IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ТАФАККУР

Аллоҳга тақво қил! Бепарво бўлсанг ҳам, У Зот кутмаган томонингдан ризқ бераверади!
Ризқ берувчи Аллоҳ экан, нега камбағалликдан қўрқасан? Ахир қушга ҳам, денгиздаги китга ҳам У Зот ризқ беради-ку!
Кимдир ризқ фақат куч, ақл билан топилади, деб ўйласа, у ҳолда чумчуқ ёки бургут ҳеч нарса ея олмас эди.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#ТАФАККУР
ҲАРОМНИНГ ТАЪСИРИ!

Эр-хотиннинг оилавий ҳаётида агар эрнинг топиши ҳаром бўлса ёки эр порахўр бўлса, у ҳолда бундай топилган бойлик Аллоҳ таъолонинг норозилигига сабаб бўлади. Қачонки, Аллоҳ таъоло бандадан норози бўлса, ундай уйда барча жиҳозлар ва қулайликлар бўлишига қарамасдан, ундай кимса маҳзун бўлаверади ва аёли ила ўзаро гапи қочаверади. Шу нарса кузатилганки, ҳаром ризқ ейувчи харгиз хотиржам ҳаёт кечира олмайди.

"Мисаалий дулҳаа"—Намунали куёв" китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАВСИЯ

• Яхшиликни ният қилинг!
• Қийинчикка сабр этинг!
• Озга қаноат қилинг!
• Хатоларингизни ислоҳ этинг!
• Борида сарфлаб олинг!
• Нафсингизга қарши туринг!
• Кибрдан сақланинг, хорликдан қутилинг, тавозеъни лозим тутинг!
• Қаттиқ нон есангиз ҳам, яккаланиб қолсангиз ҳам ҳаргиз Аллоҳдан Ўзгага қуллик қилманг!


Ғолиб Сафо

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ МУНОСАБАТЛАР

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Фазлиддин Салимов,
Мингбулоқ туман «Мулла Тожи Аҳмад» жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ijtimoiy_tarmoqlardagi_munosabatlar

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲАДИСИ ШАРИФДА ДУОНИ ТУШУНЧАСИ.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом хатиби.
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Quroni_karim_va_xadisi_sharifda_duoni_tushunchasi

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
АМАЛ

— Амал нима?

— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари
Эй одамлар, мен билан ваъдалашилган жой бу дунё эмас, мен билан ваъдалашилган жой ҳавзи кавсардир. Аллоҳга қасам, мен у ерни мана шу турган жойимдан кўряпман.
Эй одамлар, «Мен сизларнинг камбағал бўлиб қолишингиздан қўрқмайман, лекин сизлардан аввалги умматга ўхшаб дунё келиб, улар ўша дунё учун кимўзарга мусобақалашиб, уларни бу нарса ҳалокатга элтгани каби, сизларнинг ҳам улар каби дунёга мағрур бўлиб қолишингиздан қўрқаман».
Эй одамлар, намоз, намоз ва яна намоз. Аллоҳга қасам ва яна қасам намоз...
Эй одамлар, аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар, Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан.
Эй одамлар, бандага дунё билан Аллоҳ ҳузуридаги нарсани ихтиёри берилди. Банда Аллоҳ ҳузурини танлади. Аллоҳ сизларга бошпана берсин, муҳофаза қилсин, нусрат ато қилсин, собитқадам қилсин, Аллоҳ ўзи қўлласин!
Эй одамлар! То қиёматга қадар менга эргашган умматларимга менинг номимдан салом йўлланглар!

/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ

Садақа улашинг.

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.

Шайх Муҳаммад Арийфий

Ⓜ️ @imonuz

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАФАККУР

•  Кўп гапириш билан кўп гап айтиш бошқа-бошқа нарса.
•  Яхши гапириш учун етарли ақлга, сукут сақлаш учун етарли мулоҳазага эга бўлмаслик катта бахтсизликдир: безбетликнинг илдизи, мана қаерда.
•  Доимо бошқалардан ақллироқ бўлиш истагидан ҳам кўра бемаънилик, аҳмоқлик йўқ.
•  Тинглаш қийин, чунки у ақл ишлатишни талаб қилади.
•  Ақлли жавоб олмоқчимисан, ақлли савол бер.
•  Сукут сақлаш ҳар доим ҳам ақллиликдан далолат эмас, бироқ у ҳар қалай аҳмоқ эмасликни исботлайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ХУШХАБАР: ЯНГИ ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛДИ!

📚 Айни кунларда мўмин-мусулмон халқимизнинг диний саводхонлигини янада ошириш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчилари томонидан таржима қилинган “Муснади Кеший” (Ҳадислар тўплами) асари нашрдан чиқди. Шунингдек, “Шамоили Бухорий”, “Косоний ақидаси” ҳамда “Сунани Доримийдан сайланма ҳадислар” китоблари нашрга тайёрланиб, тез кунларда ўқувчилар эътиборига ҳавола этилади...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 ЮРТДОШЛАРИМИЗ МАККАДА КАТТА ЭҲТИРОМ БИЛАН КУТИБ ОЛИНДИ
#No_comment
#haj2023

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭЙ РАББИМ! СЕНДАН ҚЎРҚДИМ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қиладилар:
«Сизлардан аввалгилардан бир киши гуноҳ қилишда ҳаддан ошган эди. Сўнг ўғилларини тўплаб уларга:
– Мен вафот этсам, жасадимни ёқинглар. Сўнг уни денгизга ташланглар. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ менга қодир бўлса, биронта ҳам инсон жазоланмаган азобни берур, – деди.
У киши вафот этганида уни ўшандай қилишди. Сўнг Аллоҳ Ерга: “Олганингни қайтар!” деб буюрди. Шундай қилиб у Аллоҳнинг ҳузурида турди. Аллоҳ сўради: “Бундай қилишингга сени нима ундади?” У: “Эй Раббим! Сендан қўрқишим”, деб жавоб берди. Аллоҳ уни мағфират қилди».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
@Mehrob_uz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан турганда ўқиладиган дуо

« الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَّبِّ ٱرْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِى صَغِيرًا

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин».

(Исро сураси, 24-оят)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «Алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола
#Ихтилоф

#МАВЗУ: ИСЛОМДА 
ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Ватанпарварлик – Ватанга нисбатан садоқат, унга хизмат қилиш, юрт тинчлигини асраш, Ватан равнақи учун фаол бўлишга ундайдиган ижтимоий, маънавий-ахлоқий фазилат. Унинг мазмуни Ватанга меҳр-муҳаббатли ва содиқ бўлишдан, юртнинг ўтмиши ва бугуни учун фахрланишдан, мамлакат манфаатларини ҳимоя қилишга интилишдан иборат. Ватанпарварлик ота-боболардан мерос қолган заминни севиш, халқ урф-одатларини, қадриятларини асраш ва ривожлантириш, ўз она Ватанини душманлардан, ёт ва бегона ғоялардан ҳимоя килиш, унинг озодлиги ва мустақил￾лиги учун жонини ҳам аямасликни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасига кўра: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир”. Шунингдек, Бош Қомусимизнинг 
49-моддасида “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар” дея қайд этилган. Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир. Аллоҳ таоло ҳар бир 
инсонга Ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш неъматини ато этган.
Шунинг учун ҳам киши ўз юртидан узоқлашганда, уни қўмсайди ва соғинади. Бу қўмсаш биз умматга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан меросдир. Ислом тарихидан маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада 
53 ёшларигача яшадилар. Бу давр мобайнида Макка мушриклари томонидан у зотга бир қанча зулм, душманлик ва камситишлар бўлди. Шундай бўлса-да, 
ватанларини тарк қилиб, бошқа жойга кетмадилар. 
Аммо Макка мушрикларининг зулмлари ҳаддан ошиб, 
Расулуллоҳнинг жонларига қасд қилиш даражасига етганларидан кейин, Аллоҳнинг буйруғига биноан Маккадан чиқиб кетдилар. Чиқиш вақти келганида кўзга ёш олдилар, кўнгиллари бўшаб, Маккага қараб шундай дедилар:
яъни: “(Эй Макка) сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йўқ! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, асло сендан бошқа жойни макон тутмасдим” (Имом Термизий ривояти). 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан узоқлашганлари сари унга бўлган муҳаббатлари зиёдалашиб борарди. Шунда Аллоҳ таоло Расулуллоҳнинг кўнгилларини кўтариб, Маккага қайтиб 
келишларини башоратини бериб, Қуръони каримдаги қуйидаги ояти каримани нозил қилди.
яъни: “(Эй Муҳаммад!) Албатта, Сизга (ушбу) Қуръонни фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, Сизни 
қайтиш жойига (Маккага) қайтарувчидир...” (Қасос 
сураси, 85-оят).
Шундан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам хотиржам сафарларини давом эттирдилар.


Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.


🌐 КАНАЛИМИЗ:
@SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ:
@SOF_TALIMOTLAR

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз...

Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади...
Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз..... ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади...
Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз.... у йўлни тополмайсиз...
Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз...
Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди...
Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз...
Омадга ишонсангиз - уни яратасиз...
Баҳтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat