IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
373 subscribers
6.96K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ТАОМ ЕБ ДУО ҚИЛМАСА

@Savollar_kanal 10662-савол

Ассалому алайкум! Бир инсон таом еб дуо қилмаса эсидан чиқса ёки эсимда бўлиб туриб дуо қилмаса таом эмас чўчқа гўштини егандек гуноҳ бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу даражад эмас. Роббиси берган ризқни шукурини қилмайди. Дуо қилиш учун қўлни кўтариш шарт эмас. Алҳамдулиллаҳ дейиш қийинми? 
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا رَفَعَ مَائِدَتَهُ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ كَثِيرًا طَيِّبًا مُبَارَكًا فِيهِ، غَيْرَ مَكْفِيٍّ، وَلَا مُوَدَّعٍ، وَلَا مُسْتَغْنًى عَنْهُ رَبَّنَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًاوَلِلْبُخَارِيِّ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي كَفَانَا وَأَرْوَانَا غَيْرَ مَكْفِيٍّ وَلَا مَكْفُورٍ.وَلِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: إِنَّ اللهَ لَيَرْضَى عَنِ الْعَبْدِ أَنْ يَأْكُلَ الْأَكْلَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا أَوْ يَشْرَبَ الشَّرْبَةَ فَيَحْمَدَهُ عَلَيْهَا.وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِينَ.وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالنَّسَائِيِّ: كَانَ إِذَا أَكَلَ أَوْ شَرِبَ قَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَ وَسَقَى وَسَوَّغَهُ وَجَعَلَ لَهُ مَخْرَجًا 
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон дастурхонлари йиғиштирилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга кўп, пок, муборак ҳамд бўлсин. Ундан ўзга кифоячи йўқ. У тарк қилинган ҳам эмас. Ундан беҳожат ҳам бўлинмас. Роббимиз», дер эдилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Бухорийнинг ривоятида: «Бизга кифоя қилган ва бизни қондирган, Ундан ўзга кифоячи йўқ ва инкор ҳам қилинмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дейилган.Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Албатта, Аллоҳ бандасининг таомни еб, унинг учун У Зотга ҳамд айтишидан ва шаробни ичиб, унинг учун У Зотга ҳамд айтишидан рози бўлур», дейилган.«Сунан» соҳибларининг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомларидан фориғ бўлсалар: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятида: «Қачон есалар ёки ичсалар: «Едирган, ичирган уни сингдирган ва унга чиқиш йўли қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.
عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَكَلَ طَعَامًا فَقَالَ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ أَبُو دَاوُدَ 
Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар».Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ طَعَامًا فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ، وَأَطْعِمْنَا خَيْرًا مِنْهُ، وَإِذَا سُقِيَ لَبَنًا فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِيهِ وَزِدْنَا مِنْهُ، فَإِنَّهُ لَيْسَ شَيْءٌ يُجْزِئُ مِنَ الطَّعَامِ وَالشَّرَابِ إِلَّا اللَّبَنُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз таом еса, «Аллоҳим! Буни бизга баракали қилиб бергин. Бизларни бундан яхшиси билан таомлантиргин», десин. Қачон сут ичирилса, «Аллоҳим! Буни бизга баракали қилиб бергин. Ундан бизга зиёда қилгин», десин. Чунки бирорта таом ва шароб сутчалик кифояли эмас», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
YOLG’ON XABARLARDAN EHTIYOT BO’LING!

Yolg’on xabar tarqatish dinga ham, jamiyatga ham foydasi bo’lmagan ishlar sirasidan. Yolg’on xabarga duch kelganimzda qanday yo’l tutish kerakligimiz Qur’oni karimda quyidagicha bayon qilingan: “Qachonki ularga eminlik yoki haq to’g’risida bir ish – xabar yetsa, uni taratadilar. Agar uni PAYG’AMBARGA va O’ZLARIDAN BO’LGAN ISHBOSHILARIGA havola qilganlarida edi, ulardan ish negizini biladiganlari uni anglab yetar edilar. Allohning fazli va marhamati bo’lmaganda, ozginangizdan boshqangiz shaytonga ergashib ketar esingiz” (“Niso” surasi 83-oyat).

Darhaqiqat, muhim xabarlarni ishboshilarimizdan, ya’ni ishonchli manbadan, xususan, rasmiy manbalardan olish maqsadga muvofiq.

Shu kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda “2022 yilda Toshkent shahrida xatmga o’tadigan qorilar ro’yxati” nomi ostida yolg’on xabarlar tarqatilmoqda. Bu yolg’on xabar o’tgan 2021 yil Ramazon oyiga oid ekanini alohida ta’kidlash lozim.

1443/2022 yil Ramazon oyida xatmi Qur’onlarda ishtirok etadigan qorilar ro’yxati O’zbekiston musulmonlari idorasi, xususan, “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi tomonidan rasmiy tarzda e’lon qilinadi.

Bu kabi muhim xabarlarni tarqatishda shoshilmang! Shaytonga ergashib ketmang!

O’zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi

https://telegra.ph/YOLGON-XABARLARDAN-EHTIYOT-BOLING-03-27

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ УЧРАШУВ
#никоҳ

891-CАВОЛ: Тўйдан олдин йигит ва қиз учрашишлари мумкинми? Қизнинг отаси йигит билан кўришса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлажак келин ва куёв никоҳдан аввал кўришишларига рухсат берилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар» (Абу Довуд, Шофеий ва Ҳоким ривоят қилишган).

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши бир аёлга совчи қўймоқчи бўлганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга назар сол, чунки бундоқ қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», дедилар» (Насаий ва Термизий ривоят қилишган).

Аммо бу кўришишга ёлғиз қолмаслик шарти билан рухсат этилади. Унаштирилгандан кейин ҳам гаплашишлари, кўришиб юришларига рухсат йўқ. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.

Қизнинг отаси йигит билан кўришиши борасида икки томон ихтиёрли. Агар кўришмоқчи бўлсалар, бунга шариатда бирор қайтариқ йўқ. Аммо бу учрашувга юқоридаги каби тавсиялар келган эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Умар ибн Абу Салама разияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳнинг қарамоғларида ёш бола эдим. Овқат вақтида қўлимни товоқнинг ҳамма ерига узатар эдим. Шунда Расулуллоҳ менга: “Эй болакай! Аввал, “Бисмиллоҳ”ни айтгин, сўнгра ўнг қўлинг билан, ўзингни олдингдан егин”, – деб ўргатдилар. Шундан бери ўшандай овқатланадиган бўлдим” (Имом Бухорий ривоятлари).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
♻️
أذان القاهرة - محمود خليل الحصري
الأذان بعدة أصوات ندية
#Шом_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Шом азони
💾┠ 311.1 КБ
┠ 02 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг душанба куни
28 март, 2022 йил,
25 шаъбон, 1443 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

🔗
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳга тақво қилинг, агар бирорта гуноҳ қилсангиз албатта, унинг ортидан бирор савобли ишни қилинки, қилган гуноҳингизни ўчириб юборсин, инсонларга чиройли хулқ билан муомала қилгин”
(Имом Термизий ривоятлари).

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙НАМОЗДАГИ ҲУШУ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️

Каналимизга аъзо бўлинг ва Дўстларингизга хам тавсия қилинг!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Рамазонга_тайёрланамиз
РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

173-CАВОЛ:
Рўза одам тишини тиш пастаси билан ювса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пасталаридан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди. Фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:

"وَمَنْ ذَاقَ شَيْئًا بِفَمِهِ لَمْ يُفْطِرْ لِعَدَمِ الْفِطْرِ صُورَةً وَمَعْنًى وَيُكْرَهُ لَهُ ذَلِكَ لِمَا فِيهِ مِنْ تَعْرِيضِ الصَّوْمِ عَلَى الْفَسَادِ"

“Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузувчи омилга яқин келтириш бор” (“Ҳидоя”).

Шунга кўра кўпчилик замонамиз уламолари рўзадор ҳолда тиш пастасидан фойдаланмасликни балки, уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш авло саналади.

Қолаверса, Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки, мисвок ишлатиш билан рўза очилмайди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида ундан кўп марта фойдаланганлари далил бўлади.

عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيْعَةَ رضي الله عنه قَالَ : "رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَا لاَ أَعُدُّ وَمَا لاَ أُحْصِي يَسْتَاكُ وَهُوَ صَائِمٌ" (رَوَاهُ أَحْمَدُ)

Омир ибн Рабийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб адоғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

Бунда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @diniysavollar

#Рамазон #Рамазон_яқин #Рамазон_етказ_Аллоҳим
ТАВБА НАМОЗИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитсам, Аллоҳ менга ундан Ўзи хоҳлаганича наф берадиган одам эдим. У зотнинг саҳобаларидан бири менга ҳадис айтса, мен ундан (гапи тўғрилигига) қасам ичишни талаб қилар эдим. Агар у қасам ичса, (гапини) тасдиқ қилардим. Ҳолат шу бўлдики, менга Абу Бакр бир ҳадис айтди. Зотан у содиқдир: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Қайси бир одам гуноҳ қилиб қўйиб, сўнгра туриб, таҳорат қилиб намоз ўқиса, кейин Аллоҳга истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни мағфират қилади", деганларини эшитдим. Сўнгра у зот "Улар қачон фаҳш иш қилсалар ёки ўзларига зулм қилсалар, Аллоҳни эсларлар ва гуноҳларига истиғфор айтурлар" оятини қироат қилдилар", деди".
Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Аслида тавба намозсиз хоҳлаган пайтда бўлиши матлуб. Лекин намоз билан бўлгани кучли ва қабули осондир. Намоз мўминнинг силоҳи, дейилгани ҳам шундан. Мўмин киши намоз ёрдамида ҳар қандай қийин нарсага ҳам осонлик билан эриша олади. Ожиз банда гуноҳ иш қилиб қўйса, иймони уни дарҳол тавбага чорлаши зарур. Қилиб қўйган гуноҳи учун афсусда қолган мўмин инсон дарҳол таҳорат қилиб, тавба намози нияти ила икки ракъат намоз ўқиб олишга ўтмоғи лозим. У гуноҳига надомат қилиб, намозида чин қалбдан тавба қилиб, Аллоҳга роз айтиб, бу гуноҳни қайта қилмасликка қатъий аҳд қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини мағфират этади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОШҚА МАЗҲАБГА ЎТИБ ТАЛОҚНИ ЕЧИШ

@Savollar_kanal 10680-савол

Ассалому алайкум! Қариндошимиз Ханафий мазхабида эди ва аёлига турли сабабларга кўра уч талоқ кўйган. Кейин эса Шофеий мазхабига ўтиб ўша уч талоқни қайтариб олди. Никох ўқитиб хозир бирга яшаяпти. Шу иши тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шофеъий мазҳабида ҳам бошқа бирорта мазҳабларда ҳам уч талоққа йўл йўқ. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Муҳаммад Арийфий айтадилар:
«Агар Аллоҳ гуноҳларни яширмаса, бу дунё қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмадим!
Фараз қилинг:
Гуноҳларда ҳид бўлса-ю, гуноҳимиз миқдорича ҳид анқиб турса!
Қилган гуноҳларимиз пешонамизга ёзилиб қолаверса!
Қилган ишларимиз дарвозамизга ёзиб қўйилса!
Одамлар Аллоҳ яшириб турган амалларимизни билиб туришса!
Бир фараз қилиб кўринг...


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Рўзада тақвони ўрганамиз!"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазонга_тайёрланамиз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Ёшларни ижтимоий иллатлардан сақлайлик!

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Чортоқ тумани "Болтабой Ўғли Мулла Умархон" масжиди имом-хатиби Юсупов Муроджон

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Сохта салафийлик

Салафи солиҳлар асри бошиданоқ ягона исломий жамоат ҳалқаси “аҳли сунна вал жамоа” деб номланади. Ўша ягона исломий жамоат ҳалқаси марказидан янги исломий жамоатнинг янги ҳалқасини тўқиб пайдо қилиш ҳукми хусусидаги саволларни жунбишга келтиради.

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Soxta_salafiyliik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Равза газетаси 8-сон.pdf
2.4 MB
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
20-hadis

عن أنس بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ :
عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلَّم أنه قالَ :

" طَلَبُ العِلْمِ فَرِيْضَةٌ عَلَىْ كُلِّ مُسْلِمٍ " .

رواه ابن ماجه.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир”.

Имом ибн Можа ривояти.


Илм талаб қилувчи дастлабки босқичда ихтилофларга қулоқ солмаслиги керак. Бу нарса унинг ақлини лол ва зеҳнини шол қилиши мумкин. 
Илм талаб қилувчи ҳар бир нарсадан энг яхшисини олмоғи лозим. Чунки ҳамма илмларни олишга умр етмайди. Асосий қувватни энг шарафли илмга сарф қилиш керак. Ўша илм охиратга боғлиқ илмдир. Валлоҳу аълам.

Илм талаб қилувчининг одоблари қуйидагилар:
1. Илм талаб қилувчи нафс поклигини ахлоқий разолат ва ёмон сифатлардан юқори қўймоғи лозим. Зотан, илм қалбнинг ибодатидир. 
2. Илм талаб қилувчи ўзини чалғитувчи нарсалардан алоқани кесмоғи лозим. Чунки фикр бўлинса, ҳақиқатларни идрок қилишдан ожиз бўлиб қолади. Салафи солиҳлар илмни бошқа барча нарсадан юқори қўйишар эди. Баъзилари илмда кўзлаган мақсадига эришмай туриб, бошқа нарсаларга қўл урмас эди.
3. Илм талаб қилувчи худди бемор ўзини табибга топширгани каби, тамомила устози ихтиёрига топширмоғи, унга тавозе кўрсатмоғи ва хизматида қоим бўлмоғи керак.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олар эди. Зайд ибн Собит хонадан чиқиб, отига минмоқчи бўлса, Ибн Аббос отнинг жиловидан ушлаб турарди. Зайд бундан қайтарди. 
Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз», деди. 
4. Илм талаб қилувчи такаббур бўлса, жоҳиллик қилган бўлади. Чунки ҳикмат мўминнинг излаб юрган нарсасидир. Уни қаердан топса, олади. У муаллимининг фикрига эргашсин. Чунки устозининг хатоси унинг тўғри топганидан кўра фойдалидир. 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўзлари улуғ олим ўлароқ, илм толибларига насиҳатлар ҳам қилар эдилар. Ибн Абдулбарр, ал-Марҳабий ва ал-Хатиблар келтирган ривоятда ҳазрати Али толиби илмга қуйидаги насиҳатни қиладилар:
«Олимнинг сенда бўлган ҳаққи: 
1.    Унга кўп савол бермаслик. 
2.    Жавобни қаттиқ талаб қилиб, уни чарчатмаслик.
3.    У хоҳламаса, маҳкам ёпишиб олмаслик. 
4.    Агар танбаллик қилса, кийимидан тутмаслик.
5.    Устозга қўл билан ишора қилмаслик. 
6.    Унга кўз қисиб ҳам ишора қилмаслик.
7.    Одамлар билан мажлис қуриб ўтиргандан сўрамаслик. 
8.    Унинг адашишининг пайидан бўлмаслик. 
9.    Агар адашса, қайтишини кутиш ва тавбасини қабул этиш. 
10. «Фалончи сиз айтганнинг хилофини айтди», демаслик. 
11. Унинг сирини фош қилмаслик. 
12. Унинг ҳузурида ҳеч кимни ғийбат қилмаслик.
13. Уни ҳозирлигида ҳам, ғойиблигида ҳам муҳофаза қилиш. 
14. Одамларга умумий салом бериб, унга алоҳида табрик айтиш. 
15. Унинг рўпарасида ўтириш. 
16. Унинг ҳожати бўлса, бошқалардан кўра олдин хизматини қилиш. 
17. Олим суҳбатининг узунлигини малол олмаслик.
18. У бир хурмога ўхшайди. Сен ундан ўзингга қачон манфаат тушишига интизор бўлиб турмоғинг керак.
19. Албатта, олим Аллоҳнинг йўлида рўза тутган мужоҳид кабидир. Қачон бир олим вафот этса, Исломда бир тешик пайдо бўлур ва у қиёматгача тўсилмас. Толиби илмни осмоннинг муқарраб фаришталаридан етмиштаси кузатиб юрур.

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ёмон туш кўрган киши нима қилади?

(يَنْفُثُ عَنْ يَسَارِهِ ) ( ثَلاَثاً ).
1 - Чап томонига (уч марта) туфлайди.
(📚Муслим ривояти).

( يَسْتَعِيذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَمِنْ شَرِّ مَا رَأَى) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ).
2 - Шайтондан ва кўрган нарсасининг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. (Уч марта қилади).
(📚Муслим ривояти).

( لايُحَدِّثُ بِهَا أَحَداً ).
3 - Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди.
(📚Муслим ривояти).

( يَتَحَوَّلُ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ ).
4 - Бошқа томонга ағдарилиб ётади.
(📚Муслим ривояти).

( يَقُومُ يُصَلِّي إِنْ أَرَادَ ذَلِكَ ).
5 - Агар хоҳласа туриб намоз ўқийди.
(📚Муслим ривояти).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat