Forwarded from Зикр аҳлидан сўранг
ҚАРЗ
@Savollar_kanal 12008-савол
Ассалому алайкум! Раҳбарим мендан қарз олган эди. Шу қарзини менга премя ёзиб бўлиб, бўлиб тўлаяпти. Яъни ўз ҳисобидан эмас. Бу пулни ишлатишим жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Раҳбарингиз ўзи вазифасини суистеъмол қиляпган экан. Сиз гаплашиб, қарзнинг ҳисобидан премя ёзмаслигини ва қарзни ўзининг пулидан тўлаб беришини айтинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш

ТИЛЛАДАН ЗАКОТ
@Savollar_kanal 12010-савол
Ассалому алайкум! Эрим қайнонамга тилла тақинчоқлар олиб бергандилар, ўтган йили ўша тақинчоқларнинг бир қисмини қайнонам менга бердилар. Грамини билмайман, лекин анчагина. Эрим ўзимга ҳам кўп тақинчоқлар олиб берганлар, улардан ярмини баъзида тақиб тураман холос. Кундаликда бир жуфт зирак ва никох узугимни тақаман. Тиллаларим жами 100 грамга яқинлашган нқзаримда. Мен улардан қандай ҳисоблаб закот беришим керак? Умуман тақмаётганимданми, ё гоҳ гоҳида тақадиганларим ҳам эҳтиёждан ташқари ҳисобланадими? Қайнонам берган тиллалар ҳам энди меники ҳисобланадими? Закотни қачон ва қай тарзда беришим кк? Илтимос шу саволларга жавоб берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз тиллангизни қанча эканлигини аниқланг. Бунинг учун бир заргарга олиб бориб, закот чиқариш учун вазнини ҳисоблаб беринг десангиз, заргарлар ўзлари билишади. Бунда фақат тилла ҳисобланади, кўзлари ҳисобга олинмайди. Агар вазни 85 грамм ва ундар ортиқ бўлса, шу вазнга етганидан кейин бир йил ўтиб унинг қирқдан бирини закот қилиб чиқариб беришингиз керак бўлади. Бунда сиз тақиб ишлатишингиз ёки ишлатмаслигингизни фарқи йўқ, ҳаммасидан чиқарасиз. Қайнонангиз сизга ҳадя қилган тиллалар сизники ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

АРЗИМАГАН САБАБ УЧУН ОИЛА БУЗИЛИШИ
@Savollar_kanal 12011-савол
Ассалому алайкум! 1. Ота она ўғлини аёлини арзимаган уйдаги ишларни қила олмагани учун жанжал қилиб, ўғлига ажрашасан ё хотинингни ёки бизни танлайсан хотинингни танласанг оқ қиламиз деса бундан бошқа йўл йўқ келишишга кўнмаса ота-она, шунда ўғил оила бузилмаслиги ва боласи етим қолмаслиги учун ажрашмаса ота онасу оқ қилса фарзанд оқ бўладими, оила бузилиши ҳам яхши иш эмаску? 2. А). Ота она ёки Эр намоз ўқима деса фарз намозини ҳам ўқимаслик керакми? Б). Ота она соқол қўйишига қаршилик қилса, фарзанд соқол қўйса, соқол қўйгани учун ота онани кўнгли оғриса фарзанд оқ бўладими? 3). Ақида ва Фиқҳ илмини қайси китоблардан ўрганган яхши?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1) Ота-она бундай ҳолатда ўғлига аёлидан ажрашишга мажбур қилиши жоиз эмас. Агар оққ қиламан деса ҳам ўтмайди. Сиз оилангизни сақлаб қолинг.
2) Бунга на ота-онанинг ва на эрнинг ҳаққи йўқ. Намоз ўқишни Аллоҳ фарз қилган. Уни ман қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бундай кишилар Аллоҳнинг азобидан қўрқсинлар. Соқол масаласида имкон борича муроса йўлини тутсин.
3) Сунний ақидалар, Кифоя ва бошқа китоблар. Валлоҳу аълам!

ИШГА КИРИШДАГИ ҲОЛАТ
@Savollar_kanal 12012-савол
Ассалому алайкум! Мен ишга кирмоқчиман лекин ҳозирда ишга кириш учун иш берувчи ҳақ талаб қилади. Пора бериш харом, даллоллиги учун 1 марта ҳақ олиш жоиз экан. Мен ишга киришда иш берувчига ишга олгани учун даллоллиги учун деб пул.беришим жоизми. Шу вазиятда пора ёки даллолликни қандай ажратиш мумкин.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда пора бўлади. Иш берувчига берилган пул пора бўлади. Даллолик буи ш топиб беришга ҳисобланади. Ўзи ўша ерда ишга қабул қилиши вазифаси бўлган ва бунга ойлик оладиган киши даллоллик қила олмайди. Валлоҳу аълам!

Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааимa мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин: «Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш

#кун_эслатмаси
Зикрнинг арабча матни:
أَعُوذُ بِاللَّهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أَجِدُ وَأُحَاذِرُ
Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан У Зотнинг қудрати билан мени безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганидан бери танасида бир оғрик бор эди. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта «Бисмиллаҳ» деб, кейин етти марта «Аъуузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир» дегин».
(«Саҳиҳи Муслим», 2202)
@quranuz_kanali

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
🍃 🎋 🌷 🌾 🌷 🎋 🍃
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

Ғаззолий ҳазратлари айтади: "Эй инсон, нимадан яралган эканингни ва яралиш жараёнининг қай ҳолда кечганини, охир-оқибатинг не ҳолда якунланишини билсанг эди, сира ҳам кибр қилмаган бўлар эдинг".
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
10014. Қуръоний латоифлардан
Имом Абу Ҳанифа Юнус раҳимаҳуллоҳга деди: “Эй Абу Абдураҳмон, анор мевалардан эмаслигини билдим!”. “Нега!?” деди. У: “Аллоҳ таолонинг ушбу оятига кўра: “Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор”, (Ар Роҳман сураси, 68-оят). Шунда Юнус раҳимаҳуллоҳ деди: “Ундай бўлса, Жаброил, Микоил алайҳиссаломлар ҳам фаришталардан эмас эканда. Чунки Аллоҳ таоло айтади: “Ким Аллоҳга, унинг фаришталарига, Пайғамбарларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир”, (Бақара сураси, 98-оят). У деди: “Ундай бўлса нега бу тарзда баён этилган?”. Деди: “Албатта Аллоҳ таоло бирон нарсани фазилатда хосласа, уни жумлага киритади, сўнгра истисно тарзида ажратиб уни якка тарзда зикр қилади”.
@arabicuz

ҲАСАД
Ҳасад Аллоҳ таоло бирор бандага охиратда зарари тегмайдиган, дини ва дунёси учун фойдали қилиб берган неъматни ундан кетишини исташдир. Ёки ўша кишининг шундай неъматга эриша олмаслигини хоҳлашдир.
Ҳасад барча уламоларнинг иттифоқига кўра ҳаром ва оғир гуноҳдир. Ҳасад тоат-ибодатларни йўққа чиқаради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом айтдилар:
عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ
« إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ »
яъни: “Ҳасаддан жуда эҳтиёт бўлинглар. Чунки ҳасад олов ёғочни егани каби яхшиликларни ейди”, (Имом Ибн Можа ривояти).
Ҳасад кишини ёмон ишларга бошлайди. Ҳасадчи ёлғон, ғийбат, сўкиш ва сўкинишдан қутила олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"لا يَزَالُ النَّاسُ بِخَيْرٍ مَا لَمْ يَتَحَاسَدُوا".
яъни: “Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмагунларича яхшиликда давом этадилар”, (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатларидан маҳрум бўлади. У зот:
لَيْسَ مِنَّا ذُو حَسَدٍ وَلَا نَمِيمَةٍ وَلَا كِهَانَةٍ وَلَا أَنَا مِنْهُ ثُمَّ تَلَا قَوْله تَعَالَى
: ﴿ وَاَلَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ ، وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدْ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا ﴾
яъни: «Ҳасадчи, чақимчи, фол очувчи биздан эмас, мен ундан ҳам эмасман”, дедилар ва ушбу оятни: “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар”», (Имом Аҳмад ривояти).
Ривоят қилинишича:
ستة يدخلون النار بغير حساب الأمراء بالجور والعرب بالعصبية والدهاقين بالكبر
والتجار بالكذب والعلماء بالحسد والأغنياء بالبخل
Яъни: “Олти тоифа киши ҳисоб-китобсиз дўзахга тушади: 1) адолатсиз бошлиқлар; 2) миллатчи араблар; 3) мутакаббир деҳқонлар; 4) ёлғончи тижоратчилар; 5) ҳасадчи олимлар; 6) бахил бойлар” (Имом Дайламий ривояти).
Ҳасад бировга зарар беришга бошлайди. Шу боис Аллоҳ таоло шайтондан паноҳ сўрагандек ҳасадчилардан ҳам паноҳ сўрашни ўргатади:
﴿ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ ﴾
яъни: «ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан» (Фалақ сураси, 5-оят).
Муоз ибн Жабар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
عَنْ مُعَاذِ بن جَبَلٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
"اسْتَعِينُوا عَلَى إِنْجَاحِ الْحَوَائِجِ بِالْكِتْمَانِ، فَإِنَّ كُلَّ ذِي نِعْمَةٍ مَحْسُودٌ"
Яъни: “Ишларингиз муваффақиятли якунланишини истасангиз, уларни сир тутинг. Чунки ҳар бир неъмат эгасининг ҳасадчиси бордир” (Имом Табароний ривояти).
Ҳасадчи ҳар доим куйиб-ёнади, бировларни кўра олмайди. Шу боис доимо унинг қалбида ғам, алам бўлади. Аллоҳнинг ҳикматларини англамайди.
Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ҳасадчи бўлма, калтафаҳм бўлиб қоласан. Ҳасадчи ҳар доим маҳрумдир. Чунки у ҳеч қачон муродига эриша олмайди, балки душманига унинг мақсадига етишишида ўзи билмаган ҳолда кўмаклашиб юборади. Шу боис ҳасадчининг косаси оқармайди”.
Ҳасад ҳаром амал, шу боис ундан узоқ туриш керак. Ҳасад сенинг дунёингга ва динингга фойда келтирмайди. Ҳасаддан душманга зарар эмас, фойда келади. Лекин сенинг динингга зарар бўлади. Ҳасадинг туфайли Аллоҳнинг ғазабига дучор бўласан. Сен ҳасад қилаётиб, гўё Аллоҳ бировга берган неъматни нодонлик билан ёмон кўргандек бўласан. Бунинг оқибатида гуноҳкорга айланасан.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳасаддан асрасин!
“Мусулмон учун 30 ваъз” китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇

#Қуръони_Карим
📖108. "Кавсар" сураси
🎙"Ҳидоя" ўрта-махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон қори Икрамов
диний-маърифий канал!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇

БЕШ НАРСАДА АЁЛИНГГИЗГА КЕНГЛИК ҚИЛИНГ!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:
"Беш нарсада аёлингга кенглик қилмасанг, бахтли бўлолмайсан, болам!
🔹Биринчи ва иккинчиси, аёллар эркаланишни ва муҳаббатнинг юзага чиқишини яхши кўришади. Бу борада аёлингга бахиллик қилма. Агар бу мавзуларда бахиллик қилгудек бўлсанг, аёлинг билан орангда тушунмовчиликлар юзага келади ва бир-бирингизга муҳаббатсиз бўлиб қоласиз.
🔹Учинчиси эса, аёллар бир нарсада қаттиқ туриб оладиган эркакларни ёқтирмайдилар. Юмшоқ феълли эркаклардан эса фойдаланадилар. Бу сифатларнинг ҳар бирини фақатгина ўз ўрнида ишлат. Муҳаббатнинг энг адолатлиси шудир. Ҳузур-ҳаловат кўпинча шу билан бўлади.
🔹Тўртинчиси, аёллар ўзлари нимани ёқтирсалар, эрларида ҳам ўша сифатлар бўлишини хоҳлайдилар. Бу сифатлар: ширин сўз, чиройли сурат, тоза кийим ва хушбўй ҳид. Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларга қаттиқ аҳамиятли бўл!
🔹Бешинчиси, уй аёлларнинг қироллигидир. У ерда ўзини тахтда ўтирган қироличадек ҳис қилади. Сен унинг қироллиги йиқилишидан ҳазир бўл! Уни бу тахтидан узоқлаштира кўрма! Агар шундай қилсанг, унинг мулкида у билан мужодала қилган (тортишган) бўласан.
🔹Олтинчиси эса, аёл киши ҳам эрини қўлга киритишни, ҳам ўз оиласини қўлдан бой бермасликни хоҳлайдиган нозик қалб эгаси. Унинг бундай хислатини айб санама! Шунга қаттиқ аҳамият бер, уни ўз оиласи ва сенинг орангда танлов қилишга асло мажбур қилма! Акс ҳолда, у оиласи ўрнига сени танласа ҳам, ўзи ғамга ботиб, маҳзун бўлиб қолади".

Инсонлар рўй бераётган ҳодисаларда фойда ва зарарни кўрадилар, лекин у ҳодисаларни ким қилаётганини унутиб қўядилар. Баъзан қаттиқ кунларни кўриб қолсалар, у кунларни лаънатлайдилар. Бу эса Аллоҳни танимаслик ва қадардан ғафлатда бўлишдир.
“Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз”, (Анбиё сураси, 35-оят).
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
“Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз”, (Анбиё сураси, 35-оят).
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳикмат
Тавфиқ — Аллоҳ таоло сен унга ҳаракат қилган ёмонликдан сени тўхтатишлигидир.
Тавфиқ— Аллоҳ сен ҳаракат қилмаган яхшиликка сени йўллаб қўйишидир.
Шунинг учун, Аллоҳдан доимо тавфиқ сўраш лозим.
Яқинларингизга улашинг:

Ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ ота-онанинг яхшиликларини қай тарзда қайтариш кераклиги ҳақида айтадилар:
“Ким беш вақт фарз намозларни ўқиса, ҳақиқатда Аллоҳ таолога шукр қилибди. Ким намозларидан кейин ота-онасининг ҳақларига дуо қилса, ҳақиқатда уларга раҳмат айтибди”.

Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб
Кўп йиллик қазо намозни ўқиш учун қандай ният қилинади?
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЭСЛАТМА
#ТАРҚАТИНГ
Имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабули куни ўтказилади!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча жомеъ масжидларида ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланган.
2022 йил 9 ноябрь куни имом-хатибларимиз бошчилигидаги " Маслаҳат Кенгашлари" ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача
Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАРҚАТИНГ
Имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабули куни ўтказилади!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча жомеъ масжидларида ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланган.
2022 йил 9 ноябрь куни имом-хатибларимиз бошчилигидаги " Маслаҳат Кенгашлари" ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.
Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача
Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, ҳаромингсиз ҳалолинг билан менга кифоя қилгин ва фазлинг ила мени Ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир мукотаб олдимга келиб, «Мен келишилган маблағни топиб бера олмай қолдим. Менга ёрдам беринг», деди.
«Унга шундай дедим: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳуммакфинии биҳалаалика ъан ҳаромика ва ағнинии бифазлика ъамман сиваак» дегин».
(«Сунани Термизий», 3563)
Мукотаб - маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қул.
Сабийр - Ямандаги бир тоғнинг номи.

🌸 🌾 Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌸 🌾 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌸 🌾 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌸 🌾 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🍀 Хайрли тонг! 🍀

Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола
ИСЛОМДА ЖИНОЯТЧИЛИК УЛКАН ГУНОҲДИР.
Маълумки ислом дини тинчлик динидир. Ислом таълимотидаги асосий чақириқ инсонларни тинчликка, ер юзида осойишта ҳаёт ўрнатишликка, бир бирига мехр- мурувватли бўлишга, дини миллати ирқидан қатъий назар ўзаро ҳурмат кўрсатишга чорлайди.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Islomda_jinoyatchilik_ulkan_gunohdir
🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube

ОИЛА ВА НИКОХ МУҚАДДАС
Маълумки, Муқаддас Ислом динида никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан яқинлаштиради. Келин ва киёвнинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари, сир-асрорлари, дард-ғамлари, баҳту саодатлари, барча-барчаси бирлашиб, қовушиб кетади.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Oila_vanikoh_muqaddas