IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.61K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
​​​​СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Шайх Оъиз Қараний ҳафизаҳуллоҳнинг ажойиб сўзларидан:
- “Сизга рух пуфланган пайтда - аёлнинг қорнида бўласиз, йиғлаган пайтингизда - аёлнинг бағрида бўласиз ва ошиқ бўлган пайтингизда эса - аёлнинг қалбида бўласиз. Уларга меҳрибон, мулойим бўлинг! Аёл омонатдир. У хорланиш учун яратилмаган”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Руҳият

Маймун ибн Меҳрон: «Агар Қуръон аҳли ислоҳ бўлса, одамлар ҳам салоҳиятли бўлади», деб айтдилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ЁШЛИК-УМР БАҲОРИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳар "Мулла Бозор Охунд”
жоме масжиди имом-ноиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yoshlik_umr_bahori_

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ҲАСАДДАН САҚЛАНИНГ!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Муҳриддинхон Абдуллаев,
Косонсой тумани "Аълохон махдум жоме масжиди имом-ноиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Xasadddan_saqlanaylik_
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Йўқолса топилмайдиган хислат

Бир куни Бойлик, Илм ва Ор-номус учрашиб қолишибди.

Бойлик айтди:
- Агар мен йўқолиб қолсам саройда бўламан.

Илм айтди:
- Агар мен йўқолиб қолсам, масжид ва мадрасалардан изланглар ўша ерда бўламан.

- Агар мен йўқолиб қолсам, - дебди Ор-номус,- излаб ўтирманглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар.

♻️Каналга уланиш:👇

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Тунги_зикрлар
☪️📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ»

🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿 «Астағфируллоҳ»

🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман.
📿«Астағфируллоҳ»

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!↙️
♻️ Аллоҳ учун сизга илиндим!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ
☘️ 🌸 🍀 🌸 🍀

Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

☘️ Хайрли тонг! ☘️

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ

Бу тупроқ бир кун келиб бизнинг устимизга ҳам тортилади. Шунда асл дардларимиз уй-жой, машина, даромадли иш, обрў-мансаб эмаслигига амин бўламиз.

«Сирлар хазинаси» рисоласи

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#эҳтиром

Она!
Бир она олтита фарзандини улғайтирган бешикни ёқиб юборди. Чунки фарзандларнинг барчаси бола-чақали бўлиб, оналари ҳолидан хабар олмай қўйишган экан. Бешикни ёқиб бўлгач - “Ҳар гал кўзим тушганида ичим ёнавергач уни ёқиб юбора қолдим”, деб айтган экан.
🌸🌸🌸🌸
Ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ оналарига гапирсалар, ерга кириб кетаётгандек тазарруъ билан гапирардилар. Агар оналари у кишининг олдиларига кирса, юзларининг ранги ўзгарар эди.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ оналари билан бир товоқдан овқат емасдилар. Бунга сабаб оналарининг егиси келган нарсага қўл чўзиб, оқ бўлиб қолишдан қўрқардилар.

Ибн Шурайҳ раҳимаҳуллоҳ масжидда дарс берар эдилар. Оналари келиб: “Тур ўрнингдан! Товуқларга дон бер!” дердилар. У киши оналарига итоат қилиб, дарҳол турар ва дарсни тарк қилар эдилар. Ҳеч қачон оналарини итоб қилиб, у кишига: “Мен дарсдаман”, “Мен лексиядаман”, “Мен зикр мажлисидаман” демаганлар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА:

​“Кимки Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас

(Умар розияллоҳу анҳу)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Шайх ва яҳудий

Қозилар қозиси Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий бир куни ҳашамат билан йўлда кетиб борарди. Шу пайт у кишининг олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Уст-боши мойга беланган, жулдур кийимда эди. Яҳудий Ибн Ҳажарнинг оти жиловидан тутиб деди:
- Эй шайхул ислом! Сен: “Набиййимиз: “Дунё – мўминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннати”, деганлар дейсан. Сендаги ҳолат қанақасига зиндон-у мендаги ҳолат қанақасига жаннат бўлсин?!
Ибн Ҳажар деди:
- Аллоҳ менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматлар олдида ҳозир мен зиндондаман. Аллоҳ сенга охиратда ҳозирлаб қўйган азоблар олдида ҳозир жаннатдасан!
Буни эшитган яҳудий дарров мусулмон бўлди!
(Шайх Муновий, “Файзул қодир”)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Сабр иймоннинг кўркидир.

Бандага бу дунёда учрайдиган барча нарсалар икки турга бўлинади: унинг ҳавойи нафсига мувофиқ келадиган ва мувофиқ келмайдиган нарсалар. Банда буларнинг иккисида ҳам сабрга муҳтож бўлади. Демак, банда барча ҳолатларда сабрга ҳожатманддир.
1. Ҳавойи нафсга мувофиқ келадиган сабр ҳақида сўз юритадиган бўлсак, сиҳат-саломатлик, мол-дунё, обрў ва мансаб, ёру дўстларнинг кўплиги каби нарсаларда бўлади.
Маълумки, мазкур нарсаларнинг барчаси дунёнинг лаззатбахш матоҳларидан ҳисобланади. Агар банда бу нарсалардан ўзини тиймаса, йўлдан урилиши ва туғёнга кетиши турган гап.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Йўқ! Инсон, албатта, туғёнга кетур… ўзини жуда бой кўргани учун» (Алақ сураси, 6-7-оятлар). 
Баъзи орифлар:
«Балога мўмин сабр қилади. Офиятларга фақатгина сиддиқ сабр қилади», дейдилар.
Саҳобалар розияллоҳу анҳум:
«Қийинчилик синовига учраганимизда сабр қилдик. Осонлик синовига учраганимизда сабр қила олмадик», деганлар.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини мол, аҳли аёл ва болалар фитнасидан ҳазир бўлишга чақирган.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу:
“Жаннатнинг калити, очқичи – сабрдир, шарафнинг калити – тавозедир, бойликнинг калити – яқийндир, карамли бўлишнинг калити – тақводир.

أَفَمَنْ يَعْلَمُ أَنَّمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ الْحَقُّ كَمَنْ هُوَ أَعْمَىٰ ۚ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ
   19. Сенга Роббингдан нозил қилинган нарса, албатта, ҳақ эканини биладиган кимса кўр одамга ўхшармиди? Буни, албатта, ақл эгаларигина эслайдилар..

   20. Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир. (Бу ояти каримадаги аҳд барча аҳдларни ўз ичига олади, бу аҳдларнинг аввалида иймон аҳди туради. Бу ояти каримадаги мийсоқ ҳам барча мийсоқларини ўз ичига олади.).
وَالَّذِينَ يَصِلُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوءَ الْحِسَابِ
   21. Улар Аллоҳ боғланишига амр этган нарсани боғларлар, Роббиларидан чўчирлар ва ёмон ҳисобдан қўрқарлар. (Бу ишларнинг бошида «силайи раҳм»–қариндошлик алоқаларини боғлаш, уларга яхшилик қилиш туради. Шунингдек, бева-бечора, етим-есир ва барча муҳтожларга, бутун мавжудодга яхшилик қилишлик мусулмон инсонга вазифа қилиб юклатилгандир.).
وَالَّذِينَ صَبَرُوا ابْتِغَاءَ وَجْهِ رَبِّهِمْ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً وَيَدْرَءُونَ بِالْحَسَنَةِ السَّيِّئَةَ أُولَٰئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِ
   22. Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир..
جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۖ وَالْمَلَائِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِمْ مِنْ كُلِّ بَابٍ
   23. Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб:.
سَلَامٌ عَلَيْكُمْ بِمَا صَبَرْتُمْ ۚ فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ
   24. «Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!!!» (дерлар). (Мазкур жаннатга ҳузур-ҳаловатлари янада тўлиқ бўлсин учун ота-оналари, эр ёки хотинлари ва ўғил-қизлари ҳам қўшилиб кирадилар. Аммо шарти бор. Ўша ота-оналар, жуфти ҳалоллар ва зурриётлар аҳли солиҳ бўлишлари керак. Аҳли солиҳ бўлмасалар, кира олмайдилар. Адн жаннатлари катта неъмат, унга кирганлар улуғ мақомга эришадилар.).
Тоатга сабр қилишда банданинг уч ҳолатга ҳожати тушади.
Биринчиси тоатдан олдинги ҳолат бўлиб, бунда ният ва ихлосни тўғрилашда, риёкорлик ва бошқа офатлардан ҳазир бўлишда сабр қилиш керак бўлади. Ният ва ихлоснинг ҳақиқатини билганлар учун бу сабр энг қийин сабрлардан биридир.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳуд сурасида сабрни амалдан олдин келтириб:
«Фақат сабр қилганлар ва солиҳ амалларни қилганларгагина – ана ўшаларга мағфират ва улуғ ажр бор», деган (11-оят).

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ТАКФИР МАСАЛАСИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Авазбек Юсупов,
Наманган шаҳри "Ғози Муҳаммад ҳожи" жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/TAKFIR_MASALASII

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
АЁЛЛАРИМИЗ ҲАР ДОИМ ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОРДА

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Мансурхон Нишанов,
Чортоқ тумани “Ҳазрати Усмон” жоме
масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ayollarimiz_har_doim_ezozu_etiborda

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншааллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қаршисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ

Мол-дунёинг бўлса, пулдор дўстларинг кўпаяди.
Чиройинг бўлса, хушторларинг кўпаяди.
Ахлоқинг гўзал бўлса бир умрлик чинакам дўстларинг кўпаяди.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Ўгит олишингизга монелик қиладиган нарса биласизми нима?
Бу ўзингизни буюк деб билишингиздадир...


(Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat