сўнг Оиша онамиз розиёллоҳу анҳо Фотима розиёллоҳу анҳонинг келганларини айтдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Фотима розиёллоҳу анҳонинг уйларига бордилар. Улар ухламоқчи бўлиб туришган экан. Киришга изн сўрадилар. Сўнгра кириб уларга дедилар:
-Сизларга ходимдан ҳам яхшироқ нарсани айтайми? Ухлаш учун тўшакка кирсангиз ўттиз уч марта такбир айтинг, ўттиз уч марта тасбиҳ айтинг, ўттиз уч марта таҳмид айтинг. Ана шулар сиз учун ходимдан яхшироқдир!

Бутун дунё аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг жигарпоралари бўлмиш Фотима розиёллоҳу анҳо тегирмон айлантиравериб қўллари қавариб кетибди. Сув ташийвериб елкалари шилинибди. Уй супуравериб кийимлари чанг бўлибди. Бу билан Фотима розиёллоҳу анҳонинг қадрлари эрлари наздида камайдими, оталари наздида камайдими, Роббилари наздида камайдими?!
Аслида аёл кишига уй ишларида ёрдам берадиган ходиманинг бўлиши айб эмас. Уй ишлари аёлларимизни эзиб ташлайди. Оиласига моддий кенгчилик ва иқтисодий жаннат яратиб қўйган эркак ҳақиқий мард ва олийжаноб эркакдир. Хотинига ходима ҳозир қилиб бериш гуноҳ эмас. Қизининг эҳтиёжи борлигини билиб унга ходима ҳозирлаган ота ундан ҳам олийжаноброқдир. Аммо бу иш уйдаги вожиботларни эрнинг зиммасидан соқит қилмайди. Эр ҳатто уй ишларида хотинига ёрдамлашиб туриши гўзал муомалот ва суннатдандир.
Аммо бугун шунга мубтало бўлдикки, баъзи овозлар “аёл ҳуррияти” номи остида сатр ва яширишга асосланган хонадонларни бузиш ва барбод қилишга уринишаяпти. Уйида ўтирган муслимани чўридек эзилган қилиб кўрсатишаяпти. “Бу башариятни хорлашдир!”, деб жар солишаяпти. Хотиннинг оиласини ўз қўли билан овқатлантиришида, эри ва фарзандларининг кийимларини ўзи ювишида, уйларини ўзи тозалашида қанақа хорлик бор билмадим!
Агар бу ишларни машаққат дейилса бунга муҳаббат бармоқлари ила имзо қўямиз. Аммо бу ҳаёт. Бунда ҳамманинг ўз ўрни бор. Ҳар бир ишда қийинчилик бор. Аммо мавзудан чеккага чиқиб буни қуллик дейиш, аёлларни хорлаш дейиш аҳмоқона даъводир. Аёлнинг озодлиги унинг фитрати бўлмиш оналик, завжалик ва уй бекасилигидан мосуво қилиш билан бўлмайди. Аёлнинг озодлиги уларни гап билан ҳам, амал билан ҳам тақдирлаш билан бўлади. Уларга ширин гапларни гапириш билан бўлади. Вақти-вақти билан уларга совғалар бериб, қучоқлаб, пешанасидан ва қўлларидан ўпиб ҳаётда уларнинг роли катталигини айтиб мақташ билан бўлади.
Фотима розиёллоҳу анҳо чўри эмас эдилар. У кишини ҳеч ким хорламаган эди. аммо уй ишлари у кишини чарчатган эди. Али розиёллоҳу анҳунинг ходима олиб бермаганларига сабаб пуллари йўқлиги эди. Мақсад Фотима розиёллоҳу анҳони қийнаш эмас эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Фотима розиёллоҳу анҳога ходима бермадилар. Зеро у киши одил эдилар. Агар Фотима розиёллоҳу анҳога ходима берсалар, Мадинадаги бошқа аёлларга ҳам ходима беришлари лозим бўлиб қолар эди.
Азиз аёлларимиз! Сизлар ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Чунки сизлар бўлмасангиз уй ҳам бўлмайди, тирикчилик ҳам давом этмайди. Ҳар-бир амалда ажрни ҳис қилинг. Уйда қилган ҳар-бир хизматингизда савобни ҳис қилинг. Эркак кишининг хотинининг оғзига соладиган биргина луқмасида садақанинг ажри бўлса, аёлнинг оиласи учун бу луқмани пишириб бериши, уларга чиройли тақдим қилиши, оиласининг кийимларини ювиши нега савоб бўлмасин?!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙИБМАН
#намоз

879-CАВОЛ: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқиб қўйибман, икки соатдан кейин қон текканини эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

"قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة".

Мен "Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?", дедим. "Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди", деди. Яна мен "Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?", дедим. "Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди", деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat