IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
382 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

📖 Нисо сураси.

🎙Шайх Хасан Солиҳ томонидан гўзал тиловат.

••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга ҳам улашинг!

Обуна манзили!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.

Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабули куни ўтказилади!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча жомеъ масжидларида ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

2022 йил 12 октябрь куни  имом-хатибларимиз бошчилигидаги " Маслаҳат Кенгашлари" ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга раҳмат эшикларингни очгин».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қай бирингиз масжидга кирса «Аллоҳуммафтаҳ лий абвааба роҳматик» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀 КЎЗИНГИЗНИ ОЧДИНГИЗ, ТОНГНИ АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ!!!

🌾 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ 🌾

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан. ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайхи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» - деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

ХАЙРЛИ КУН!

♻️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ЭСЛАТИНГ!!!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Эй Одам фарзанди! Ким кулиб туриб бир гуноҳни қилса, йиғлаган ҳолида жаҳаннамга киритаман. Кимки қўрқинчимдан, ўтириб йиғласа, кулган ҳолида уни жаннатта киритаман.

Эй Одам фарзанди! Қанча бойлар бор, ҳисоб куни камбағалликни орзу қилиб қолишади. Қанча золимлар бор, ўлим уларни хор қилган. Қанча ширин нарсалар бор, ўлим уларни аччиқ қилган. Берган неъматимдан қанча сурурга тўлишлар бор, ўлим уларни ғамга ботирган. Қанча шодликлар бор, узун қайғуни мерос қолдирган.

Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсий.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН: СИЙРАТ ТАРАННУМИ ВА КИТОБ ТАҚДИМОТИ

Бугун, 12 октябрь куни соат 10:00 да
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиъул аввал ойи муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган маърифий тадбир ва Муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтади.

🕌 Ушбу маросимда
файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонларнинг гўзал чиқишлари ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилади.

🌙 Зеро, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламнинг сийратлари ва ҳусни хулқлари мўмин-мусулмонлар учун энг гўзал намунадир.

📎 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали шукуҳли тадбирни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом динида ниҳол экишлик

Тўрақўрғон туманидаги "Исҳоқхон тўра" масжиди имом-хатиби Супиев Жаъфар

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
RIZQ VA AJAL BELGILANGANDIR

❗️SHAYX MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ - ДИННИ АСРАШ

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик хукм суради, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқати, мехр-мурувватининг самимий бўлиши ҳам асосан юрт тинчлигининг самарасидир.
➡️Батафсил ўқиш...⤵️
http://ravza.uz/story/Tinchlikni_asrash_dinni_asrash

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ЁШЛАРНИ ИЛМГА ЙЎНАЛТИРИШ ДИНИМИЗ ТАЛАБИДИР.

Қадимдан юртимизда таълим ва тарбия масаласи энг олдинги ўринда турган. Фарзандларини илмли қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг энг олий орзуси бўлган. Ислом дини ҳам бизларни айнан шунга буюради.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Yoshlarni_ilmga_yunaltirish_dinimmiz_talabidir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Тўрақўрғон туманидаги жомеъ масжидларида пешин намози вақтида имом-хатибларнинг намозхонлар билан суҳбатлари ва долзарб мавзуларда маърузалари ўтказиш режлаштирилган.
Хусусан,
1. Халилов Абдурахмон “Камолхон Эшон бува” масжидида “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” мавзусида;
2. Имомов Нурулло “Исвахон” масжидида “Хижрат тушунчаси” мавзусида;
3. Ҳудойбердиев Муҳибулло “Исҳоқхон Тўра” масжидида, “Экстремизм ва терроризм келажакка таҳдид” мавзусида;
4. Каримов Ғуломжон “Куюк мозор” масжидида “Жахолатга қарши маърифат” мавзусида;
5. Камолхўжаев Абдулазиз “Усмон Зуннурайн” масжидида “Бахиллик ёмон иллат” мавзусида;
6. Сўфиев Жаъфархон “Хонақох” жомеъ масжидида “Мазхабсизлик ёмон иллат” мавзусида;
7. Абдуллаев Абдурахмон “Абдулваҳҳоб қори” масжидида “Мотрудия ақидаси асослари” мавзусида;
8. Имомов Орифхон “Қўчқор ота” масжидида “Сохта салафийлик” мавзусида;
9. Солиев Мухаммаджон “Абдуғаффор қори” масжидида “Такфир - мусулмонларни бирлигига рахна солувчи таҳдиддир” мавзусида;
10. Фахриддинов Аюбхон “Яндама” масжидида “Мусулмонлар фитналардан сақланиши лозим” мавзусида;
11. Суроббоев Абдурахим “Бордимкўл” масжидида “Шукроналик” мавзусида;
12. Ғоффоров Абдулхошим “Хўжа Калон Абдулмоний” масжидида “Гиёҳвандлик ёмон иллат” мавзусида маърузалар қилиб берадилар.
Шу муносабат билан намозхонларга Жорий йилнинг 13 октябрда пешин намозига намозхонларни масжидларга таклиф этиб қоламиз.

(Обуна бўлинг)👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Тунги_зикрлар!
ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР (Раъд сураси, 28-оят).

Тўғрисўзлик — Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба — далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ. “Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” (Бақара сураси, 152-оят). Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Ҳар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир.
“(Улар) жонсиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар” (Наҳл сураси, 21-оят).
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас “Аллоҳ” исми билан нидо қил. “Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!” (Марям сураси, 65-оят).
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнглингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш, У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз.
“Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди” (Оли Имрон сураси, 148-оят).
🌱 🌱 🌱 🌱
☘️
Тасбеҳ “Субҳаналлоҳ”;
☘️ Такбир – “Аллоҳу акбар”;
☘️ Таҳлил – “Ла илаҳа иллаллоҳ”;
☘️ Таҳмид – “Алҳамдулиллаҳ”.

"Ўкинма" китобидан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан фазлингдан сўрайман».

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қай бирингиз масжиддан чиқса «Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик» десин».
(«Саҳиҳи Муслим», 713)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОЯТ

"Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳга ҳамд бўлсин..."
(Анъом сураси, 1-оят).

#ДУО

Роббим! Ҳидоят қаерда бўлса, мени унга йўллаб қўй. Ризолигинг қаерда бўлса, мени унга ҳамроҳ қил. Саодат қаерда бўлса, қалбимни ундан баҳраманд айла.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳикмат

Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1️⃣. Соғлиқ – фаровон ҳаёт билан;
2️⃣. Сафар – яхши ҳамроҳ ила;
3️⃣. Чирой – гўзал хулқ билан;
4️⃣. Уйқу – қалбнинг хотиржамлиги ила;
5️⃣. Тун – Аллоҳнинг зикри билан.

©️Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ

Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat