IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
342 subscribers
6.15K photos
2.51K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌱 Жума учун ғусл қилиш.

🌱 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌱 Чиройли кийимлар кийиш.

🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари)

#жума



Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Муносабат.
Фитна содир бўлганда тик тургандан кўра ўтирган яхшироқдир!

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Фитналар содир бўлганда тик тургандан ўтирган афзалдир, тик турган эса, юриб кетаётгандан, юриб кетаётган эса, югуриб кетаётгандан афзалдир, кимки фитнага аралашиб қолса, ҳалокатга учрайди ва кимки ундан паноҳ топса, дарҳол яширинсин!»

Имом бухорий ривояти

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ
مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
   8. Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир. ( Ислом динини йўқ қилиш учун уринувчиларнинг ҳаракати қуёшнинг шуъласини оғиз билан пуфлаб ўчиришга ҳаракат қилишга ўхшайди.).
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
   9. У зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам..

(соф сураси)

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْجُبْنِ وَالْبُخْلِ وَالْهَرَمِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариликдан, қабр азобидан паноҳ сўрайман».

@quranuz_kanali

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#машҳур_қорилар

▪️Шайх Бандар Балила томонидан гўзал тиловат эшитиб роҳатланинг.

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/tartil_uz
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِى تَقْوَاهَا وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلاَهَا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менинг нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин. Сен уни поклашда энг яхши Зотсан. Сен унинг яқин дўсти ва мавлосисан».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маша`аллоҳу кана ва ма лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади.
(Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.)
Абу Довуд ривоятлари.
@mehrob_uz
#КУН_ТИЛАГИ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим ,
Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

Якшанба куни барчамизга муборак бўлсин!

Сизга барокотли кун тилаймиз, Азизлар!
Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

Каналга аъзо бўлиш учун!
👇👇👇👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ясин сураси
@suzukotaziyoratgoxi
#АУДИО 📀

Устоз, Аюбхон Қорининг гўзал қироатлари:🎤
«ЯСИН СУРАСИ»
Тафсир ва маъноларини ўқиш учун 👈киринг!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Instagram | Facebook |Youtube|
#БИЛАМИЗМИ:

Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....

Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан дилозорлар билан курашманг. Қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг.
Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАВОЗЕЪ

Тавозеъ - манзилингдан кўчага чиққанингда қайси мусулмонга йўлиқма унда ўзингдан ортиқча фазл борлигини билиб туришингдир.

(Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАКЛИФ

Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.


Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ҳасаднинг даражалари:

1. Бировдан неъмат кетишини истайди.

2. Бировдаги неъмат ўзига кўчиб ўтишини истайди.

3. Бировни бирон шаръий сабаб билан, масалан, золимлиги учун ёмон кўриб, ундан неъмат кетишини истайди.

4. Бировдаги неъмат кетишини истамайди-ю, ўзида ҳам ўша неъмат бўлишини истайди. Мабодо ўша неъматга эришолмай қолса, биров ҳам ундан маҳрум бўлиб, ўзи билан тенг, баробар бўлиб қолишини истайди.

5. Бировдаги неъмат ўзида ҳам бўлишини истайди. Мабодо бўлмай қолса ҳам унинг бировдан кетишини истамайди.

Бешинчи турида гуноҳ йўқ. У ҳасад эмас, ҳавасдир.

♡♡♡♡♡♡♡♡♡♡♡♡♡
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАСЯГА ДОЛЛАР

@Savollar_kanal 11465-савол

Ассалому алайкум! Насяга сўм олиб доллар қилиб қайтарсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Насияга сўм олиб деганда сарфни яъни, пул алмаштиришни долларга сўм сотиб олишни назарда тутяпган бўлсангиз мумкин эмас. Тилла, кумуш доллар ва бошқа пул бирликларида насия савдо жоиз эмас. Сўмда қарз олиб кейин долларда қайтариб беришни назарда тутяпган бўлсангиз бу жоиз. Фақат сўмда олиб долларга ўша кунги нархда ҳисоблаб қўйиш мумкин эмас. Қарз қайтариб берилган куннинг нархида қайтарилса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ГУНОҲ ЁЗИЛМАЙДИМИ?

@Savollar_kanal 11466-савол

Ассалому алайкум! Биламизки, Ислом динида қиз болалар 9 ёшдан, ўғил болалар эса 11 ёшдан фарз амалларини бажариши керак. Саволим шуки, уларга шу ёшгача гуноҳ ишлар қилишган бўлса, шу ёшгача уларга гуноҳ ёзилмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ билан ўртасидаги гуноҳлар ёзилмайди. Бандаларни ҳаққини еган бўлса ҳаққини адо қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 11467-савол

Ассалому алайкум! Ўз жонига қасд қилган мусулмон дўзаҳда абадий қоладими ё йўқми? Бу ҳақда бирор ҳадис борми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/180318


Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАХОРАТСИЗ НАМОЗ

@Savollar_kanal 11468-савол

Ассалому алайкум! Ман билмаган ҳолда тахоратсиз ҳолда жамоат билан намоз ўқидим ва жамоат учун иқомат такбирини айтдим. 3-ракатга келганда тахоратим йўқлиги эсимга тушди, аммо намозни тугатдим. Лекин имомга эргашганлигим учун ўзим ҳам қайта ўқимадим. Ман айтган иқомат такбири туфайли қолганлар намози бузилган ҳисобланадими ёки бузилмаганми? Агар бузилган бўлса қандай тўғрлашим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қолганларнинг намози бузилмаган, лекин сиз ўша намозни қазосини ўқиб олинг. Мусулмон одам намозни бошлашдан олдин таҳоратини бир сарҳисоб қилиб олиши керак.  Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш