IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
360 subscribers
6.66K photos
2.73K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
МУНКАР ИШНИ КЎРГАН КИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кўчамнинг бошига бегона мошина ва "севишганлар" келиб қолади. Мошинанинг ичига қарайман, тўхтайман ва ичидаги эркакни ташқарига чақириб енгил тушинтириб кетказвораман. Бу кўчада мани яқин инсонларим ва манга тегишли аёллар яшайди. Ман тутган иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри қиласиз. Ҳамма ҳам мункар ишни кўрган вақтда уни бартараф этишга ҳаракат қилса жамиятда ёмонлик авж олишини олдини олган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ПАРДОЗ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Юздаги пардоз таҳоратни синдирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан кейинги пардозлар таҳоратни синдирмайди.

Лекин таҳорат олишдан аввал бадан, соч, юз ёки тирноғида шу аъзоларга сув етишидан тўсувчи (масалан, тирноқдаги лак каби) моддалар бўлса, уларни кетказиб, кейин таҳорат қилиш керак. Акс ҳолда таҳорати ҳам, ғусли ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БИРОР КИШИНИНГ АВРАТИГА КЎЗ ТУШИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидда бирор кишини орқаси яъни белидан пасти очиқ бўлсаю мени кўзим тушиб кетса, таҳоратим бузиладими? У кишига авратини ёпиб олишини айтишим гуноҳми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошқа кишининг авратига кўз тушиши таҳоратни бузмайди. Лекин қасддан ўзининг авратини кўрсатиш ёки ўзганинг авратига қараш жоиз эмас.
Шунингдек, аврати очилиб қолган инсонга танбеҳ бериш, унга чиройли ўгит бериш гуноҳ эмас. Балки мусулмонлик бурчингиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотирасида Қуръон суралари ёзилган телефон билан ҳожатхонага кириш мумкинми?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

17-дарс. Нарсаларни нажосатдан поклаш
(3-қисм)

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

👉 Youtube орқали кўриш

Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Васваса касаллигидан халос бўлинг!

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bir masjidda nechta muazzin bo'lishi kerak?

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ الْعَظيمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيّوُمُ وَأَتُوبُ إِلَيهِ

Дуонинг маъноси:
«Буюк Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини ўтиниб сўрайман. Ундан бошқа илоҳ йўқ, у Ҳайй ва Қойюм сифатли Зотдир. Унга тавба қиламан».

Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким, «астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қойюму ва атубу илайҳи», деса, у мағфират қилинади. Гарчи урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».
(
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
🍃🎋🌷🌾🌷🎋🍃

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Қуръон

Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган Кун (қиёмат)ни эсланг: юзи қорайганларга: "Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизларми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг, энди", - дейилур.

Юзлари оқарган зотлар эса Аллоҳнинг раҳмати (жаннати)дадирлар. Улар у ерда абадий қолувчилардир.

Оли Имрон сураси, 106-107 оятлар

(Шайх Абдулазиз Мансурнинг "Қуръони Карим маънолар таржимаси"дан олинди.)

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳанафий мазҳабида от гўштини истеъмол қилиш жоизми?

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |
ОҒРИҚНИ КЕТКАЗАДИГАН
ДУОЛАР


🗯 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар:
“Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”.
Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни
қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🗯 Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил".

🗯 Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт:
“Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”.
Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти).

🗯 Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар:
“Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари".
Маъноси: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).

«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсоннинг кўрки унинг тилидадир

Раҳимберди домла

Улашинг♻️

(You Tube) орқали кўриш👇
https://youtu.be/zLqNrxXzJ-k

Ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг!👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Эр-хотин орасидаги муштарак ҳуқуқлар

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Анваржон Садриддинов,
Наманган шаҳридаги "Ҳазрати Лангар" жоме масжиди имом хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Шариат йўлида юрган инсон

Ислом – осонлик динидир. У ҳамма нарсада, жумладан, ибодатда ҳам, бандалар учун осонлик ва енгиллик бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло Ислом шариатида инсон тоқатидан ташқари нарсани жорий қилмаган.
➡️Батафсил ўқиш⤵️
http://ravza.uz/story/Shariat_yulida_yurgan_inson

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ЭКСТРЕМИЗМ ИСЛОМГА ЁТ ҒОЯ
Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризм ҳозирги дунёнинг глобал муаммоси экани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабдан ҳам оламдаги барча маърифатпарвар кучлар қатори Ўзбекистонда ҳам унга қарши курашнинг турли кенг миқёсдаги фаолияти олиб борилмоқда.
➡️Батафсил ўқиш ....⤵️
http://ravza.uz/story/ekstremizm_islomga_yot_goya_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#​Ўйлаб_кўрдингизми...


🖋 - Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

🖋 - Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

🖋 - Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

🖋 - Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

🖋 - Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

🖋 - Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

🖋 - Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

🖋 - Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

🖋 - Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

🖋 - Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

🖋 - Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

🖋 - Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

🖋 - Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

🖋 - Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.

Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)

Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз.

Ўтказиб юборманг 👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Агар ёмғир ёғса:

اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا

«Аллоҳумма соййибан наафиъаа», дер эдилар».
(Бухорий ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин»).
🕌


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Равза газетаси 32-сон.pdf
1.5 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA