IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَسْتَوْدِعُ اللَّهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳдан динингни, омонатингни (аҳли аёлингни, молу мулкингни) ва ишларингнинг хотимасини муҳофаза қилишини сўрайман».

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан хайрлашаётганда «Аставдиъуллоҳа дийнака ва амаанатака ва ховаатийма ъамалик», дер эдилар».
(«Сунани Термизий», 3443)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БИРИНЧИ НАВБАТДА ДЎСТ БИЛАН ДУШМАННИНГ ФАРҚИГА БОРИШ КЕРАК!

Абу Идрис ал-Хавалоний Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “... жаҳаннам дарвозасига даъват қилувчилар пайдо бўлади, кимки уларнинг даъватига жавоб қилса, уни жаҳаннам қаърига улоқтирадилар”, – дедилар. Мен: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ўша кишиларни бизга тавсифлаб беринг!” – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар ўз уруғимиздан бўлиб, бизнинг тилимизда сўйлайдилар”, – дедилар. Мен: “Агар мен ўша даврда ҳаёт бўлсам, нима қилишимни буюрасиз?” – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонлар жамоасидан айрилмагин, уларнинг имомларига эргашгин!”, – дедилар. Мен: “Башарти, ўша замонда на мусулмонлар жамоаси на имомлари бўлмаса-чи?” – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гарчи дарахт томирини кемириб кун кўришингга тўғри келса ҳам сени сабр қилишга даъват қилувчи Аллоҳни қалбингга маҳкам тугиб олгин-да, ўла-ўлгунингча ўша замон фитначиларидан йироқ бўлгин!” – деб айтдилар

(Имом Бухорий ривояти).


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар



Шайх Мансур   Ас - Солимий томонидан гўзал тиловат.

••┄┄┄❅┄┄┄••

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ибрат

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.

️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
БУНИНГ ХУКМИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН

@Savollar_kanal 11990-савол

Ассалому алайкум! Мен хозирда Алҳамдулиллаҳ динимни ҳақ эканлигига хеч қандай гумоним йўқ лекин таҳминан 23ёшимгача базиларига гумонда эдим. Иймон шартларидаги базиларига унчалигам ишонмаганман лекин ўзимни мусулмонман дер эдим кунда 5махал намозларни ўқимас эдим онда сонда Жумага чиқар эдим яна қабирларга бориб хар хил ишлар дегандей, хижобли аёлларни кўрсам нафратланар эдим мени тушунчамда мен мусулмонман деган гап билан иш битади деб ўйлардим. Мен кўп эшттим диндаги бирорта хукумларни биттасини бўлса ҳам инкор қилса диндан чиқиб қолади деб. Хозир менда ундай гумонлар йўқ Алҳамдулиллаҳ, ўша вақтда мен хақийқий мусулмон бўлмаганманми? Ўша вахтдаги намозларим нима бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу шайтоннинг васвасаси. Сиз астойдил тавба қилинг ва ҳаётингизни давом эттиринг. Гуноҳга тавба қилгандан кейин эсга тушса истиғфор айтиш керак. Астойдил тавба қилгандан кейин эзилавериш керакмас. Бу Аллоҳ таолонинг Ғаффор сифатини менсимасликка киради. Инсон чин дилдан бир бора тавба қилса, албатта Аллоҳ таоло унинг гуноҳини кечиради. Чунки Қуръони Карим ва ҳадис шарифларда, тавба қилувчининг гуноҳи кечирилиши ҳақида Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда берганлар. Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилувчи Зот эмас. Чин дилдан тавба қилгандан кейин гуноҳини эслаб эзилавериш Аллоҳ таолонинг «Ғаффор» яъни ўта мағфиратли эканлигини қадрламаслик бўлади. Сиз улуғ бир инсоннинг оёғини босиб олсангиз ва чин дилдан, самимий кечирим сўрасангиз, у киши кечиришини айтса, сиз яна қайта-қайта кечирим сўраверишингиз у кишининг ўта кечиримсиз, гиначи ва пасткашга чиқарган бўласиз. Қолаверса шайтон Одам алайҳиссаломга душман бўлди ва қиёматгача келадиган фарзандларидан қасос олишга қасам ичди.Аллоҳ таоло «Сод» 82-83-оятларида марҳамат қилади :
 قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ ۝ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ ۝ 
82. У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини йўлдан оздиражакман. 83. Улардан танланган бандаларинггина мустасно», – деди.Иблис Аллоҳ таолонинг иззати ила қасам ичиб, Одам болаларини қиёмат кунигача иғво қилишни қасд этди. Шу билан бирга, Аллоҳга ихлос қилган, Аллоҳ таоло танлаб олган бандаларга иғвоси таъсир қилмаслигини ҳам айтиб қўйди. Инсонни шайтоннинг иғвосидан сақловчи қалқон унинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишидир. Аллоҳга ихлос билан ибодат қилмаганлар эса иблиснинг иғвосига учраши турган гап. Иблиснинг иғвосига учганларнинг оқибатини Аллоҳ таоло ўша пайтдаёқ эълон қилиб қўйган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Шайтоннинг табиати худди жирканч бир кишига сиз тарафингиздан бир хатолик ўтса, у ҳадеб сизни айбингизни юзингизга солиб, эзиб тушкунликка туширгани кабидир. Сиз бунга ҳеч парво қилманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
АҚИҚАДА БИТТА ЖОНЛИҚ

@Savollar_kanal 11991-савол

Ассалому алайкум! Акамнинг бир ўғли бор бир ёшдан ошган яна ўғиллик бўлди. Шариатимизда ҳар бир болага қўй сўйиб ақиқа қилиш лозим экан. Ақиқа қилишимиз учун иккала фарзандларига биттадан қўй сўйилиши лозимми ёки шароитга қараб битта қўй сўйиб эҳсон қилсалар бўладими. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Лозим дегани фарз дегани. Бизнинг мазҳабимизда ақийқа қилиш агар назр қилмаган бўлса, мустаҳаб амал. Битта сўйсангиз ҳам бўлади. 
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَقَّ عَنِ الْحَسَنِ وَالْحُسَيْنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا كَبْشًا كَبْشًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ: عَقَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْحَسَنِ بِشَاةٍ وَقَالَ: يَا فَاطِمَةُ، احْلِقِي رَأْسَهُ وَتَصَدَّقِي بِزِنَةِ شَعَرِهِ فِضَّةً، فَوَزَنَّاهُ فَكَانَ وَزْنُهُ دِرْهَمًا أَوْ بَعْضَ دِرْهَمٍ 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга биттадан қўчқор сўйиб, ақийқа қилдилар».«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасанга бир қўй сўйиб, ақийқа қилдилар ва:«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин», дедилар. Бас, тортсак, унинг вазни бир дирҳам ёки дирҳамнинг баъзисича чиқди», дейилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта, иккита қўй сўйиб, ақийқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам бўлавериши келиб чиқмоқда. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизларига хитоб қилиб:«Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи вазнида кумуш садақа қилгин» дейишларидан бунга ўхшаш ишларни оналар қилишлари афзаллиги англашилади.Боланинг сочи вазнида кумуш садақа қилиш мустаҳаб амал бўлиб, боланинг яхши ўсиши учун қилинган яхши ниятнинг белгисидир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
🟢 БУГУН, 03 НОЯБРЬ КУНИ СОАТ 16:45 ДА ИЛМ ВА ОДОБГА ОИД ҲАДИСЛАР ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛИБ ЎТАДИ

03 ноябрь куни соат 16:45 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг илм ва одобга оид ҳадислар ҳақидаги суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Машғулотда ўтган мавзуга оид саволлар берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволларнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

▶️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали навбатдаги суҳбатни кузатинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаноза намозини ўқишни ўрганамиз

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳикмат

“Бир инсон илм ўрганмоқни истаса у уч босқични босиб ўтади:
1. Кеккайиб кетади.
2. Камтар бўлиб қолади.
3. Ҳеч нарса билмаслигини тушуниб етади”.

©️Суфён Саврий


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙 БУГУН ОНЛАЙН "ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛАМИЗ" ДЕБ НОМЛАНГАН ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 3 ноябрь куни, соат 14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли тажвид дарслари ўтказилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида
90-818-61-61 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

🤲 Аллоҳ таоло бошланаётган ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Юрт тинчлиги – энг буюк неъмат

Маълумки, Ислом динида тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъмат сифатида қадрланади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Yurt_tinchligi_eng_buyuk_nemat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Интернетдаги таҳдидлардан ҳушёр бўлинг!

Кейинги йилларда ёшларимизни тўғри йўлдан чалғишига сабаб бўлган омиллардан бири ижтимоий тармоқлар бўлиб келмоқда ва Интирнетга булган ехтиёж кун сайин ортиб бормокда.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Internetdagi_tahdidlardan_hushyor_buling

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#кун_эслатмаси

💫 Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
صَلَّى الله وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳ Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!»

Фазилатли жума кунида айтган ҳар бир салавотимиз сабаб қиёматдаги мартабамиз кўтарилади. Салавотни кўп айтсак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга яқин бўламиз. Шубҳасиз, ҳар биримиз жаннатда у зотга қўшни бўлиш мақсади билан яшаймиз. Шундай экан, кўпроқ салавот айтсак, суннатга оғишмай амал қилсак, дилдаги орзуларимиз ушалади.

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак.
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар.
Азизларим ЖУМА МУБОРАК.

Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак.
Энг гўзал кун саййидул айём.
Азизларим ЖУМА МУБОРАК

🕋 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин😊👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
تلاوة رائعة ونادرة للشيخ عبدالهادي كناكري لسورة الكهف كاملة - جودة…
Yasser Saeed
#Тавсия

Каҳф сураси фазилати

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, унинг учун ўзи ва икки жума ўртасини ёритувчи нур порлайди», – деганлар

Шайх Абдулҳодий Канакарий

#Албатта_тингланг

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat