IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
350 subscribers
6.05K photos
2.46K videos
47 files
11.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
​​МЕҲМОН КУТГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН САККИЗ АМАЛ

1. Меҳмонни ҳурмат қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим бўлсин”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти).

2. Меҳмонни очиқ юз ва ширин сўзлар билан кутиб олиш.
Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганимда: “Марҳабо! Хуш келибсиз! Эй Умму Ҳонеъ”, деб қарши олдилар”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Авзоъий раҳимаҳуллоҳ: “Меҳмоннинг ҳурмати унга очиқ юз билан хизмат қилишдир”, деган.

3. Меҳмондорчиликка тақводор, дину-диёнатли иинсонларни таклиф қилиш.
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат мўмин билан бирга (йўлдош) бўл. Таомингдан фақат тақводоргина тановул қилсин”, дедилар.

4. Меҳмонларни дастурхон олдида ёлғиз қолдирмай, ёнида гаплашиб ўтириш, бирга еб-ичиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо онамизга: “Меҳмонинг билан ўзинг ҳам овқат егин, чунки меҳмон ёлғиз ўзи ейишдан ҳаё қилади”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).

5. Таомни ёши улуғлардан бошлаш, кейин ўнг томондагиларга узатиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга сув узатсалар:“Катталардан бошланг”, дер эдилар.
Агар меҳмонлар ёшда баробар бўлсалар, ўнг томондан узатилади.

6. Меҳмон бир луқма таом еганидан сўнг, ҳадеб “олинг”, “олинг” деб уни ейишга мажбурланмаслик.

7. Меҳмонни эшик олдигача кузатиб қўйиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Меҳмонни эшик олдигача кузатиб бориш суннатдир”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).

8. Мезбоннинг ҳақига дуо қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмон қилган кишининг ҳақига дуо қилардилар:
اللهم بارك لهم فيما رزقتهم واغفر لهم وارحمهم
“Аллоҳумма барик лаҳум фийма розақтаҳум вағфир лаҳум ва арҳамҳум”

“Ё Аллоҳ, бу хонадон аҳлининг ризқига барака бер, уларнинг гуноҳларини мағфират қил ва уларга раҳм айла!”.
(Имом Муслим ривояти).

أللهم أطعم من أطعمني واسق من سقاني
“Аллоҳумма атъим ман атъаманий, васқи ман сақоний”
“Ё Аллоҳ, мени таомлантирган кишиларни Сен ҳам таомлантиргин, мени сув билан суғорган кишиларни сен ҳам сероб қилгин!”.
أفطر عندكم الصائمون وأكل طعامكم الأبرار وصلت عليكم الملائكة
“Афтара индакумус соимуна ва акала тоаъмакумул аброр ва соллат алайкумул малоика”
“Хонадонингизда рўзадорлар оғиз очсин, таомингизни яхшилар есин ва сизларга фаришталар салавот айтиб, ҳақингизга дуо ва истиғфор айтсин!”.
(Имом Абу Довуд ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ

1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб,
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
Шайx Абдуллоҳ Ал-  Жуҳаний томонидан  гўзал тиловат


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
АМАЛ ҚИЛИБ КЎП АЖР ОЛГАН КИШИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига темир ниқоб кийган бир киши келди ва: "Эй Аллоҳнинг Расули, жанг қилайми ёки мусулмон бўлайми?" деди. У зот: "Мусулмон бўл, сўнг жанг қил", дедилар. У мусулмон бўлди, сўнг жанг қилиб, ўлдирилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У оз амал қилди ва кўп ажр олди", дедилар"
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

"Жаннат аҳли ва жаннат амаллари" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бир одамни қалбига 4 аёл жойлашади:

1. Онаси
2. Аёли
3. Опаси ёки синглиси
4. Қизи

1-ни рози қилиш Аллоҳни розилигига олиб боради...

2-си билан яхши яшаш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари.

3-сига яхшилик қилиш баракани калити ҳисобланади.

4-сини тарбия қилиш жаннатни эшигини очади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
МУНОСИБ ЖУФТ ИЗЛАБ, ...

Бир йигит энг афзал аёлга уйланиш мақсадида узоқ вақт изланибди. Излай-излай охири уни топибдию, лекин унга уйланмабди. Ундан бунинг сабабини сўрашган экан, у: «Ҳа, ўзим излаган энг афзал аёлни топдим, лекин у ҳам энг афзал йигитни излаётган экан», деб жавоб берибди.
❗️Ҳа, муносиб жуфт танлашда меъёр бузилиб кетди. Бунинг натижасида қизлар қари қиз бўлиб, йигитлар эса ўттиздан ошса ҳам уйланолмай, бўйдоқ юришибди. Бунга асосий сабаб, муносиб жуфт танлашда ва тўйни эълон қилишда набавий таълимотдан узоқлашганимиздир.
  🔘Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📜«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишига тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан», дедилар». Муттафақун алайҳ.
🔘Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📜«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз унинг дини ва хулқига рози бўладиган киши сизларга совчи қўйса, унга турмушгa беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади», дедилар». Термизий ривоят қилган.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳадис 📖

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб есин. Шайтонга (насибасини) қолдирмасин», дедилар. Ва яна лаганни ялашни буюриб: «Чунки таомингизнинг баракаси қаeрда эканини билмайсизлар», дедилар.

📚 Имом Муслим ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Исоқжон Йўлдошев,
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Xizbut_taxrir_va_uning_mohiyati

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Ваъда

БИРОДАРИНГА ВАЪДА БЕРИБ, СЎНГ УНГА ХИЛОФ ҚИЛМА

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма", дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва ўртада турли келишмовчиликлар чиқиб, жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қилинадиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бировни ёмон кўришга ҳаққингиз бор, лекин ёмон кўрсатишга эмас!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Татуировкали қўлга таҳорат олса, мукаммал бўладими?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ҳабиб Аъжамий роҳимаҳуллоҳдан:
- Аллоҳ таолонинг ризоси қаерда бўлади? - деб сўрадилар.
- Нифоқ (мунофиқлик) чанги бўлмаган қалбда, - деб жавоб берди
.

"Ҳилятул авлиё" асаридан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».

Ибн Сунний ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Шаъбон ойи муборак бўлсин қадрлик диндошим.

Эй Аллоҳ бизларни оила аҳлимиз билан моҳи рамазон ойига сиҳатликда етказгин!

Аллоҳим, ушбу кунни биз учун хайр ва барокотли кунлардан қилиб, қалбларимизни Ўзингга бўлган муҳаббат ила тўлдир!!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар!

🌱 "Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).

🌱 "Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).

🌱 "Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).

🌱 "Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#огоҳлик

Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.

Мавлоно Румий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌷 Шаъбон ойи муборак бўлсин!

Дуонинг арабча матни:
لا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Дуонинг маъноси:
«Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим».

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси «Лаа илаҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, албатта, Аллоҳ унга ижобат қилур», дедилар».
(Термизий ривояти)

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Одамларнинг уч тоифаси

Ваҳб ибн Мунаббаҳдан зикр қилинади: “Шайтон Яҳё ибн Закариё алайҳиссаломга йўлиқади. Яҳё ибн Закариё унга: “Менга одам фарзандларининг табиатини қандай билишинг ҳақида айтиб бер”, деди. Иблис айтди: “Уларда бир тоифа бор, гуноҳлардан пок, худди сенга ўхшайди. Уларга ҳеч нарса қила олмаймиз. Аммо иккинчи тоифаси болаларингизнинг қўлларидаги тўп каби бизнинг измимизда. Уларни истаган кўйимизга солурмиз. Аммо учинчи тоифасига келсак, улар биз учун энг ёмони ҳисобланади: уларга бирортамиз учраймизда, керакли нарсамизни оламиз, сўнг у дарров истиғфорга шошилади ва биз олган нарсани бузиб ташлайди. Ундан ноумид ҳам бўлмаймиз, ҳожатимизга ҳам эриша олмаймиз”.

“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ИБОДАТНИ ФОЙДАЛАРИ.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Абдурахмон Отабаев,
Наманган тумани “Мирхомид” жоме
масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш ⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ibodatning_foydalarii

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ НЕЪМАТЛАРИДАН БИРИДИР.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Tinchlik_va_xotirjamlik_Alloh_taoloning_nematlaridan_biridir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube