IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
346 subscribers
6.2K photos
2.57K videos
47 files
11.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Қуръоний дуонинг арабча матни:
رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ فِيهِ، إِنَّ اللهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ

Қуръоний дуонинг маъноси:
«Роббимиз, албатта, Сен бўлишида шубҳа йўқ кунда одамларни тўплайсан. Дарҳақиқат, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмайди».

(Оли Имрон сураси, 9‑оят)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди!
"Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил"
(Ҳижр сураси, 99-оят)

Сен раббоний бўл, рамазоний бўлма!
(Яъни, ҳар доим ибодатда бўл, фақат рамазонда ибодат қилувчи бўлма!)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#дўзахдан нажот дахаси:

Ўттизта паноҳ.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.
“Аллоҳим, сенинг номинг билан, 1. Ожизликдан. 2. Дангасаликдан. 3. Қўрқоқликдан. 4. Бахилликдан. 5. Ўта қариликдан. 6. Бағиртошликдан. 7. Ғафлатдан. 8. Ночорликдан. 9. Хорликдан. 10. Бечораҳолликдан. 11. Камбағалликдан. 12. Кофирликдан. 13. Ширкдан. 14. Фосиқликдан. 15. Бадбахтликдан. 16. Мунофиқликдан. 17. Шуҳратпарастликдан. 18. Риёкорликдан. 19. Соқовликдан. 20. Карликдан. 21. Жинниликдан. 22. Моховдан. 23. Песликдан. 24. Ёмон касалликлардан. 25. Қарзларнинг оғир келишидан. 26. Кишиларнинг устун келишидан. 27. Неъматнинг завол топишидан. 28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан. 29. Тўсатдан келадиган ўчингдан. 30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ОХИРАТ

Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЗИКР ҚИЛ

Сизларга тавсия қиламан:

Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ" ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ" ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа олиҳи ва соҳбиҳи васаллим" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм" ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ" ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" ҳам юз бора зикр этаман.

Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.

Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 20 Апрель куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#РАМАЗОН_2023й

#Мавзу: РАМАЗОН ҲАЙИТИГА ТЕГИШЛИ ОДОБЛАР.

Абдулвохид Исақов,
Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакибой” жоме масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ramazon_hayitiga_tegishli_odoblar

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Арафа куни қачон?

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссалом авлодининг руҳларидан мийсоқ – аҳду паймон олган кун, «Бугун динингизни мукаммал қилдим..» ояти нозил бўлган кун, Аллоҳ у билан қасам ичган кун, дўзахдан инсонлар энг кўп озод қилинадиган кун, дуолар кўплаб қабул бўладиган кун, гуноҳлар кўп мағфират қилинадиган кун, рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўладиган кун, мусулмонларнинг байрам кунларидан саналган кун ва кунлар ичида энг афзал кун — Қурбон ҳайитининг арафаси, яъни зулҳижжа ойининг 9-кунидир.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🔷 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

❗️Эслатиб ўтамизки,
🕌 Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя
миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ
– 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
🔸Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
🔸Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

🔸буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
🔹арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
🔸майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
🔹хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

❗️Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДИҚҚАТ

21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари - Президент фармони


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилансин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Орифлардан бири: “байрам гўзал либос кийганники эмас, гуноҳлари кечирилганникидир!”, деган экан. Зеро, рамазон ойи давомида холис тоат-ибодатлар ила Парвардигорнинг мағфирати ва лутфига ноил бўлган инсон ҳайит кунида хурсанд бўлишга, шодиёна қилишга том маънода ҳақлидир.

“Айтинг: Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, шулар сабабли шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойлик)лардан яхшироқдир” (Юнус сураси, 58-оят).

Аллоҳ таоло тоатларингизни қабул этсин. Ийдул Фитр муборак бўлсин!

Manba ziyo_ashraf

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби

Икки ҳайит намози бизнинг мазҳабда вожибдир. Баъзи машойихларимиз суннати муаккада ҳам дейишган. ал-Жомеу-с-сағирда суннат дейилган. Чунки, унинг вожиблиги Китоб (Қуръон) орқали эмас, балки Суннат билан собит бўлган.

Жума намози фарз бўлган одамларга икки ҳайит намозини ўқиш вожибдир.

Ҳайит намозининг вақти зуҳо намозининг вақтидир. Яъни, қуёш бир (ёки икки) найза бўйи чиққандан бошлаб, заволдан бироз олдингача бўлган вақтга қадар ўқиш мумкин.

Ҳайит намози худди жума намози каби жамоат билан икки ракъат ўқилади. Аммо, азон ва иқомат айтилмайди. Агар, ҳайит намозига улгуролмай қолган бўлса, ёлғиз ҳолда ўқимайди. Балки, сал кечроқ ўқиладиган бошқа жойда ўқишга улгуролса бошқа масжид ёки мусаллога бориб жамоага қўшилиб ўқийди.

Ҳайит намозида завоид такбирларини айтиш вожибдир. Булар намоз такбирларига қўшимча такбирлар бўлгани учун завоид такбирлар деб аталади.

Биринчи ракъатда, намозга "Аллоҳу акбар" деб такбири таҳрима билан бошлаб, санони ўқигандан сўнг, имом кетма-кет уч марта такбир айтади. Намозхонлар ҳам имомга эргашадилар. Мазкур такбирларнинг ҳар бири рафъул ядайн яъни, қўлни қулоқ баробарида кўтариб-тушириш билан амалга оширилади.

Ҳар бир такбир орасида имом уч марта субҳоналоҳ дейдиган миқдорда тин олади. Ёки, унга эргашган намозхонлар такбирни айтиб оладиган муддат тин олади. Чунки, имом такбирлар орасини улаб, тез айтиб юборса, намозхонлар чалкашиб қолиши мумкин. Имом ҳар бир такбир орасида махфий тарзда "субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" дейиши ҳам мумкин.

Завоид такбирлар айтилаётганда қўллар боғланмай, икки ёнга эркин туширилади.

Мазкур учта завоид такбирларини айтгандан сўнг, қўллар боғланиб, имом қироатни бошлайди. Сўнгра рукуга кетади, рукудан туради ва икки сажда қилади. Сўнг, иккинчи ракъатга турганда дастлаб (завоид такбирларни айтмасдан) қироат бошлайди. Қироатдан сўнг, завоид такбирларини аввал айтилган тартибда амалга оширади. Сўнгра, рукуга кетади.

Демак, биринчи ракъатда завоид такбирлар санодан сўнг, қироатдан аввал айтиб олинса, иккинчи раъкатда қироатдан кейин яъни фотиҳа ва зам сура ўқилгандан кейин айтилади. Бунинг сабаби, ҳар ракъатдаги қироатлар ораси уланиши ва кетма-кет бўлиши учундир.

Агар имом, намознинг бошида қўшимча такбирларни айтишни унутиб, қироатга бошлаб юборса, ва шу аснода эсига тушиб қолса, завоид такбирларни айтиб, сўнгра қироатга қайтади. Бордию, қироат қилиб бўлгандан сўнг эсига тушиб қолса, завоид такбирларга қайтмай рукуга кетади.

Агар маъмум (имомга эргашиб намоз ўқувчи) биринчи ракъатга имом қиёмдалик ҳолатида етишган бўлса, намозга қўшилиши билан завоид такбирларини ўзи айтади, гарчи имом қироат қилаётган бўлса ҳам.

Агар, маъмум завоид такбирларни айтишга улгурмасдан имом рукуга кетиб қолса, рукудалик ҳолида рафъул ядайн қилмасдан завоид такбирларни айтади.

Агар, намозхон биринчи ракъатга улгурмасдан иккинчи ракъатга етиб келган бўлса, имом салом бергач ўрнидан туриб, улгурмаган ракъатини ўқиётганда қироатдан сўнг айтади мазкур такбирларни.

Ҳайит намозини ўқиб бўлгач, имом икки хутба қилиши суннатдир. Хутба учун минбарга кўтарилганда хутбадан аввал имом ўтирмайди. Чунки, жулус муаззиннинг азонни айтиб бўлишини кутиш учун жорий бўлган. Ҳайит намозида эса азон айтилмайди. Шу боис, хутбани бошлашдан аввал ўтирилмайди. Иккинчи хутба орасида қисқагина муддатга ўтиради холос.

Manba ziyo_ashraf

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal pinned «Ҳайит намозининг ўқилиш тартиби Икки ҳайит намози бизнинг мазҳабда вожибдир. Баъзи машойихларимиз суннати муаккада ҳам дейишган. ал-Жомеу-с-сағирда суннат дейилган. Чунки, унинг вожиблиги Китоб (Қуръон) орқали эмас, балки Суннат билан собит бўлган. Жума…»
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АРАФА МУБОРАК!

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Ҳайит намозини ўқиш тартиби.

Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади

Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади

Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади

Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

4-такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт” “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб намоз тугатилади


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ ва ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 💐

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙 Қадрли диндошим, Ийд ал-Фитр ва Жума муборак бўлсин!

Аллоҳим тутган рўзаларимизни, қилган ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин, Рамазоннинг энг улуғ савобларидан баҳраманд қилсин.

📿🌙 Муҳаммад мустафо соллаллоҳу ъалайҳи васалламга ва покиза оилаларига, саҳобаи киромларга солават айтишни унутманг!

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа набиййинаа Муҳаммад, ва ъалаа аалиҳий ва асҳаабиҳий ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг солават ва саломлари бўлсин!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
𝑨𝒔𝒔𝒂𝒍𝒐𝒎𝒖 𝒂𝒍𝒂𝒚𝒌𝒖𝒎 𝒗𝒂 𝒓𝒐𝒉𝒎𝒂𝒕𝒖𝒍𝒍𝒐𝒉𝒊 𝒗𝒂 𝒃𝒂𝒓𝒂𝒌𝒂𝒕𝒖𝒉.

𝑆𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑣𝑎 𝑠𝑖𝑧 𝑜𝑟𝑞𝑎𝑙𝑖 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑜𝑖𝑙𝑎 𝑎’𝑧𝑜𝑙𝑎𝑟𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑛𝑖 "𝐼𝑦𝑑 𝑎𝑙-𝑓𝑖𝑡𝑟" (𝑅𝑎𝑚𝑎𝑧𝑜𝑛 ℎ𝑎𝑦𝑖𝑡𝑖) 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑚𝑢𝑏𝑜𝑟𝑎𝑘𝑏𝑜𝑑 𝑒𝑡𝑎𝑚𝑎𝑛!

𝑄𝑖𝑙𝑔𝑎𝑛 𝑣𝑎 𝑞𝑖𝑙𝑎𝑦𝑜𝑡𝑔𝑎𝑛 𝑡𝑜𝑎𝑡-𝑖𝑏𝑜𝑑𝑎𝑡𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖, 𝑠𝑜𝑙𝑖ℎ 𝑎𝑚𝑎𝑙𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑞𝑎𝑏𝑢𝑙 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖, 𝑏𝑢 ℎ𝑎𝑦𝑖𝑡𝑛𝑖 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑢𝑠𝑢𝑙𝑚𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟 𝑢𝑐ℎ𝑢𝑛 ℎ𝑎𝑦𝑟𝑙𝑖 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑎 𝑟𝑎𝑚𝑎𝑧𝑜𝑛 𝑜𝑦𝑖𝑑𝑎 𝑡𝑢𝑡𝑔𝑎𝑛 𝑟𝑜’𝑧𝑎𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧𝑛𝑖 𝑞𝑎𝑏𝑢𝑙 𝑞𝑖𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖, 𝑞𝑖𝑙𝑔𝑎𝑛 𝑑𝑢𝑜𝑙𝑎𝑟𝑖𝑚𝑖𝑧 𝑖𝑗𝑜𝑏𝑎𝑡 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑏 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎𝑚𝑖𝑧 𝑢𝑐ℎ𝑢𝑛 𝑦𝑎𝑥𝑠ℎ𝑖𝑙𝑖𝑘 𝑣𝑎 𝑏𝑎𝑟𝑎𝑘𝑎 𝑜𝑙𝑖𝑏 𝑘𝑒𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑟𝑎𝑏 𝑞𝑜𝑙𝑎𝑚𝑎𝑛.

𝑺𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒖𝒓𝒎𝒂𝒕 𝒃𝒊𝒍𝒂𝒏,To‘raqo‘rg‘on tuman Is'hoqxon to‘ra jomi masjid ma'muriyati.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

#Мавзу: ИЙДУЛ-ФИТР МУБОРАК БЎЛСИН!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Iydul_fitr_muborak_bulsin

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube