#кун_эслатмаси
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумманфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилман, алҳамдулиллаҳи ъалаа кулли ҳаалин ва аъуузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наар», дедилар».
(Термизий ривояти)
@quranuz_kanali
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг ☘️
ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat

ҒАФЛАТ УЙҚУСИ
Кўзлари очиқ, аммо кўнгли уйқуда бўлган қанча одамлар бор, зотан сув ва тупроқ аҳлининг кўзи нимани кўра олади? Аммо кўнгли уйғоқнинг бош-кўзи ухлаб ётанда ҳам, кўнглида юзлаб кўзлар очилади.
Бир куни Ҳазрат Мустафо (а.с.) юксаклардан азон товушини эшитди. Таҳоратини янгилаш учун сув сўради. У совуқ сув билан қўлини, юзини ювди. Оёқларини ҳам ювиб, бошмоғини киймоқчи бўлиб турганида бир қуш келиб, бошмоқнинг бир пойини олиб кетди. У хушсухан пайғамбар бошмоқни эндигина қўлига олган эди қирғий олиб қочди. Қуш шамолдек учиб юқорилади, бошмоқни тескари ўгирди, ичидан бир илон тушди. Қоп-қора илон эди у... Қирғий бу ҳаракати билан пайғамбарга яхшилик қилишни истаган, Аллоҳнинг иноятига сабаб бўлган эди. Қуш бошмоқни келтириб, “Марҳамат, намозга боравер” деб пайғамбарнинг олдига қўйди. “Бу ҳурматсизликни мажбуран килдим, аслида мен ҳам одоб-ахлоқнинг нималигини биламан” Дерди. Одобсизларча ҳаракат қилган, нафсига эргашиб ноўрин фатволар берганларнинг ҳолига вой! Пайғамбар шукр қилди, дедики: “Биз буни жафо деб билар эдик, Ҳолбуки вафонинг ўзгинаси экан! Бошмоғимни олиб қочдинг, ҳайрон бўлдим, сиқилдим, сен мени ғамдан кутқараётган экансан, мен эса ғамга ботдим! Аллоҳ бизга барча ғамларни кўрсатди, аммо шу тобда ўзим билан овора эдим!”. Қирғий “Сен ғофил бўлмайсан, бу сенга бегона. Эй Мустафо, менинг ғойибни кўришим сендаги билимнинг аксидан! Осмондалигимда бошмоқнинг ичидаги илонни кўришим ўзимдан эмас, сендан маълум бўлди менга”, деди.
(Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч”)

#muftiy_minbari
🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#БИЛАСИЗМИ:
"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".
(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий).
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
"Шайтоннинг инсонга қилган биринчи ҳамласи тилини Аллоҳнинг зикридан тўсишдир. Тил зикр қилишдан тўхтаса қолган аъзолар ҳам шайтонга таслим бўлади".
(Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий).
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Дангасалик
Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Энг қайғули ғам-ташвиши кўп одам – дангаса одамдир. Улар ғайратли, тиришқоқ инсонлардан фарқли ўлароқ, бахт ва қувончдан мосуводир».
«Равзатул-муҳиббин», 268.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
🕋 @islomuz

ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТ
Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундай эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда уни беркитса, жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора қилинишини ёқтимайди ва беркитилишини яхши кўради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли", деди. Умар розияллоҳу анҳу унга:
"Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди..." деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб, жўнаб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга:
"Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир", оятини ўқиб берди.
У ердаги одамлардан бири:
"Эй Аллоҳнинг Набийси, бу унинг ўзига хосми?" деди. У зот:
"Йўқ! Барча одамларга", дедилар".
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим, бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг", деди.
Ул зот ундан у нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, ҳалиги одам ўрнидан туриб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг", деди. Ул зот:
"Биз билан намоз ўқидингми?" дедилар. У:
"Ҳа", деди.
"Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди", дедилар у зот".
Бухорий ривоят қилган.
Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.
Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг сабаби дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир.
Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таолонинг розилиги бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки бундай ибодат риёга кирмайди.
Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амални тарк қилиш дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир.
"Руҳий тарбия" китобидан.

#ҳикмат
الأموال والمناصب لا تُغيِّر النَّاس
وإنما تكشفهم على حقيقتهم!
Молу-мулк ва обрў-мансаблар одамларни ўзгартирмайди. Балки, уларнинг ҳақиқий аслиятинини очиб беради.

Янги йилингиз муборак бўлсин!
Милодий 2024 йил 07 Июл куни Муҳаррам ойининг биринчи санаси бўлиб, ҳижрий ҳисобдаги янги - 1446 йил бошланади.
Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин!

Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси
🌙 1446-йил муборак бўлсин!
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)
Муҳаррам – бу муқаддас ой, шунингдек, янги йилнинг биринчи ойи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш шарафига белгиланган қамарий ой. Бу тўрт «ҳаром ойлардан» биридир. Муҳаррам ойининг муқаддаслиги ҳақида Қуръон ва Суннатда айтилади. Шу сабабли ҳар бир мусулмон бу ойни Аллоҳ таолого ибодатда ўтказишга ҳаракат қилиши керак. Йилнинг ушбу биринчи ойини қандай ўтказсак, бутун йил шундай ўтади ин шаа Аллоҳ.
Имом Ғаззолий ўзининг «Иҳё» китобида ёзишича, Муҳаррам ойини ибодатда ўтказсак, унинг фароғати йилнинг бошқа ҳамма ойларига ҳам етади.
Муслим ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Рамазон ойидан кейин рўза тутиш учун энг яхши ой Муҳаррамдир».
Табароний томонидан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда эса: «Муҳаррам ойининг бир кунида рўза тутган инсонга 30 кунлик рўзанинг савоби берилади».
Муҳаррам ойида муқаддас Ашуро куни ҳам бор. Муҳаррам – Аллоҳга ибодат ва итоат, гуноҳларнинг кечирилиши ва савобларнинг кўп марта орттирилиши ойидир.
@quranuz_kanali
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

#ТАФАККУР:
КИБР КАСАЛЛИГИДАН ШИФО ТОПИШ ЙЎЛИ
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу бир куни бозорда устларига бир боғич ўтин юклаб кетаётган эдилар. У кишини кўрган кишилар сўрашди:
«Аллоҳ сизни бу нарсадан беҳожат қилган-ку, нима учун ўзингизни бундай ишлар билан қийнаяпсиз?».
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
Кибр (туйғуси)ни эзғилаб ташлашни истадим. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги сўзларни эшитганман:
«Кимнинг қалбида бир дона хантал уруғичалик миқдорда бўлса ҳам кибр (ҳақни қабул қилмаслик, ўзини бошқалардан устун кўриш туйғуси) мавжуд бўлса, у жаннатга кирмайди».
(Имом Ҳайсамий ривоятлари)
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КИБР КАСАЛЛИГИДАН ШИФО ТОПИШ ЙЎЛИ
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу бир куни бозорда устларига бир боғич ўтин юклаб кетаётган эдилар. У кишини кўрган кишилар сўрашди:
«Аллоҳ сизни бу нарсадан беҳожат қилган-ку, нима учун ўзингизни бундай ишлар билан қийнаяпсиз?».
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
Кибр (туйғуси)ни эзғилаб ташлашни истадим. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги сўзларни эшитганман:
«Кимнинг қалбида бир дона хантал уруғичалик миқдорда бўлса ҳам кибр (ҳақни қабул қилмаслик, ўзини бошқалардан устун кўриш туйғуси) мавжуд бўлса, у жаннатга кирмайди».
(Имом Ҳайсамий ривоятлари)
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
САОДАТ КАЛИТИ
«Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир.
Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васила йўқдир.
Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало ва офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.
Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларни ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор ва танг қилиб қўйганлардир.
Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».
Имом Ғаззолий

#КУН_ҲИКМАТИ
Ушбу диндаги энг буюк нарса шуки, инсоннинг ёмонлиги ҳар қандай даражага етмасин, маъсияти ҳар қандай ҳолатга етмасин, гуноҳлари ҳар қанча жиддий бўлмасин, дарбадар бўлиб, Роббидан ҳар қанча узоқлашмасин, ҳар қанча гуноҳларга ботмасин, чин кўнгилдан "Роббим, Сенга тавба қилдим!" деса, Аллоҳ таоло: "Лаббай, бандам! Мен тавбангни қабул қилдим", дейди.
Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
☘️ Хайрли тонг! ☘️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #SOLIH #AMAL
📝 EY BIRODAR!
SENING UCHTA HAMROHING BOR...
🎙 QODIRXON UMURZAQOV
Pop tumani "MUHAMMADJON QORI" jome masjidi imom xatibi
🌐 Saytdan koʻrish
🎞 Youtubedan koʻrish
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
SENING UCHTA HAMROHING BOR...
Pop tumani "MUHAMMADJON QORI" jome masjidi imom xatibi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO #QIMOR #OGOHLIK
📝 QIMOR SHAYTONNING AMALIDANDIR!
🎙 ZOHIDJON NOʻMONOV
Namangan shahar "UMARUL FORUQ" jome masjidi imom noibi
🌐 Saytdan koʻrish
🎞 Youtubedan koʻrish
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
Namangan shahar "UMARUL FORUQ" jome masjidi imom noibi
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА
ШУКР ҚИЛИШ ҲАМ БИР НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ибодулла Яндашев,
Чуст туман “Тоймас” жоме масжиди имом хатиби.
🌐 Сайтдан кўриш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
ШУКР ҚИЛИШ ҲАМ БИР НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Ибодулла Яндашев,
Чуст туман “Тоймас” жоме масжиди имом хатиби.
🌐 Сайтдан кўриш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Audio
#AUDIO
📝 OʻZGANING HAQQIDAN HAZAR QILAYLIK
🎙 ISLOMXON USMANOV,
Namangan shahar "Mavlono Aliyul qori" jome masjidi imom noibi
🌐Saytdan tinglash
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📝 OʻZGANING HAQQIDAN HAZAR QILAYLIK
🎙 ISLOMXON USMANOV,
Namangan shahar "Mavlono Aliyul qori" jome masjidi imom noibi
🌐Saytdan tinglash
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар
Шайх Хасан Солиҳ томонидан гўзал тиловат.
Юсуф сурасидан
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Шайх Хасан Солиҳ томонидан гўзал тиловат.
Юсуф сурасидан
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
1. Ишларни тартиблаш;
2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;
3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;
4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;
5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;
6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;
7. Мутолаадан лаззатланиш;
8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;
9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.
Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.

Telegram
IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!
Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш