IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
380 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин азизлар!

🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷 ☘️ 🌷

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَّبِّ أَدْخِلْنِى مُدْخَلَ صِدْقٍ وَأَخْرِجْنِى مُخْرَجَ صِدْقٍ وَٱجْعَل لِّى مِن لَّدُنكَ سُلْطَـٰنًا نَّصِيرًا

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббим, мени кирадиган жойимга содиқлик ила киритиб, чиқадиган жойимга содиқлик билан чиқаргин ва менга Ўз ҳузурингдан ёрдам берувчи қувват ато эт».

(Исро сураси, 80-оят)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Қадимда эзгу ишларни кўп қилишарди, лекин гапиришмасди. Кейин ҳам қиладиган, ҳам гапирадиганлар келди. Энди эса фақат гапиришмоқда.

(Умар ибн Ҳорис).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌼 Ёруғликка интилган зулмат...🌼

Подшоҳдан сўрадилар:
- Энг катта орзуингиз нима, подшоҳи олам?
- Қани эди, бир кеча бўлса-да, салтанат муаммоларини ўйламасдан ором олсам...

***
Фозилдан сўрадилар:
- Ҳаётдан нима топдингиз?
- Ҳикмат ва ибрат...
- Қандай хулосага келдингиз?
- Ҳикматсиз ибрат бўлмас, ибратсиз ҳикмат...
***
Зулматдан сўрашди:
- Сен нимани соғиниб яшайсан?
- Ёруғликни.
- Нимадан қўрқасан?
- Қоронғуликдан...
***
Қўрқоқдан сўрашди:
- Айт-чи, сен нега қўрқасан?
- Агар ўзим ҳам билганимда эди...
***
Етимдан сўрашди:
- Кимларнинг қадрига етиб ва кимларнинг меҳрига тўйиб бўлмайди?
- Ота қадрига, она меҳрига...
***
Бойликдан сўрашди:
- Сенга нима етишмайди?
- Қувонч ва хотиржамлик...
***
Тўтидан сўрадилар:
- Нима кулгингни қистатади?
- Кишиларнинг менга тақлид қилишлари.
***
Филдан сўрадилар:
- Истагинг нима?
- Дунёдаги жамики сичқонларнинг биз филларга тегажонлик қилиши тақиқлансин...
***
Асаларидан сўрашди?
- Қанақа армонинг бор?
- Асалнинг тамини бир марта бўлса-да, татиб кўриш...
***
Ватандан сўрадилар:
- Сени нима ўйлантиради?
- Ота-боболари яшаб ўтган, ҳозирда ўзлари истиқомат қилаётган ва келгусида авлодлари учун ҳам мўътабар маскан бўлмиш ўз юртларига нисбатан одамларнинг бефарқ ва лоқайд бўлишлари...
***
Ватангадодан сўрадилар:
- Ушалиши қийин бўлган энг сўнги орзуингиз нима?
- Қанийди, Ватан йўлида жон фидо қилсам, кошкийди, ўз юртимда вафот этсам, хеч бўлмаганда, вафот этганимда, қабримга юртим тупроғидан бир чимдим ташланса...
***
Донодан сўрадилар:
- Ҳаётингни қандай ўтказдинг?
- Таълим олиш, одоб ўрганиш, ҳикмат йиғиш билан.
***
Нодондан сўрадилар:
- Умринг давомида нима иш билан шуғулландинг?
- Ҳеч ким изламаган ва тополмаган (фойдасиз!) нарсаларни ахтариш билан...
***
Муҳтарам зотдан сўрашди:
- Сиз бундай юксак мартабага қандай эришдингиз?
- Тўрт нарса орқали:
🔸 элимга ва юртимга сидқидилдан хизмат қилдим;
🔸 ишим ва сўзимда ёлғон ҳамда хиёнат аралашмади;
🔸 туз тотган жойим ва ҳурмат кўрган кишиларимга янада кўпроқ меҳр кўргаздим;
🔸 луқмам ва лафзим ҳалол бўлди.

“Фарзанднома” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қалблар ва онгларга куч ёки босим орқали ҳукмронлик қилиш мумкин эмас. Хитоб этаётганларимизга меҳр ва эҳтиром ила муносабатда бўлайлик. Қалб иши — нозик ишдир. Қўрс хатти-ҳаракат, қўпол сўзлаш билан бирор инсонни мағлуб этиб бўлмайди. Онгга таъсир этишликнинг сири кўнгилларга киришдадир. Инсонларнинг хатосини кўриб, уларни танқид қилиш билан ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Биз акс таъсир этувчи эмас, балки ижобий тарзда таъсир этувчи ва севувчи мусулмон бўлмоғимиз лозим.

«Бахт Аллоҳга ишонмоқдир» китобидан.
mehrob_uz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЧУЧВАРАНИ ХОМ САНАМАНГ...

Ҳаётингиз фаровон, бахт, саодатга тўла ўтишини хоҳлайсизми?
Бемалол ибодат қилиб, ҳеч қандай қийинчилик, машаққатлар чекмай яшашничи?
Юрагингиз ҳеч қачон сиқилмаслигини, ҳеч ким сизга қаршилик қилмай, асабингизни бузмаслигини хоҳлайсизми?

Чучварани хом санабсиз. Бу дунё жаннат эмас. Агар шу дунёда барчаси яхши бўлганида жаннатни яратишдан маъно бўлмас эди. Агар синовлар, машаққатлар бўлмаса Аллоҳнинг розилигига эришиш мушкул бўлиб қолар эди.

Нолийверманг. Синовли дунёнинг моҳиятини тушунинг. Курашинг. Яшанг. Қийналинг. Ютинг. Эришинг. Харакатларингизга ажр бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Кун_ҳикмати

Шундай бир кимса ила дўст бўлгинки: Хаста бўлганингда сендан хабар олсин, гуноҳ қилганингда сен учун тавба қилсин.

Боязид Бистомий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мулоҳаза

Агар «Деворнинг ҳам қулоғи бор» деган машҳур мақолни «Фаришталарнинг қалами бор» жумласига алмаштирганимизда эди, хозир одамларни эмас фақат Аллоҳнинг риоясини қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулусий ҳафизаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҲОЖИЛАР МАККАИ МУКАРРАМАДА ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР

– Ҳожилар Маккаи Мукаррамага етганда нима қиладилар?
– Aввал тўғри Каъба масжидига борадилар. Кабаъи муаззамани кўрган он такбир ва таҳлил айтадилар. Каъбанинг деворидаги Ҳажарул асвад (Қора тош) исмли муборак тошни ўпиб баракотланадилар, Каъбани етти марта айланиб, суннат бўлмиш тавофни адо қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– «Иброҳим мақоми» деган ерда Каъбага қараб икки ракат намоз ўқийдилар.

– Ундан сўнг-чи?
– Улуғ зам-замга бориб сув ичадилар, юзларига, бошлари ва баданларига сепадилар.

– Улуғ зам-зам сувини қай тариқа ичадилар?
– Зам-зам устида ҳамиша издиҳом бўлиб тургани учун тик турган ҳолича қиблага тўғри бўлиб, уч ютум қилиб ичади.

– Зам-зам сувини ичганда нима деб дуо қиладилар?
– Ушбу дуони ўқийдилар:
«Aллоҳумма инни асъалука ризқон восиъан ва ъилман нафиъан ва шифоан мин кулли доин».
Маъноси: «Эй Парвардигорим, мен Сендан кенг ризқ ва фойдали илм ва ҳар иллатдан сақламоқни талаб қиламан».

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Масжиддан чиқиб Сафо ва Марва деган ерларнинг орасида у ёқ-бу ёққа етти марта югурадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача Маккада туриб муборак жойларни зиёрат этиб, хоҳлаганларича нафл тавоф қиладилар.

– Ундан сўнг нима қиладилар?
– Саккизинчи зулҳижжада ҳамма ҳожилар Мино исмли бир жойга борадилар. Aрафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи кунида Aрафот тоғига борадилар. Aрафотда пешин намозининг вақти киргандан сўнг ҳаж имоми хутба ўқийди. Сўнг ушбу вақтда пешин намози ила аср намози ўқилади. Aввал азон ва иқомат ила пешин намози ўқилади. Сўнг фақат иқомат ила аср намози ўқилади. Ғусл қилиб, Aрафот тоғининг ўртасида тўхтаб, зикр ва талбия айтиб (вуқуф) оёқда тик турадилар. Хоҳлаган дуолар ва талабларни қиладилар. Офтоб ботгандан кейин Муздалифа деган жойга бориб, у ерда шом вақтида шом намозини ўқимасдан туриб, хуфтон вақти киргандан сўнг аввал шом намозини, ундан кейин хуфтон намозини ўқийдилар. Кечасини Муздалифада ўтказиб, тонг отиб хўб оқаргунча Муздалифада бир тоғ ёнида вуқуф қилиб, талбия айтиб турадилар, мақсадларини талаб қилиб дуолар айтадилар. Тонг тамом оқарганда яна Минога бориб, махсус жойда етти маротаба жамра тошларини отадилар, ҳар бир тошни отганда такбир айтадилар ва ҳам ўша ерда қурбонликларини бўғизлаб, гўштини ва терисини садақа қиладилар. Сўнг сочларини олдириб ёки қисқа қилдириб Маккаи Мукаррамага қайтадилар. Маккаи Мукаррамада тавоф фарзини адо қилиб, эҳромдан тамом чиқадилар. Эҳромдан чиққандан кейин ўзларининг расмий либосларини киядилар.

– Ҳожилар ҳайит намозини қайси ерда ўқийдилар?
– Минодан Маккага бориб етишсалар, Маккада ўқийдилар, етишмасалар, ўқимаган ҳолларича қоладилар. Мусофир ҳожиларга ҳайит намозини ўқиш вожиб ҳам эмас.

– Фарз тавофни адо этганлар кейин нима қиладилар?
– Яна Минога бориб, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи зулҳижжада ҳар кун махсус жойларда отиладиган жамра тошларини отадилар.

– Ундан кейин-чи?
– Яна Маккаи Мукаррамага қайтиб, видо тавофини қиладилар. Зам-зам сувидан ичадилар. Бошларига ва юзларига сепадилар. Каъбаи муаззама остонасини бўса қиладилар. Каъба эшиги билан Ҳажарул асвад орасидаги «Мултазам» деган жойга юзларини ва сийналарини суртиб муборакланадилар. Каъбанинг пардасини тутиб юзларига суртадилар, хонаи Каъбадан ва бошқа муборак жойлардан жудо бўладилар, ғоятда ихлос ила хоҳлаган мақсудларини тилаб дуо қиладилар, ундан сўнг Каъбага юзланган ҳолларича орқалари билан юриб Каъбадан чиқадилар. Сўнгра Маккаи Мукаррамадан чиқиб қайтишга тайёр бўладилар.

Ибодати исломия. Aҳмад Ҳодий Мақсудий.
#Ҳаж_2023

Наманган 17 - гуруҳ зиёратчилари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲАДИСИ

"Фалончи фақат иши тушганида бизни эслаб қолади", деманг. Балки "Инсонларнинг ишини бизнинг қўлимиз билан ўнглаб қўйган Зотга ҳамдлар бўлсин!", денг.

Ҳадиси шарифда: "Одамларнинг яхшиси бошқаларга кўп манфаати тегадиганидир", дейилган
.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАФАККУР

• Кўп гапириш билан кўп гап айтиш бошқа-бошқа нарса.
• Яхши гапириш учун етарли ақлга, сукут сақлаш учун етарли мулоҳазага эга бўлмаслик катта бахтсизликдир: безбетликнинг илдизи, мана қаерда.
• Доимо бошқалардан ақллироқ бўлиш истагидан ҳам кўра бемаънилик, аҳмоқлик йўқ.
• Тинглаш қийин, чунки у ақл ишлатишни талаб қилади.
• Ақлли жавоб олмоқчимисан, ақлли савол бер.
• Сукут сақлаш ҳар доим ҳам ақллиликдан далолат эмас, бироқ у ҳар қалай аҳмоқ эмасликни исботлайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

Ҳоний ал–Ҳаж »Солиҳлар гулшани" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 УЙИНГИЗДА ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ БОР
👤 Муфтий
Нуриддин домла ҳазратлари

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Go‘zal tilovat

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. »Аҳволингиз қалай?« деб сўрадим, »Аҳволим яхши«, деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши– деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

Ҳоний ал–Ҳаж »Солиҳлар гулшани" китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Гуноҳ қайчи. Сиздан Илоҳий унс* ришталарини қирқиб ташлайди.
Энди ёлғизсиз. Юрагингиз сиқилади. Оғирлашиб қоласиз. Суянчингиз, юпанчингиз йўқ энди. Ҳаётингизга таъм берадиган манба қуриган. Топганингиз, еган-ичганингизда ҳаловат йўқ. Эртангизга умид сўнган, бугунингиз қоронғу.
Гуноҳ қайчи. Илоҳий унс ришталарини қирқади у. Эҳтиёт бўлинг..

---
*Илоҳий унс ёки Аллоҳга унс - Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳга кўра, қалбни Аллоҳга бўшатиш, У билан якка бўлиш, Ундан таскин олиш ва Ундан бошқа ҳаммадан узилишдир.

@MubashshirAhmad

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#шукр
Бошимга ёмонлик етганида: «Яхшиликка» дедим
Бирор қайғули кун келганида: «Эртага гўзал кун келади» дедим. Бирор нарсамни қўлдан бой берганимда: «Аллоҳим ўрнини тўлдиради», дедим. Муҳими Роббим ҳақида доимо яхши гумонда бўлдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Роббимга ҳамдлар бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан фазлингдан сўрайман».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қай бирингиз масжиддан чиқса «Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлика» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat