IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.81K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🌱 АЛЛОҲ 🎋 🕊
☘️ БУГУНГИ 🎋 🕊
🌷 КУНИНГИЗНИ 🎋 🕊
🌸 БАРОКАТЛИ, 🎋 🕊
🌼 ФАЙЗЛИ 🎋 🕊
🌿 ҚИЛСИН!
🎋 🕊

💐🍃💐 🍃 💐🍃 💐 🍃 💐 🍃
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Ҳазрати Иброҳимни отиш учун катта гулхан ёқилаётганди. Бу аснода бир чумоли сув таширди. Йўлда кетаркан ундан бошқа чумолилар нима қилаётганини сўрашди. Чумоли:
— Ҳазрати Иброҳимни ёқиш учун ҳозирланаётган оташни ўчиришга ҳаракат қиляпман, — дебди. Буни сўраган чумолилар кулиб:
— Сен ташиган сув бу баҳайбат гулханни ўчириши тугул яқинига ҳам етиб бормайди-ку, — дейишганида чумоли шундай жавоб қилибди:
— Ўчира олмаслигимни биламан, -деб жавоб берибди чумоли, -аммо, Аллоҳ таолонинг қаршисига чиққанимда, менинг пайғамбаримни ёқишаётганда сен нима қилиб тургандинг, деб савол бериб қолиши мумкинлигидан қўрқаман.


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Эй Одам фарзанди!
Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас. Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас. Менга тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида сирларингизни фош этманглар».

Имом Ғаззолий "Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Каналга уланиш:👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
СВЕЧА ЭРКАКЛАР УЧУН ЖОИЗМИ?

@Savollar_kanal 11434-савол

Ассалому алайкум! Эркак кишилар учун прастата ва яна бир қанча касалликларни даволаш учун свеча қўйишлари жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фойда қилса жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖОНЛИҚНИ ОЁҒИНИ БОҒЛАШ

@Savollar_kanal 11435-савол

Ассалому алайкум! Қурбонлик қилганда масалан қўйни уч оёғини боғлаш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Ҳатто мутахассис қассоблар ҳайвонга яхши бўлади деб ҳам айтишади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШ ШАРТМИ? ЎРНИГА ҚАРЗИНИ УЗИБ БЕРСАЧИ

@Savollar_kanal 11436-савол

Ассалому алайкум! 1) Қурбон Хайитда қурбонлик қилишга шароити бўлган одамга қурбонлик қилиш қандай амал? Фарз ёки вожибми? 2) Қурбонлик қилишга қурби етиб турган одам шу қурбонлик қилиш ўрнига шу пулни бошқа қарздор одамни қарзини узиб берса унинг бўйнидан қурбонлик қилиш соқит бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиш вожиб. Қурбонликдан бошқа нима ишни қилса ҳам қурбонлик соқит бўлмайди. Албатта қурбонлик қилиши керак.Қурбонлик молининг мислича пул ҳадя қилиш билан ундаги вожиб бўлган ҳақ соқит бўлмайди. Ким агар шундай қилса гуноҳкор бўлади.Фуқаҳоларнинг мазҳабига кўра бирор амалнинг ўрнига киши ўз фикрича ўринбосар тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас.Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:«Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай эсанкираб турганида, ғоибдан овоз келиб, «Бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан ўйғонгач тавба қилди». Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган: 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، رَفَعَهُ: اسْتَفْرِهُوا ضَحَايَاكُمْ، فَإِنَّهَا مَطَايَاكُمْ عَلَى الصِّرَاطِ 
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:«Ёш, навқирон, бақувват жониворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир». (Имдодул фатаво 56 бет). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
СУННАТ НАМОЗИ ҚАЗО ЎРНИГА ЎТАДИМИ

@Savollar_kanal 11437-савол

Ассалому алайкум! Кундалик суннат намозлари ўқилмаган қазо намозлари ўрнига ўтадими? Агар ўтса далили қандай?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Чунки қазо вожиб намоз, вожибни ўрнини суннат боса олмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ОНЛАЙН САВДО

@Savollar_kanal 11438-савол

Ассалому алайкум! Мен онлайн савдо қиламан, нархларни инсоф билан қўйаман. Савдо сахифамда катта харфлар билан “алмаштириб бермаймиз, қайтариб олмаймиз” деб ёзиб қўйганмиз. Чунки биз хам олиб сотадиган улгуржи савдогарлар хам қайтариб олмаймиз алмаштириб бермаймиз деб бизни олдиндан огохлантиришган. Саволим шундаки мен харидорга нарса сотканимда харидор буюртма қилган нарсасини ва ўлчамини юборсаму у эса менга ёқмади, рангини алмаштириб беринг ёки ҳар хил бохоналар билан қайтариб бераман деса қайтариб олмасликка хаққим борми? Ахир олдиндан огоҳлатириб ёзилганку? Харидорга шу масалани яни шундай ёзгандимку десам у менга рози эмасман деса олган фойдам халол эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бошида алмаштириб бермасликни шарт қилиб қўйган бўлсангиз алмаштирмасликка ҳаққингиз бор. Лекин бу сизни сотиб олувчининг молдаги айб ёки ғабн фоҳиш каби шариатда белгиланган ҳукмий ихтиёрлар туфайли молингизни қайтариб бериш ҳаққидан озод қилмайди. Шариатда ғабни фоҳиш деган нарса бор. У, бир киши бозордаги ҳеч ким сотмаган нархга сотса ҳаридорни қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ДАЛЛОЛЛИК

@Savollar_kanal 11439-савол

Ассалому алайкум! Мен логистика фирмасида ишлайман. Бизни ишимиз телеграмдаги гурухларга "юким бор" деганлар билан алокага чикиб, тула маълумот олиб, кейин узимиз эълон ёзамиз ва юк машинаси топиб уларга машина хакида маълумот берамиз. Шунда мисол учун юк берувчи 3.000.000 деб нарх белгилайди ва биз буни эълонимзда 2.800.000 гача пасайтириб нарх айтамиз. Юк берувчи бундан хабардор булмайди. Шу иш жоизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ерда ҳеч қандай келишувсиз бировни хизматини бировга устига ҳақ қўйиб сотишингиз дуруст бўлмайди. Сизлар диспетчерлик қилсангиз, хизматингизни айтиб очиқ-ойдин келишув қилишингиз керак. Яъни юк ёки юк ташиш хизматини топганингиз учун ҳақ белгиласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАЛОҚ ҲАҚИДА ГАПИРСА ҲОТИНГА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ

@Savollar_kanal 11440-савол

Ассалому алайкум! Эр талоқ ҳақидаги ёзувларни, сўзларни, китобга қараб ўқиганда хотинига ишора қилиб ёмон экан ихтиёд булиш керак деса талоқ сўзидан деса талоқ тушадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни ўзи билан талоқ тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Янгиликлар

Наманган вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов Чортоқ туманига ташриф буюрдилар

➡️Батафсил ўқиш ⤵️

http://ravza.uz/story/Viloyat_bosh_imom_xatibi_Chortoq_tumaniga_Tashriflari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

Тарбияда энг муҳим восита бу....

Ҳар бир инсон ўз фарзандини дунёдаги энг намунали, илмли ва маънавиятли бўлишини орзу қилади. Шунга эришиш йўлларини ахтаради. Бу йўлда тўғаноқ бўлган барча тўсиқларни енгиб ўтишга интилади.
Батафсил ўқиш.....
http://ravza.uz/story/Tarbiyadagi_eng_muhim_vosita_bu

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Илм – саодат калити, илмсизлик – жаҳолатдир

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нўмонхон Эшондедаев,
Наманган шаҳридаги "Махдум Эшон" масжиди имом-хатиби


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
АШУРО КУНИ

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни дейилади.
Бу куннинг ўзига хос фазилати бор. Бу ҳақда кўплаб ривоят ва ҳадислар келган.
Ҳожиб ибн Умар Ҳакам ибн Аърождан ривоят қилади: “Мен Ибн Аббос розийаллоҳу анҳунинг олдига борсам у Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан. Мен: “Ашуро рўзаси ҳақида хабар бер”, дедим. Шунда у: “Агар Муҳаррам ойи ҳилолини кўрсанг, ҳисобини қилиб, тўққизинчи куни рўза тут”, деди. Мен: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай рўза тутармидилар?” деб сўрагандим, у: “Ҳа”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Табароний ривояти).
Ашуро кунининг фазилати у кунда тутиладиган рўза билан чамбарчас боғлиқ. Яҳудийлар Ашуро кунини улуғлаб, бу кунда рўза тутардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан хабар топганларидан кейин ўзлари рўза тутдилар ва умматларини ҳам рўза тутишга буюрдилар. Ҳатто Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини хабар қилдилар.

🔸 Муҳаррамнинг тўққизинчи куни - 7 август - якшанба
🔸 Муҳаррамнинг ўнинчи (Ашуро) куни - 8 август - душанба

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга обуна бўлинг!👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ғафлат

— Имом Ал-Буxорий 9 ёшдан ҳадис ёдлашни бошлаган.
— Заҳириддин Муҳаммад Бобур 12 ёшда юрт бошқарган.
— Султон Меxмет 21 ёшда Истанбулни фатх қилган.
—Жалолиддин Мангуберди 21-22 ёшда мўғилларга қарши қаҳрамонларча курашган.

P.S.: Бизнинг Сўтақўзи эса қирққа кирса ҳам, "Омад-шоу"да иштирок этиш учун сок сотиб олиб юрибди...

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ صَالِحِ مَا تُؤْتِي النَّاسَ مِنَ الْمَالِ وَالأَهْلِ وَالْوَلَدِ غَيْرِ الضَّالِّ وَلاَ الْمُضِلِّ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан одамларга берадиган мол, аҳл ва фарзанддан солиҳини, залолатга кетмаган ва залолатга кетказмайдиганини беришингни сўрайман».

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐
☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐
☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐
☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
💐

Хайрли тонг!

Каналга аъзо бўлиш: 👇

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди.

Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди.

Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди.
Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди.

Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди.

P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди. Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз, деди.
Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди. Эшикни жувон очди. Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг. Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.
Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг, энди бошқа фақир қидирсинлар. Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди. Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!
Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади. Яхши ишни кўпайтиринг. Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар”.

Бугун Ашуро куни. Аҳлингизга яхшлик қилинг!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat