IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.94K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши
намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЖАНОЗА НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз

116-CАВОЛ:
Ҳурматли устозлар, жаноза намози қандай ўқилади? Иложи бўлса батафсил маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза
намози фарзи кифоя бўлиб, бундан хабардор бўлган кишилардан бир қисми адо этиши билан бошқалардан бу фарз соқит бўлади. Агар ҳеч ким ўқимаса, ҳаммалари гуноҳкор бўладилар. Жаноза намозининг фарзи иккита: тўрт такбир ва тик туриб ўқиш. Вожиби – салом беришдир. Сано, салавотлар ва дуо ўқиш эса, суннатдир.

Жаноза
намози қуйидагича ўқилади:
Имом маййитнинг кўкраги тўғрисида туриб, бош бармоғини қулоғи юмшоғига теккизиб “Аллоҳу акбар” дейди. Иқтидо қилганлар ҳам шундай қиладилар. Сўнг сано ўқилади:

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ

яъни: “Эй Аллоҳ, Сени пок деб, ҳамд айтиб ёд қиламан, исминг муборак, мартабанг улуғдир, Сендан ўзга илоҳ йўқ”.
Санодан сўнг иккинчи такбир айтилади ва бунда мазҳабимизга кўра қўл кўтарилмайди, қўл фақат биринчи такбирда кўтарилади холос. Иккинчи такбирдан сўнг салавот ўқилади:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.
اَللَّهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاِهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

яъни: “Эй Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласига салавот юборганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам юборгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан.

Эй Аллоҳ, Иброҳим ва унинг оиласига барака нозил қилганинг каби Муҳаммад ва у зотнинг оиласига ҳам барака нозил қилгин. Сен мақтовга лойиқ, буюк Зотсан”.
Салавотдан сўнг учинчи такбир айтилади, ортидан маййитнинг ҳаққига дуо қилинади:

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِحَيِّنَا، وَمَيِّتِنَا، وشَاهِدِنَا، وَغَائِبِنَا، وَصَغِيْرِنَا، وَكَبِيرِنَا، وَذَكَرِنَا، وَأُنْثَانَا، اللَّهُمَّ مَنْ أَحْيَيْتَهُ مِنَّا فَأَحْيِهِ عَلَى الْإِسْلَامِ، وَمَنْ تَوَفَّيْتَهُ مِنَّا فَتَوفَّهُ عَلَى الْإِيْمَانِ

яъни: “Эй Аллоҳ, тирикларимизни ҳам, ўтганларимизни ҳам, бу ерда борларимизни ҳам, йўқларимизни ҳам, каттаю кичигимизни ҳам, эркагу аёлларимизни ҳам мағфират қилгин. Эй Аллоҳ, биздан кимни яшатсанг, Исломда яшат, кимни вафот эттирсанг, имонда вафот эттиргин”.
Маййит балоғатга етмаган ёш бола бўлса, юқоридаги дуонинг ўрнига қуйидаги дуо ўқилади:

اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطًا وَاجْعَلْهُ لَنَا أَجْرًا وَذُخْرًا وَاجْعَلْهُ لَنَا شَافِعًا وَمُشَفَّعًا

яъни: “Эй Аллоҳ, Уни охиратда бизни кутиб оладиган хушхабарчи қил, уни бизга савоб ва захира қил, уни бизга шафоат қилувчи ва шафоати қабул бўлувчи қилгин”.

Кейин тўртинчи такбир айтилади ва салом берилади.
Жаноза
намозига кеч қолган одам ният қилиб имомнинг такбир айтиши билан намозга қўшилади. Имом салом берганидан кейин нечта такбирга кеч қолган бўлса, такбирларнинг ўзини айтиб қўяди. Бошқа нарсаларни ўқимайди.

Жаноза ўқиш учун албатта таҳорат бўлиши шартдир. Таҳорат қилиб келгунча
намозга улгурмайдиган бўлса, жаноза эгасидан бошқалар таяммум қилиб, намоз ўқишлари мумкин бўлади. Жаноза намози асносида имом такбир айтса, иқтидо қилганлар бошини осмон сари кўтармайди, кўтариш бадъат ҳисобланади.

Туғилган чақалоқ овоз чиқариб ёки қимирлаб, сўнгра ўлган бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Ўлик ҳолда туғилган чақалоққа исм қўйилмайди, жаноза ўқилмайди, ювиб, бир латтага ўраб кўмилади. Чақалоқнинг тирик туғилгани тўғрисида туққан она ёки туғдирган доянинг гувоҳлиги қабул қилинади (Манбалар: "Фатовои Ҳиндийя" ва "Бадоиус-саноиъ" китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши
намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши
намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​ЎТИРИБ НАМОЗ ЎҚИЙДИГАН БЕМОР ҚЎЛИНИ ҚАНДАЙ БОҒЛАЙДИ
#намоз

1346-CАВОЛ: Ўтириб намоз ўқийдиган бемор қўлини киндик остига боғлайдими ёки ўтиргани учун тизза устига қўядими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Беморлиги туфайли ўтириб намоз ўқийдиган шахс гарчи ўтириб ўқиса-да, тик турган ҳукмида бўлади. Шу сабабли бундай ҳолатдаги эркак қўлини киндик остига, аёл киши кўксига қўйган ҳолда намоз ўқийди. “Мухтасарул виқоя” китобида бундай дейилган:
وَيَضَعُ يَمِينَهُ عَلَى شِمَالِهِ تَحْتَ سُرَّتِهِ، وَالْمَرْأَةُ تَضَعُ عَلَى صَدْرِهَا فِي كُلِّ قِيَامٍ فِيهِ ذِكْرٌ مَسْنُونٌ،
“Сўнг, ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб, киндиги остига қўяди. Аёл киши кўксига қўяди. Бу ишни суннат зикри бор ҳар бир қиёмда қилинади”. Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ намозда тик туриш ҳақиқий ва ҳукмий бўлади. Ўтириб намоз ўқийдиганлар ҳукмий қиём (тик туриш)да бўлади. Шу сабабли қўлини киндик остига қўяди, деган.
“Мажмаъул анҳур” китобида юқоридаги каби ибора қуйидагича шарҳланган:
المراد من القيام ما هو الأعم لأن القاعد يفعل كذلك
“Қиём (намозда тик туриш) умумий маънодадир. Чунки ўтириб намоз ўқийдиган шахс ҳам қўлини боғлайди”.
Мазкур иборалардан маълум бўладики, бемор кишилар қўлини тиззага қўймайди, балки боғлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши
намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​ЖАНОЗАДА ОЁҚ КИЙИМНИ ЕЧИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#жаноза #намоз

1352-CАВОЛ: Мен қишлоғимизда бир хонадонга жаноза
намозига борганимда бир одам оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиди. Сўрасам, шундай гап бор, деди. Ҳақиқатан ҳам жаноза намозида шундай қилиш керакми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида ҳам намоз ўқиётган кишининг турган жойи пок бўлиши шарт бўлади. Агар намозхоннинг оёғи остида нажосат бўлса, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб ўқиса, пок жойда туриб намоз ўқиган бўлади. Бу ҳолатда оёқ кийимининг устки, оёқ тегиб турган қисми пок бўлиши керак. Агар оёқ остида нажосат бўлмаса, бундай қилинмайди. Бу ҳақда “Муҳити Бурҳоний” китобида шундай дейилган:
وإذا صلى على موضع نجس، وفرش نعليه، وقام عليهما جاز، ولو كان لابساً لهما لا يجوز؛ لأنهما يكونان تبعاً له حينئذٍ
Намозхон нажосат бор жойда намоз ўқиётиб, оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Агар (оёқ остида нажосат турган ҳолида) оёқ кийимини кийиб ўқиса, жоиз бўлмайди. Чунки оёқ кийим бу ҳолатда намозхонга тобе бўлган ҳисобланади”.
“Ҳошиятут таҳтовий” китобининг жаноза бобида қуйидагилар айтилган:
ولو افترش نعليه وقام عليهما جاز فلا يضر نجاسة ما تحتهما لكن لا بد من طهارة نعليه مما يلي الرجل لا مما يلي الأرض
“Агар намозхон оёқ кийимини ечиб, устига чиқиб намоз ўқиса, жоиздир. Остидаги ернинг нажосат экани зарар қилмайди. Лекин бу ҳолатда оёқ кийимнинг ерга тегиб турган остки қисми эмас, устки, оёққа ёпишиб турган қисми пок бўлиши шарт”.
Демак, жаноза намозига келган намозхон билса-билмаса, сабабсиз оёқ кийимини ечмайди, балки фақат намоз ўқийдиган ерда ёки оёқ кийимининг тагида нажосат турган бўлса, шу ҳолатда ечиб ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши
намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!

┈┉┅━۩❀
@Bushro_uz ❀۩━┅┉┈


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!

┈┉┅━۩❀ @Bushro_uz ❀۩━┅┉┈


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ХУФТОННИНГ СУННАТИДА АДАШГАН КИШИ ҚАНДАЙ ТЎҒИРЛАЙДИ?
#намоз

1345-CАВОЛ: Хуфтонни суннатини ўқиётган киши витрни ўқияпман, деб ўйлаб учинчи ракатга туриб кетса ва қунутни ҳам ўқиб қўйса, намозни қандай тўғрилайди?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ракатли нафл (жумладан суннат) намозни ният қилиб, қаъдаи охирга ўтирмай учинчи ракатга туриб кетса, қайтиб ўтиради. Қаъда қилиб намозни саждаи саҳв билан тугатади. Чунки у қаъдаи охир, яъни фарз амални кечиктирди. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилган:
فَإِنْ لَمْ يَنْوِ أَرْبَعًا وَقَامَ إلَى الثَّالِثَةِ يَعُودُ إجْمَاعًا وَتَفْسُدُ إنْ لَمْ يَعُدْ كَذَا فِي الْبُرْجَنْدِيِّ .
"Агар тўрт ракат нафл намоз ўқишни ният қилмаган бўлса (яъни икки ракатни ният қилган бўлса) ва учинчи ракатга туриб кетса, ҳамма мужтаҳидларимиз наздида қайтиб ўтиради. Қайтиб ўтирмаса, намози бузилади (“Биржандий” китобида шундай келган)".
Агар иккинчи ракатдан кейин қаъдага ўтириб, кейин адашиб учинчи ракатга туриб кетса ва ҳали сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради. Намозини саждаи саҳв билан тугатади.
Учинчи ракатга сажда қилиб қўйган бўлса, яна бир ракат қўшиб, тўрт ракат қилиб тугатади. Намозни охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar