IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
372 subscribers
6.75K photos
2.78K videos
47 files
12.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.

Аллоҳим! Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла!

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Қуръон

Кофир бўлганларни (ҳеч қачон) молдунёлари ва фарзандлари Аллоҳ (азоби)дан қутқара олмайди. Ана ўшалар дўзах аҳлидир ва улар у ерда абадий қолувчилардир.

Уларнинг бу дунёда (риёкорлик билан) қилган эҳсонлари изғиринга ўхшайди: ўзларига зулм қилган қавмнинг экинига тегиб, уни ҳалок қилур. Уларга Аллоҳ зулм қилмади, балки (улар) ўзларига зулм қилмоқдалар.

Оли Имрон сураси, 116-117 оятлар

(Шайх Абдулазиз Мансурнинг "Қуръони Карим маънолар таржимаси"дан олинди.)

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу айтдилар: «Қавмнинг кичиги бўлган пайтингизда илм олиб қолинглар. Эртага ўша қавмнинг каттаси ҳам бўласизлар. Ким илмни ёдлай олмаса, уни ёзиб ўргансин!»
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#kun_hadisi

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

"Kishining jamoat bilan oʻqigan namozi bozorda va uyida oʻqigan namozidan yigirma nеcha barobar ziyodadir. U shunday boʻladiki, biror kishi tahorat qilsa va uni chiroyli ado etsa, soʻng masjidga kеlsa, ana shu kеlishi faqat namoz uchungina boʻlsa hamda namozgina uni joyidan turgʻizsa, to masjidga borgunicha har bir qadami uchun bir daraja bеrilib, bir xatosi oʻchiriladi. Qachon masjidga kirsa, uni namoz ushlab turar ekan, u namozdadir. Sizlardan biringiz namoz oʻqigan yerida oʻtirib qolsa, farishtalar uning haqqiga: "Allohim, unga rahm qil. Allohim, uning gunohlarini kеchir. Allohim, bu bandaning tavbasini qabul et, dеb duoda boʻlishadi modomiki, (bu kishi) u yerda birortaga ozor bеrmasa va tahorati kеtmasa", dеdilar."

Muttafaqun alayh. Imom Muslim rivoyat qilgan

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

ИСРОФ ЁМОН.
Суриялик ёзувчи Иброҳим Кукий айтади:
Ироқда дабдабозлик, ҳашамат авжига чиқди. Улар овқатни еб қолганини ахлат яшигига ташлайдиган бўлишди. Натижада Аллоҳ уларни қамалга мубтало қилди. Улар қотган нонларни ҳам ейишди. Очлик ва фақирликдан миллиондан ортиқ ёш бола ҳалок бўлди. Димашққа келганимда унда ва унинг атрофларида ахлат қутиларида нонларни кўрдим. Ҳатто бир хотин кишининг халтасидан нон тушиб қолганида кўрган бўлса ҳам олмай кетганини кўрдим. Яна бирини эса ерга тушган нонни оёғи билан тепиб чеккага суриб қўйиб кетганини кўрдим. Менинг диёримда исроф қўрқинчли суратда кўпайди. Мен билдимки, қора кунлар яқин. Ҳали биз ахлат қутисидаги қотган нонга ҳам зор бўламиз.
Отамни Аллоҳ раҳматига олсин! У киши кечаги овқат бўлса бугунги овқатни емас эдилар. Доимо қотган нонни сувда бўктириб кейин ер эдилар. Ҳеч қачон уни ташламас эдилар. У зот биринчи бўлиб тўяр , охирги бўлиб дастурхон устидан турар эдилар. Дастурхондаги гуруч доналари, нон увоқларини ташлашга қўймас, уларни териб ер эдилар. Агар ошхонада овқат қолдиғи қолган идишни кўрсалар уни тозалаб қўйишдан орланмас эдилар. Ҳатто айний бошлаган овқатни ташланганини кўрсалар ниҳоятда ғазабланар эдилар. У киши 72 ёшларида вафот этдилар. У киши элликдан ошганлар шикоят қиладиган касалликдан, қон босимидан, қанд касаллигидан, рематизмдан, юракдан бирор марта шикоят қилмадилар. У киши бизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини бот-бот такрорлар эдилар:
" Аллоҳнинг неъматлари ила қўшниликни чиройли қилинг. Уларни қочириб юборманг. Улар бир қавмдан кетса камдан кам ҳолда қайтган" .
Туркияга борган биродарларимизнинг айтишларича кўплаб Сурияликлар ахлат қутиларидаги овқатларни ҳам кўзларига суртиб ейишаётган экан.
Биз ўзбеклардаги исрофларни кўриб ишонинг баъзан қаттиқ қўрқаман. Бизга берилган бу неъматлар бизнинг неклигимиз, яхшилигимиздан эмас. Зеро саҳобалар, тобеъинлар , салаф уламолармиз биздан чексиз афзал бўлишсада биз кўрган неъматларни кўришмаган. Шундай экан бу неъматларнинг шукрини қилайлик, исрофга йўл қўймайлик. Ейиш-ичишда исроф, маърака-тўйда исроф, кийинишда исроф, вақтдан фойдаланишда исроф, исроф....исроф...исроф! Тағин бизнинг исрофларимиз сабаб неъматлар қочиб кетмасин.
БАС , АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИ ИЛА ҚЎШНИЧИЛИКНИ ЧИРОЙЛИ ҚИЛАЙЛИК!

Abdulqodir Samarqandiy

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲУНАРДАН БАРАКА УНАР

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Абдулвоҳид Исақов,
Наманган шаҳар "Мирёқуббой Мирҳакимбой" жоме масжид имом-хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

МАККА ФАТХИДАН СЎНГ “ҲИЖРАТ” ЙЎҚ

Муқаддас динимизда мусулмонлар аввалига Хабашистонга , кейинчалик Мухаммад алайҳиссалом бошчилигида Макка шаҳридан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлари маълум.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Makka_fatxidan_sung_hijrat_yuq

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Юртимизда диний ислоҳотлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сафари давомид халқ ичига кириб бормоқда, одамларнинг турмуши, касб-кори, ҳаёти ва шароити билан қизиқиб, ташвишу муаммоларига алоҳида эътибор билан қараяпти.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Yurtimizda_diniy_islohotlat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ЭКСТРАМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ УЛКАН ФИТНАДИР.

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً ۖ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
   25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир..
Шу билан VII асрнинг II-ярмидан XIII асрнинг I-ярмигача ислом дунёсида давом этган  диний экстремистик ҳаракатлар инқирозга учраган бўлса ҳам, орадан 5 аср ўтиб, XVIII аср ўрталарида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703-1794) томонидан Арабистон ярим оролида “Ваҳҳобийлик” номи билан аталган диний-сиёсий экстремистик ҳаракат, 1928 йил Мисрда Ҳасан ал-Банно томонидан “Иҳвонул муслимин” ҳаракати, 1952 йилда Фаластинда Тақиюддин Набаҳоний бошчилигида “Ҳизбут таҳрир ал исломий”, «салафийлик», «ИШИД» ва шу каби кўплаб оқимларга асос солиндики, бу ҳам бўлса, ёвузликка хизмат қилган эски ота-боболарининг изидан борувчи, замонга ҳамоҳанг ҳолатда уларнинг бузғунчилик фаолиятларини давом қилдирувчи, бутун дунё тинчлигига раҳна солувчи янги бир ёвузлик жамоасини вужудга келтирди.
Мазкур жамоаларнинг деярли кўпчилик қисми бутун дунёда Ислом халифалигини барпо этишни ўзларига шиор қилиб, қилаётган амалиятлари бунёдкорлик ўрнига фақатгина бузғунчилик ва қирғиндан иборатлигига бутун дунё гувоҳ бўлишмоқда. Ҳеч бир замон ва маконда эшитилмаганки, мазкур жамоалар томонидан инсоният ёки жамият манфаатларига хизмат қиладиган бирон бир иншоат, мактаб, масжид ёҳуд бошқа нарса бунёд қилинганлиги ҳақида. Бунинг аксига улар томонидан бузиб ташланган мактаблар, портлатилган масжидлар, босиб олинган иншоатлар, ўлдирилган бегуноҳ инсонлар ҳақидаги хабарларгагина дунё аҳли гувоҳ бўлишган.
Бу эса, Ислом дини таълимотининг нотўғри талқин қилинишига, эзгуликка чақирувчи муқаддас динимиз шаънига ноўрин таъна тошлари отилишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, “ислом” сўзининг ўзаги “салом” сўзидан олинган. Яъни, тинчлик ва саломатлик маъноларини англатади. Учинчи маъноси – итоат. Яъни, Аллоҳ ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига амал қилиш ҳаракатида бўлиши лозим, деган хулоса чиқади. Ислом дини нафақат инсоннинг ўзи, балки ўзга одамларга, ҳатто наботот ва ҳайвонотга, қўйингки, барча мавжудотга нисбатан раҳм-шафқатли ва меҳрибон бўлишга чақиради. Зўравонлик, қўпорувчилик ва тажовузкорликни у ҳеч қачон оқлаган эмас ва оқламайди ҳам. Қуръони каримнинг Моида сураси 32 — ояти мазмунида шундай дейилади: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса, демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди”.
Динимизнинг тинчликсевар, мўътадил таълимот эканлигини, у ҳеч қачон қон тўкиш, уруш оловини ёқишни ёқламаслигини бутун жаҳон аҳли яхши билади. Шулардан келиб чиққан ҳолда тўла ишонч билан айтишимиз мумкинки, террорчи ва экстремистлар бу дунёдаги ёвузлик меросхўрларидир. 

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Намозда олдинги сафдаги одамнинг таҳорати кетса қандай йўл тутади?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

🔗 t.me/hidoyauzдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Каллайи сахардан бу японлар ошга навбатда турибдими, деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ, қорин ғамида юрадиган миллатлардан фарқли ўлароқ японлар саҳарлаб, китоб дўконларда навбатда туришади.

Энди тушундингизми нега японлар бу қадар ривожланиб кетганлигини!? Энди тушундингизми нега бизда ҳар учта одамнинг биттасида қорни "ривожланиб" кетганлигини!?

••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ГУНОҲНИ ҚИЛИБ ТАВБА ҚИЛИБ ЯНА ГУНОҲ ҚИЛИБ ҚЎЙСА

@Savollar_kanal 11686-савол

Ассалому алайкум! Бир киши гунох қилса ва кейин тавба қилса (ширкдан ташқари албатта)  ва яна олдинги холатига қайтиб гунох қилса ва яна тавба қилса тавба қилгунча қилган яхши амаллари хабата бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳабата бўлмайди. Тавба қилиш керак ва тавбасида собит туришга ҳаркат қилиши керак. Аллоҳ таолога ихлос ила ёлбориб дини ва ҳидоятда собит қадам қилишини сўраб дуо қилинг. Бу дуоларнинг энг яхши Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган дуодир: 
قَالَ شَهْرُ بْنُ حَوْشَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِأُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، مَا كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَكْثَرَ دُعَاءِكَ بِهَذَا؟ قَالَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ، إِنَّهُ لَيْسَ آدَمِيٌّ إِلَّا وَقَلْبُهُ بَيْنَ إِصْبَعَيْنِ مِنْ أَصَابِعِ اللهِ، فَمَنْ شَاءَ أَقَامَ، وَمَنْ شَاءَ أَزَاغَ 
«Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» деди.Умму Салама розияллоҳу анҳо:«У зотнинг аксари дуолари «Йаа муқоллибал қулууби, саббит қолбии алаа дииник ˗ Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен:«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим.«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».Шарҳ: Албатта, кўп ишлар одамнинг қалбига ва динда собитлигига боғлиқ бўлади. Қай бир одамнинг қалби пок ва динда собит бўлса, икки дунёнинг саодатига эришади. Агар бошқача бўлса, натижа ҳам бошқача бўлади.Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда энг қалби пок, Аллоҳ таолонинг динида қалблари энг собит ва маъсум зот бўлишларига қарамай, доимий равишда Аллоҳ таолодан қалбларини динда собит қилишини сўраб, дуо қилиб турганлар.Биз ҳам севикли Пайғамбаримиздан ўрнак олиб, бу дуони кўп қилиб туришимиз лозим. ("Ҳадис ва ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚАЙНОТА КЕЛИННИ СЎКИШГА ҲАҚЛИМИ

@Savollar_kanal 11687-савол

Ассалому алайкум! Минг хижолат билан савол беряпман қайнота келинни сўкишга хақлими мани кўрди дегунча сўкиб хақорат қиладила. Жуда хам кўнглим оғрийди, уйдан чиққим, кўзларига кўрингим келмайди. Қизлик уйимда умуман сўкиш эшитмаганим учунми жуда оғир ботяпти. Тезро ўлишини кўп сўрайдиган бўп қолдим Аллоҳимдан. Шу зараза етим деб ўзимдан хам нафратланиб кетаман. Илтимос маслахат беринг нима қилай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Келинни сўкишга ҳаққи йўқ. Қайнотангизга ўлим сўрагандан кўра инсоф беришини сўранг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ШАРТЛИ ТАЛОҚ

@Savollar_kanal 11688-савол

Ассалому алайкум! Қайнонам ва уйимделар ўзаро тортишиб қолишди қайнам ноҳақлиги учун уйимга бошқа келмаслигин айтдим ва телфондан қора рўйҳатга номерин тиқиб қўйдим. Орадан бир ҳафта ўтмай учаскавой чақирди мани. Ман тинчликми дедим чиқиб қайнез кепти. Нима муаммо дедим қайнамга тинч яшагани қўясими дедим. Болами кўргани келдим деди. Болез яхши юрибди ҳатто тел қиберин дегани йўқ манга дедим. Кейин ҳотинимни чақирдим учаскаҳонага, опам билан чиқишди, кейин ўртада бироз тортишув жанжал бўлдида. Учаскавой сўради ҳотинимдан яшесими деди. Ҳотиним йўқ деди. Бўпти унда уйизга кеторин аез билан деди учаскавой. Манам уйга кириб кеттим, орадан 15 минут ўтмай ҳотиним тел қилдида душанба куни келаман яшеман деди. Ман эса яшасен ҳозир изинга қайтиб кел бўлмасам уйинга етиб боришин билан 3 талоқсан дедим. Ҳуллас ҳотиними уйига опкетишган қайтишига йўл қўймай. Энди ҳозир яшеман деяпти. Талоқ тушканми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғлаб қўйилса, ўша шарт топилиши билан талоқ тушади. Хотинингиз уйига етиб бориши билан сизларга уч талоқ тушган. Бирга яшашга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Имом-хатибларнинг фуқароларни қабул куни ўтказади!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча жомеъ масжидларда ҳафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан 14 сентябрь куни имом-хатибларимиз бошчилигидаги " Маслаҳат Кенгашлари" ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 14:00 дан 18:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.
ЗЎРAВОНЛИК, ҲAДДAН ОШИШ

Aллоҳ таоло дейди:
«Инсонларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ зўравонлик – кибру ҳаво қиладиган кимсаларнинг – ана ўшаларнинг жазоси аламли азобдир» (Шўро сураси, 42).
Яъни, инсонларга зулм қиладиган тажовузкорлар, одамларнинг жонлари-ю, молларига зуғум ўтказадиган зўравонларнинг жазоси аламли азобдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Aллоҳ таоло менга тавозеъли бўлишингизни ваҳий қилди. Токи бир одам бошқасига зўравонлик қилмасин, бир одам бошқасидан ўзини устун қўймасин» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Aллоҳ гуноҳ қилган кимсага ҳам бу дунёда жазо бериб, ҳам охиратга насиба – азоб ҳозирлаб қўйиши учун зўравонлик ва қариндош-уруғчилик алоқаларини узишдан кўра лойиқроқ гуноҳ йўқ» (Ибн Можа, Термизий, Ҳаким ривояти).
Aсарларда келганки, агар бир тоғ бошқа тоққа зўравонлик қилса, Aллоҳ ўша зўравон тоғни майда-майда қилиб юборади.
Қорун ҳам қавмига зўравонлик қилгани учун Aллоҳ уни ерга ютдириб ташлади. Aллоҳ таоло у ҳақда шундай хабар қилган:
«Aлбатта, Қорун ўзи Мусо қавмидан эди. Бас, у (қавмдошларига) кибр ҳаво қилди... Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам ерга ютдирдик» (Қасос сураси, 76-81).
Ибн Жавзий айтганларки, Қоруннинг ҳаддан ошиши борасида бир қанча қарашлар бор:
1. У бир фоҳишага Мусо алайҳиссаломга туҳмат қилгин, номини бадном этгин, деб пул беради. У шундай қилади. Мусо алайҳиссалом ундан айтган гапига қасам ичишини талаб этади. У Қорун билан ўртасида бўлиб ўтган гап-сўзни хабар қилади. Қорун шундай қилиб ҳаддидан ошган. Бу гап Ибн Aббоснинг фикри.
2. У Aллоҳ азза ва жаллага куфр келтириб ҳаддидан ошган. Заҳҳок шундай деган.
3. Кибр қилиб ҳаддидан ошган. Бу Қатоданинг фикри.
4. Кийимларини бир қарич узун қилиб судраб юрган. Aто Хуросоний шундай деган.
5. У Фиръавннинг ходими бўлган ва Бани Aл-Исроилга зулм ва тажовуз қилган. Мовардий шу фикрни билдирган.
«Бас, Биз ўзини ҳам, ҳовли жойини ҳам (ерга) ютдирдик» ояти каримасининг шарҳида шундай дейилади: «Қорун фоҳишани Мусо алайҳиссаломга туҳмат қилишга буюргач, Мусо алайҳиссалом дарғазаб бўлдилар ва Қорунни дуоибад қилдилар. Шунда Aллоҳ таоло:
«Мен ерга сенга итоат этишни буюрдим. Бас, унга буюр», деб ваҳий қилди. Мусо алайҳиссалом: «Эй ер, уни ют», деди. Ер уни ютиб юборди. Қорун буни кўргач, Мусо алайҳиссаломдан раҳм қилишни ўтиниб, ёлвора бошлади. У зот: «Эй ер, уни ют», деган эди, оёқларини ютиб юборди. Мусо алайҳиссалом Қорунни бутунлай ютиб юборгунигача, «уни ютгин», деб буюраверди. Шунда Aллоҳ таоло у зотга ваҳий қилди: «Эй Мусо, иззатим ва улуғлигимга қасамки, агар Мендан ёрдам сўраганида, унга нажот берардим».
Ибн Aббос розияллоҳу анҳумо айтдиларки, ер уни қаърига ютиб юборди. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу айтдиларки, у туну кун бўйи баробар ер тагигача кириб кетаверди.
Муқотил айтганларки, Қорун ҳалок бўлгач, Бани Исроил: «Мусо унинг ҳовлиси ва ҳисоб-китобини ўзиники қилиб олиш учун ҳалок этди», деб гап тарқатди. Aллоҳ унинг ҳовлиси-ю, мол-дунёсини ҳам ерга юттириб юборди.
«Сўнг унинг учун Aллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади» (Қасос сураси, 81).
Яъни, ҳеч ким уни Aллоҳнинг балосидан қутқаролмади. Парвардигоро, гуноҳларимиз зулматини маърифат ва ҳидоятинг нури ила нурафшон эт. Бизни Ўзинг иқбол этган, Сендан бошқаларга юз бурмайдиган бандаларингдан айла. Бизни, ота-онамизни ва барча мўминларни мағфират қил. Омин.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
“Бир мусулмоннинг хатосини билсанг, унга буни танҳо қолган вақтида айт. Асло уни ғийбат қила кўрма. Унга насиҳат қилмоқчи бўлсанг, айбини билганинг учун унга ҳақорат кўзи билан қарама. Мақсадинг уни гуноҳдан холи қилиш бўлсин, бунда сен гўё ўзингдан ноқислик содир бўлгандек хафа бўл, бу ҳолда сен уч ажрга – насиҳат қилишлик, биродаринг камчилигидан ғамнок бўлиш ва уни динда собит бўлишига кўмаклашиш ажрига эга бўласан”.

Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ)

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга намозида қайт, бурун қонаш, қусқи ёки мазий етса, чиқиб, таҳорат қилиб келсин ва гапирмаган бўлса, келган жойидан давом эттирсин», дедилар».

Ибн Можо ривоят қилган.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қусдилар ва таҳорат қилдилар».
Термизий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари хуфтонга интизор бўлиб ўтирардилар, ҳатто (мудроқ босганидан) бошлари эгилиб кетарди. Сўнг намоз ўқирдилар. Таҳорат қилмасдилар».
Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сажда қилган ҳолида ухлаган кимсага таҳорат қилиш йўқ...» дедилар».

Имом Аҳмад ва Абу Яъло ривоят қилишган.

Таҳоратни кетказмайдиган нарсалар:
1. Ўз жойида оқмай туриб қолган қон.
2. Гўшт узилиб тушса-ю, қон оқмаса.
3. Жароҳатдан, қулоқдан ёки бурундан чиққан қурт.
4. Закарни ушлаш.
5. Аёл кишининг баданини ушлаш.
6. Оғзини тўлдирмаган қайт.
7. Балғам, агар кўп миқдорда бўлса ҳам.
8. Ўтириб ухлаётган кишининг у ёқ-бу ёққа мойил бўлиши.
9. Яхшилаб ўтириб олиб ухлаш.
10. Намоз ўқиб туриб ухлаб қолиш.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Бахтсизлик келиб чиқиш ўринлари бештадир:

1. Намоздан ташлаб қўйиш, узоқлашиш.
2. Ота онага итоатсизлик, бўйсунмаслик.
3. Қуръондан йироқлашиш. (унинг тиловатини ташлаб қўйиш).
4. Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш, дўстлашиш.
5. Қазои қадардан норозилик, кўнмаслик.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat