IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.94K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ أَفْرِغْ عَلَيْنَا صَبْرًا وَتَوَفَّنَا مُسْلِمِينَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, устимиздан сабр тўккин ва мусулмон ҳолимизда вафот эттиргин».

(Аъроф сураси, 126‑оят)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ Азиз қилгур Азиз Яхшилар,
ватандошлар,
асрдошлар,дўсту биродарлар!

Сиз азизлар билан яна бир тонгда ғойибона кўришмоқлик насиб этди, Алҳамдулиллаҳ

Ўзига ҳамд бўлсин!

Ҳар янги кунимиз яна бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахти, солиҳ амаллар қилиш имкони насиб этганига, яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига минг шукр! Илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин...

Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!
Сиз ва яқинларингизни жамийки ёмонликлардан Аллох асрасин.Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.
Бошланажак кунимиз хайрли амалларга тўла бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Тўрт нарса бандани агар илми ва амали оз бўлса ҳам юқори даражаларга кўтаради: ҳилм, тавозеъ, саҳоват ва ҳусни хулқ”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Бугун_бомдод_ўқидингизми?

БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР:

1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.
2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.
3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.
4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.
5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириш).
7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.
8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган қайдларни ёпиштириб чиқинг.
9. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК - ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ОМИЛИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Manaviy_barkamollik_terrorizmga_qarshi_kurash_omili

Хайрулло Муродшаев ,
Янгиқўрғон тумани "Қаюм ота" жоме
масжиди имом хатиби

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#ТАФАККУР

Аллоҳнинг Набиййи Иброҳим алайҳиссалом у ердан қочиб чиққанларида бут-санамларга ибодат қилувчилар ўз юртларида тинчлик, омонликда қолган эдилар. Шунингдек, Расулулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан муҳожир бўлиб чиққанларида (нодонлар отаси) Абу Жаҳл у ерда яшашда давом этган эди.
Бу каби ишлар ботилнинг қувватини ва уни ғалаба қозонганини англатмайди. Булар фақатгина ҳақ соҳиби ҳам балоларга учраши, синалиши мумкин эканини инсонларга таълим бериш, уларга билдириш учун амалга ошади. Ҳар биримизнинг ҳақнинг ютуққа эришишида ўз вазифамиз, аҳамиятимиз бор. Зулмнинг боқий қолиши узоқ давом этмайди. Ҳақ бироздан сўнг бўлсада, албатта ғолиб бўлгувчидир.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳалол луқма

Ашраф Али Таҳонавий “Хутубот” асарида қуйидагиларни келтирган:
  - “Қобул подшоҳи Дўстмуҳаммадхон салтанатига қарши бир гуруҳ кишилар бош кўтаришди. Подшоҳ уларни бостириш учун ўғли шаҳзода Акбархон бошчилигида қўшин юборди. Бир неча кундан сўнг, шаҳзода мағлубиятга учраб, жанг майдонини ташлаб кетди, деган хабар тарқалди. Подшоҳ саросимага тушиб, хотинининг олдига кирди ва келган хабарни айтиб берди. Аёл:
- “Бундай бўлиши мумкин эмас”, деб эътироз билдирди. Подшоҳ:
- “Жанг майдонидан келган элчининг хабари хато бўлиши мумкинми?!” деди. Аёл эса ўз фикрида қатъий туриб олди. Эртаси куни атрофга:
- “Шаҳзода ғалаба қозониб, уйга қайтяпти” - деган хабар ёйилди. Хушхабарни эшитган подшоҳ суюниб, тўғри хотинининг ҳузурига борди. Аёлига ўғли ҳақида қатъият билан айтган сўзларини эслатиб, бундай дейишга қандай асосинг бор эди, деб сўради. Аёл:
- “Бу мен билан Аллоҳ таоло ўртасидаги сир” -  деб жавоб берди. Дўстмуҳаммадхон хотинидан сирни ошкор этишини талаб қилди. Мўътабар она бундай деди:
- “Мен доим ҳалол луқма ейишга ҳаракат қилганман. Шаҳзодага ҳомиладор бўлганимда ҳам, уни дунёга келтирганимдан сўнг ҳам ҳаргиз ҳаром луқма емаганман. Шунингдек, боламни таҳоратсиз эмизмаганман. Шуни аниқ айтаман, ҳалол луқма еб ўсган боланинг табиати ва хулқи гўзал бўлади. Мен шаҳзоданинг Ватан ҳимоясида мардларча ҳалок бўлиши ёки ғалаба қозонишига ишонардим. Лекин асло майдонни ташлаб, номарднинг ишини қилишига эмас. Зеро, бу қўрқоқлик ва хунук иш фақат ёмон тарбия кўриб, луқмасига ҳаром аралашганлар қисматидир”.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Олти тоифа борки, агар камситилсалар фақат ўзларини маломат қилсинлар:
1. Чақирилмаган зиёфатга борган киши.
2. Пасткашдан фазилат кутган киши.
3. Икки киши гаплашаётганда уларни гапига аралашган киши.
4. Султонни менсимаган киши.
5. Унинг аҳлидан бўлмаган ҳолда (у ердаги суҳбатга муносиб бўлмаган) мажлисда ўтирган киши.
6. Ундан эшитмайдиган (сўзларига эътибор қилмайдиган)  ва унга қулоқ осмайдиган кишига юзланиб, гапирган киши.

Ибн Муфлиҳнинг "Одобуш шаръийя" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Ҳа, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозудаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.
▫️ Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.
▫️ Бас, шундоқ экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим» ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🇺🇿 Саййидул айём - жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг оталари қуйидагиларни айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга саловот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган саловотининг баробарида саловот айтиб турадилар. Банда саловотни хоҳласа, оз айтсин, хоҳласа кўп», деганларини эшитдим».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ГЎЗАЛ ХУЛҚ ЭГАСИ БЎЛАЙЛИК!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Мирзохид Умирзақов
Мингбулоқ тумани “Тотиқ Азиз” жоме
масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Guzal_xulq_egasi_bulaylik

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўтказиб_юборманг
🟢БУГУН СОАТ 20:20 ДА ОНЛАЙН
ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 26 май куни
кечки соат 20:20 да (Ўзбекистон вақти билан),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🫡 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФАККУР
Охират савдосидан қочиб қутила олмайсиз.

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган$ қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

(Муҳаммад Ротиб Нобулсий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳи анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳурмони пишгунча, бошоқни оқаргунча ва офатдан эмин бўлгунча савдо қилишдан қайтардилар; сотувчини ҳам, олувчини ҳам қайтардилар».

Бошқа ривоятда:
«Узумни қорайгунча, донни қотгунча савдо қилишдан қайтардилар», дейилган.
Бешовлари ривоят қилишган.

🔸 Кўзга кўринмаган ёки кўриниб қолган мевани сотиш ҳам дуруст. Бунда уни узиб олиш вожиб бўлади.
▫️ Чунки фойдаси кўзга кўринмаган, яъни тўлиқ пишмаган мевадан ҳам манфаат олса бўлади.

🔸 Мевани дарахтда қолдиришни шарт қилиш байъни бузади.
▫️ Чунки бу шарт нотўғри. Унда бировнинг мулкини банд қилиш бор.

🔸 Шунингдек, маълум миқдорни истисно қилиш ҳам бағни бузади.
▫️ Яъни дарахтда турган мевани сотиш жараёнида ундан бир қисмни истисно қилинса, савдо жоиз бўлмайди. Чунки истиснодан кейин қанча қолишини аниқ билиб бўлмайди.

«Кифоя, 3-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.

Таржимаси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйқудан турганда ўқиладиган дуо

« الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

Ўқилиши: Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبِّ ٱغْفِرْ لِى وَلِأَخِى وَأَدْخِلْنَا فِى رَحْمَتِكَ ۖ وَأَنتَ أَرْحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва бизларни Ўз раҳматингга киритгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг раҳмлисисан».

(Аъроф сураси, 151‑оят)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Ҳасан Солиҳ томонидан   гўзал тиловат.

Зумар сураси

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat