IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.59K photos
2.71K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ЁШИ КАТТАЛАРГА ҲИЖОБ ЎРАШЛИК ШАРТМИ?

@Savollar_kanal 10693-савол

Ассалому алайкум! Ёши катта аёллар хусусан 60дан ошганларга ҳижоб фарзми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Авратларини беркитиш уларга ҳам фарз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАЙВОНЛАР ГУВОҲЛИГИ

@Savollar_kanal 10694-савол

Ассалому алайку! Ҳайвонлар бу дунёда вафот топгандан кейин қиёмат куни келиб бизнинг уларга қилган яхшилигимизу азоб берганимиз ҳақида гувоҳлик берадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
НИКОҲЛАРИ НИМА БӮЛДИ?

@Savollar_kanal 10695-савол

Ассалому алайкум! Бир яқиним ӯзи 28 ёшда қанча тушунтиришимизна қарамай намоз ӯқимаяпти фақат бир йилда икки марта ҳадит намозига боради холос. Намозни ӯргатей десам кейин ӯқийман ана "фалончи" 50 ёшдан бошлади манам 50дан башлайман дейди. Қуръондан оятларни ӯз кӯзи билан ӯқиттирдим Ибодати Исломия китобидан фарз амал муҳимлиги намоз қанчалик муҳимлигини кӯрсатдим айтдим барибир яна ӯша ёш болани гапи "50 ёшдан бошлайман". На мени на аёлини на бошқани гапини олади. Рамазон рӯзасини ҳам шунча тушунтирсамда 3-4 кун тутди холос. Закот беришга ҳам ҳа бераман деб бермай юрибди олдинларҳам бермаган эди. Энди ӯзи амал қилмагани етмагандай аёли ҳижобга кирмоқчи бӯлса қаршилик қиляпти неча марта айтсаҳам йӯқ ана "фалончи" ҳижобда эмас сенҳам кирмайсан дебди. Бу борада яна тушунтирдим фарзлини айтдим оят келтирдим буюклани гапини келтирдим лекин фикридан қайтмади. Аллоҳга қарши чиқаяпсан десам "ман Худога ишонаман" дейишдан нари бормайди. Худога ишонсанг Қуръонга ишонмайсанми десам "мен Худога ишонаман" дейди гапдан қолади. Бу билан Қуръонга ишонмайман демоқчи эмас албатта. Ибодати Исломия китобида фарзни фарз эмас дейиш ёки зарурлигига ишонмаслик бандани иймонсиз қилади деб ӯқигандим. Бу яқинимни "50 ёшдан ӯқийман" дейиши, закотни ӯтган йил ҳам била туриб бермаганди бу йил эса пайсалга солиши ва аёлини ҳижобга киришига тамоман қаршилиги "фарзни зарурлигига ишонмаслик" деганга тӯғри келиб қолмасмикин деб қӯрқаяпман. Яқинимни никоҳига зарар етмаганмикан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни куфр дейиш қийин. Буни осийлик дейилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳнинг бандага берган энг яхши неъмати - одамзоднинг бир бирига бўлган мехр - муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди.

Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиш хаммамизга насиб қилсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Менинг суюкли онам.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг мўҳтарама онам вафот этдилар. Ёшлари тахминан тўқсонга тўлиб бўлган эди. Онам ўзларининг уйларида яшар эдилар. Камина ожизнинг уйи уларга жудаям яқин эди. Мен мўҳтарама онамни ўйимга олиб кетсам деб хоҳлар эдим. Бунинг учун доим улардан: Сиз мен билан туринг. Мен сизнинг энг кичик ўғлингизман. Мен билан бирга яшаб, менга эҳсон қилинг деб ёлвораверар эдим. Биз эр-хотин бизнинг уйимизда яшасинлар деб, соатлаб оёқларини уқалаверар эдик. Магар онам биздан шунчалар хурсанд, шунчалар рози эдиларки, ҳаққимизга дуолар қилаверар эдилар. Бироқ, бизнинг уйда яшашга рози бўлмас эдилар. Биз бутун умр айни шу хоҳиш ва орзуда яшаб ўтдик. Вафотларидан бир неча муддат олдин, мен онамни танхоликда кайфиятлари яхшилигини кўрдим. Шунда, оёқларидан тутиб: Менинг қалбим орзуси шуки, сиз мен билан менинг уйимда яшасангиз, бу саодат менга насиб қилса дедим. Шунда, мўҳтарама онам менга қалбларидаги гапни айтдилар ва мени хайрон қолдирдилар. Шундай дея бошладилар: "Ўғлим! Сенинг отанг мени ушбу уйга олиб келган эдилар. Ҳозир у киши вафот этганлар. Менинг қалбим, жанозам айни шу уйдан чиқишини хоҳлайди".
Мен хайрон бўлдимки, онам тўқсон ёшда ҳам “эрим мени бу уйга олиб келган эди. Энди, жанозам айни шу уйдан ташқарига чиқсин” деб ўйлар эдилар.
Агар эр аёлига меҳр берса, у ҳолда аёл ҳаётини эрига фидо қилиб юборади.......
(“Сукунэ дил” китобидан. 139-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Абдуллоҳ Ал-Жуҳаний томонидан гўзал тиловат.


••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Ҳанафий

ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАРИ

Илм талабида.

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.

Қози Айний бўлмаганида Исломимиз гўзал бўлмас эди.

Маҳмуд илмли, зиёли оилада дунёга келди. Отаси ва бобоси қози, боболаридан бири Ҳусайн ибн Юсуф Қуръондан таълим берувчи устоз бўлган. Отаси Аҳмад ибн Мусо ўғлининг илм олиши учун бор имкониятини ишга солди. Маҳмуд болалигидан Қуръони каримни тўлиқ ёд олди, ўқиш-ёзишни ўзлаштирди. Қуръоннинг етти қироатини таълим олди. Отаси ва бошқа шайхлардан ҳанафий фиқҳини ўрганди. Шаҳрининг бир неча уламоларидан мантиқ, араб тили, тафсир  илмларини таълим олди. Бу илмларни пухта ўргангач, қозиликда отасининг ўринбосари бўлди].

Бадриддин Айний бу илмлар билан кифояланиб қолмади. Ҳижрий 783 йил, 21 ёшида Суриянинг катта шаҳарларидан бири бўлмиш Ҳалабга (Алеппо) билимини ошириш учун йўлга отланди. У ерда Жамолиддин Юсуф ибн Мусо ал-Малатий каби етук олимлардан дарс олди, ундан ҳанафий фиқҳи китобларидан баъзиларини ўрганди. Оталари вафот этгани туфайли ҳижрий 784 йил яна юртига қайтди. Сўнг Баҳсан шаҳрига бориб, Валийюддин Баҳастонийдан, Каҳт шаҳрига сафар қилиб Алоуддин Каҳтавийдан, ундан сўнг Малатийя шаҳрига йўл олиб у ерда Бадриддин Кашшофийдан таълим олди.

Бадриддин Айний ватанига қайтиб, ҳаж фарзини адо этиш учун Маккаи Мукаррамага йўл олади. Макка ва Мадина шаҳарларида турган пайтида ҳам у ернинг олимлари билан учрашади, илм олади. Сўнг яна юртига қайтиб, ўзи ҳам дарс беришни бошлайди. Қўшни ўлкалардан кўплаб талабалар ундан таҳсил олиш учун келишади.

Ҳижрий 788 йили Маҳмуд ибн Аҳмад Фаластиндаги Байтул Мақдисга сафар қилади. У ерда асрининг етук олимларидан шайх Алоуддин ас-Сайромийни учратиб, унга шогирд тушади. Бу ҳақда Айнийнинг ўзи шундай ҳикоя қилади: “Шайх Алоуддин Қуддусга келганларида мен ҳам зиёрат учун борган эдим. Бу инсон ҳақида эшитиб юрардим, аммо ҳали кўрмаган эдим. У зот билан учрашдим ва илмда, ҳилмда инсонларнинг энг афзалини, энг яхшисини топдим. Шайх ҳазратларининг суҳбати мени Миср диёрларига бориб, у зотнинг хизматини қилишга, илм олишга ундади. Аслида ниятим зиёрат тугагач, шаҳримга қайтиш эди. Аммо бу инсонни кўргач фикримдан қайтдим. Қуддусда ўн кун туриб у зот билан Миср диёри томон йўлга тушдим .

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби.

🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
👥 ГУРУҲИМИЗ: @SOF_TALIMOTLAR
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС #тез_кунда

РАМАЗОНИ КАРИМ ТАБРИГИ

♦️Рамазони карим муборак! Aзиз қадрдонлар!

ТЕЗ КУНДА RAVZA.UZ РАСМИЙ КАНАЛИМИЗДА КУЗАТИБ БОРИНГ!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
🌙 Рамазон ойи 2 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2022 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2022 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 2 апрель, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Рамазонга_тайёрланамиз
#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
❗️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз”
(Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди.
Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда”.

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).
Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.
Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар: “Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:
1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.
2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.
3. Бу ойда шайтонлар боғланади.
4. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.
5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
Каналга аъзо бўлинг:👇

Manba: ©Azizxon Domla kanali

#УЛАШИНГ
•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.👇

@isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума кунингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
1-АПРЕЛ. ЁЛҒОН ГАПИРИШ ҲАҚИДА!
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

🔸Аллоҳ таоло жума куни мусулмонларга байрам қилиб берган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”, деганлар.

🔸Бу кунда Аллоҳ таоло бу умматга жуда кўплаб неъматлар ато этган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, дедилар.

🔸Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:
1. Ғусл қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.

2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.

3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.

4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.

5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.

6. Каҳф сураси ўқиш.

7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.

Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;

Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9371. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Иблиснинг тахти денгиз устида. У лашкарларини юборади. Улар одамларни фитнага солишади. Унинг ҳузурида уларнинг энг кучлиси – фитнаси энг кучлисидир».

Имом Муслим ривояти.

manba@arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

ОЙЛАРНИНГ СУЛТОНИ

Рамазон билан хушхабар берилади, табрикланади, унга ошиқилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини интиқлик билан кутар, унинг яқинлашганини кишиларга эслатиб турар ва саҳобаи киромларни у билан табриклаб, муносиб тайёргарлик кўришга чорлар эдилар.

➡️Батафсил ўқиш👇👇👇
http://ravza.uz/story/Oylarning_sultoni

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
ВАФОТ ЭТГАН ГЎДАК УЧУН ҚИЛИНАДИГАН УРФ

@Savollar_kanal 10699-савол

Ассалому алайкум! Бу саволни сўраб беришни опам илтимос қилди. Бир йил олдин опамнинг 27 кунлик чақалоғини бериб қўйдик. Сабаби, туғма юрак пароги эди. Опамнинг қайнонасининг ҳам иккита фарзанди чақалоқлигида нобуд бўлган экан ва "жаннат аҳлига аср намозидан шомгача егулик тарқатилади, ўша вақтда бу дунёдаги ота-оналар нимадир еса ёки ичса, нариги дунёдаги боласи ўз улушидан бебаҳра қолади" деган нарсага ишониб, қарийб 30 йилдан бери асрдан шомгача ҳеч нарса танаввул қилмас экан. Опамга ҳам шундай қил дебди. Авваламбор, Аллоҳ билгувчидир. Мен опамга бу бидъат бўлса керак янаям илмлилардан сўраб бераман дедим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бидъат ҳам гапми бу динни яхши билмаслик ва ғирт жоҳиллик. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2022

РАМАЗОНИ КАРИМ ТАБРИГИ

♦️Рамазони карим муборак! азиз қадрдонлар!

•••••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

РАМАЗОНИ КАРИМ МУБОРАК!

Бизларни мўмин-мусулмон қилиб, ақл-заковатли мавжудот этиб яратган Аллоҳ таолога беадад ҳаму санолар бўлсин!
Бизлар учун Рамазони шариф рўзасини тутиш тартиби, фарз, вожиб, мустаҳаб амалларни баён қилган жанобимиз, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салоту саломлар бўлсин!

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇
http://ravza.uz/story/Ramazoni_karim_muborak

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Muslim.uz
РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2022
1443 ҳижрий йил, 2022 милодий йил

#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar