IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
347 subscribers
6.07K photos
2.47K videos
47 files
11.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
10287. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ деди: “Олдинлари киши ҳадис ёзиш илмига киришмоқчи бўлса аввал йигирма йил одобланар ва ибодатларда мустаҳкам бўларди”.

Абу Наъиймнинг Ҳилятул авлиё асаридан.

@arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Кун_дуоси

Аллоҳумма инний аувзу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули аафиятик, ва фужаа-ати ниқматик, ва жамийъи сахотик”.

Дуо таржимаси: “Эй Аллоҳ, (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиши, тўсатдан келувчи азобинг, барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман”
(Муслим,Абу Довуд, Табароний – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган).

Яъни,
Неъматинг завол топишидан...” – Ислом, имон неъмати, менга берган барча неъматларинг
барҳам топишидан, улардан айрилиб қолишдан...

“Офиятинг алмашишидан...” – соғлиғим касалликка, тинчлигим нотинчликка, бойлигим
камбағалликка алмашишидан...

Тўсатдан келувчи азобингдан...” – гуноҳлар гирдобига тушиб қолиб, ғазабингга, интиқомингга
гирифтор бўлишдан...

Барча азобингдан...” – Сенинг ғазабингни қўзғайдиган ишлар содир этиб, азобингга йўлиқишдан
паноҳ сўрайман!
Манба:@muxlisuz

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ЯХШИЛИКДАН ЙИРОҚ КИМСАЛАР!

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Нуруллоҳ Маҳкамов,
Чуст туман “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Yaxshilikdan_yiroq_kimsalar

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
БИДЪАТЧИЛАРНИНГ ХАТОЛАРИДАН БИРИ ШУКИ....

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Билолиддин Абдуллаев,
Наманган шаҳри ''Имом Бухорий'' жоме
масжиди имом-хатиби


Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Takfir_balosi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
МАН ҚИЛИНГАН ИККИ АМАЛ.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Қўчқаров Назиржон
Наманган тумани “Умарбой хожи”
жоме масжид имом хатиби
Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Man_qilingan_ikki_amal

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАФАККУР

Инсоннинг тана аъзолари қиёмат куни бу дунёда қилган ишлари ҳақида гувоҳлик беради. Кўз нималарга қарагани ҳақида, қулоқ нималарни тинглагани ҳақида, қўл нималарни ушлагани ҳақида, оёқ қаерларга юриб боргани ҳақида, тил нималарни гапиргани ҳақида, бошқа аъзолар ҳам қаерда нима иш қилгани ҳақида гувоҳлик беради.

Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деб марҳамат қилган:
 الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ
أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ

“Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”.
(Жиноятчиларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади, бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди. Қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.)
(Ясин сураси, 65-оят).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Туҳмат қилиш гуноҳдир

Муфтий Ҳазрат ўзларининг суҳбатларида жуда ҳам долзарб масалаларни айтиб ўтдилар.
Муфтий ҳазратнинг muslim.uz телграмм каналида чиққан ”Туҳмат қилиш оғир гуноҳ" суҳбатлари нақадар манфаатли эслатма эканлигини англашимиз керак.
Аввало маънавий жиноятлар инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол қилиш эканини таъкидлаб ўтмоқ лозимдир. Чунки, бу жиноятлар одатда кишиларнинг обрўйини тўкишга сабаб бўлади. Инсоннинг обрўйини тўкиш эса, Ислом дини таълимотлари бўйича, катта жиноят сифатида баҳоланади. Бир одамни беобрў қилиш уни ўлдириш ва молу мулкини тортиб олиш билан тенг ҳисобланади.
Имоми Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам:"Мусулмон киши бошқа мусулмонга борлигича ҳаромдир: қони ҳам, обрўйи ҳам ва моли ҳам", дейдилар.
Демак, бир мусулмоннинг иккинчи мусулмонни ўлдириб, қонини тўкиши, молини ўғирлаб ёки тортиб олиши қанчалик гуноҳ бўлса, обрўйини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳдир. Шунинг учун ҳам Исломда одамларнинг обрўйини тўкишга сабаб бўладиган ғийбат, чақимчилик, бўҳтон каби маънавий жиноятлар гуноҳи кабира, яъни, катта гуноҳ ҳисобланиб, гуноҳкорни оқибатда аянчли азоб-уқубатлар кутади. Бундай кишилар ҳар қанча тавба қилсалар ҳам, Аллоҳ уларнинг гуноҳларини кечирмайди. Чунки, бу гуноҳни кечириш-кечирмаслиги улардан зарар кўрган, улар томонидан обрўйи тўкилган кишиларнинг розилигига боғлиқ бўлади. Ушбу маъно маънавий жиноятлардан бири бўлмиш ғийбат мисолида қуйидаги ҳадиси шарифда баён этилган бўлса-да, ҳукм барча маънавий жиноятлар учун умумийдир. Имом Ибн Абид-Дунё ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар баён қилинади: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ғийбат зинодан ёмонроқдир", дедилар. "Нима учун?" деб сўралди. У зот: "Бир киши зинодан сўнг тавба қилса, Аллоҳ қабул этади. Аммо ғийбатчининг гуноҳи унинг "биродари" (ғийбат қилинган шахс) кечирмагунча мағфират қилинмайди", дедилар.
Маънавий жиноят қурбони-обрўйи тўкилган шахснинг, ғийбат туфайли, инсоний ҳуқуқи поймол қилинади. Аллоҳ Таоло Ўзининг ҳаққига бандаси тажовуз қилса кечиради. Аммо бошқа бир банданинг ҳаққига тажовуз қилинган пайтда ўша ҳақ эгаси кечирмагунча, мағфират қилмайди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мурожаат қиламиз. Имоми Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобалар ўртасида бўлиб ўтган қуйидаги суҳбатни ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ғийбат нималигини биласизларми?, деб сўрадилар. Саҳобалар: "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ", дедилар. У зот: "Биродарингни унга ёқмаган нарса билан зикр қилишинг", дедилар. Шунда: "Айтинг-чи, мен айтадиган нарса биродаримда бўлса-чи?", дейилди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Агар айтган нарсанг унда мавжуд бўлса, бу, батаҳқиқ, уни ғийбат қилганингдир, агар айтганинг бўлмаса, унга бўҳтон қилганингдир," дедилар. 
Демак, бир одамни орқасидан, ўзи йўқ пайтида, ўша одамга ёқмайдиган гаплар билан эслаш ғийбат бўлади. Ғийбат гуноҳи кабира, катта гуноҳлар қаторига киради. Бўҳтон эса, бир кишини айблаш учун унинг ўзида йўқ иллатлар билан айблаш экан. Энди бу нарса ғийбатдан неча марта катта гуноҳ эканини тасаввур қилиб олса бўлади. Шаръий манбаъларга мурожаат қилганимизда, ғийбат билан бўҳтоннинг бир-бирига яқин жойга, айнан бир бобларга қўйилганини кўрамиз. Аммо, ғийбат тўғрисидаги маълумотлар, воқеъликдан келтирилган мисоллар кўп бўлгани ҳолда, бўҳтон ҳақидаги бундай маълумотлар нисбатан оз учрайди. Бу ўша пайтларда, Ислом дини тарқалишидан аввалги, олам жаҳолат ботқоғига ботган дамларда, барча разолатлар ривож топган бир замонда ҳам бўҳтон қилишга, бир одамни ўзида йўқ иллат билан айблашга журъат қиладиганлар оз эканлигига далолатдир. Ҳар қандай қабиҳликни киприк қоқмай қила берадиган жоҳилий инсоннинг ҳам бўҳтонга келганда журъат эта олмай қолишини кўрсатади. Ўша пайтларда бўҳтон қилиб бир одамнинг обрўйини тўкиш тор доира билан чегараланган.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар:

❗️ Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби.

❗️ Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган.

❗️ Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади.

❗️ Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.

❗️ Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.

❗️ Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.

❗️ Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.

❗️ Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.

❗️ Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди.
Бундай амаллар ота-онага оқ бўлишнинг баъзи кўринишларидир.

«ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ» КИТОБИДАН.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
114.An Nas surasi

Jasur qori.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 08-Феврал Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Масжидларда Туркиядаги офат ариши учун хатми Қуръон ва дуолар қилинди

🕌 Бугун, 7 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуслари билан юртимиздаги барча масжидларда пешин намозидан сўнг жамоат билан Туркиядаги зилзила оқибатида мусибатга учраган қардош турк халқи ҳаққига Қуръони карим хатмлари бағишланиб, Ҳақ таолодан марҳумларни раҳмат қилишини, беморларга тезроқ шифои комил ато этишини сўраш баробарида бало-офатлардан сақлашини сўраб, дуолар қилинди.

🔹Таъкидлаш лозимки, мўмин банда биродари мусибатга, балога учраганини кўрганда уларнинг ҳаққига дуои хайрлар қилиши лозим бўлади.

🔸Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда Ҳақ таолодан уларга сабр-матонат ва офият тилайлик.

➡️ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин!

Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларига кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...


КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي السَّمَاءِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا خَلَقَ فِي الْأَرْضِ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا بَيْنَ ذَلِكَ، وَسُبْحَانَ اللهِ عَدَدَ مَا هُوَ خَالِقٌ، وَاللهُ أَكْبَرُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَالْحَمْدُ ِللهِ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مِثْلُ ذَلِكَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مِثْلُ ذَلِكَ

Зикрнинг маъноси:
«Осмонлардаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», ердаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ» ва уларнинг орасидаги яратган нарсалари ададича «Субҳаналлоҳ», энди яратадиган нарсаларининг ададича «Субҳаналлоҳ», ўшанча «Аллоҳу акбар», ўшанча «Алҳамдулиллаҳ», ўшанча «Лаа илааҳа илаллоҳу»‎ ва ўшанча «Лаа ҳавла ва лаа ‎қуввата иллаа биллаҳи».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбеҳ айтаётган эди. Бас, у зот: «Мен сенга бундан осон ёки афзал нарсанинг хабарини бераман: «Субҳаналлоҳи ъадада маа холақо фис-самаа`и, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо фил-арзи, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо байна залика, субҳаналлоҳи ъадада маа холақо маа ҳува хоолиқун, Аллоҳу акбар мислу залика, валҳамдулиллаҳи мислу залика, ва лаа илаҳа илаллоҳу мислу залика, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи мислу залика», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
10288. Тасаввуф руҳий риёзат, машқлардир. Чунки у инсонга фарз этилганидан ҳам кўпроқ Аллоҳга (нафл намоз, зикрлар ва вирдлар кўринишида) бандаликни, ибодатларни лозим қилади. Бу иш эса Аллоҳнинг муҳаббатига элтувчи қадамдир.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.

@arabicuz


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БИР ЛАҲЗАНИНГ ҚАДРИ

Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари, буюк фақиҳ Абу Юсуф ўлим тўшагида ҳам шогирдларини чақириб, бирор илмий масалани суҳбат қилиб турайлик, деган эканлар.

Шунда шогирдларидан бири: «Ҳазрат, ҳозир масала тортишадиган вақтмас-ку, ўзингиз билан ўзингиз овора бўлсангиз» – деса, шундай жавоб берган эканлар: «Аллоҳ менга берган бир лаҳза қолса ҳам ўша билан бир мусулмонга хизмат қилиб қолсам дейман. Шу лаҳзани қўлдан бой бериб қўймай…»

Аввалги мусулмонлар шундай бўлишган...
Бизни кузатиб боринг!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Маййитга қуръон савоби етадими?

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Мансурхон Нишанов,
Чортоқ тумани “Ҳазрати Усмон”
жоме масжид имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Mahyitga_quron_savobi_boradimi__

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Ҳизбнинг даъват услубидаги хатоси

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Комилжон Отамирзаев,
Уйчи тумани “Даҳяк-ота”
жоме масжид имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Hizbning_davat_uslubidagi_xatosi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш.

Авлодимиз ва динимиз давомчилари бўлмиш фарзандларимизни айнан Аҳли сунна вал жамоа ақийдавий мазҳабида ва ўзимиз эргашган фиқҳий мазҳабда тарбиялашни йўлга қўйишимиз лозим. Турли бемазҳаблар ва ихтилофчилар таъсири остига тушиб қолмасликларининг эҳтиётини қилишимиз керак.
5. Турли тоифа, фирқа ва ҳизблардан эҳтиёт бўлиш.
Ҳозирги шароит шуни тақозо қилади. Тажриба ҳам шуни кўрсатди. Қайси бир бегона тоифа, фирқа ёки ҳизб бўлса, уларнинг орасида нохушликлар, ихтилофлар, келишмовчиликлар, жанжаллар ва зарарлар келиб чиқмоқда.
6. Кишилар ўртасида аҳил-иноқлик ва дўстликни мустаҳкамлаш.
Зотан, бу иш динимизнинг талабидир. Мўмин-мусулмонлар доимо бир-бирлари билан аҳил-иноқ ва дўст-биродар бўлишлари керак. Сиз билан бизни бунга ундовчи оят ва ҳадисларни кўпчилигимиз яхши биламиз. Демак, ўша ояти карималар ва ҳадиси шарифларга ихлос билан амал қилишимиз керак.
7. Дин, Ватан ва халқ фойдаси учун хизмат қилиш.
Бунинг учун эса аввало ихтилофларга барҳам бериш керак. Қаерда ихтилоф бўлса, ўша ерда мазкур хизматларга футур етади. Ҳамма одамлар кераксиз ихтилофлар билан банд бўлиб, асосий ишлар қолиб кетади ёки заифлашади.
8. Ихтилофлардан четда бўлиш.
Зарарли ихтилофлардан четда бўлиш ҳар бир шахснинг бурчидир. Қуръон ва Суннат, шариатимиз аҳкомлари биздан шуни талаб қилади. Ушбу китоб мана шу ҳақиқатни англаб етиш ниятида битилди.
Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни ихтилофлардан асрасин! Омин!
 
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
(Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар китобидан)

Суфиев Жаъфархон,
Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Агар дори истеъмол қилмасдан ухласангиз, оғриқсиз у ёғдан бу ёққа ағдарилиб уйғонсангиз, бирор кишининг ёрдамисиз юра олсангиз, хоҳлаган нарсангизни еб-ичиб ҳаёт кечирсангиз, ухласангиз ҳамда ўзингиз ва яхши кўрган кишиларингиз тинчлик-хотиржамликда уйғонса, доим “Алҳамдулиллаҳ“ денг.

Доктор Мустафо Маҳмуд.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat