IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.81K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
NUH alayhissalom
04
▶️ Нуҳ алайҳиссалом
📀 Афзал Рафиқов

#ramazon_fonusi
#oriatdono
▶️ 02

Улашинг ⤵️⤵️⤵️

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума кунингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Рамазон_2022

YAXSHI QOʻSHNICHILIK ISLOMDA MAQTALGANDIR

Saytdan koʻrish
Yutubdan koʻrish

Namangan shahar "Abu Yusuf" jome masjidi imom-xatibi Yusupov Abdulbosit

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Шукр ва сабр ҳақида

Банда доимо Роббисига унга берган неъматлари учун шукр қилиши ва кунлик ишларида сабр қилиши лозим бўлади.
Ислом дини инсонларни сабр ва шукрга чақиради. Оят ва суннатларда бунга гувоҳ бўлишимиз мумкин.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Shukr_va_sabr

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Рўза ҳикматларидан

Рўза, инсонни ерда туриб руҳоният оламига етказувчи муҳим ибодатлардан биридир. Чунки инсон рўза тутиш билан инсондаги моддий шаҳватдан халос бўлиб, нафсида йўқотган фаоллик, ҳаракат ва қувватни тиклаб, иймоний ва руҳоний қувватини ошириб олади. Бу билан энди ҳаётдаги мўътадиллик ва мувозанатини ҳам тиклайди.

➡️Батафсил ўқиш ....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Ruza_hikmatlaridan

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
#Мақола #Ҳанафий

ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАРИ

Ҳазрат Шамсул – аимма Ҳалвоий


يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.

«Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилса уни динда фақиҳ(теран тушунувчан) қилиб қўяди. Албатта мен тақсимловчиман. Аллоҳ эса ато этувчидир. Ушбу уммат Аллоҳнинг амрида мудом қоим бўлиб бораверади. Аллоҳнинг амри келгунча уларга қарши чиққанлар уларга зарар беролмайди».       (Имом Бухорий ривояти).
Ўзидан қимматли илмий мерос қолдирган, ҳанафийлик фиқҳини устозларидан, етук фақиҳ ва аллома, ақоид, тафсир, ҳадис илмининг етук билимдони, ўз даврида “Шамсул – аимма” (имомлар қуёши) унвонига сазовор бўлган зот Абдулазиз ибни Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ ал – Ҳалвоий ал – Бухорийдирлар.
Ҳалвоийнинг туғилишлари билан боғлиқ маълумот бирор бир манбада келтирилмаганлиги боис у кишининг таваллуд саналари ҳозиргача номаълумдир. Лекин, кўп манбаларда у зотни XI – асрда Қорахонийлар даврида яшаб фаолият кўрсатганликлари маълумоти берилиб, у киши билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам қисқа – қисқа бўлсада манбаларда кўрсатилган.
Насаблари ота томонидан Али ибн Абу Толиб (р.а) га бориб тақалади. “Тарихи муллозода” китобида Шамсул – аимма Ҳалвоийнинг силсиласи қуйидагича келтирилган: Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Наср ибн Солиҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Абу Толиб.
Аз – Зарнужийнинг “Таълим ал – мутаъаллим” китобида Шамсул – аимма Ҳалвоий ҳақида қуйидаги маълумотлар келтирилади: Ҳалвоийнинг оталари ўша даврдаги фақиҳларга ўзлари тайёрлаган ширинликлардан (ҳалволардан) бериб ўғлимни дуо қилинг олим бўлсин дер эканлар. Оталарининг саховати, у кишининг эътиқоди, фақиҳларга, олимларга бўлган ихлоси устозларнинг дуолари баракотидан ва оталарининг Аллоҳга қилган тазаррулари шарофатидан у кишининг ўғли Абдулазиз “Шамсул – аимма” яъни, “Имомлар қуёши” деган улуғвор номга сазовор бўлди” – дейилади.
Абдулазиз ал – Ҳалвоий тўғрисида Абу Саъд ас – Самъонийнинг “Насабнома” китобининг Бухоролик олимлар қисмида: Абдулазиз Ҳалвоийнинг оталари ҳалво пишириб, сотиб тирикчилик қилиб юрганлари учун ота касбига нисбатан у кишига “Ҳалвоий” деган нисбат берилган. Абу Муҳаммад Абдулазиз Ҳалвоий Бухоро аҳлидан бўлиб, ўз замонасининг ҳанафий мазҳаби пешволаридан, шайх, буюк муҳаддис ва фатво соҳиби эдилар, лақаблари “Шамсул – аимма ал – аввал” (биринчи бўлиб имомлар қуёши унвонига сазовор бўлган зот) эди.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
ОДАМЛАР ҲАҚҚИНИ БЕРМАСЛИК
#ҳалол_ҳаром #қарз

898-CАВОЛ: Узоқ қариндошим мени 2 ой ишлатиб пулимни бермади. Пули кўп, дунёни сотиб олишга етади. Аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини, унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб, сўнг хиёнат қилган кишининг;
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг;
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”
(Имом Бухорий ривояти).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
КАСБ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 10787-савол

Ассалому алайкум! Менинг жияним қўшиқ айтишга қизиқади. Овози ҳам ёмон эмас. Келажакда хофиз санъаткор бўлиш нияти ҳам йўқ эмас. Айтингчи, ёш боланинг келажакда қўшиқчи бўлиш ниятига кўмаклашишимиз лозимми ёки уни жамиятга янада кўпроқ фойдаси тегадиган илмга йўналтирганимиз афзалми?


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Аввало санаткорни ҳофиз дейилмайди. Ҳофиз деб баъзида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган кишиларни айтилса, баъзида 300.000га яқин ҳадисни ёдлаганларни айтилади. Ундан кўра жиянингизни Ватан, халқ ва хусусан ўзининг охиратига фойдали бўлган касбга йўналтириш керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_муборак!

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ ЎН ТЎРТИНЧИ КУН ИФТОРИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
💾┠ 12.7 МB
┠ 03 : 50
🎙┠ Абдулҳай Турсунов, Наманган вилояти бош имом-хатиби
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг шанба куни
16 апрель, 2022 йил,
15 рамазон, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг:

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Мужоҳид шундай сўзлаб берди:
«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, «Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин!» дедилар».

Ибн Умар: «Кеч кирса, тонг отишини кутма, тонг отса, кеч киришини кутма. Соғлик пайтингдан касаллигингга, ҳаётингдан ўлимингга (фойда) олиб қол!» дер эди».
(Имом Бухорий ривоят қилган).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола #Ҳанафий

ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАРИ

Шамсул – аимма Ҳалвоийнинг устозлари
Ҳар бир шахснинг улуғлик мавқеига эришишида унда устознинг роли беқиёс бўлади. Хусусан, Ҳалвоийнинг Шамс ал-аимма мақомига эришишларида у кишининг устозларини хизматлари  катта бўлган. Абдулҳай ал-Лакнавийнинг “Фавоид ал-баҳийя фит-тарожим ал-ҳанафийя” китобида Абдулазиз ал – Ҳалвоийнинг фиқҳ илмидан устозлар силсиласи Абу Ҳанифага бориб етиши қуйдагича келтирилган.
1. Ҳусайн бин Хизр Абу Али ан-Насафий,
2 . Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Фазл,
3. Абдуллоҳ ас-Субазмуний,
4. Абдуллоҳ абу Ҳафс ас-Сағир,
5. Абу Абдуллоҳ абу Ҳафс ал-Кабир,
  6. Муҳаммад ибн аш-Шайбоний,
7. Абу Ҳанифа.
Шунингдек, Абдулазиз ал-Ҳалвоий кўплаб устозлардан турли  билимларни  ўрганган. Унинг ҳадис илмидан устозлар силсиласи Лакнавийнинг китобида қуйдагича келтирилган. Абдулазиз ал-Ҳалвоий Абу Бакр Муҳаммад бин Умар бин Ҳамадондан, у киши Абу Иброҳим Муҳаммад бин Саъид ал-Яздийдан ва у киши эса Таҳовийдан ўрганган. Алиюл қори ўзининг “ал-Жомиъ” сида Ҳалвоийни Абу Шуайб Солиҳ бин Муҳаммад бин Солиҳ Шуайбдан ҳадис илмини ўрганганини ҳам айтиб ўтган. Ҳадис илмини ал-Ҳалвоий шунингдек, Абдуллоҳ бин ал-Ҳусайн ал-Каттоб, Абу Саҳл Аҳмад бин Муҳаммад бин Маккий ал-Анматий, Абдураҳмон бин Ҳусайн ал- Котиб, Муҳаммад бин Аҳмад Ғунжор ал-Ҳофиз ва бошқа олимлардан сабоқ олган.
Юқоридаги маълумотлардан биз Шамс ал- аимма ал-Ҳалвоийни кўплаб уламолардан таълим олганлиги, бу билан у ўша давр илм муҳити билан яхши таниш бўлганлиги ва  Бухоро фиқҳ мактаби  ривожига улкан ҳисса қўшганлигини кўришимиз мумкин. Уламоларнинг устозлар силсиласини бундай тартибда келтрилишидан мақсад аввало ўша алломани қайси устозлардан таълим олганлиги хабарини бериш бўлса, иккинчидан, алломанинг устозларидан у кишининг илм даражасини, илмий салоҳиятини, ҳанафийликдаги мавқеини нечоғлик юқори эканлигини кўрсатади.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
#Hayrli_tong

G'azab shamolga o'xshaydi, bir ko'tarilib keyin tinadi. Lekin ortidan ko'p daraxtlarning shoxini sindirib tashlagan bo'ladi.

©Jaloliddin Rumiy


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#машҳур_қорилар


Шайх Ал Хасан Солих томонидан гўзал тиловат.

Зумар сураси
••┄┄┄❅┄┄┄••

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_муборак!

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

🎙 Муаллиф: Абдулҳай Турсунов
📝 Мавзу: Ўн бешинчи кун ифторингиз муборак бўлсин!
💾 Ҳажми: 25,2 Мб.
🔊 Файл: Mp4.
Ⓜ️анба: @Ravza_uz
🕰 Давомийлиги: 03:55 дақиқа.
Аъзо бўлиш 📲 t.me/ravza_uz
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
САХОВАТ ОЙИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жаброил (алайҳисалом) у зот билан учрашган кезлари у зот янада сахий бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, у зот эсган майин шамолдан ҳам кўра яхшиликда сахийроқ бўлиб кетар эдилар”. (Имом Бухорий ривоят қилган).

Эсиб турган майин шамол барчага давомли фойда етказиб тургани учун саховатли ҳисобланса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан-да саховатлироқ эдики, саховатларидан барча одамлар баҳраманд бўлишар эди.

- Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Рамазон ойида одамларнинг кўпроқ саховат кўрсатишларини хоҳлар эдим. Бунинг сабаби, аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш бўлса, қолаверса, одамларнинг бу ойда юмушларида эҳтиёж сезиши ҳамда улардан кўпчилиги рўза ва намозлар сабабли тирикчилик қилишдан машғул бўлиб қолишидир”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚУРЪОН ЭШТИБ УХЛАШ (МП3)

@Savollar_kanal 10796-савол

Ассалому алайкум! Қуръонни мп3 шаклидагини қўйиб то уйқудан тургунча эштиб ухлаш ҳақида фикр бeрсангизлар.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Ҳамма нарсанинг ўз одоби бор. Бу ишингиз Қуръон одобига зид. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
НАМОЗ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 10797-савол

Ассалому алайкум! Устоз мен гоҳида ракъатларда адашиб, тўрт ракъатли намозни адашиб беш ракъат ўқиб юбораман. Шу ҳолатда намоз бузиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади. Фарзни бошқатдан ўқийди.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирганидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради. Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди. Бунда саждаи саҳф қилмайди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учунИкки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди.Яъни ўша икки ракъат ортиқча намоз пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.Ким унга ўша икки ракъатда иқтидо қилса, иккисини ўқийди.Ким намозга кейин келиб қўшилиб, имомга ўша икки зиёда ракъатда иқтидо қилса, фақат уларнигина ўқийди. Аввал ўтган ракъатларни ўқиб, тўлдирмайди.(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАДИС ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

@Savollar_kanal 10798-савол

Ассалому алайкум! Яқинда Интeрнeтда бир ҳадисни кўриб қолдим. Шу ҳадисни саҳиҳлигини билмоқчи эдим. Пайғамбаримиз “ким жума куни бошини ювса, ғусл олса,  уйдан эрта чиқиб жумага пиёда борса ва хутба бошланишидан олдин кeлса ва хутба пайтида гаплашиб ўтирмаса, у инсоннинг  ҳар бир қадамига 1 йил рўза ва 1 йил тунги номоз ибодати савоби бeрилади” деган эканлар. Абу Довуд, Ат-Тeрмизий, Ан Насаий, Аҳмадлар бу ҳадисни саҳиҳ дeйишган экан. Саволим нотўғри бўлса узр.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 
عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( مَنْ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَغَسَّلَ وَبَكَّرَ وَابْتَكَرَ وَدَنَا وَاسْتَمَعَ وَأَنْصَتَ كَانَ لَهُ بِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا أَجْرُ سَنَةٍ صِيَامُهَا وَقِيَامُهَا رواه الترمذي 
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Ким жума кунида ғусл қилса ва бошини ювса(ёки аёлини ҳам ғусл қилдирса) эрта кунда жумага бориб, хутбани ҳам аввалидан эшитса, имомга яқин бўлса, қулоқ тутса ва жим турса, босиб борган ҳар бир қадами эвазига бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади»дедилар". (Саҳиҳи Термизий).
حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ قَالَ: أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ سُمَيٍّ مَوْلَى أَبِي بَكْرِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ السَّمَّانِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه  : أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ ثُمَّ رَاحَ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ» 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнг (масжидга) эрта борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар».(«Олтин силсила» китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
МУШУК ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 10799-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло устозларимизни илмларини янада зиёда қилсин. Менинг саволим шундаки: Уйимизда мушукча бор ва намоз пайтида ён-атрофимизда айланиб юради. Ёки жойнамозни попукларини ўйнаб, баъзида жойнамозга чиқиб ҳам қолади. Шу ҳолатда намозимизга зиён борми ёки йўқми? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман ва Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.


ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом!

Зиёни йўқ. Мушук боқиш суннат амалидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш