IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.83K photos
2.81K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИСЛОМ ДИНИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР

Муқаддас динимиз ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хадисларидан бирида: “Ҳар бир туғилган гўдак Ислом фитратида (яъни соф табиатда) туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади”, — деб марҳамат қилганлар.

➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Islom_dinida_yoshlar_tarboyasiga_etibor

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ТАВБА ЭШИКЛАРИ ДОИМО ОЧИК

Инсон узига хос яратилишга эга бўлган борлиқдир. Аллоҳ таоло унга ҳам акл, ҳам нафс истакларини берган. Нафси ақлидан устун келганда инсон билиб-билмай хатоларга йўл қўяди, гуноҳ ишларга қўл уради.

➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Tavba_eshiklari_doimo_ochiq

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Равза газетаси 35-сон.pdf
1.3 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганнинг Тўрақўрғондаги Ахси қишлоғида 8-асрга оид ноёб қўлёзмалар топилди

👇👇👇
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ فَإِنْ أَمْسَكْتَ نَفسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أَرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

Дуонинг маъноси:
«Роббим! Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим, уни Сенинг ёрдаминг билан кўтараман. Жонимни оладиган бўлсанг, унга раҳм қилгин, қолдирадиган бўлсанг, солиҳ бандаларингни муҳофаза қилганингдек уни ҳам муҳофаза қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ёнбошлаганда «Бисмика Роббий вадоъту жанбий ва бика арфаъуҳу, фа ин амсакта нафсий фарҳамҳаа, ва ин арсалтаҳаа фаҳфазҳаа бима таҳфазу биҳи ъибаадакас солиҳийн» десин».
(«Сунани Термизий», 3401)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💐☘️ Хайрли тонг! ☘️💐


Аллоҳим бугунги кунингизни хайли ва барокатли қилсин!
🤲

🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸 ☘️ 🌸

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.
Имом Бухорий ривоятлари.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар


Шайх Абдулбосит ибн Абдусомад томонидан гўзал тиловат.

Қоф сураси
••┄┄┄❅┄┄┄••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Аллоҳ учун кўз ёш тўкиш қандай бўлади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Қуръон фақат таҳоратли ҳолда ушланади

Қуръони каримни ёки унинг бир қисмини ушламоқчи бўлган киши таҳорат қилиши керак. Қуръонни таҳоратсиз қўлга олган одам гуноҳкор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган: "Албатта У асралган китобдаги Улуғ Қуръондир. Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушлайдилар. (У) оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир" (Boқea cypacu, 77-80-оятлар).

Aгap Қуръони карим устига ундан ажраладиган ғилоф қилинган бўлса, уни бетаҳорат ҳолда ушласа бўлади. Фақат бунда очиб варақлай олмайди.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра, таҳоратсиз киши Қуръонни ғилоф устидан ёки ёстиқ устига қўйиб кўтарса, ҳечқиси йўк.
Демак, жунуб, ҳайзли аёл, таҳоратсиз киши Қуръонни ушлаши мумкин эмас. Жумҳур уламолар наздида, ёш болалар (ёдлаш учун) Қуръонни таҳоратсиз ушлашлари жоиз.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#эълон

Имом-хатиблар фуқароларни қабул кунини ўтказади!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча жомеъ масжидларда ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан 5 октябрь куни  имом-хатибларимиз бошчилигидаги " Маслаҳат Кенгашлари" ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тўрақўрғон туман Исҳоқхон тўра жоми масжиди.
Манзил Туркистон кўча
Умидсизлик диёрига кетма, умидлар бор.
Қоронғуликка беркиниб олма, қуёшлар бор.
Кўнгил, сени кўнгил аҳлининг диёрига чақиради, жасад эса сени сув ва лой ҳибсига тортади.
Ақлингдан фойдалан, кўнглингга қулоқ сол.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#насиҳат

Энг улкан сармоянг покиза ниятингдир. Ниятинг соф бўлса, кучсиз бўлсангда, Аллоҳнинг ёрдами билан кучлисан. Ожиз бўлсангда, Аллоҳнинг мадади билан яхши ҳолатдасан. Камбағал бўлсангда, Аллоҳнинг қўллаши билан бойсан, бадавлатсан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Биладиганлар билан билмайдиганлар баробарми?!

Қуръони Каримда Аллоҳ илмли инсонларни мақтаб:
“Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?”
Илмли зотлар билан бирор бир нарсадан хабари йўқ нодонлар баробар бўлиши мумкинми?

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Biladiganlar_bilan_bilmaydiganlar_barobarmi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

МУЛОЙИМЛИК МЎМИННИНГ ЗИЙНАТИ

Абу Дардо (разияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (саллолоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мулойимликдан насибасини олса, яҳшиликдан ҳам насиба олади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/muloyimlik_muminning_ziynati

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин».

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини юзларининг остига қўйиб, «Аллоҳумма қиний ъазаабака йавма табъасу ъибаадак», дер эдилар».
(«Сунани Абу Довуд», 5045)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалoму алайкум!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!


Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!
Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ
Пайшанба кунингиз омадли дунё ва охиратингиз учун даромадли ўтсин!☺️

Аллоҳ ибодатлармизни қабул этсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭЪЛОН
#ТАРҚАТИНГ

Тўрақўрғон туманидаги жоме масжидларида пешин намози вақтида имом-хатибларнинг намозхонлар билан суҳбатилари ва долзарб мавзуларда маърузалари ўтказиш режлаштирилган.

Хусусан,
1. Ҳудойбердиев Муҳибулло “Камолхон Эшон бува” масжидида “Экстремизм ва терроризм келажакка таҳдид” мавзусида;
2. Каримов Ғуломжон “Исвахон” масжидида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида;
3. Халилов Абдурахмон “Исҳоқхон Тўра” масжидида, “Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ” мавзусида;
4. Лухманов Оятулло “Куюк мозор” масжидида “Хижрат тушунчаси” мавзусида;
5. Сўфиев Жаъфархон “Усмон Зуннурайн” масжидида “Мазхабсизлик ёмон иллат” мавзусида;
6. Камолхўжаев Абдулазиз “Хонақох” жомеъ масжидида “Бахиллик ёмон иллат” мавзусида;
7. Солиев Муҳаммаджон “Абдулваҳҳоб қори” масжидида “Сохта салафийлик” мавзусида;
8. Фахриддинов Муҳаммадаюб “Қўчқор ота” масжидида “Мотрудия ақидаси асослари” мавзусида;
9. Абдуллаев Абдурахмон “Абдуғаффор қори” масжидида “Мусулмонлар фитналардан сақланиши лозим” мавзусида;
10. Имомов Орифхон “Яндама” масжидида “Такфир – мусулмонларни бирлигига рахна солувчи таҳдиддир” мавзусида;
11. Ғоффоров Абдулхошим “Бордимкўл” масжидида “Гиёҳвандлик ёмон иллат” мавзусида;
12. Суроббоев Абдурахим “Хўжа Калон Абдулмоний” масжидида “Шукроналик” мавзусида маърузалар қилиб берадилар.
Шу муносабат билан намозхонларга Жорий йилнинг 6 октябр куни пешин намозига масжидларга таклиф этиб қоламиз.

Каналга аъзо бўлиш учун!
👇👇👇👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББАТ ЙЎҚ

«Эй инсонлар! Тадбирдек ҳаёт йўқ. Азият етказишдан тийилишдек тақво йўқ. Одобдан юксак муҳаббат йўқ. Тавбадек шафоат қилувчи йўқ. Илмдек ибодат йўқ. Аллоҳдан қўрқишдек салоту саловот йўқ. Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ. Ақлдан чиройлироқ зийнат, ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ.
Эй Одам фарзанди! Ибодатимга машғул бўл, қалбингни бойликдан тўлдираман, ризқингга барака бераман, роҳатни жисмингга жойлайман. Мени зикр қилишдан ғофил бўлма! Ғафлатда қолсанг, қалбингни қашшоқликка, баданингни чарчоғу машаққатга, кўкрагингни ғамга тўлдираман. Агар умрингдан қолганини кўрганингда бундан буён орзу-ҳавас қилмаган бўлардинг.
Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг. Берган ризқим билан Менга итоатсизлик қилишга куч топдинг. Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг. Иродам туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»

(Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​​​​​​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat