IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
374 subscribers
6.9K photos
2.83K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

Дўстларингизга ҳам улашинг
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони


📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:Сизлардан биронтангиз ухлаётган вақтида шайтон унинг боши орқасига уч дона тугун тугиб, ҳар бир тугунга (дам) уриб, “Ҳали узун тундасан, ётавер”, деб айтади. Агар у одам уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Кейин таҳорат қилса, (яна) битта тугун ечилади. (Таҳорат қилиб бўлгач) намозини ўқиса, охирги тугун ечилади ва у киши серғайрат, хушкайфият бўлиб тонг оттиради. Аксинча бўлса (намозга турмай ухлаб ётаверса), кайфияти бузилиб, дангасалик билан тонг оттиради”.

Бухорий ва Муслим ривояти

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Гўшт емасангиз ҳам фарзандингиз ўқиши учун пул тикинг.
Уни тоғга қўйиб юбориб, боғдан чиқишини кутманг.

👉Ихтиёр Марғилоний👈

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БАЧАБОЗЛИКДАН ТАВБА

@Savollar_kanal 10223-савол

Ассалому алайкум! Авваламбор бу саволни беришдан сал уялдим, лекин хозирги кунда глобалл муаммога айланиб кетди. Хозирги кунда бесоқолбозлик, бачабозлик бир жинсли вакиллар нафақат европа балки бизни ўлкаларга ҳам кириб келди. Саволим шуки бачабоз инсон қилган ишидан пушаймон булган булса яни ислом динига ўтиб Аллоҳ томонидан берилган фарзи айни бурчларни бажарса гуноҳи мағфират қилинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Албатта. Аллоҳ инсонни томоғига ғарғара келгунча яъни ўлим келгунча тавба эшигини очиб қўйган. Ким у эшикдан кирмоқчи бўлса ҳеч ким қайтарилмайди. Аммо ўша ўлим қачон келиши Аллоҳдан ўзгага аён эмас. Тавбага ана кираман мана кираман деб ўлим кетаётганлар қанча. Тез тавба қилиши керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиловат

Қуръони Карим тиловати

«Талоқ» сураси, 112 оятлар

Муҳаммад Амин қори Каримов

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter| WEBSITE
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИ

Тараққиётимизнинг янги босқичида она юртимиз нурафшон бўлди. Бу олий неъмат заминимизни, оиламизни, ҳаётимизни нурга тўлдирди. Бундай бахт-саодатнинг давомли бўлишини чин дилдан тилаймиз. Дилимизда ҳам, қалбимизда ҳам шукрона келтирамиз.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/TINCHLIK_POSBONLARI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Ватан ва оила химояси учун хам- кучли ва соғлом бўлиш зарур.

Ислом инсон ҳаётининг фақат руҳий, маънавий камолотига эътибор берибгина қолмай, айни вақтда унинг жисмоний жиҳатларини ҳам қамраб олган. Мусулмон файласуфлар руҳий ва моддий ҳаётни худди нарвоннинг икки поясига ўхшатишади, яъни икки тараф баравар – тенг бўлишига эътибор бериш лозимлиги уқтирилади.

➡️Батафсил ўқиш👇👇
http://ravza.uz/story/Vatan_va-oila_ximoyasi_uchun

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

Ватан ҳимояси шарафли бурч!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Юртимизнинг Мудофаа қувати тўғрисида шундай деди: “Биринчидан, Мамлакатимиз мудофаа қобилятини, Қуролли кучларни жангавор салоҳиятини ошириш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллинтириш, хар қандай хавф хатарга қарши доимо шай туришимиз лозим ”

➡️Батафсил ўқиш 👇👇
http://ravza.uz/story/Vatan_himoyasi_sharafli_burch

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Динимизда юрт ҳимояси олий бурчдир!

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Тўрақўрғон тумани "Абдуваҳоб қори" жомеъ масжиди имом-хатиби Фахрудинов Аюбхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barakatuhu! Aziz birodarlar, nima savollaring, qiynayotgan masalalaring bo'lsa @jafarxon01 domlaga murojaat qilishingiz mumkin!
Siz azizlardan iltimos qilib qolardik, menimcha shunaqa, meni fikrimcha shunday bo'lsa kerak deyishdan tiyilaylik. Sarvari koinot Payg'ambarimiz Muhammad Mustafo sallollohu alayhi va sallamdan rivoyat qilingan hadisda: ...fatvoga jur'atlirog'ingiz, jahannamga jur'atlirog'ingizdir -deganlar.
Savollar lichkaga yo'llansa, domlamiz javobini savol bilan birgalikda jamlab guruh va kanalga joylaydilar. Yaqin kunlarda savol va taklif yo'llash uchun rasmiy bot ham ishga tushuramiz, in sha Alloh!

© Is'hoqxon To'ra Ibrat jom'e masjidi hay'ati
ASALOMUALAYKUM BUGUN TESTNI UZINGIZ TANLAYSIZ
Anonymous Poll
59%
ALLOHNI 99 ISMI VA MANOLARI
34%
FIQH TAHORAT BOBIDAN 1.2.3/QISQA
38%
QISQA XADISLARDA
BUGUNGI TESTIMIZNI UNDA ALLOHNNI 99 GO'ZAL ISMII VA UNING MANOLAR HAQDA BOSHLAYMIZ
#ТАФАККУР: Кўпчиликда бўладиган ҳолат...

— Бугун Жумъада домла таъсирли мавъиза қилдилар. Зўр бўлди.

— Нима ҳақида бўлди?

— Нима ҳақида бўлгани эсимда йўғ-у, лекин зўр бўлди-да.

Эшитилган мавъизага амал қилинсагина, у ҳақиқий таъсир қилган ҳисобланади. Амал қилинмаган мавъиза эса, нари борса, кейинги Жумъагача эсда туради-да, кейин эсдан чиқади.

Аллоҳ таоло ўқиган-эшитганларимизга ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этсин!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📚Kun vazifasi:

أللّٰهُمَّ صَلِّ عَلٰى سَيِّدِنا مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِ الأُمِّيِّ و عَلٰى آلِهٖ وَ صَحْبِهٖ وَ سَلِّم

Allohumma solli 'alaa sayyidinaa Muhammadin ʼabdika va rosulikan nabiyyil ummiyyi va 'alaa aalihi va sohbihii va sallim. (100 marta)

Manba: Oʻzbekiston Musulmonlari idorasi, “Movarounnahr” nashriyoti, NMIU, ISSN 2181-5879

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
КУРСИЙ ОЯТИ

بِسمِ اللَّهِ الرَّحمٰنِ الرَّحيمِ اللَّهُ لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيّومُ ۚ لا تَأخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَومٌ ۚ لَهُ ما فِي السَّماواتِ وَما فِي الأَرضِ ۗ مَن ذَا الَّذي يَشفَعُ عِندَهُ إِلاَّ بِإِذنِهِ ۚ يَعلَمُ ما بَينَ أَيديهِم وَما خَلفَهُم ۖ وَلا يُحيطونَ بِشَيءٍ مِن عِلمِهِ إِلاَّ بِما شاءَ ۚ وَسِعَ كُرسِيُّهُ السَّماواتِ وَالأَرضَ ۖ وَلا يَئودُهُ حِفظُهُما ۚ وَهُوَ العَلِيُّ العَظيمُ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳу лаа илаҳа иллаҳув алҳаййул қойюм. Лаа таъхузуҳу синатув валаа навм. Лаҳуу маа фис самаваати ва маа фил арз. Ман заллазий йашфаъу ъиндаху иллаа биизниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум. Ва лаа йуҳийтувна бишайъим мин ъилмиҳи илла бимаа шаа. Васиъа курсиййуҳус самаваати вал арз. Ва лаа йаувдуҳу ҳифзуҳума ва ҳувал ъалиййул ъазийм.

Маъноси: Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим зотдир.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ривоят

«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

◽️ Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташласанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

◽️ Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

◽️ Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

◽️ Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

◽️ Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

◽️ Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

◽️ Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

◽️ Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

◽️ Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».


•Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин! Нафсларимизга осудаликни, қалбимизга Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр-оқибатни зиёда қилсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat