IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
373 subscribers
6.93K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
НАМОЗДА ОЁҚЛАР ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ?
Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этиш ва унда аъзолари тўла сокинликда бўлиб, қалби Аллоҳ билан бўлмоғи зарур.

Агар бир инсон имом бўлиб ёки ёлғиз ўзи намоз ўқидиган бўлса, тик турганда икки оёғини бир-бирига ёпиштирмаслик, балким орасини очиқ қилиш суннатдир.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/namozda_oyoqlar_qay_xolatda_turadi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ҲАР ДАРДНИНГ ДАЪВОСИ ШУКР ВА САБРДАДИР.

Аллоҳ таоло бандаларини баъзи-баъзида, айримларини бир умрга турли касалликлар ёки бирор бир мусибатлар билан имтихон қилиб синовга солиб туради. Айниқса Ўзи суйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликни кўпроқ беради.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/har_dardning_davosi_shukr_sabrdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
“УМРА – 2022”:
Макка ва Мадина зиёратчиларни қабул қилишга тайёр!

Ислом манбаларида ҳаж ва умра қилувчилар
га кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган кишига катта ажру савоблар борлиги баён этилган.

Айни кунларда зиёратчилар ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш ишлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкат томонидан якунига етказилди.
Аввал, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган вақт давомида “Abu Sarhad” ширкати томонидан Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналардаги тайёргарлик ишларини охирига етказиш, замонавий транспорт воситаларини шай ҳолатга келтириш ва бошқа юқори сифатдаги хизматлар кўрсатиш ишлари маромига етказилди.
➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal
ТАҚВОНИНГ МУКОФОТИ

Дамашқда «Тавба» деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У фақирлиги, ибоси, яхши инсонлиги ва бошқаларга ёрдам бериши билан тиллардадостон эди. Масутий масжиднинг бир хонасида фақирона кун кечирарди. Бир сафар yч кун егани ҳеч икки нарса топа олмади. Учинчи куни очликдан ўлар ҳолатга етди. Нима қилишини билмай, бу аҳволимда ўлмайдиган даражада ўлимтик есам ёки ўғрилик қилсам бўлса керак деб ўйлади. Масжидга бир неча уйлар қўшилган бўлиб, бир уйнинг томидан бошқасига бемалол ўтса бўлар эди. У бир амаллаб масжиднинг томига чиқди, сўнг у ердан қўшни уйнинг томига ўтди. Қараса, ҳовлида аёллар бор экан. У дарҳол кўзини пастга қаратиб, уйдан узоқлашиб, кейинги уйнинг томига ўтди. Шу алфозда томма-том ўтиб, бир уйга бориб қолди. Бу уйдан пишаётган таомнинг ҳиди келарди. Овқатнинг ҳиди иштаҳасини қитиқлаб, уни худди оҳанрабодек торта бошлади. Жон ҳолатда томни тешиб, айвонга тушди. Ошхонага кириб, қайнаётган қозоннинг қопқоғини очди. Қараса, бақлажон қовурилаётган экан. Дарҳол биттасини олди-ю, очлигидан унинг иссиқлигини ҳам сезмай, бир тишлади. Бироқ шу заҳоти ақлу ҳушини йиғиб, нима қилаётганини ўйлаб қолди. Ўзига-ўзи: «Аллоҳим, Ўзинг паноҳ бер. Мен масжидда яшайдиган толиби илм бўлсам, уйларга кириб, ўғирлик қилиш менга ярашадими?» деди. Қилган ишидан афсусланиб, истиғфорлар айтди. Тишланган бақлажонни жойига қўйди. Масжидга қайтиб, устозининг дарс ҳалқасига ўтирди. Аммо очлигидан эшитган гапларини фаҳмламасди. Дарс тугаб, одамлар тарқалгач, юзини ёпган бир аёл келиб, устозга нимадир деб шивирлади. Устоз аёлнинг гапини эшитиб, атрофга қараб кимнидир қидира бошлади. Масжидда очликдан ўлаёзган Масутийдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Устоз уни чақириб, «Уйланганмисан?» деб сўради. У «Йўқ», деди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. У жим қолди. Шайх саволини такрорлаган эди, «Устоз, Аллоҳга қасам, битта нонга етадиган пулим ҳам йўқ. Нимамга уйланаман?» деди. Шайх: «Бу аёлнинг эри вафот этган экан, энди бу шаҳарда ёлғиз экан. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Ёлғиз қолгани учун уйланадиган бирор киши топмоқчи экан. Унга уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Масутий розилик билдирди. Шайх аёлнинг амакисини ва яна икки гувоҳни чақириб, шогирдининг номидан маҳрни ҳам ўзи тўлаб, уларни никоҳлаб қўйди. Сўнг: «Аёлингнинг қўлидан тут», деди. Масутий унинг қўлидан тутди, аёл уни ўз уйи томон бошлади. Уйига киргач, юзини очди. Аёл ҳам ёш, ҳам чиройли эди. Масутий уйни кўриб, турган жойида қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, бу ўша бақлажон қовурилаётган уй эди. Аёли «Қорнингиз очми?» деб сўради. У: «Ҳа, қорним жуда оч» деди. Аёл қозоннинг қопқоғини очди. Бақлажонни кўриб, «Қизиқ, уйга ҳеч ким кирмаган бўлса, бу бақлажонни ким тишлаб кетди экан?» деди. Масутий йиғлаб юборди-да, бўлган воқени айтиб берди. Аёли: «Бу омонатнинг самараси. Сиз ўзингиз учун ҳаром бўлган бақлажондан тийилдингиз, Аллоҳ эса бунинг эвазига сизга бу уйни, ундаги ҳамма нарсани ва ҳалол соҳибасини ҳам берди», деди.
("Солиҳлар гулшани")

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
- Мен ўламанми? Яъни нимага ўламан? - деди. Унинг саволи ҳаммани диққатини жамлади. Доктор:
- Сен яқинда Аллоҳнинг ҳузурига риҳлат қиласан, - деди.Ёсимин:
- Аллоҳ томон риҳлат қилиш ёмонми? Дадажон, ўзингиз Аллоҳ ота - онадан, одамлар, бутун дунёдан афзал, деб ўргатгандингиз - ку? Унда нимага менинг бу риҳлатим сизни йиғлатиб, онамни хушидан кетказди? - деди.

Унинг бу беғубор гаплари менга қаттиқ таъсир қилди. Бечора қизим, ўлимни Маҳбуб билан учрашиш деб ўйлаяпти.

Доктор унга:
- Энди дориларингни ичиб ол, - деди.
- Ўлишим аниқ бўлса, дори - дармон, оворагарчиликка не ҳожат? - деди, қизим.
- Тўғрику - я қизим, лекин бу дориларни қабул қилмаслик керак дегани эмас. Мисол учун, биз соғлом одамлармиз. Қачонлардир бизнинг ҳам ўлишимиз аниқ. Лекин бу еб - ичиш, даволаниш, сафар қилиш, ухлаш ва келажак ҳақида қайғуришдан тўхташ керак дегани эмас. Агар шундай қилсак, ҳаёт таназзулга юз тутади. Ер юзида тирик жон қолмайди, - деди.
Билсанми? Инсоннинг жасадидаги аъзоларнинг ҳаммаси, Худонинг бандасига берган омонати. Масалан, сенга бирорта дугонанг бирор совға: ўйинчоқ берса, уни авайлайсанми ё синдирасанми?
- Уни асрайман, - деди.

Доктор:
- Демак сен ҳам кўзларинг, қулоқларинг, юрагинг, меъда, асаб тизими ва қолган барча аъзоларингни талофат етишидан асрашинг, уларга аҳамият беришинг керак. Биз сенга бераётган кимёвий дори - дармонларнинг икки вазифаси бор: биринчиси: касаллик оғриқларини енгиллаштириш; иккинчиси: имкон қадар Роббингга сафар қилгунингча ички аъзоларингни талофатдан сақлаб туриш. Шунда Аллоҳ, «Масъулиятларини сенга топширган омонатларимни асрабсан», дейди, - деди.

Ёсимин:
-Ундай бўлса, совғасини синдирган дугонамни олдида хижолат бўлиб турганимдек, Роббимнинг ҳузурида ҳам маҳжуб бўлишликни истамайман. Дориларни ичишга тайёрман, - деди.

Орадан олти ой ўтди. Доктор уни олти ойлик умри қолганини айтган эди. Бу муддат яқинлашгани сари ҳамма бирдек сиқиларди. Лекин Ёсимин буни ўзгача тушунарди. У Роббиси билан учрашишни орзу қилиб, завқ билан кун санарди. Оғриқлар унинг шавқига тўсқинлик қилолмасди.

Бу муддат ичида У Қуръоннинг кўп қисмини ёдлашга улгурди. Ундан нима учун бундай қилганини сўрадик.
У:
- Мен Аллоҳ Унинг каломини ёдлаганларни яхши кўришини билдим. Мен У билан кўришсам, эй Роббим, Сен Каломингни ёдлаганларни яхши кўраркансан. Ҳузурингга мен ҳам баъзи сураларни ёдлаб келдим, дейман, - дерди.

У узоқ намозда турар, узун сураларни зам қиларди. Баъзан калаватида намоз ўқирди. Унинг бу иши менга ўз жонини қийнашдек кўринарди. Ундан:
- Қизим, бунча кўп намоз ўқимасанг? - деб сўрардим.
У:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўзларимнинг қувончи намозда қилиб қўйилди» деган эканлар. Мен ҳам намоз кўзларимнинг қувончига айланишини хоҳладим, - дерди.

Унинг риҳлат қиладиган вақти келди...

Унинг юзи нур таратар, лабларида майин табассум бор эди. У «Ёсин» сурасини ўқий бошлади. Ўқишга қийналса ҳам якунига етказди. «Фотиҳа» ни ўқиди. Кейин «Ихлосни», «Оят ул-Курсий» ни ўқиди. Сўнг:
- Менга Қуръонини ўргатган, намоз ўқишим учун жисмимга қувват ва ёрдам берган, ҳаётимни мўмин - мусулмон ота - она билан мунаввар қилган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Мени динсиз, осий, намозни тарк этганлардан қилмаганига беадад шукурлар бўлсин! - деди.

Бироздан кейин хонанинг шифтига қараб:
- Дадажон, четга қочинг! Уйнинг шифти ёриляпти, - деди. Сўнг, - Дадажон, мен кўп оқ либосдаги одамларни кўряпман. Улар менга кулиб туришибди. Аллоҳга етишишим учун сафларига қўшилишим хоҳлашяпти, - деди. Ва... бир - икки чуқур - чуқур нафас олагнидан кейин у Роббиси томон риҳлат қилди. Лабларида беғубор табассумини қолдирди...

Ибрат учун яқинларга юборинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
УМРАЧИЛАРНИ КУЗАТИШ ЖАРАЁНИ ОН-ЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🤲 Аллоҳга шукрки, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда! Эртага, 22 январь куни тонгда ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳлари Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

Эрта сахар соат 04:30 дан бошлаб,
умрачиларнинг кузатиш жараёнлари, қувончу шодликлари ва дил сўзларини ижтимоий тармоқларимиз орқали 🟢 Он-лайн эфирда томоша қилинг!

🕋 Муборак сафарга отланган фуқароларимиз Тошкент халқаро аэропортида замонавий самолётлар орқали табаррук заминга йўл оладилар.

🔸Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар, тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда икки Ҳарами шариф масжиди зиёратчиларимизга мунтазир бўлмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#КУН_ТИЛАГИ

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

2022 йилнинг илк Шанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Ушбу йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланди.

Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз сиз дилдан айтинг
Иймонингиз мукаммал бўлсин
Кунларингиз ўтсин бахтиёр

Сизга барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИФЛОС ДУНЁ
Бир тафсирда ўқиган эдим. Яҳудийлар Аллоҳнинг пайғамбарларидан қирқтасини қатл қилишган экан. Закарийё алайҳис саломни арралашади. Бир танноз хотиннинг талабига кўра Яҳё алайҳис саломнинг бошлари кесилиб ўша аёлга тақдим қилинади. Бу гапни ўқиб Аллоҳ таоло Яҳё алайҳис саломни қуръони каримда "Саййид" деб зикр қилганини эсладим. Саййидларга шунақа муомала қилинадими?! Бу дунё нақадар ифлос ва ҳақир биродарлар!
Охиратда мазлум ва балога учраганларни буюк эвазлар ва бемисл ажрлар кутиб турибди. У шундай эвазки, ифлос дунёдаги барча ташвишларни уларга унуттириб юборади!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Жон бериш пайтида шаҳодат калимасини айтиш сиз ўйлаганчалик осон эмас. У тоатлардан иборат узоқ тарихга боғлиқдир!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat