IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
377 subscribers
6.79K photos
2.79K videos
47 files
12.5K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани бош имом-хатиби Азизов Кодирхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Ота-она ризолигини топиш –фарзанднинг бурчи

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Косонсой тумани "Садпири Комил" жоме масжиди имом-хатиби Умаров Юнусхон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Maqola

TIL OFATLARI

Alloh taolo o’zi yaratgan insonga nutqni-gapirishni o’rgatdi. Nutq, so’zlashish va bayon qilish qobiliyati Alloh taoloning insonga bergan ulkan ne’matlaridan biridir. Aynan ushbu ne’mat bilan inson o’zga jonzotlardan ajralib turadi, ularning ustidan o’z hukmini o’tqizadi. Inson Alloh erda yaratgan jonzotlar ichida nutq ato etilgan, mukammal ovoz chiqaradigan yagona jonzotdir.

➡️Batafsil o'qish....👇👇👇
http://ravza.uz/story/TIL_OFATLARI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

Бемазҳабликдан сақланайлик

Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилидаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир.

➡️Батафсил ўқиш .... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Bemazhablikdan_saqlanaylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББАТ ЙЎҚ

«Эй инсонлар! Тадбирдек ҳаёт йўқ. Азият етказишдан тийилишдек тақво йўқ. Одобдан юксак муҳаббат йўқ. Тавбадек шафоат қилувчи йўқ. Илмдек ибодат йўқ. Аллоҳдан қўрқишдек салоту саловот йўқ. Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ. Ақлдан чиройлироқ зийнат, ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ.
Эй Одам фарзанди! Ибодатимга машғул бўл, қалбингни бойликдан тўлдираман, ризқингга барака бераман, роҳатни жисмингга жойлайман. Мени зикр қилишдан ғофил бўлма! Ғафлатда қолсанг, қалбингни қашшоқликка, баданингни чарчоғу машаққатга, кўкрагингни ғамга тўлдираман. Агар умрингдан қолганини кўрганингда бундан буён орзу-ҳавас қилмаган бўлардинг.
Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг. Берган ризқим билан Менга итоатсизлик қилишга куч топдинг. Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг. Иродам туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»

(Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Барака недир?!
У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

Шайх Али Тантовий

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола #Ҳанафий

Сарахсий – халқаро ҳуқуқ асосчиси
7 qism

Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўрса, уни фақиҳ қилгай

Муовия разияллоҳу анҳу хутбада туриб ушбу сўзни Расулуллоҳдан эшитганман, деб айтдилар: «Аллоҳ таоло кимга яхшиликни раво кўрса, уни фақиҳ (дин олими) қилгай, қасамёд қилиб айтаманки, Аллоҳ буни менга насиб айлайди. Ислом уммати Ҳақ дини йўлида собит бўлса, токи Аллоҳ таолонинг ўзи истамас экан, уларга душманлик қилаётганларнинг зарари тегмайди».

Имом бухорий ривояти.

Аллома кўтарган яна бир масала халқаро ҳуқуқдаги ўзаролик (араб тилида “музажа”, инглиз тилида “mutual reciprocity”) тамойилидир. Мазкур тамойил, айниқса, халқаро ҳуқуқий муносабатларда мувозанатлoвчи хусусиятга эга. Сарахсий ўзаролик концепциясини илгари суриш билан турли диний эътиқод ва маданиятларга мансуб халқлар ўртасидаги бағрикенглик ва яхши қўшничилик ғояларини энг юқори минбардан туриб тарғиб этган.
Тўла асослар билан айта оламизки, Сарахсий – бизнинг ватандошимиз, халқаро ҳуқуқнинг асосчисидир. Ўзбекистон эса халқаро ҳуқуқ туғилган макон. Сарахсий мероси нафақат ўзбек ёки Марказий Осиё ёхуд мусулмон давлатлари, балки бутун дунё мамлакатлари халқаро ҳуқуқ таълимотининг ибтидосидир.
Афсуски, Сараxсийнинг xалқаро ҳуқуқнинг шаклланишига қўшган ҳиссаси ҳали-ҳануз умумэътирофдан чeтда қолиб кeлмоқда. Бунинг сабабларидан бири, назаримизда, буюк алломанинг бетакрор халқаро ҳуқуқий мероси унинг ватандошлари томонидан ўрганилмагани ва дунё бўйлаб тарғиб қилинмаганидадир. Ҳолбуки, Сарахсий асарлари Ғарбнинг етакчи олийгоҳлари ва илмий марказларида чуқур тадқиқ этилган, унинг ҳаёти ва ижодига оид юзлаб китоблар ёзилган. АҚШнинг Юта, Канаданинг МакГиль, Буюк Британиянинг Экзетeр унивeрситeтлари ва бошқа илм даргоҳларида Сарахсий меросига оид докторлик диссертациялари ёқланган. Сарахсийнинг халқаро ҳуқуқий қарашлари ислом ҳуқуқининг мумтоз нeмис тадқиқотчилари Жозeф Шахт ва Карл Броккeльманн эътиборидан чeтда қолмаган. Кристофер Мелчерт, Жонатон Браун, Ваил Ҳаллақ каби таниқли инглиз шарқшунослари ҳам ислом ҳуқуқи доирасидаги тадқиқотларида Сарахсий асарларига мурожаат қилишган.


Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Мақола. #Ҳанафий.

Аёлнинг эрини рози қилиш фазилати.

Аёл эрини рози қилиш билан ўзига жаннатни нақд қилиб олади. Умуман аёлнинг икки дунё саодатига ноил бўлиши учун эрининг розилиги муҳим ўрин эгаллайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

ايما إمرأة ماتت و زوجها عنها راض دخلت الجنة

Қайси аёлки оламдан ўтаркан, унинг эри рози бўлса, у албатта жаннатга киради!

Бошқа бир ҳадисда эса қуйидагича келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай савол қилдилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми?” Саҳобалар: “Ҳа, айтиб беринг Эй Расулуллоҳ!”—дедилар. Расулимиз: “Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, гуноҳ қилиб қўйганда эрининг қўлини ушлаб “мени кечиринг” ёки “нима қилсангиз ҳам майли, розиман” дейдиганлари”—дедилар[1].

Сафвон ибн Салим раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган мана бу ҳадис ҳам аёлларга тааллуқли муҳим ҳадислардан биридир: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

Аёллар тўрт хилдир:

Биринчи тури эрига ҳамдард ва доим ундан кўнгил сўрайдиган, эри билан ҳамфикр, эрига муҳаббатли ва бола туғадиган. Эри унга ишониб иш топширганда эрининг молини асрайди ва оз-оздан эҳтиётлаб сарфлайди. Бу турли аёл Аллоҳнинг омилларидан бир омилдир.
Иккинчи тур аёл эрига ҳамдард ва доим ундан кўнгил сўрайдиган, эри билан ҳамфикр, эрига муҳаббатли ва бола туғадиган. Эри унга ишониб иш топширганда эрининг молини бировга инфоқ ҳам қилмайди, ўзи тадбир билансақламайди ҳам. Бу турли аёл куйдирувчи, яксон қилувчидир.
Яна бир турли аёл бор. Аллоҳ унга барака берган, уни эридан ҳеч ким ажрата олмайди. фақат Аллоҳ – ислом ҳукми ила ажралиши мумкин холос. Бу аёл эри йўқлигида унинг моли ва номусини сақлайди. Унинг ҳаққини адо қилади. Бунақанги аёллар Аллоҳнинг наздида энг шарафли ва олийбартабали аёллардир.
Тўртинчи тур аёллар. Буларнинг ташқи қиёфаси ҳам, ички дунёси ҳам гўзал. Моли ҳалол, таоми лаззатли. Эрига муҳаббатли ва у билан ҳамфикр бу тур аёлларнинг саййидаларидир![2]
Изоҳ:

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёл кишини Исломда манзилини кўтариб, мартабасини оширадиган, Аллоҳнинг наздида мақомини юксалтирадиган фазилатларини қатор санаб бердилар. Эрнинг молини исроф қилмаса, унинг ор-номусини эҳтиётласа, ташқи кўринишига эътиборли бўлса, эрига ҳамиша очиқ чеҳрали бўлса, ички дунёсини ҳам маънавий иллатлардан поклаб қалбини соф тутса, эрини яхши кўрса ва ундан бошқасини ҳаёлига ҳам келтирмаса, ҳеч қачон эрига қарши бормаса, эри фарзанд кўришни истаганда хўп деб рози бўлса, қоматим бузилади деб бола туғишдан бўйин тобламаса, бундай аёл Аллоҳнинг даргоҳида муносиб ўрнига эга аёллар саййидаси бўлар экан. Аллоҳ барчамизнинг аёлларимизни солиҳалардан қилсин! Яхши аёл эркакнинг бахти, ёмон аёл эса пешонанинг шўри.

Хонақоҳ жоме масжиди имом хатиби. Н. Имамов

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

Исломда болалар хақ-ҳуқуқлари

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Бола ҳуқуқларига илк бора эътибор қаратган ва уларни ҳимоя қилишга буюрган дин айнан Исломдир. “Бола ҳуқуқи” тушунчасини ҳам биринчи бўлиб Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллаганлар

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Islomda_bolalar_xaq_huquqlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратиш энг муҳим вазифадир. Зеро, ёшликда ўрганган одоб билан бола ўсиб-улғаяди.
Фарзандни илм ва ибодатга рағбатли қилиб тарбиялаш керак. Ана шунда бола катта бўлганда вақтининг кўп қисмини илм олиш, касб-ҳунар ўрганиш ҳамда ибодат билан машғул бўлишга ажратади. Албатта, ёшлигидан буларнинг барчасига одатланган бола катта бўлганида ҳаётда қийналмайди.

➡️Батафсил ўқиш....👇👇👇
http://ravza.uz/story/farzand_tarbiyasiI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
02 июн, 2022 йил,
03 зул қаъда, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

🔗
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Hijr 85-99
Абдулазиз қори
🎤 Абдулазиз қоридан гўзал қироат:

Ҳижр сураси, 85-99 оятлар


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
☝️ Эй Одам фарзанди! Сен бу дунёда бамисоли пашшага ўхшайсан: пашша асалга қўнар экан, чиқолмасдан ботиб қолади, сен ҳам худди шундайсан. Бошқаларга олов бўлиш учун ўзини куйдирган ўтин каби бўлма».

Имом ҒАЗЗОЛИЙ,
"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТОПИБ ОЛИНГАН НАРСАНИ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИШ АФЗАЛЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шариатимизда ердан топиб олинган нарса ёки пул бизларга ҳалол эмас. Эшитишимча кимки пул топиб олса, уни 1 йил сақлаши керак, эгаси чиқмаса садақа қилиб юбориши керак. Шунда ҳам ушбу садақанинг савоби сизга ёзилмас экан. Мен ерда ётган пулни кўриб, ишлатиб қўйишим мумкин деб олмасам, менга гуноҳ бўлмайдими? Аҳир эгаси мендан сўрашлиги мумкин, мен эса гуноҳдан қўрқиб бошқа гуноҳга тутилиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Топиб олинган нарсалар икки турли бўлади.
1. Агар топиб олинган нарсани эгасини топиб қайтариб бериш учун олмаса, у нарса ўша ерда талофатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлса, топиб олинган нарсани олиш фарз бўлади.
2. Топиб олинган нарсани эгасига қайтариб бериш учун олмаса ҳам у жойда ҳалокатга учраб йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли бўлмаса, у нарсани олиш ихтиёри бўлади. Аммо эгасига қайтариб бериш мақсадида олиш афзал ҳисобланади ва бу иш учун савоб ҳам умид қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТУРЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛГАН БОНУС ЁКИ СОВРИНЛАРНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

920-CАВОЛ: Бугунги кунда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ёки сотувчилар томонидан маълум маҳсулотни сотиб олган инсон учун турли бонус ёки совринлар қўшиб берилмоқда, масалан маҳсулот ичидан турли ютуқлар чиқмоқда. Бу диний жиҳатдан қанчалик тўғри, қиморга ўхшаб қолмаяптими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг ихтиёридаги нарса. У харидор учун сотилган нарсаларга қўшимча нарса қўшиб бериши жоиз. Лекин ушбу ҳолатда учта шарт топилиши керак. Бу уч шарт топилмаса бу иш қиморга ўхшаб қолади.

1. Ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи шу соврин ёки бонус қўйилгани учун маҳсулотнинг нархини ошириб қўймаслиги керак. Масалан, маълум ичимликни сотиб олганларга соврин ваъда қилинмоқда. У ичимлик аслида 5 минг сўм туради, лекин соврин қўйилгани учун 6 минг сўмга сотиляпти. Бу жоиз эмас. Сабаби бу моҳиятан қиморга айланиб қолмоқда. Чунки харидор 5 минглик нарсага 6 минг яъни минг сўм ортиқча пул беряпти. Натижада минг сўмдан ортиқча йиғилган пул кимгадир соврин бўлиб қайтяпти. Бу ўртага минг сўмдан пул ташлаб, кейин кимдир ютиб оладиган қиморнинг айни ҳолатидир. Аммо ичимлик ўз нархи яъни 5 мингга сотилса харидорлар маҳсулотни ўзининг нархига сотиб олган ва сотувчи тамонидан қўйилган қўшимча совринни совға сифатида олган бўлади.

2. Маҳсулотлар учун бонус тақдим қилиш сифатсиз ёки сохта маҳсулотни ўтказиш учун алдов йўли билан амалга оширилмаслиги керак.

3. Бундай маҳсулотларни сотиб олаётган кишининг мақсади ўша маҳсулотни истеъмол қилиш ёки ундан фойдаланиш бўлиши керак. Фақат мукофотни кўзлаб сотиб олса жоиз эмас.

Маълум нарсани сотиб олган харидорлар ўртасида қуръа орқали бериладиган совринларнинг ҳукми ҳам юқоридаги шартлар асосида жоиз ҳисобланади.

Иккита нарса сотиб олсангиз учинчиси бепул, деб сотилган ҳолатда эса сотувчи учта нарсани иккитани пулига сотаётган бўлади. Гарчи бу ўринда учинчиси бепул, дейилаётган бўлсада, аслида иккита нарсани пулига учтани сотаман, деган бўлади.

Олдиндан эълон қилмасдан қўшиб бериш, масалан тарозуда оғирроқ қилиб бериш ёки донасини кўпайтириб бериш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🟢 ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 02 , июнь пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/c/Muslimuzz

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

#ОНЛАЙН_ТАЖВИД
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳеч нарса давомлимас, эй дўстим. Ҳатто сен ҳам..

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР
(1-қисм)

Қуръони карим сураларининг ичида Каҳф сураси ибратларга тўла бўлган бир нечта қиссаларни ўз ичига олган. Шулардан айримларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. "Ғор эгалари" қиссаси. Бу қисса жуда ҳам кўп китобларда батафсил ёритилган. Сўзимизни мухтасар қилиш мақсадида қиссадаги мухим нукта ҳақида айрим мулоҳазаларни келтириб ўтмоқчимиз.

➡️Батафсил ўқиш....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Kahf_surasi_qissalaridagi_ibratlar_1

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола
КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР
(2-қисм)
Ёки сурадаги Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда воқеасини ёдга олайлик. Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишига қарамай илм олиш маъносида Қуръони каримда солиҳ банда номи билан зикр қилинган Ҳизр алайҳиссаломдан ёрдам сўради.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Kahf_surasi_qissalaridagi_ibratlar_2

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ АҚИДАЛАРДАН ХИМОЯЛАШДА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Ота-она учун энг муҳим вазифалардан бири – фарзанд тарбиясидир. Ушбу масъулиятни чуқур ҳис этган ота-оналар фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор бериб, ҳар қандай шароитда ҳам жигарбанди билан шуғулланишга вақт топади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/yoshlarni_buzgunchi_aqidalardan_ximoyalashda

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube