IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.81K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
БИРОВ УХЛАЁТКАНДА НАМАЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 12515-савол

Ассалому алайкум! Ярим йилча аввал танишимнан шундай гап эштиб қолдим. Хонада биров ухлаб ёткан бўлса намаз ўқиш мумкун эмас, бошқа хонага ўтиб ўқиш керак деган. Кўпинча шунақа холатга тушаман, бошқа хонага ўтиш имкони бўлмайди ва этибор бермастан ўқиб оламан. Бу тўғрими ёки йўқ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Бемалол ўқийверинг, агар қибла томонда бирор одам ухлаётган бўлса ҳам тахминан 40 см баландроқ нарсани олдингизга сутра қилиб қўйиб ўқийверинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КАР СОҚОВЛАР УЧУН НАМОЗ

@Savollar_kanal 12516-савол

Ассалому алайкум! Мени бир кар-соқов жияним бор у мени намоз ўқиганимни кўриб менга ҳам ўргатинг деди. Шундай инсонлар намозни худди бизлардек ўқишадими? Агар бошқача бўлса бу хақида малумот берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Уларнинг намозида фарқ бор. Кар-соқов бўлганлари учун, намозга ниятни қалблари билан қилишади. Қолган қироат ва дуоларни ўқишларига имкон бўлмагани учун ўқимайдилар. Шунинг учун бундай кишиларни уларга масъул бўлганлар кичик бўлган вақтларидан таҳорат, намоз каби ибодатларга амалий қисмларини ўргатишлари, уларни масжидда намоз ўқишга кўниктиришлари зарур бўлади. Масжидда жамоат билан намоз ўқисалар, намозлари учун ниятнинг ўзи кифоя қилади. Сиз ҳам жиянингизга шуларни ўргатинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚИЗНИНГ ОТАГА ОҚ БЎЛИШИ

@Savollar_kanal 12517-савол

Ассалому алайкум! устозлар Аллоҳ билимизни зиёда килсин,,, мани саволим ,,,якинда синглим билан телеграмдан ,,дадам ва укам хакида ёзишган эдик. укам дадамни пулларини совуриб юбориётгани хакида,, бир уй , бир мошин кетди шуни кетидан дегандим кейин келиб манга укамни ёмонлайдилар дегандим,,, укам синглимни телеграмини, узига очиб олибди ва хамма гапни дадамга укиб берибди. дадам улардай кизим йук энди улардан воз кечдим дебдилар. домла энди номозларимни куркиб укияпман ,, саловат айтсам хам, истигфор айтсам хам,, кунглим гаш, дадамга ок булдимми деб куркияпман. номозларим кабул буляптими йукми деб куркияпман, укам оилали 3 фарзандни отаси ,, укамга айтдим бировни гунохини очсанг Аллоҳ сани айбингни очиб куяди, дедим. фарзандларимни отасиз катта килдим алхамдулиллах отамни хам укамни хам юзини ерга каратганим йук лекин укамдан калбим огриди,,, истигфор айтсам хам,, саловат айтсам хам калбим хотиржам булмаяпти. устозлар нима килсам булади. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отангизни хизматлари қилиб, яхши гапириб кўнглини кўтариб розилигини олиб қўйинг. Ота-оналар минг жаҳл қилишса ҳам фарзандлар астойдил кечирим сўрашса, кечириб юборишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ОТА-ОНАГА МУНОСАБАТ

@Savollar_kanal 12518-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мени бир нарса қийнаяпди. Мен Пайғамбаримиз Муҳаммад соллАллоҳу алайҳи васалламнинг " Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин..." ҳадисларига тушиб қолишдан қўрқяпман. Отамга мени феълим, топиш тутишим ва даладаги ишларни қилишдаги муаммоларим ёқмайди. Кечаси намоз ўқисам, қуръон ўқисам бу отамга ёқмайди. "сени нима мажбур қиляпди шу нарсага. эрта ётиб эрта туриб ишларни қилмийсанми дейди". Хаттоки дин бу инсонларни жамиятда тўғри йўлга солиш учун ўйлаб топилган нарса деганини ҳам эшитганман. Акамнинг қистови билан тахминан 1 ойларча намоз ўқиди. Лекин яна ташлаб юборди. Мен ўзим давлат ишида ишлайман куни келганда эрталабдан ярим тунгача ишлашга тўғри келади. Бу хам отамга ёқмайди. Фақат маошга қаноат қилмай Ишим орқали харомдан маблағ орттиришга тарғиб қилади. Лекин мен харом луқма қилгани Аллоҳдан қўрқаман ва буни қилмайман. Мени фикримча отамга ёқиш(рози қилиш)нинг 2 шарти бор. 1-кўп, жуда кўп пул ишлаб топиш. Халолданми харомданми фарқи йўқ. 2-сал ишдан бўш бўлганда далани ишидан бош кўтармаслик. Мен ёшликда меҳнатга ўрганмаганман. Мени ёшлигимда уй ишларини қилиш учун одам ишлатишган. Мени эса шахарга юбориб ўқитишган. Мен ўзимни мажбурлаб дала ишларини қилишга харакат қиламан. Лекин барибир кўнгилидагидек бўлолмайман. Хаттоки "сен фалон одамнинг нажасичалик эмассан дейди" Мени айтганимни қилмасанг кетиб қоламан хам деди. Баъзан Ичимда отамга нисбатан исён бўлади лекин Гапирмайман. Ўзимни оқлашга харакат хам қилмайман. Гапиришга Аллоҳдан қўрқаман. Оқ бўлиб қолишдан қўрқаман. Роббимдан тўғри йўлни кўрсатишини сўраб дуо қиламан. Нима қилай қандай маслахат берасизлар. Оқ бўлишдан, Аллоҳнинг каломидаги ота онага яхшилик қилиш қилиш тўғрисидаги оятларга зид иш қилишдан ва юқоридаги "Хор бўлсин..." хадисига тушиб қолишликдан жадаям қўрқяпман. 2 Баъзан отам шундай ишлар қиладики бу ишларда на ҳаё на иймон белгилари кўринмайди. ичимда қаршилик исёни бўлади ва Астағфируллоҳ деб ўзимни бундан қайтаришга харакат қиламан. Ичимдаги бу исён учун хам гунохкор бўламанми. 3. Биз ёшлигимизда отам бувимни(ўз онаси) хорларди. Жисмонанмас. Сўкинар, қилган ишлари ёқмас, овқат ейишлари ёқмас ва шунга ўхшаш нарсалар учун онасига сўкиниб юрганларини кўрганман. Қайтар дунё бўлиб шу нарсани ўзига мен орқали қайтишидан хам қўрқяпман. Ин ша Аллоҳ мен бундай қилмайман. Хаттоки ота она кофир ёки мушрик бўлса хам уларга яхшилик қилиш кераклигини биламан ва бунга имкон қадар харакат қиламан. Лекин отамнинг наздидаги яхшилик юқорида айтгаим икки шартда мужассам. Нима қилай. Илтимос чиройли маслахат қилинг устозлар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ўғиллик вазифангизни қилиб, айтганларини имкон қадар яхши қилишга ҳаракат қилаверинг. Отангиз қилган гуноҳлари учун ўзи жавоб беради. Отангиз кўрса жаҳли чиқадиган ибодатларингизни кўрсатмасдан қилинг. Отангизни шариатга зид талабларини қилишга мажбур эмассиз. Уларни қилмаганингиз учун оқ қилса ҳам ўтмайди.
2). Ичингиздаги исён учун гуноҳкор бўлмайсиз. Аслида бу мнкар ишни кўргандаги қалб билан инкор қилишнинг кўриниши бўлади.
3). Намозларингизда отангизни ҳаққига дуолар қилинг. Шариатда айтилган ҳукмларга зид яхшилик ҳақидаги тасаввурларига бўйсунишингиз керак эмас. Киши бандани рози қилиш учун Роббига исён қилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TILOVAT

Baqara surasi, 102-oyat | Shayx Alijon qori

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Жаннатда уйим бўлсин десангиз...

Уммул мўминийн Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бирор мусулмон банда Аллоҳ таоло учун ҳар куни ўн икки ракат фарздан ташқари ихтиёрий намоз ўқиса, Аллоҳ таоло у киши учун жаннатда уй қуради ёки у киши учун жаннатда уй қурилади», деганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Бизнинг Ҳанафий мазҳабимиздаги фарздан олдинги ва кейинги равотиб суннат намозларини ўқиш мана шу ҳадисга асосандир.

Жаннатда уйингиз бўлишини истайсизми? Унда Суннат намозларни ўқишда бардавом бўлинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Абу Бакр разияллоҳу анҳуни йиғлатган воқеа

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЕМИШ ВА УНИ ТАНОВУЛ ҚИЛИШДА ПОКИЗАЛИК ОДОБИ ҲАҚИДА

103. Абдуллоҳ ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кириб, таомландилар. Сўнгра у зотга сувайк келтирилди. Ундан ичдилар ва сўнгра ўнг тарафларидагига бердилар. Қачон хурмо есалар, данакни ўрта ва кўрсаткич бармоқлари устига қўяр, сўнгра ташлар эдилар».
Абу Абдуллоҳ деди: Агар данакни панжаларининг ичи билан тутсалар, қолган хурмодан яна олмоқчи бўлганларида панжалари оғизнинг сўлагидан ҳўл бўлиши эҳтимоли бўларди. Шунинг учун қўлнинг ҳўли билан қолган хурмога қайтишни ёқтирмадилар, егуликнинг риоясини ва ҳам дустурхоннинг ҳурматини ўрнига куйдилар. Кейингилар ҳам шу одоб ила одобланишни кўзда тутдилар.
Бунга ўхшаш нарсаларни юзага чиқариш Анас розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда ҳам ўз ифодасини топган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуруқ хурмо билан данакни ва ҳўл хурмо билан данакни жамламас эдилар». Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга товоқда ҳўл хурмо келтирилди. У зот ундан едилар. Сўнгра данакни оғизларидан чап қўллари билан олдилар. Товуқ ўтиб қолган эди, ўшани унга бердилар».

“Нодир асллар” китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТОПОЛМАЙСАН

   Рофиъий айтади:
   "Фақиҳ Аби Робиъанинг хотини вафот қилгач, уни дафн қилди. Қўлларини тупроқдан тозалади. Сўнгра уйига қайтиб келиб атрофга боқиб: "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ, иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун", деди. Сўнгра йиғлаб юбориб ўзига-ўзи деди:
  "Энди ҳовли ҳам ўлди эй Аби Робиъа!".


   Хонадон унинг ичида яшайдиган аёлнинг руҳи ила тирик туради. Туйғуларингизни жуфти ҳалолингиздан яширманг. Ҳисларингизни уларга билдиринг. Яхши кўришингизни вақти-вақти билан айтиб туринг. Вафот қилгандан сўнг қабрига бир боғ гул қўйгандан тириклигида пешанасидан битта ўпган яхши!
   Муҳаббатингиз қалбингизда қолиб кетмасин. Уни тилингизга чиқаринг, феълингизла кўрсатинг, муҳаббатла яшанг, бошқаларни ҳам шунга даъват қилинг!
   Меҳрингизни, соғинчингизни кўрсатинг. Ўлим огоҳлантирмайди. Ярашувга шошилинг. Охирги суҳбатингиз қачон бўлишини билмайсиз!
   Юмшанг, надомат қилиш кетганни ортга қайтара олмайди!
   Абийд ибн Абраснинг айтгани каби бўлманг:
   "Ўлганимдан сўнг йиғлашингдан фойдаси йўқ, мени топа олмайсан. Тириклигимда овқат бермадинг!".

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 
   
📅Бугун сешанба
31 январь, 2023
9 rajab,1444

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса...

🌙 Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

🤲 «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

🔸(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

#duo #дуо

– diniy-ma'rifiy kanal !
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ إِلَهًا وَاحِدًا أَحَدًا صَمَدًا، لَمْ يَتَّخِذْ صَاحِبَةً وَلَا وَلَدًا، وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Унинг Ёлғизлигига, Унинг шериги йўқлигига, Яккаю ягона илоҳлигига, Сомадлигига, хотин ва фарзанд тутмаганлигига ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган‎лигига гувоҳлик бераман».

Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўн марта «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, илаҳан ваҳидан, аҳадан сомадан, лам яттахиз соҳибатан, ва лаа валадан, ва лам якун лаҳу куфуван аҳадун» деса, Аллоҳ унга қирқ миллион ҳасана ёзади», дедилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#ибрат

ЮРАГИ ЁРИЛИБ ЎЛГАН ШЕРЮРАК АРСЛОН...!😓

Арслон овлаган кийигини ейишни бошлар экан, қорнида боласи борлигини сезиб қолди.Ўлган кийикнинг боласини онасининг қорнидан тортиб чиқарди. Бола ўлиб бўлган, энди кеч эди. Арслон ўлик болани онасининг жонсиз танаси ёнига қўйиб, оғир қадамлар билан бир четга узанди. Бу ҳолатни тасвирга олган сураткаш, арслоннинг узоқ вақт ҳаракатсиз ётганидан шубҳаланди. Бутун жасоратини жамлаб унга яқинлашди. Арслон ўлик эди. Арслоннинг ўлими сабабига қизиққан сураткаш, жасадни ветеринарга олиб борди. Ветеринар арслоннинг қорнини ёриб, унинг юрак ёрилишидан ўлганини аниқлади.

"Шерюрак"дейилишининг битта маъноси шу бўлса керак. Арслон ўзи сабабидан бир айбсизга етган зарарни ҳазм қила олмади. Ҳайвон деб билганларимиз, баъзи одамлардан кўра марҳаматлироқ.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди.

Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
ПАЙҒАМБАРЛАР ГУНОҲЛАРДАН МАЪСУМДИРЛАР.

⊱•••┈•┈•┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈•┈•┈•••⊰

Зокиржон Юнусов,
Наманган шаҳар “Умарул Фаруқ” жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.ravza.uz/story/Paygambarlar_gunohlardan_masumdirlar

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
48-мавзу: Дуода фотиҳга қўл очиш.

Дуо чоғида икки кафтни осмонга кўтариш Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам сўзда, ҳам амалда собит бўлган суннатдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, Раббингиз ҳаёли, карамли (Зот)дир. Бандалари Унга кафтларини ёйишса, уни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилур”, дея марҳамат қилганлар. Бундан ташқари Расули Акрамнинг истисқо куни, “Бадр” воқеаси юз берадиган кечада кафтларини очиб турганлари, “Биъри мауна”да ўлдирилганларга жаноза намозларида дуо қилган муддатларича кафтларини очиб турганлари ҳам ривоят қилинган.
Ўзни паст тутган ҳолда ҳожати ва эҳтиёжини Аллоҳ таолодан сўраш каби кўринишдан фақатгина Аллоҳга кибр қиладиган ёки нафси ҳавосига суянадиган қайсар кимсаларгина бош тортади.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"


"Дуо" арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида "чақириш", "сўраш" маъноларини англатади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Сиздан (эй, Муҳаммад) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар"(Бақара, 186).
Яна:
"Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай"(Аъроф, 55).
Ушбу ояти карималарда Аллоҳ таоло бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Яъни, дуода Ўзига сидқидилдан илтижо қилмоқ кераклиги уқтирилаётир.
Худди шу маъно Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.
Бир ҳадисда, Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Сарвари коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам); "Дуо - бу, айни ибодат", деб,"Парвардигорингиз: Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!", деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар"(Ғофир, 60) оятини қироат қилганлари ривоят этилган.
Ушбу ҳадисда келтирилган ояти каримада "дуо" сўзи "ибодат" маъносида ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларига билдирмоқда.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади:
"Ким етти нарса билан ризқланса, еттита нарсадан маҳрум бўлмайди:
Ким шукр билан ризқланса, мулки зиёдаликдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: "Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта, сизларга зиёда қиламан"(Иброҳим, 7).
Ким сабр билан ризқланса, савобдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур" (Зумар, 10).
Ким тавба билан ризқланса, тавбаси қабул бўлишдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: "У бандаларидан тавбани қабул қиладиган, ёмонларни афв этадиган ва қиладиган ишларингизни биладиган Зотдир" (Шуаро, 25).
Ким истиғфор билан ризқланса, мағфиратдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: "Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир" (Нуҳ, 10).
Ким дуо билан ризқланса, ижобатдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳтаолоайтади: "Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) мустажобқилай!" (Ғофир, 60) .
Кимга ижтиҳод қилиш берилган бўлса, тавфиқдан маҳрум бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: "Бизнинг тўғримизда (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз" (Анкабут, 69).
Дуога очилган қўл - бандаликнинг бир кўриниши бўлса, иккинчи жиҳатдан, Ўзининг улуғ ва буюклигига қалбан иқрор бўлишнинг тасдиғи ҳамдир. Парвардигор эса, Ўзи ваъда қилганидек, дуоларни мустажоб этувчи меҳрибон Зотдир. Бунинг учун Яратган қайтарган нарсалардан тийилиб, У буюрган амалларни холис ва сидқидилдан бажармоқ керак, холос. Қодири Мутлақ бандаларини тоқатидан ортиқ нарсага буюрмайди.


Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби..

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Вақт  ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, — дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, — дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, — дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, — дебди донишманд. —Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи, — дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, — дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, — дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, — деб таслим бўлибди, профессор. — Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, — дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.

Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат,  билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.
                                                 
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: ТИНЧЛИК УЛУҒ НЕЪМАТ

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
Тўрақўрғон тумани "Исфахон" жоме масжиди имом-ноиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Bizni YouTube tarmog'ida ham kuzating!

Yaqinlaringizga ulashing👇

https://www.youtube.com/@ibrat__uz/videos
Истиғфор айтишни унутманг!!!

Истиғфор айтишни кўпайтирайлик азизлар!

👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat