IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
343 subscribers
6.15K photos
2.52K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо

Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

(Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ КУЛГИЛАРИ

«Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳуга:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирармидинг?» дейилди.
«Ҳа. Кўпинча у зот бомдод намозини ўқиган жойларидан қуёш чиққунча турмас эдилар. Қачон у чиқса, турар эдилар. Гаплашиб ўтиришарди. Жоҳилият ишлари ҳақидаги гапдан олишар, кулишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса табассум қилар эдилар», деди».
Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукутлари узун, кулгилари оз бўлган зот эдилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки болдирларида озғинлик бор эди. Кулгилари фақат табассумдан иборат эди. Агар у зотга назар солганимда кўзларига сурма суртилган дер эдим. Ҳолбуки, сурма бўлмасди».
Яъни киприклари қора ва қалинлигидан сурма суртиб олган одамга ўхшаб кўринар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра кўпроқ табассум қиладиган бирор кишини кўрмадим».
Иккисини Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

1. Зухруф сураси 68-оят
Муҳаммад Сиддиқ Миншавий роҳимаҳуллоҳ қироати

2. Муззаммил сураси 1-3 оятлар
Салим ар-Рувайли қироати

3. Ҳижр сураси 16-оят
Ҳазза ал-Балуши қироати

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Сохта салафийларнинг “рафъ ул-ядайн” масаласидаги иддаоларига раддиялар

Фиқҳий истилоҳда “рафъ ул-ядайн” деб намозда қўлларни елка баробарича кўтаришга айтилади. Ўрта осиё халқлари орасида ҳанафий мазҳаби кенг ёйилгани учун, халқимиз намозда бир марта – намозни бошлашдаги “такбири ифтитоҳ” чоғидагина “рафъ ул-ядайн” қилади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Soxta_salafiylarning_Rofulyadayn_masalasasidagi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ АМАЛ

Маълумки, Динимизда ўз аро низолашиб қолган инсонлар ўртасини ислоҳ қилиш савобли амаллардан саналади. Бу борада аллох таоло: “Албата, мўминлар ўз аро биродарлардир. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳим қилинсангиз”, дея мархамат қилинган. (Ҳужжирот сураси, 10-оят).

➡️Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Gunohlarga_kafforot_amal

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
1-МАВЗУ: ИМОН - ИҚРОР ВА ТАСДИҚДАН ИБОРАТ

Имон "ишонч", "эътикод", "тасдиқлаш", "омонлик бериш маъноларини англатиб, динимизнинг бешта асос, яъни устунларидан биринчисидир.

Ҳанафий мазҳабимиз ва мотуридия акидамизга кўра, имон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг Аллоҳ таолодан етказган барча хабарларини тасдиклаш ва иқрор қилишдан иборат. Кишининг имонига "Калимаи шаҳодат" ("Гувохлик калимаси") далолат қилади: "Ашҳаду аллаа илааха иллаллоху ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуху ва Ро- суулух ("Аллохдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоху алайҳи ва саллам Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман")".

Амал имондан эмас. Яъни, динда буюрилган амалларни адо этиш фарз бўлсада, улар имондан ҳисоб- ланмайди. Шунга кўра амални тарк қилиш туфайли куфрга ҳукм қилинмайди.

Имон зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмайди. Чунки имоннинг асли тасдиқдан, яъни юз фоизлик қатъий ишончдан иборат. Бундай тасдиқда эса зиёда ва кам бўлиш тасаввур қилинмайди. Яъни, камайса, юз фоизлик ишонч бўлмагани учун имон бўлмай қолади, кўпайишнинг эса ўзи тўлиқ бўлгани учун имкони йўқ. Шунинг учун "имон" деб аталадиган бундай тасдиқ зиёда ва кам бўлмайди деб эътиқод қиламиз.

Ахли сунна вал жамоа эътиқодида имоннинг таф силотлари, яъни тўлиқ шакли ("Имони муфассал") қуйидагича ифодаланади: "Ааманту биллаахи ва малааикатиҳий ва кутубиҳий ва русулих, вал явмил аахири, вал қодари хайрихюҳий ва шарриҳий миналлоҳи тааалаа, вал баъси баъдал мавт". Маъноси: "Аллоҳ- га, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, қадарнинг яхшию ёмонлиги Аллох таолодан эканига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтирдим".

Ҳанафий мазҳабимиз асосчиси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ "Фикҳул акбар" асарида имонга қуйидагича таъриф берган: "Имон - бу иқрор ва тас- дикдан иборатдир. Осмон ва ер аҳлларининг имони, имон келтирилган нарса жиҳатидан зиёда ҳам, кам хам бўлмайди, лекин якийн (аниқ билиш) ва тасдиқ жиҳатидан зиёда ва кам бўлади. Мўъминлар имонда, Тавҳидда ўзаро тенгдирлар, аммо амалда бир-бирларидан ортик-камдирлар".

Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масала- лардан бири ҳисобланиб, уни VIII асрдан бошлаб турли илоҳиёт ва диний-хукукий мактаб вакиллари турлича талқин этган. Хусусан, ҳанбалийлик мазҳабида имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва тана аъзолари билан амал килиш ҳисобланади. Лекин улар ҳам амал қилмаганни кофир демайдилар.

Афсуски, ҳозирги кунда диний мутаассиб ва экстремистик оқимлар гўёки "амали йўқлар имонсиз бўлади ва дўзахда куяди" деган даъво билан ўзларига эргашмаган мусулмонларни имонсизликда айблашга ва охират билан қўрқитишга ҳаракат қилмоқдалар.

Мазкур масала бўйича ҳанафий мазҳабининг фақиҳ, муфассир, мутакаллим ва муҳаддис олими Мулла
Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни баён килган: "Баъзи адашган фирқалар Қуръон ва суннатга тўғри келмайдиган қарашлари сабабли кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да, кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал жамоадагилар эса куфрга чикаришни мутлако инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гунох туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар".

"Аҳли сунна вал жамоа" ушбу масалага қарашлари ҳақида "Ақидатут Таҳовий" китобида қуйидагилар таъкидланган: "Қибла аҳлини гуноҳ иш қилсалар хам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса....Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Имон бу Расули акрам алайҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларни тил билан иқрор килиб, қалб билан тасдиқлашдир". Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз килиб, маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан Исломдан чиқади.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким одамлар (бир ривоятда «мусулмонлар») обрўсидан тилини тийса, қиёмат куни Аллоҳ унинг тойилишини (хатосини) кечиради». Яъни, у бир мусулмоннинг обрўсини тўкмаслик билан унга яхшилик қилгани сабабидан Аллоҳ таоло ҳам уни кечирим деб аталмиш улкан яхшилик билан мукофотлайди.


✍🏻 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Ҳикмат

Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор.

©️Ҳасан Басрий

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Туҳматнинг гуноҳи оғир

#Ижтимоий_иллатлар_муолажаси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

диний-маърифий канал!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом илм динидир.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Долзарб

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга

МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Батафсил ўқиш

🔗
Улашинг: @diniysavollar
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НЕЧА ЁШЛАРИДА ОЛАМДАН ЎТГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида оламдан ўтганлар?
— Биламизки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари ишончли манбаларда 571 йил деб маълум қилинган. Вафотлари эса 632 йил деб кўрсатилган. Шундай экан нима учун ул зотнинг 63 ёшда бу дунёни тарк этганлари айтилади? Ҳисоблаб чиқилганда 63 эмас, 61 ёш чиқяптику.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳижратнинг ўн биринчи йили, раббиъул аввал ойининг ўн учинчиси, яъни душанба кунда (мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади) охиратга риҳлат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари қамарий йил ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсий йил ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди. Кўпчилик диний манбаларимизда асосан қамарий ҳисоб-китоб бўйича сўз юритилгани боис Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 йил умр кўрганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
АЛОҚА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МАХСУС ЎЙИНЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Баъзи алоқа компанияларида махсус ўйинлар бор. Унда шу ўйинга уланган одамнинг ҳисобидан маблағ ечиб олиб, ҳар куни ҳар хил дақиқа, СМС ва МБ берилади. Ўйинда иштирок этаётган шахс қандай ютуқ олишини билмайди. Шу ўйинда иштирок этиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз "Мағлубларнинг молидан ғолибга берилиши шарт қилинган ҳар қандай ўйин — қимордир" деб айтганлар ("Таърифоту Журжоний" китоби). Шундан келиб чиқиб, саволда сўралгани каби кўпчиликдан маблағ йиғиб, маълум бир кишилар ютуқ олиб кетадиган ўйинлар қиморга киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Долзарб

Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга

МУНОСАБАТ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Батафсил ўқиш

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Ҳасан Басрий айтган экан: “Эй одам боласи, аслида сен кунлар йиғиндисидан иборатсан. Агар бир кунинг ўтса, бир бўлагинг кетибди”. Чиндан ҳам, вақт моҳиятини англаш ажойиб фазилат. Улуғ ниятлар йўлида бугундан, айни лаҳзалардан бошлаб ишга киришиш олий ҳиммат белгиси.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Намоз вақтлари👆👆👆

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Намоз намозгача бўлган гуноҳларга каффоротдир".

Яқинларингизга ҳам улашинг
     👇 👇 👇 👇 👇
t.me/SOF_ISLOM_UZ
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
#Жума_муборак

عبد اللهِ بن عبَّاسٍ رضِيَ اللهُ عنهما: أنَّ رسولَ اللهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّم قال: إنَّ هذا يومُ عيدٍ ، جعلَهُ اللَّهُ للمسلمينَ ، فمن جاءَ إلى الجمعةِ فليغتسل ، وإن كانَ طيبٌ فليمسَّ منْهُ ، وعليْكم بالسِّواك. صحيح ابن ماجه

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Албатта, бу (жума) куни байрам кунидир. Уни мусулмонларга Аллоҳ (шундай) қилди. Агар бирингиз жума намозига кел(моқчи бўл)са ғусл қилсин. Ҳузурида хушбўйлиги бўлса ишлатсин. Mисвокни одат қилинг, дедилар.

Ибн Можа ривояти.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat