IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.96K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин.

Балки у ўзини (шу меҳнат орқали) ўша маркабга чиқиб олиб, манзилга омон-эсон етиб оляпман, деб ўйласин. Зотан, бу маркаб ўзи юраверади, унга хизмат қилаётганлар фақат ўзларига ёрдам берган бўлишади.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢СИЙРАТИ НАБАВИЯДАН ОНЛАЙН СУҲБАТНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸 БУГУН, 2023 йил 21 февраль , сешанба, соат 20:10 да сийрати набавиядан навбатдаги онлайн суҳбат бошланади.

🔸Мавзу: Бадр муҳорабаси

🔸 Суҳбатни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин олиб боради.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръон сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган.

Ибн Асокир, Хатиб Бағдодий ва Воқидий ривоятлари

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

#ОНЛАЙН #СИЙРАТ

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФАККУР

Бугун умматимиз қийналиб изтироб чекаётган нарса узоқ давом этмас. Ҳолат албатта ўзгариши керак. Сабр умид билан қоришган бўлмоғи лозим. Аллоҳ бизнинг ҳолимизни ўзгартириши учун биз ўз нафсимизни ўзгартирмоғимиз зарур.

(Шайх Юсуф Қарзовий).

“Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас”,

(Раъд сураси, 11-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ҳадис

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар», дедилар ёки бундан бошқачароқ бир сўз айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Нафсни тарбиялаш ҳақида.

Нафс десак, аввало инсонни гуноҳу маъсиятга етакловчи салбий маънодаги ҳою ҳаваслар, шаҳватлар, эҳтирослар ёдимизга келади. «Нафсим менинг балодир, ёнган ўтга солодур», «Нафси ёмон ҳаётда ўлибди» дейди доно халқимиз. Қачон бир гуноҳ ҳақида гапирсак, «нафсига эргашиб, шу ишни қилибди», «нафсингни жиловла, гуноҳ қилмас», деймиз. Шунинг учун хаёлимизда нафс бизни доим ёмон ишга, гуноҳга чақириб турадиган нарса деган тасаввур шаклланиб қолган.
Аслида эса, чуқурроқ ўйлаб кўрсак, бизни йўлдан урган нарса нафс эмас, шайтондир. Шунда ҳам шайтон бизнинг қўлимиздан судраб бориб, гуноҳ қилишга мажбур қилмайди. Унинг иши гуноҳга васваса қилиш, холос. Гуноҳни ўзимиз қиламиз. Шундай экан, «шайтон йўлдан уриб, гуноҳ қилдим» эмас, «шайтон васваса қилган эди, унинг васвасасига учиб, йўлдан урилиб, гуноҳ қилиб қўйдим» десак, тўғрироқ бўлади.
Аммо бир ўйлаб кўрайлик-чи, бизни нафс йўлдан урадими ёки шайтонми? Агар шайтон йўлдан урса, нафснинг гуноҳдаги иштироки қандай?
Масаланинг яна бир томони борки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бир ўринда нафсни “Албатта , нафс ёмонликларга буюрувчидир” (Юсуф сураси) деса, бошқа ўринда гуноҳ қилган одамни маломат қиладиган нафс ҳақида ҳам сўз юритиб, уни «нафси лаввома» деб атайди. Биз одатда виждон деб атайдиган нафс ҳам бор эканки, у инсонни тергаб, ёмон иш қилса, танқид қилиб, маломат қилиб турар экан. Яна бошқа бир ўринда эса, “Аннафсул мутмаиннаҳ” деб уни мақтаган ҳам. Хўш, бу қандай нафс? Агар у бизни гуноҳ туфайли маломат қилса, бундан чиқди, жуда унчалик ёмон нарса ҳам эмас экан-да? Ёки нафснинг ҳам яхшиси ва ёмони бўлармикин?
Бу жумбоқнинг ечими шу қадар теран маъноли, шу қадар улкан аҳамиятли эканки, у ҳақда батафсил тўхталиб ўтмасак бўлмайди. Чунки нафснинг асл моҳиятини тушунишга ҳаракат қилсак, нафақат нафс ҳақидаги, балки умуман бу дунёдаги ҳаётимиз, феъл-атворимиз ҳақидаги тасаввурларимиз остин-устин бўлиб кетиши мумкин экан.
Нафсга лаззат бўлса бўлди
Уламоларимизнинг айтишича, нафс фақат ёмон ишларга, гуноҳларга интилувчи, инсонни маъсиятга етакловчи нарса эмас экан. Унга лаззат бўлса кифоя экан, холос. У лаззатхўр нарса. Эътибор беринг, нафс – лаззатга интилувчи ғариза экан. Унга ҳар қандай бўлса ҳам, лаззат, ҳузур-ҳаловат бўлса кифоя экан. Масаланинг энг қизиқ жойи ҳам шу ерда. Чунки лаззат деганда ҳозирги кунда фақат маиший, моддий лаззат тушуниладиган бўлиб қолган. Шунинг учун нафс деганда инсонни ёмон йўлга бошлайдиган лаззатлар эсимизга келади. Аммо мўмин-мусулмон инсон фақат таомда, ичимликда, шаҳватда эмас, балки тоат-ибодатдан ҳам лаззат олади. Мўмин одам Аллоҳ таолонинг биру борлигини, чексиз қудратини тафаккур қилса, У Зотга иймон келтирса, сиғинса, юкинса, намоз учун покланиб, жойнамозга турса, пешонасини саждага қўйиб, ўзининг нақадар ожизу нотавонлигини, Роббининг нақадар азизу улуғворлигини, Аллоҳ таолодек паноҳи, мададкори, ҳимоячиси борлигини ҳис қилса, У Зотга бандалик қилаётганидан, У Зот рози бўладиган амаллар қилаётганидан қалби ҳаловат топади, чинакам лаззат топади. Бу лаззатнинг, бу ҳаловатнинг таърифига тил ожиз, қалам нотавон.
Демак, нафс фақат еб-ичишдан, шаҳватдан, ясан-тусандан, шуҳратдан, ҳукмронликдан, бойликдан, куч-қудратдангина эмас, балки тавбадан, тазаррудан, тоат-ибодатдан ҳам лаззат олар экан. Юқорида айтганимиздек, унга лаззат бўлса бўлди экан.
Тасаввуримизни, дунёқарашимизни остин-устин қилиб юборадиган нуқта мана шу ерда. Модомики нафс фақат лаззатга интилар экан, демак, Аллоҳ таоло бу неъматни бизга уни тўғри, ҳалол, муносиб йўл билан қондириш учун ато этган экан. Демак, нафс аслида ёмон нарса эмас экан. Агар биз нафсимизни уни ато этган Роббимиз кўрсатганидек тўғри тарбияласак, уни ҳалол неъматлардан лаззатланишга ўргата олсак, бу нафс бизни гуноҳ-маъсиятга эмас, тоат-ибодатга, ёмонликка эмас, эзгуликка ундайдиган гўзал, зарофатли бир хилқатга айланар экан. Аллоҳ асрасин, агар биз уни асл моҳиятини тушунмай, моддий, маиший, ўткинчи нарсалардан лаззатланишга ўргатиб қўйсак, сўзимизнинг бошида айтилган ёмон нафсга, баднафсга айланиб қолар экан.

Давоми...
Давоми...
Аксинча, нафсимизни чинакам, илоҳий лаззатга ўргатсак, бу ҳақиқий лаззат қаршисида дунёнинг ўткинчи ҳою ҳаваслари, зебу зийнатлари унинг учун арзимас нарсага айланиб қолар экан.
Бу тушунчаларни илк бор ҳис қилар эканмиз, бугунги кунимизга минг афсус-надоматлар билан қараймиз. Чунки биз бу дунёда инсонни ёмон йўлга бошлайдиган нарса нафс, деб ҳисоблар эдик. Аслида эса биз инсоннинг нафсини тоатдан эмас, беҳуда нарсалардан лаззатланишга ўргатиб қўйиб, яна уни ўзимиз айблаб юрган эканмиз.
Ҳа, қанчалар аччиқ бўлмасин, тан олишимиз керакки, биз нафснинг асл моҳиятини, унинг хусусиятларини билмаганимиз, бу борада маърифатимиз йўқлиги боис, уни асл мақсаддан бошқа томонга буриб юборганмиз.
Аслида нафс тарбиясини инсоннинг ёшлигидан бошлашимиз, уни тоат-ибодатдан ҳам, бошқа ҳалол-пок неъматлардан ҳам лаззатланишга баравар ўргатишимиз, бироқ ибодатдан лаззат олишга алоҳида урғу беришимиз, болани бунга рағбатлантиришимиз лозим экан. Бунинг учун эса бу борада унга ўзимиз шахсий ўрнак бўлишимиз керак, чунки бола биз нимадан хурсанд бўлиб, нимага хафа бўлганимизни ҳушёрлик билан кузатиб туради ва тегишли хулоса чиқариб, беихтиёр бизга эргашади. «Фарзандларингизни тарбиялаб овора бўлманг, улар барибир ўзингизга ўхшайди. Сиз ўзингизни тарбия қилинг» деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган.‎

Манба Ислом.Уз

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ривоят

ҚЎЛИ ЁҒ ҲОЛИДА УХЛАГАН КИШИ

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қўлида мойи билан уни ювишдан олдин ухлаб қолиб, кечаси унга бир мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Шарҳ:
Демак, уйқудан олдин баданни, хусусан, қўлни турли хил чанг, кир ёки таом қолдиқларидан тозалаш лозим экан.

Баъзи уламолар: «Қўл сув билан ювилса, суннат ҳосил бўлади», деганлар. Ибн Рислон: «Бундай пайтда совун ёки шунга ўхшаш ёғни кетказадиган нарса билан ювиш керак бўлади», деган.
Бу ҳадиси шарифда диний таълимотларга амал қилмасликнинг оқибатида бу дунёнинг ўзида кишига зарар етиши турган гаплиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга: “Бир кишини амру маъруф қилиб, яхшилик чақирсанг-у, у гуноҳ ишидан тўхтамаса, нима қилмоқ керак?” деб айтишганида, у зот: «Уни тек қўйгин. Агар даъватни зиёда этсанг, амру маъруфинг зое кетиб, фақат ўз нафсингни қондирган бўлиб қоласан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​Бир ўғри Молик ибн Динорнинг уйига кирди. Ўғирлашга ҳеч нарса тополмагач, Молик уни чақирди.

- Дунёвий нарса тополмадинг, ҳеч бўлмаса охиратга керакли нарса хоҳламайсанми?!
- Хоҳлайман.
- Унда тур таҳорат қил, намоз ўқи.

Ўғри бориб таҳорат олди ва бирга масжидга кетишди. «Ким бу?» деб сўраганларга Молик шундай деб жавоб берди:
- «Биздан нарса ўғирлашга келганди, биз уни ўғирладик».

Имом Заҳабий, «Сияр аъламин нубала», 5-жилд, 363-саҳифа
Абдуллоҳ Раҳим

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шаъбон_ойи
#рўза

🗯ШАЪБОН ОЙИ РЎЗАСИ ҲАҚИДА!

📹ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲ


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةًۭ وَفِى ٱلْـَٔاخِرَةِ حَسَنَةًۭ وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ

Дуонинг маъноси:
«Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари «Роббанаа аатина фид-дунйаа ҳасанатан, ва фил-аахироти ҳасанатан, ва қинаа ъазаабан-наар» эди».
(Учовлари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим,кўзларимизни уйқудан очканинг каби, 
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, 
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амийн!


🌻 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌻

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КУН_ТИЛАГИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

Чоршанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Сизга
барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Аллоҳ с
изга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 22-Феврал Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менинг сиз учун энг хавф қилган нарсам кичик ширкдир”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг расули, кичик ширк нима?” дейишди.
“У риёдир”, дедилар у зот”.
Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга “Аллоҳ хоҳласа ва сиз хоҳласангиз”, деганида, у зот алайҳиссалом: “Нима, мени Аллоҳга тенг қилдингми?! “Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи хоҳласа”, дегин”, деганлар”.

Имом Аҳмад ривоят қилган.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!

Истиғфор айтишни кўпайтирайлик азизлар!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳикмат

Менинг келаётганимни кўриб, юз ўгириб олдинг. Гўёки Аллоҳ таоло сендан бошқа инсонни яратмагандек. Сени мендан беҳожат қилган Зот мени ҳам сендан беҳожат қилади. Менинг фақирлигим ҳам, сенинг бойлигинг ҳам абадий давом этмайди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Биласизми_?

Гапиришнинг ўз шартлари бор. Ким бу шартларга риоя қилмаса, адашган бўлади.

1. Гапириш учун сабаб бўлиши керак. Ундан фойда олиш ёки у билан зарарни даф қилиш кўзланиши лозим. Ушбу мақсадлардан бошқа ҳолда гапириш алжираш бўлади. Сабабсиз алжираш ўз эгасининг айбини очади, холос.

2. Гапни ўз ўрнида гапириш керак. Ўринсиз гап ҳеч қачон фойда бермайди.

3. Ҳожатига яраша гапириш керак. Ҳожатидан ташқари гапириш лақиллашдан бошқа нарса эмас.

4. Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак.

Демак, беҳуда гапларни гапириш мўминлик белгиси эмас. Ёлғон, ғийбат, бўҳтон, туҳмат, ёмон гапларни гапириш ҳам мўминликдан аломат эмас.
Мўмин одам гапирса, яхши гапиради, яхшилик тўғрисида гапиради, бўлмаса жим туради.
Тилдан келадиган офатлар кўп ва турли-тумандир. Уларни қалбни маст қилади. Одам табиатида ҳам уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутилишнинг энг осон йўли жим туриш орқали бўлади. Бу жуда катта фазилатдир.
Жим туриш ҳимматни жамлайди ва фикрни софлайди.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсани ва икки жағи орасидаги нарсани муҳофаза қилиб берса, мен унга жаннатни муҳофаза қилиб бераман», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Билолиддин Абдуллаев,
Наманган шаҳри ''Имом Бухорий'' жоме
масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Shabon_oyi_fazilatlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube