БАХТНИНГ САБАБИ...
Сизларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман:
Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?
Ишончим комилки, барча ҳеч иккиланмай ҳа деб жавоб беради. Ҳаттоки йўқ деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар. Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар.
Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

📌 Бидъат — Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин одамлар томонидан динга киритилган янгиликлар. Бидъат икки хил бўлади:
1. Бидъати ҳасана (яхши саналган бидъат), масалан: мавлид ўқиш, таровиҳ намозида хатми Қуръон қилиш кабилар.
2. Бидъати саййиа (ёмон деб саналган бидъат), масалан: Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатиб берган мотам кунларига қўшимча мотам тутиш, ислом динида байрам қилиб белгиланган ҳайит кунларини мотамсаро кайфиятда ўтказиш, қабристонларга бориб шам ёқиш кабилар.
📌 Хурофот эса халқ ўртасида одатга айланган, аммо дин кўрсатмаларига зид бўлган амаллардир. Масалан: аёлларнинг фарзанд талаб қилиб, дарахтга латта боғлашлари, янги келин-куёвларнинг никоҳ кечаси аланга ёқиб, унинг атрофида айланишлари ва шу кабилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
1. Бидъати ҳасана (яхши саналган бидъат), масалан: мавлид ўқиш, таровиҳ намозида хатми Қуръон қилиш кабилар.
2. Бидъати саййиа (ёмон деб саналган бидъат), масалан: Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатиб берган мотам кунларига қўшимча мотам тутиш, ислом динида байрам қилиб белгиланган ҳайит кунларини мотамсаро кайфиятда ўтказиш, қабристонларга бориб шам ёқиш кабилар.
📌 Хурофот эса халқ ўртасида одатга айланган, аммо дин кўрсатмаларига зид бўлган амаллардир. Масалан: аёлларнинг фарзанд талаб қилиб, дарахтга латта боғлашлари, янги келин-куёвларнинг никоҳ кечаси аланга ёқиб, унинг атрофида айланишлари ва шу кабилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш

ЁШ АЁЛ УЗОҚ МУДДАТ, ҚАРИ АЁЛ ҚИСҚА МУДДАТ ИДДА САҚЛАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр вафот қилганда кейинги идда муддати қанча бўлади? Мен икки хил бўлади деб эшитган эдим. Ёш аёл узоқ муддат, қари аёл қисқа муддат идда сақлар экан. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эри вафот этган аёлнинг иддаси узун ёки қисқа бўлиши ёшга боғлиқ эмас. Балки аёлнинг ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигига боғлиқ.
Эри ўлган аёлнинг иддаси икки хил бўлади:
1. Аёл ҳомиладор бўлмаса 4 ойу 10 кун идда сақлайди.
2. Ҳомиладор аёл туққунича идда ўтиради.
Эрнинг вафот этиши ҳижрий қамарий ойнинг бошига тўғри келса, ҳилол (янги чиққан ой)лар билан ҳисобланади. Агар вафот этиш ойнинг ўртасида бўлса, идда кунлар билан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Идда ва унинг ҳукми
Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).
Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.
Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

СОЧИ КАЛТА ЁКИ СОЧИ ЙӮҚ АЁЛЛАРНИНГ ЭҲРОМДАН ЧИҚИШИ
#Ҳаж_умра
❓1036-САВОЛ: Мен аёл кишиман. Сочим кимёвий йўл билан даволанганимда тўкилиб кетиб, ҳозирда озгина ўсиб қолган. Яқинда умрага бормоқчиман. Эҳромдан чиқишда аёллар сочини қирқар эканлар. Мен шу ҳолатимда эҳромдан қандай чиқаман?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра амалларини тугатгандан кейин, сочнинг ҳар жойига бир неча қайчи уриб қўйиш билан киши эҳромдан чиққан бўлмайди. Ё сочнинг ҳаммаси олинади, ёки сочининг ҳамма жойидан бармоқнинг бир бўғини миқдорида (тахминан 3 см) қисқартирилади. Аёллар учун фақат қисқартириш бор. Улар ҳамма сочини жамлаб, учидан бир бўғин узунлигида қисқартиради. Сочи 3 смдан кам аёллар сочини эркаклар каби қирмайди. Чунки аёлларнинг сочини қириши макруҳи таҳримий саналади.
Фиқҳий манбаларда сочи йўқ эркаклар ҳақида қуйидаги ҳукм айтилган:
وَإِذَا جَاءَ وَقْتُ الْحَلْقِ وَلَمْ يَكُنْ عَلَى رَأْسِهِ شَعْرٌ بِأَنْ حُلِقَ قَبْلَ ذَلِكَ أَوْ بِسَبَبٍ آخَرَ ذَكَرَ فِي الْأَصْلِ أَنَّهُ يُجْرِي الْمُوسَى عَلَى رَأْسِهِ
“Соч олдириш вақти келганда бошда соч бўлмаса, масалан олдинроқ олдирган ёки бошқа сабаб билан тушиб кетган бўлса, (Имом Муҳаммаднинг) "Асл" номли китобида айтилишича бошига устара (ёки соч олиш машинкаси)ни юритиб қўяверади”. (Фатово ҳиндия).
Саволда айтилгандек сочи тўкилиб кетган ёки сочи бору, лекин 3 смдан қисқа аёллар борасида шайхул ҳадис Халил Аҳмад Саҳаронпурий шундай деган:
قلت: ولو اعتمرت المرأة أيامًا وقصرت من شعرها كل يوم حتى بقي شعرُها قدرَ أنملة، فإن حلقت رأسها وقعت في الحرمة أو الكراهة، وإن لم تحلق فلا تحل، ولم أر حكمه في ذلك في شيء من كتب المذهب إلا أن يقال: كما أن إجراء الموسى على من ليس له شعر في الرأس يكفيه، كذلك إجراء المقص لعلها يكفيها، والله أعلم". فقط واللہ اعلم
“Мен айтаманки, агар аёл киши ҳар куни умра қилиб, эҳромдан чиқишда сочини қирқиши туфайли сочи қисқариб, бармоғининг бир бўғинидан калта бўлиб қолса нима қилади. Тагидан олса, ҳаром ёки макруҳ иш қилган бўлади. Тагидан олмаса, эҳромдан чиқа олмайди. Бу борада мазҳаб китобларида бирор ҳукм кўрмадим. Бироқ сочи йўқ эркаклар боши устидан устара ёки машинкани юритиб қўйиши кифоя қилади, деган гап бор. Худди шундай аёллар ҳам қайчини бошига юритиб қўяди. Шояд шу иши кифоя қилса. Валлоҳу аълам”. (Базлул мажҳуд).
Замонамизнинг етук алломаларидан бири Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний мана шу жавобни маъқуллаб, “Шайхул ҳадис жавоб беришда жуда ҳам тўғри топган ва гўзал тарзда ифодалаган” деган. (Муфтий Аҳмад Мумтоз, “Ҳаж ва умрада аёлларга хос масалалар” китоби).
Демак, сочи умуман йўқ ёки бор бўлса ҳам 3 смга етмайдиган аёллар бошига қайчини юргизиб қўйишлари кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
СОҲИБИ УЗР ОДАМ ҚАНДАЙ ТАВОФ ҚИЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓1037-САВОЛ: Отамда кексалик туфайли сийдик келиб туради. Умрага борганда тавофни қандай қилса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий манбаларда тавоф қилишда таҳоратли бўлиш тавофнинг вожибларидан бири дейилган:
وَاجِبَاتُ الطَّوَافِ سَبْعَةٌ الْأَوَّلُ الطَّهَارَةُ عَنْ الْحَدَثِ الْأَكْبَرِ وَالْأَصْغَرِ
Тавофнинг вожиблари еттита: Биринчиси катта(жунуб, ҳайз ва нифос) ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлишдир. (Лубобул маносик).
Агар отангиз соҳиби узр бўлса, ҳар намоз вақти учун таҳорат олади. Намоз вақти тугаганда таҳорати синган ҳисобланади. Тавоф жараёнида ҳам шунга риоя қилади. Битта фарз намози вақтида тавофни бошлаган бўлиб, шу намоз вақти чиққанда таҳорати синган ҳисобланади ва қайта таҳорат олиб, тавофини давом эттиради. Валлоҳу аълам.

897. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг қиёмат кунидаги дўстларим муттақийлардир. Агар насаб насабдан яқин бўлса ҳам. Одамлар ҳузуримга амаллар ила келганларида сизлар бўйнингизда дунёни кўтариб келиб, «Эй Муҳаммад деманглар. Мен «Йўқ: Йўқ» демайин», деб бир йўла ўгирилиб олдилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг фазли ҳақида, ҳар бир амал фақат ўз эгасига фойда бериши ҳақида айтмоқдалар. Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўламан, деган одам фақат тақвони ўзига лозим тутиши керак экан. Ҳатто насаби у зотга яқин бўлган одам ҳам қиёмат куни бўйнига дунёни юклаб борса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирар эканлар.
Бундай ҳолдан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг қиёмат кунидаги дўстларим муттақийлардир. Агар насаб насабдан яқин бўлса ҳам. Одамлар ҳузуримга амаллар ила келганларида сизлар бўйнингизда дунёни кўтариб келиб, «Эй Муҳаммад деманглар. Мен «Йўқ: Йўқ» демайин», деб бир йўла ўгирилиб олдилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақвонинг фазли ҳақида, ҳар бир амал фақат ўз эгасига фойда бериши ҳақида айтмоқдалар. Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўламан, деган одам фақат тақвони ўзига лозим тутиши керак экан. Ҳатто насаби у зотга яқин бўлган одам ҳам қиёмат куни бўйнига дунёни юклаб борса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юз ўгирар эканлар.
Бундай ҳолдан Аллоҳ таолонинг Ўзи сақласин.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Аёл киши олаётган молини нархини тушириш, арзонлаштириш мақсадида сотувчи эркак билан ҳазиллашиши, сўзлашишни кўпайтириши жоиз эмас. Чунки, унинг ҳаёсининг баҳоси олаётган молининг баҳосидан анча қимматроқдир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСЛОМ ТЕРРОРГА ҚАРШИ.
Террор милодий йигирманчи асрнинг охирига ва XXI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди «жаҳон уруши», «ядро ҳалокати хавфи» ҳақидаги гаплар қолиб, ҳамма террор ва унинг хавф-хатари ҳақида гапирадиган бўлиб қолди. Кўпчилик иттифоқ бўлиб, террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди, ҳаммамиз бу офатга қарши биргаликда курашишимиз лозим, демоқда. Авваллари бўлмаган бу нарсани таърифлашга ҳам ҳаракат қилинмоқда. Ҳали террорнинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса ҳам, кўпчилик уни «Ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказиш» деб атамоқдалар.
Ўз-ўзидан «Бу масалаларга Ислом дини таълимотларида қандай қаралади?» деган савол пайдо бўлади. Албатта, бу каби саволларга Қуръон ва Суннатда жавоблар тайёр. Жавоб беришдан аввал террордан кўрилаётган зарарларга бир назар солайлик. Бу рўйхатнинг энг бошида бегуноҳ одамларнинг кўплаб ҳалок бўлиши туради. Кейин кишиларнинг мол-мулклари зое бўлиши, шарафларига футур етиши, халқлар орасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши, дунёда хавф-хатар бардавом бўлиши каби инсониятга зарарли кўпгина нарсалар келади. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсоният бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилгандир:
1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш.
2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш.
3. Инсон динини муҳофаза қилиш.
4. Инсон наслини муҳофаза қилиш.
5. Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборатдир. Террорнинг бош зарари, яъни бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига Ислом қанчалар қарши эканини билишнинг ўзи бу илоҳий диннинг террорга нечоғлик қарши эканини очиқ-ойдин кўрсатади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади» (Моида сураси, 32-оят).
Исломда ҳар бир жон ниҳоятда юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан, ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана шу жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз қилган бўлади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эса ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан кофир бўлса ҳам, инсоннинг жони Ислом наздида қанчалик қадр-қийматга эга экани кўриниб турибди.
Ҳадиси шарифда муъоҳид – аҳдномаси бор ғайридинни ўлдиришнинг оқибати қандай бўлиши ажойиб ўхшатиш ила васф қилинган. Мазкур жиноятни қилган одам «жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди». Жаннатга кириш, ундаги хушбўй мушки анбарлардан ҳидлаб, лаззат олиш у ёқда турсин, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Яқинига йўлай олмаслик қай даражада бўлади? Бундай жиноят қилган одам жаннатдан қирқ йиллик йўлдан ҳам узоқроқда бўлади. Чунки жаннатнинг «ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур».
Шундай экан, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзи билан тинч-тотувликда яшамоқчи бўлган ҳар бир ғайридиннинг ҳурматини жойига қўйиши, унга зинҳор ёмонлик қилмаслиги лозим.
Террордан дунёга келаётган ҳар бир зарарга қарши юқоридагига ўхшаш кўплаб таълимотлар мавжуд. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида китоб ёзиш мумкин. Шунинг учун бемалол «Ислом террорнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қаршидир» дейиш бизнинг бурчимиздир. Мусулмонлар террорга қарши курашнинг биринчи сафларида бўлишлари лозим.
“Иймон” китобидан
Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азизлар!
Хайрли тонг.
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Хайрли тонг.
Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин 😊👍
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!
🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».
Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафинии фий басорий. Лаа илаҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

Араб оилаларидан бирида бўлган воқеа.
Эр хотининг юзига шунақанги туширдики ерга ўтириб қолди. Лабидан оқаётган қонни артаркан аста турдида эрининг юзига қарата: Хозироқ бориб устингиздан шикоят қиламан деди. Эр эса: Сенга ким айтди мени кўчага чиқишинга рухсат беради деб?! деди.
-Нима эшик ва деразаларни беркитиб қўйсам, ташқарига чиқармасам шикоят қилолмайди деб ўйлаяпсизми!?
-Хўш, нима қилолайсан!?
-Боғланаман.
-Телефонинг ҳам қўлимда ва уни бермайман. Энди қўлингдан келганини қил!
Хотин ҳаммом томон йўналди. Эр ҳаммом деразасидан қочмоқчи деб ўйлади ва деразаси кичигу деган ҳаёл ўтди ва ҳотиржам бўлиб креслога ўтирди. Ғазаби босилган эди. Хотини ҳаммомдан чиқди, қараса таҳорат олибди. Эр кўз қирида аёлини кузатиб турди. Хотин:
Устингиздан шикоятимни жойнамоз устида, Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотга қиламан, Унинг эшик ва деразалари доим очиқ, ва у билан боғланиш учун телефон ҳам керак эмас деди. Ва икки ракъат намоз ўқиди. Саждаларда узооқ турди. Эр уни кузатиб турарди. Хотини намозни тугатиб қўлини энди дуога очмоқчи эди, эри югуриб келдида, хотинининг қўлини ушлаб: Саждада туриб қарғаганинг камми, яна қанча мени дуобад қилмоқчисан деди.
Шунда хотин унга қаради ва паст овозда менга қилган шу ишингиздан кейин тўхташимни сўрамоқчимисиз? деди.
Эри жавоб берди: Ғазабим келиб ўзимни йўқотиб қўйдим, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим, шайтон мени йўлдан урди!
Хотин энди нимтабассум ва аёлларга хос назокат ила шундай деди: Шунинг учун шайтонни лаънатлаб, сиз ҳақингизда яхшилик сўраб хайрли дуо қиляпман. Мен эрини, кўз қувончини қарғайдиган аҳмоқ эмасман, сизни дуоибад қилармидим, бегим!
Эр аёлининг қўлларидан ўпди ва:
-Кечир мени Аллоҳга қасам бундан кейин сенга асло қўл кўтармайман дея йиғлай бошлади.
Арабчадан Абдулатиф Атаханов таржимаси.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Эр хотининг юзига шунақанги туширдики ерга ўтириб қолди. Лабидан оқаётган қонни артаркан аста турдида эрининг юзига қарата: Хозироқ бориб устингиздан шикоят қиламан деди. Эр эса: Сенга ким айтди мени кўчага чиқишинга рухсат беради деб?! деди.
-Нима эшик ва деразаларни беркитиб қўйсам, ташқарига чиқармасам шикоят қилолмайди деб ўйлаяпсизми!?
-Хўш, нима қилолайсан!?
-Боғланаман.
-Телефонинг ҳам қўлимда ва уни бермайман. Энди қўлингдан келганини қил!
Хотин ҳаммом томон йўналди. Эр ҳаммом деразасидан қочмоқчи деб ўйлади ва деразаси кичигу деган ҳаёл ўтди ва ҳотиржам бўлиб креслога ўтирди. Ғазаби босилган эди. Хотини ҳаммомдан чиқди, қараса таҳорат олибди. Эр кўз қирида аёлини кузатиб турди. Хотин:
Устингиздан шикоятимни жойнамоз устида, Унинг номи билан қасам ичиладиган Зотга қиламан, Унинг эшик ва деразалари доим очиқ, ва у билан боғланиш учун телефон ҳам керак эмас деди. Ва икки ракъат намоз ўқиди. Саждаларда узооқ турди. Эр уни кузатиб турарди. Хотини намозни тугатиб қўлини энди дуога очмоқчи эди, эри югуриб келдида, хотинининг қўлини ушлаб: Саждада туриб қарғаганинг камми, яна қанча мени дуобад қилмоқчисан деди.
Шунда хотин унга қаради ва паст овозда менга қилган шу ишингиздан кейин тўхташимни сўрамоқчимисиз? деди.
Эри жавоб берди: Ғазабим келиб ўзимни йўқотиб қўйдим, сенга қўл кўтармоқчи эмасдим, шайтон мени йўлдан урди!
Хотин энди нимтабассум ва аёлларга хос назокат ила шундай деди: Шунинг учун шайтонни лаънатлаб, сиз ҳақингизда яхшилик сўраб хайрли дуо қиляпман. Мен эрини, кўз қувончини қарғайдиган аҳмоқ эмасман, сизни дуоибад қилармидим, бегим!
Эр аёлининг қўлларидан ўпди ва:
-Кечир мени Аллоҳга қасам бундан кейин сенга асло қўл кўтармайман дея йиғлай бошлади.
Арабчадан Абдулатиф Атаханов таржимаси.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
МЕҲМОН КУТГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН САККИЗ АМАЛ
1. Меҳмонни ҳурмат қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим бўлсин”, дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти).
2. Меҳмонни очиқ юз ва ширин сўзлар билан кутиб олиш.
Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганимда: “Марҳабо! Хуш келибсиз! Эй Умму Ҳонеъ”, деб қарши олдилар”.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Авзоъий раҳимаҳуллоҳ: “Меҳмоннинг ҳурмати унга очиқ юз билан хизмат қилишдир”, деган.
3. Меҳмондорчиликка тақводор, дину-диёнатли иинсонларни таклиф қилиш.
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фақат мўмин билан бирга (йўлдош) бўл. Таомингдан фақат тақводоргина тановул қилсин”, дедилар.
4. Меҳмонларни дастурхон олдида ёлғиз қолдирмай, ёнида гаплашиб ўтириш, бирга еб-ичиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо онамизга: “Меҳмонинг билан ўзинг ҳам овқат егин, чунки меҳмон ёлғиз ўзи ейишдан ҳаё қилади”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).
5. Таомни ёши улуғлардан бошлаш, кейин ўнг томондагиларга узатиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга сув узатсалар:“Катталардан бошланг”, дер эдилар.
Агар меҳмонлар ёшда баробар бўлсалар, ўнг томондан узатилади.
6. Меҳмон бир луқма таом еганидан сўнг, ҳадеб “олинг”, “олинг” деб уни ейишга мажбурланмаслик.
7. Меҳмонни эшик олдигача кузатиб қўйиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Меҳмонни эшик олдигача кузатиб бориш суннатдир”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).
8. Мезбоннинг ҳақига дуо қилиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмон қилган кишининг ҳақига дуо қилардилар:
اللهم بارك لهم فيما رزقتهم واغفر لهم وارحمهم
“Аллоҳумма барик лаҳум фийма розақтаҳум вағфир лаҳум ва арҳамҳум”
“Ё Аллоҳ, бу хонадон аҳлининг ризқига барака бер, уларнинг гуноҳларини мағфират қил ва уларга раҳм айла!”.
(Имом Муслим ривояти).
أللهم أطعم من أطعمني واسق من سقاني
“Аллоҳумма атъим ман атъаманий, васқи ман сақоний”
“Ё Аллоҳ, мени таомлантирган кишиларни Сен ҳам таомлантиргин, мени сув билан суғорган кишиларни сен ҳам сероб қилгин!”.
أفطر عندكم الصائمون وأكل طعامكم الأبرار وصلت عليكم الملائكة
“Афтара индакумус соимуна ва акала тоаъмакумул аброр ва соллат алайкумул малоика”
“Хонадонингизда рўзадорлар оғиз очсин, таомингизни яхшилар есин ва сизларга фаришталар салавот айтиб, ҳақингизга дуо ва истиғфор айтсин!”.
(Имом Абу Довуд ривояти).

#ТАФАККУР
УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ
1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб,
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.

Audio
Шайx Абдуллоҳ Ал- Жуҳаний томонидан гўзал тиловат
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
АМАЛ ҚИЛИБ КЎП АЖР ОЛГАН КИШИ
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига темир ниқоб кийган бир киши келди ва: "Эй Аллоҳнинг Расули, жанг қилайми ёки мусулмон бўлайми?" деди. У зот: "Мусулмон бўл, сўнг жанг қил", дедилар. У мусулмон бўлди, сўнг жанг қилиб, ўлдирилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У оз амал қилди ва кўп ажр олди", дедилар"
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.
"Жаннат аҳли ва жаннат амаллари" китобидан.

Бир одамни қалбига 4 аёл жойлашади:
1. Онаси
2. Аёли
3. Опаси ёки синглиси
4. Қизи
1-ни рози қилиш Аллоҳни розилигига олиб боради...
2-си билан яхши яшаш расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам васиятлари.
3-сига яхшилик қилиш баракани калити ҳисобланади.
4-сини тарбия қилиш жаннатни эшигини очади.

МУНОСИБ ЖУФТ ИЗЛАБ, ...
Бир йигит энг афзал аёлга уйланиш мақсадида узоқ вақт изланибди. Излай-излай охири уни топибдию, лекин унга уйланмабди. Ундан бунинг сабабини сўрашган экан, у: «Ҳа, ўзим излаган энг афзал аёлни топдим, лекин у ҳам энг афзал йигитни излаётган экан», деб жавоб берибди.
❗️Ҳа, муносиб жуфт танлашда меъёр бузилиб кетди. Бунинг натижасида қизлар қари қиз бўлиб, йигитлар эса ўттиздан ошса ҳам уйланолмай, бўйдоқ юришибди. Бунга асосий сабаб, муносиб жуфт танлашда ва тўйни эълон қилишда набавий таълимотдан узоқлашганимиздир.
🔘Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📜«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишига тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан», дедилар». Муттафақун алайҳ.

📜«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз унинг дини ва хулқига рози бўладиган киши сизларга совчи қўйса, унга турмушгa беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади», дедилар». Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бир йигит энг афзал аёлга уйланиш мақсадида узоқ вақт изланибди. Излай-излай охири уни топибдию, лекин унга уйланмабди. Ундан бунинг сабабини сўрашган экан, у: «Ҳа, ўзим излаган энг афзал аёлни топдим, лекин у ҳам энг афзал йигитни излаётган экан», деб жавоб берибди.
❗️Ҳа, муносиб жуфт танлашда меъёр бузилиб кетди. Бунинг натижасида қизлар қари қиз бўлиб, йигитлар эса ўттиздан ошса ҳам уйланолмай, бўйдоқ юришибди. Бунга асосий сабаб, муносиб жуфт танлашда ва тўйни эълон қилишда набавий таълимотдан узоқлашганимиздир.
🔘Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📜«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишига тўрт нарса учун уйланилади: Мол-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун. Сен диндорини танлагин, барака топасан», дедилар». Муттафақун алайҳ.
🔘Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📜«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиз унинг дини ва хулқига рози бўладиган киши сизларга совчи қўйса, унга турмушгa беринглар. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта бузғунчилик бўлади», дедилар». Термизий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
#Ҳадис 📖
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб есин. Шайтонга (насибасини) қолдирмасин», дедилар. Ва яна лаганни ялашни буюриб: «Чунки таомингизнинг баракаси қаeрда эканини билмайсизлар», дедилар.
📚 Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар таом тановул қилсалар, учта бармоқларини ялар эдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса, уни тозалаб есин. Шайтонга (насибасини) қолдирмасин», дедилар. Ва яна лаганни ялашни буюриб: «Чунки таомингизнинг баракаси қаeрда эканини билмайсизлар», дедилар.
📚 Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇 👇 👇 👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
Ҳизбут-таҳрир ва унинг моҳияти
⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰
Исоқжон Йўлдошев,
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди имом-хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Xizbut_taxrir_va_uning_mohiyati
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube