IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
370 subscribers
6.62K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Маскан талаби

Инсон ўзини энг бехавотир, эмин-эркин сезадиган маскани унинг уйидир. У ўз уйида бошқанинг назари тушишидан, гаплари эшитилиб қолишидан хавфсирамай, азият чекмай яшаши керак.
➡️Батафсил ўқиш.....⤵️
http://ravza.uz/story/Maskan_talabi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Мавзу: Устозларга эҳтиром.

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш


Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани "Охунбобо" жоме масжиди имом-хатиби


🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устозларга эхтиром.

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Чуст туман бош имом хатиби
Баходир Шарипов.

🌐
www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Тонги гурзи.!

Ибн Шубрума айтади:
“Дўстингга бирор ҳожатинг юзасидан илтимос қилсангу, у ҳожатингни раво қилиш учун ўзини заррача ҳам қийнамаса, бас таҳорат қилиб, тўрт такбир айтгингда, уни ўлганлар қаторига қўшиб қўявер!!!”
Абота.
#ибрат

— Бугун вақт бўлмайди,
— эртага куч бўлмайди,
— индинга балки ўзимиз бўлмасмиз...

Ҳеч нарсани эртага қолдирманг.
Ҳозирдан баҳтли яшашга ҳаракат қилинг!
Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатият билан меҳнат қилинг.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Аҳмоқ инсоннинг икки ҳислати орқали аниқлаш мумкин:
биринчиси, у ўзи учун умуман алоқаси йўқ нарсалар ҳақида кўп сўрайди;
иккинчиси, ундан сўралмаган нарса ҳақида кўп гапиради.

©️ Платон

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
МУСТАҲАБ СУВИ САЧРАГАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳорат олганимда мустаҳаб қилганимда кийим уст бошларимга ва баданларимга сув сачрайди. Кейин шу кийимимда намоз ўқишим мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мустаҳаб қилганда нажосатни ювиб тушаётган сув кийимни ҳам баданни ҳам нажосат қилади. Натижада ўша кийим ёки баданни ювиш шарт бўлади. Лекин мустаҳаб қилганда сув нажосатни ювиб тушмаётган бўлса, у сув теккан кийимни ҳам, баданни ҳам ювиш шарт эмас.

Мустаҳабда ҳали нажосат тўла ювилиб кетганига кўнгли қарор топмаган бўлса, у сув нажосатдир, теккан нарсасини нажосат қилади. Агар нажосат тўла ювилганига кўнгли қарор топгандан кейин ювилган сув покдир, кийимни ва баданни нажосат қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
🌙 САЛАВОТ ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ?

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом:
“Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”,
деб айтинглар, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).

#Рабиъул_аввал_ойи манба
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Рабиул аввал сийрат ўрганишга фурсат ойи.
Рабиул аввал ойи севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотиралари қайта жонлангандек бўлади. Дунёнинг барча бурчакларида у кишининг муборак сийратларини ёдга олиш ниятида мавлуд тадбирлари ўтказилади.

➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Rabuil_avval_siyrat_urganish_fursat_oyi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
🌙 БУГУН 20:00 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун,
29 сентябрь, пайшанба куни соат 20:00 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Оламларга раҳмат Пайғамбар!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади.

🔸 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

🔹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🟢 Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ҲАДИС #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мавлид

Мавлиди Барзанжийдан💫

Маҳмуд Халил Хусорий

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари)

#жума



Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌙 Мавлид ойининг биринчи жумаси муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَرَسُولِكَ وَصَلِّ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَالْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Банданг, Расулинг Муҳаммадга салавот йўлла, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот йўлла».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
⁉️ Бугун салавот айтдингизми

Салавот айтсангиз

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабибина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!

Сиз ҳам улашинг👉

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Билим ҳақида

“Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ , ва ҳеч қачон бўлмагай”.
Имом Бухорий
Биз илм ҳақида, унинг моҳияти хусусида сўз юритишдан олдин, илм олгувчи шахснинг моҳияти ҳақида суҳбалашиб олсак. Чунки илм ушбу шахсни комилликка етказиш учун тақдим этилган илоҳий инъомдир.
➡️Батафсил ўқиш....⤵️
http://ravza.uz/story/Bilim_haqida

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон ва фаҳш сўзларни кўп айтадиган одамлар, эҳтиёт бўлинг.

Бу видеони яхшилаб кўринг, фикр қилинг. Зурриётингизга жабр қилманг.

Шайx Раҳматуллоҳ Термизий.👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

ҒИЙБАТ

Ғийбат ҳаром амалдир ва оятлар билан собитдир. Ҳозирги замон инсонлари ғийбатни оддий нарсадек қабул қилишади. Лекин қандай катта гуноҳ иш қилишётганини билишмайди.

"Нега ғийбат қиляпсан?", десангиз бу гапларимни у инсонни юзига қараб айта оламан дейишади. Нима бўлганда ҳам у инсон гапларингиздан ҳафа бўладиган ёки ўзини ноқулай ҳис қиладиган бўлса, буларнинг ҳаммаси ғийбатга киради. Бунинг ваболи қиёматда жуда ҳам оғир бўлади.

Агар сиз ғийбатдан тавба қилмоқчи бўлсангиз аввал у инсондан мендан рози бўл дея розилик олишингиз керак. Ғийбат қилган инсонларингизга улаша олмасангиз у инсонни ҳаққига дуо қилишингиз керак. Ундан сўнг тавба қилсак ИншаАллоҳ тавбамиз қабул бўлади деб умид қиламиз.

Келинг бундан кейин инсонларни ғийбат қилмайлик унинг ўрнига у инсонлар ҳаққига дуо қилайлик.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat