IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
361 subscribers
6.68K photos
2.75K videos
47 files
12.4K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
8772. Имом Кисоий ҳикоя қилади:
“Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл: “Ўғилчам борақолгин, бўлмаса мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юраверасан”, дея менга ишора қилди.
Шунда мен ўзимга-ўзим дедим: “Қара, сени билимсизлик ва жаҳолатга мисол сифатида, зарбулмасал кўрсатиляпсан!”.
Кейин бўлса, Кисоий қўйларини бозорга олиб чиқиб сотдида, илм талабида сафарга чиқиб кетди. Ўша вақтда ёши қирқда эди.
Шоир қандай тўғри айтган:
Илмда ютуққа эришган у билан ҳамиша яшашда давом этади,
Инсонлар вафот этсаларда, илм аҳли ҳаёт бўлаверадилар.

manba@arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОЛАНИНГ ТАНГЛАЙИНИ КЎТАРИШ

Анасдан ривоят қилинади:
"Абдуллоҳ ибн Абу Толҳа туғилган куни уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ридода туяларига қатрон суртаётган эканлар. У зот:
"Ўзинг билан хурмо олиб келганмисан?" дедилар.
"Ҳа", дедим ва хурмоларни у зотга узатдим. Шунда уларни чайнадилар. Кейин гўдакнинг оғзини очиб, уни солдилар. Гўдак тамшанди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ансорларнинг хурмога бўлган муҳаббатини қаранглар", дедилар ва уни Абдуллоҳ деб атадилар".
Шарҳ: Анас ибн Моликнинг она бир укалари Абдуллоҳ туғилганда оналари чақалоқни йўргаклаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боришни буюрибдилар.
Ҳазрати Анас укаларини олиб борсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ридони кийиб олиб, туяларига қараётган эканлар.
Ҳазрати Анасни кўргач, у зот: "Хурмо олиб келдингми?" деб сўрабдилар. Ҳазрати Анас: "Ҳа", деб, олиб келган хурмоларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берибдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони оғизларига солиб чайнаб, сўнг у билан чақалоқнинг танглайини кўтарибдилар. Чақалоқ хурмонинг мазасини ҳис қилиб, тамшанибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ансорий-да, хурмони яхши кўради", дебдилар ва унга Абдуллоҳ деб исм қўйибдилар.
Чақалоқнинг танглайини кўтариш ана шундай бўлар экан.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ДАЙЙАНА ИСМ ХАҚИДА

@Savollar_kanal 10655-савол

Ассалому алайкум! Аллоҳнинг исмидан масалан Ал-Мубин исмидан келиб чиқиб Мубина деп исм қўйямиз. Шу сингари Ад-Даййан исмидан Даййана деп исм қўйсак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мубинаси жоиз, аммо Даййана қўйманг Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАКБИР ИҚОМАТ

@Savollar_kanal 10656-савол

Ассалому алайкум! Иқомат такбирини ёлғиз намозхон овоз чиқармасдан ўқийдими? Жамоат билан ўқигандачи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқийди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАЙИТ НАМОЗИ

@Savollar_kanal 10657-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда жанубий кореадаман куни кеча рамазон ҳайит намозини ўқидик имомликка покистонлик йигит чиқди. Намозни срази 7 марта қулоқ қоқди ва сано дуоси Фотиҳа зам сура ўқиб срази рукуга кетти саждалардан кегин 2-ракатга туриб 5 марта қулоқ қоқди ва Фотиҳа зам сура ўқиди. Ўзбек имомлар деярли йўқ жуда кам ҳанафий мазхаб жуда кам одамлар (ўзбеклар фақат). Саволим намозимиз дурст бўлдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҚЎШНИНИНГ БИЗГА БЕРГАН ОЗОРЛАРИ

@Savollar_kanal 10658-савол

Ассалому алайкум! Мени қўшним бор улар уйимни орқасига молхона қурган. 1-2 марта айтим тинчимизни бузяпди деб, ҳўп деди. Яна ўша аҳвол, энди ошхонани олдига қўйхона қурди. Айтиб-айтиб тушинмедигон одам тушинмас экан. Аллоҳга кифоя қилдим. Шариатда қўшнини ҳақлари қанақа, шу қилган ишлари тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қиласизда. 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: لَا يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى يَأْمَنَ جَارُهُ بَوَائِقَهُ  
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Қўшниси унинг ёмонликларидан эмин бўлмаган киши (ҳақиқий) мўмин бўла олмайди». Шарҳ: Демак, киши ҳақиқий мўмин бўлиши учун қўшнилари унинг ёмонликларидан эмин бўлишлари, ундан ёмонлик кўрмасликларига ишончлари комил бўлиши керак. Қўшнилари: «Қўшнимдан қўрқаман, хиёнат қилиб қўярмикан ёки бошқа бир ёмонлик қилармикан», деб юрадиган киши комил мўмин бўлиши қийин.
  عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمُؤْمِنُ مَنْ أَمِنَهُ النَّاسُ، أَلَا وَإِنَّ الْمُهَاجِرَ مَنْ هَجَرَ السُّوءَ، أَلَا إِنَّ الْمُسْلِمَ مَنْ سَلِمَ مِنْهُ جَارُهُ، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ رَجُلٌ لَا يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ 
Ҳасандан ривоят қилинади:«Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин – одамлар ундан омонда бўлган кишидир. Билиб қўйингларки, муҳожир – ёмонликдан ҳижрат қилган кишидир. Билиб қўйингларки, мусулмон – қўшниси ундан саломат бўлган кишидир. Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳеч бир киши, агар қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмас экан, жаннатга кирмайди», дедилар». Шарҳ: «Ислом», «мусулмон» сўзлари «саломатлик», «тинчлик» маъноларини ифода этади. Шунинг учун «мусулмон – ўзга одамлар, хусусан, қўшниси унинг ёмонликларидан тинч ва саломат бўлган шахсдир», дейилмоқда. «Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳеч бир киши, агар қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмас экан, жаннатга кирмайди».Ҳадисдан қўшнининг ҳақлари, қўшнига ёмонлик етказмаслик, балки унга яхшилик қилишнинг нақадар улуғ амаллар эканини билиб оламиз. Одамларга ёмонлик қилмаслик, зарар етказмаслик, уриб-сўкмаслик, жонига, молига, обрўсига футур етказмаслик – буларнинг барчаси иймон, Ислом, ҳижрат, яхшилик аломатлари экан. Қўшниларига ёмонлик қилиб юрадиган, қўшнилари унинг ёмонлигидан қўрқиб турадиган одам жаннатга кирмас экан. Ушбу ҳадисдан қўни-қўшнилар билан муомалани яхшилаш, уларга озор бермаслик вожиблигини ўрганиб олар эканмиз.
  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلَا يُؤْذِ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَسْكُتْ 
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин», дедилар». Шарҳ: Қўшнига озор бермаслик Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига иймон келтирган кишининг сифати, белгиси, аломатидир. Ким Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлса, Қиёмат кунидан умидвор бўлса, қўшнисига озор бермасин. Бу ва бунга ўхшаш жойларда Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига иймонни зикр қилиш таъкидлаб айтилаётган ишларга тарғиб муболағали бўлиши учундир. Аллоҳга бўлган иймон доимо У Зотга муҳаббат ила итоат қилишга чорлайди. Охиратга бўлган иймон эса савоб ва азобни эслаб туришнинг асосидир. Кимнинг охиратга иймони бўлса, яхшилик қилади ва ёмонликдан қайтади.Қўшнига яхшилик қилиш унинг ҳожати тушган ишларда ёрдам бериш ва ундан ёмонликларни даф қилиш ила бўлади. Унга озор бермайди ва эҳсон қилади. («Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
АЛЛОҲ БАНДАНИНГ ЖОНИНИ ҚАЕРДА ОЛМОҚЧИ БЎЛСА, УНГА ЎША ЕРДА ҲОЖАТ ПАЙДО ҚИЛАДИ

Абул Малийҳдан, у ўз қавмидан бўлган бир кишидан (у суҳбат топган эди) ривоят қилади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ қачон бир банданинг жонини бир ерда олишни ирода қилса, унинг ҳожатини ўша ерга тушириб қўяди", дедилар".
Шарҳ: Демак, Аллоҳ таолонинг иродасига кўра банданинг ажали бирор жойда етиши керак бўлса, шу кишининг бир ҳожатини ўша ерга тушириб қўяр экан, банда ўша ҳожатини раво қиламан деб шу жойга бориб, қазоси етар экан.
Ҳақиқатан ҳам, бу иш тажрибада жуда кўп кўрилади. Баъзилар босиб қолай деб турган уйдан чиқиб кета туриб, яна қайси бир арзимас сабаб билан қайтиб кирганда, деворнинг остида қолиб кетади.
Фаровон яшаб турган юртидан бошқа ерларга ниманидир олиб келмоқчи бўлиб кетган киши ўша нарсага эришай деганда қазоси етиб, вафот этгани каби жуда кўп воқеаларни эшитамиз.
Буларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг ҳикмати, иродаси билан бўладиган, тақдири азалда битиб қўйилган қазои қадарнинг рўёбга чиқишидир.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Оила бахтининг исломий илдизлари

Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадриятнинг ривожини таъминлайдиган, янги авлодни дунёга келтириб, маънавий ва жисмоний баркамол қилиб тарбиялайдиган, жамиятнинг асосий негизи ҳисобланувчи муқаддас маскандир.

➡️Батафсил ўқиш...👇👇👇
http://ravza.uz/story/Oila_baxtning_islomiy_ildizlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Ҳасан Басрий айтадилар: «Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.
Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.
У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан.
Бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.
Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар.
«Субҳаналлоҳ, эй, Ҳасан, У Сендан ҳам фақиҳроқ экан».👇

. ••┄┄┄❅┄┄┄•••
@isxoqxon_tora_ibrat @isxoqxon_tura_ibratㅤ

Manba: sof_ibrat telegram kanali
ㅤㅤ
Audio
#Ҳуфтон_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Ҳуфтон азони
💾┠ 7.2 МB
┠ 03 : 08


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума кунингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ясин сураси
@suzukotaziyoratgoxi
#АУДИО 📀

Устоз, Аюбхон Қорининг гўзал қироатлари:🎤
«ЯСИН СУРАСИ»
Тафсир ва маъноларини ўқиш учун 👈киринг!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Juma sunnatlari
Juma muborak bo‘lsin !

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat