IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
372 subscribers
6.75K photos
2.78K videos
47 files
12.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

#Мавзу: ИЙДУЛ-ФИТР МУБОРАК БЎЛСИН!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Iydul_fitr_muborak_bulsin

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Чуст туман вакили

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ramazon_Hayiti_MMUBORAK_

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ҲАЙИТ – МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Hayit_mehr_muruvvat_ayyomii

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Эронлик қори Юнус Шоҳмуродий Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръон тиловати мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, бош соврин 800 минг доллар соҳиби бўлди.

Дунё бўйлаб 50 000 дан ортиқ қорилар ушбу мусобақада қатнашиб, 16 нафар қори ярим финалга чиққан эди.

Айнан видеодаги сура туфайли Юнус бош соврин 800 000$ ни қўлга киритди.

𝑨𝒔𝒔𝒂𝒍𝒐𝒎𝒖 𝒂𝒍𝒂𝒚𝒌𝒖𝒎 𝒗𝒂 𝒓𝒐𝒉𝒎𝒂𝒕𝒖𝒍𝒍𝒐𝒉𝒊 𝒗𝒂 𝒃𝒂𝒓𝒂𝒌𝒂𝒕𝒖𝒉.

𝑆𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑣𝑎 𝑠𝑖𝑧 𝑜𝑟𝑞𝑎𝑙𝑖 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑜𝑖𝑙𝑎 𝑎’𝑧𝑜𝑙𝑎𝑟𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑛𝑖 "𝐼𝑦𝑑 𝑎𝑙-𝑓𝑖𝑡𝑟" (𝑅𝑎𝑚𝑎𝑧𝑜𝑛 ℎ𝑎𝑦𝑖𝑡𝑖) 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑚𝑢𝑏𝑜𝑟𝑎𝑘𝑏𝑜𝑑 𝑒𝑡𝑎𝑚𝑎𝑛!

𝑄𝑖𝑙𝑔𝑎𝑛 𝑣𝑎 𝑞𝑖𝑙𝑎𝑦𝑜𝑡𝑔𝑎𝑛 𝑡𝑜𝑎𝑡-𝑖𝑏𝑜𝑑𝑎𝑡𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖, 𝑠𝑜𝑙𝑖ℎ 𝑎𝑚𝑎𝑙𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑞𝑎𝑏𝑢𝑙 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖, 𝑏𝑢 ℎ𝑎𝑦𝑖𝑡𝑛𝑖 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑢𝑠𝑢𝑙𝑚𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟 𝑢𝑐ℎ𝑢𝑛 ℎ𝑎𝑦𝑟𝑙𝑖 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑎 𝑟𝑎𝑚𝑎𝑧𝑜𝑛 𝑜𝑦𝑖𝑑𝑎 𝑡𝑢𝑡𝑔𝑎𝑛 𝑟𝑜’𝑧𝑎𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑞𝑎𝑏𝑢𝑙 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖, 𝑞𝑖𝑙𝑔𝑎𝑛 𝑑𝑢𝑜𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧 𝑖𝑗𝑜𝑏𝑎𝑡 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑏 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎𝑚𝑖𝑧 𝑢𝑐ℎ𝑢𝑛 𝑦𝑎𝑥𝑠ℎ𝑖𝑙𝑖𝑘 𝑣𝑎 𝑏𝑎𝑟𝑎𝑘𝑎 𝑜𝑙𝑖𝑏 𝑘𝑒𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑟𝑎𝑏 𝑞𝑜𝑙𝑎𝑚𝑎𝑛.

𝑺𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒖𝒓𝒎𝒂𝒕 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏, Is'hoqxon to‘ra jomi masjid ma'muriyati.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАВСИЯ

"Ибн Умар розияллоҳу анҳуни ривоятларига кўра Расулуллоҳ айтдиларки:
- Ким дуоси қабул бўлишини ва дард-ғамларнинг кетишини хоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин".
"Сунани Термизий"дан.

Аҳволи танг, муҳтожликдан қийналаётган кимсага кўрсатилган ёрдам Аллоҳ наздида мақбул амаллардандир. Аллоҳ бундай хайрсевардан рози бўлади. Мукофот сифатида уни дард-ғамидан, муаммосидан халос қилади. Қилган дуоларини қайтармайди, қабул этади.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Bushro.uz | Rasmiy kanal
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқ?" дейилганда, у зот: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!

┈┉┅━۩❀
@Bushro_uz ❀۩━┅┉┈
Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар

Овқатланиш пайтида ёқимсиз саналган ишларни қилиш одамларга хуш келмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ёқимсиз) ишлар 3 хил турга бўлинади:
1) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:
1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.

2) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:
1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.

3) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:
1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ

Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا، وَإِسْرَافَنَا فِي أَمْرِنَا، وَثَبِّتْ أَقْدَامَنَا، وَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни мағфират қил, қадамларимизни собит эт ва кофир қавмларга қарши бизга нусрат бер».

(Оли Имрон сураси, 147‑оят)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ТИЛАГИ

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

Шанба куни барчамизга муборак бўлсин!


Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Сизга  барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
096 - Al-'alaq ( The Clot ) سورة العلق
الشيخ: عبد الهادي بن أحمد الكناكري Reciter: AbdulHadi Ahmad Kanakeri
#Машҳур_қорилар

Шайх  Абдулҳадий   Канакрий  томонидан   гўзал тиловат.

Алақ   сураси.
••┄┄┄❅┄┄┄••                            

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​#БИЛАСИЗМИ:

Шаввол ойи рўзаси ҳақида аниқ маълумотлар:

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамозон рўзаси ўн ой рўзага тўғри келса, Шавволнинг олти куни икки ойга тўғри келади, натижада бу бир йил рўза бўлади”, дедилар. Бошқа ривоятда: “Ким фитрдан кейин олти кун рўза тутса, бир йил тўла рўза бўлади”, ояти каримада (Ким бир яхшиликни амалга оширса, унга ўша яхшиликнинг ўн баробари бўлур), деб зикр қилинган.
(Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).
Мазкур муборак баёнотдан куйидаги фойда ва ҳукмларни хулоса қилиш мумкин:
1. Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати албатта, ким Рамозон рўзасига қўшимча қилиб, Шаввол рўзасини ҳам узлуксиз тутиб юрса, бир умр рўза тутгандек бўлади. Бу эса улкан фазл ва буюк амал ҳисобланади.
2. Буюк Аллоҳнинг бандаларига раҳмати бўлиб, бу Аллоҳ таоло томонидан бандаларининг озгина амалига кўп савоб ва улкан ажрлар ато этишидир.
3. Шаввол ойидан олти кун рўзасини тезлатиб тутиш мустаҳабдир. Яхшиликларда мусобақа қилишга амр бўлгани, бу рўза қолиб кетмаслиги ва кишини бошқа иш машғул қилиб қўймаслиги учун бу кундаги рўзани шошилиб тутиш муҳимдир.
4. Ушбу рўзани Шаввол ойининг аввали, ўртаси ёки охирида узлуксиз ёки кун оралатиб тутиш дуруст бўлаверади. Мукаллаф ушбу рўзани хоҳлаган ҳолатда тутса ҳам Аллоҳ таоло ушбу амални қабул қилса, ваъда қилинган ажрга ҳақли бўлади.
5. Рамазондан қазоси бўлган киши биринчи қазосини кейин Шавволдан олти кун рўза тутади. Чунки ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким рамазон рўзасини (тўла) тутиб,....”, деганлар. Зеро, зиммасида Рамазоннинг қазоси бўлган кишига нисбатан то у ўша қазосини тутгунига қадар рўза тутди, дейиш тўғри бўлмайди. Чунки инсон ўз зиммасини вожибдан холос қилиб олиши, мустаҳаб ишни қилишидан авло ҳисобланади.
6. Зеро, Ҳаким сифатли Аллоҳ таоло фарзларни нафл ибодатлардан олдин қилиб шариатга киритган. Шунингдек, уларнинг ортидан нафлларни келтирган. Буни намозлардаги тартибли суннатлар, Шаъбон ва Шаввол ойлари орасида Рамазон рўзасини шариатга киритиши мисолида ҳам кўриш мумкин.
7. Ушбу нафллар фарзларда кузатилган камчиликни тўлдиради. Чунки мукаллаф томонидан рўзасининг ажрини камайтириб қўядиган баъзи камчиликларга йўл қўйиши табий. Масалан, кўп гапириш, кўп қараш, кўп ейиш ва бошқа шу каби бирор камчилик содир этилган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу нафл ибодатлар инсонга зийнат ва ибодатларини мукаммаллигига сабаб бўлади. Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилишда бундан бошқа яна бир қанча ҳикматлари ҳам бор. Муҳими инсон бу нафл ибодатларга ўзини одатлантиришидир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
☝️Долзарб тарқатинг⚠️

ТАЪНА ТОШИ...

Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!

Муҳаммад Ғаззалий роҳимаҳуллоҳ


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Ким билан юрганингга, ким билан дўст эканинга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАҲОРАТДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

- Таҳоратда қайси амаллар макруҳдир?
- Улар саккизтадир:

1. Сувни кўп ишлатиб, исроф қилмоқ.
2. Бурунни ўнг қўл билан ювмоқ.
3. Ювилаётган аъзоларни уч мартадан кўп ёки кам ювмоқ.
4. Бошга икки марта масҳ тормоқ.
5. Юзга сувни қаттиқ чапламоқ.
6. Таҳорат қилганда бошқа кишини ишга солмоқ.
7. Таҳорат чоғи дунёвий сўзларни сўзламоқ.
8. Таҳорат чоғи сувга туфламоқ, унга бурунни қоқмоқ.

“Ибодати исломия”дан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
JANNAT AHLIDAN BO'LING+
MUFTIY NURIDDIN DOMLA
#jannat

ЖАННАТ АҲЛИДАН БЎЛИНГ (11-қисм)
🎙 Муфтий Нуриддин домла
🌙 ЖАННАТ СИЗГА МУБОРАК!

🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ТАФАККУР

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг гаплари

Гуноҳкорларнинг ҳар бири қиёмат куни ўз гуноҳини кўтариб келади. Фақат (одамларни) адаштирувчи кимса ўз гуноҳи билан бирга адаштирган кишиларининг гуноҳларини ҳам устида кўтариб келади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#tafakkur

Шукр келтирайлик...

Бир саховатпеша бой болахона айвонида туриб, пастга бир тиллодан танга ташларди. Унинг уйи олдидан ўтаётган одамлар тангаларни хурсанд бўлиб олиб кетарди. Кўпчилик тангаларни қаердан тушаётганига қарамас, эътибор ҳам бермас эди. Жуда озчилик тепага қараб, сахий инсонга ташаккур билдирарди. У бу ҳолатни кўриб ғазабланди ва бундан кейин танга ўрнига тош отишга қарор қилди. У пастга тош отганда ҳамма одамлар унга қарарди.

Киши ҳайрон. Тилло, кумуш танга ташласа биров қарамайди. Тош ташласа ҳамма қарайди.

Ибрат ва хулоса

Бу аслида бизнинг ҳаётдаги ҳолатимиз. Аллоҳ бизга неъмат бериб турса шукр ўрнига ғафлат ботқоғига ботамиз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat