IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
376 subscribers
6.81K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
☝️Долзарб тарқатинг⚠️

ТАЪНА ТОШИ...

Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!

Муҳаммад Ғаззалий роҳимаҳуллоҳ


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
١ استغفرالله العظيم و اتوب اليه
٢ اللهم صلى على سيدنا محمد وعلى آله و صحبه وسلم
٣ سبحان الله والحمد الله ولا اله الا لله والله اكبر
٤ سبحان الله و بحمده سبحان الله العظيم
٥ لاحول ولا قوة الا بالله
٦ حسبي الله و نعم الوكيل

Шайх Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай дейдилар:
"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллооҳал ъазийм ва атуубу илайҳ" - 100 марта.
2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.
3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.
4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.
5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.
6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мансурхон Тўхтахўжаев,
Косонсой туман “Мулла Отавой Охун” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ЗУЛХИЖЖА ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жобирхон Халимхон ўғли
Наманган шаҳар “Яхёҳон тўра” жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝OTA-ONA JANNAT KALITI

Nururlloh Djamalov,
Namangan shahri "Yahyoxon to'ra" jome masjidi imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАНИНГ ЎЗИГА ИШОНЧИНИ ОШИРУВЧИ 10 ҚОИДА

• Болангизга гапириш учун тез-тез имкон бериб туринг.
• Унга ишонишингизни билдиринг.
• Фарзандингизнинг ёшига мос вазифалар юкланг.
• Дилбандингиз учун сифатли вақт ажратинг.
• Болажонингиз фикрларига аҳамият беришингизни кўрсатинг.
• У гапираётганида юзига қараб туринг.
• Бир бўлагингизга бошқаларнинг олдида асло танбеҳ бера кўрманг.
• Нуридийдангиз билан ҳар хил мавзуларда суҳбатлашиш муҳитини яратишга уриниб кўринг.
• Қобилиятларини аниқлаб олинг ва қобилиятларига кўра йўналтиринг.
• Нотўғри ҳаракатлар қилганида бақириш ўрнига у билан гаплашиб олинг ва тўғриси қандай бўлишини тушинтиринг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ҳаж
Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳ учун Ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», дедилар».

Шарҳ: Яъни Ҳаж даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж, одатда, кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин Ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда. Ҳажни ният қилганидан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш керак. Тайёргарлик кўриб олиб, Ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, ўша банда, иншааллоҳ, муродига етади.

Ҳаж қилиш нияти ила эҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то Ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эҳром боғлаганларидан бошлаб, то Ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар. У киши бу борада ҳаммага ўрнак бўлишлари керак.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шай`ин ъилман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анвархон Акрамов,
Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ИСЛОМ ИЛМУ-МАЪРИФАТ ДИНИДИР


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маҳмуджон Рустамов,
Учқўрғон туман “Эшондедахон” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи унитилаётган одоблар.

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Ҳалифалар_ҳаёти

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

(16-қисм)

Пайғамбаримиз (с.а.в.) асирларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида асҳоблари ила
маслаҳатлашарди. Ҳазрат Абу Бакр (р.а.) ўз фикрини шундай баён этди:
—Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, булар сенинг амакиваччаларингдир. Бизнинг ҳам яқин
қариндош, биродарларимиздир. Мен улардан қутулишда аввал бойлиги олинишини маъқул деб
биламан. Олинадиган бу маблағ кофирларга қарши қувват бўлади. Умид қиламанки, Аллоҳ
таоло улардан бир қисмига ҳидоят қилади, мусулмон бўлишади, — деди.
— Эй, Хаттоб ўғли сен нима дейсан?
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, Валлоҳи, мен Абу Бакрдек ўйламаяпман. Менга изн бер,
фалон кишини ўлдирайин. Али, биродарим Ақилнинг бўйнини узсин. Ҳамза биродари Аббосни
ўлдирсин. Токи Раббимизга қалбимизда мушрикларга нисбатан майл ва меҳр йўқлигини исботлайлик.
Ҳазрат Умар (р.а.) мушриклар қилган зулмларни гапирди ва жазо берилиши тарафдори
эканлигини билдирди.
Пайғамбар (с.а.в.) бу фикрларни тинглагач, ҳазрат Абу Бакрга юзланди:
— Эй, Абу Бакр сенинг аҳволинг, ҳазрат Иброҳим (а.с.)нинг аҳволига ўхшайди. У, Раббига
«Эй, Раббим, менга тобе бўлганлар мендандир. Менга қарши чиқувчилар эса сенинг
раҳматингга ҳавола. Сен мағфирати чексиз, марҳамати кенг Зотсан», — дея дуо қилган эди.
Абу Бакр яна ҳазрат Исо (а.с.)га ҳам ўхшайдирки, У Аллоҳ таолога шундай ёлворади: «Агар
уларни азобласанг, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен
Ўзинг қудрат, раҳмат эгасидирсан».
Расулуллоҳ (с.а.в.) кейин ҳазрат Умарга юзландилар:
— Эй, Умар сенинг аҳволинг эса Нуҳ (а.с.)нинг аҳволи кабидирки, у Аллоҳга «Эй, Раббим,
ер юзида кофирлардан бир кишини ҳам қолдирма, маҳв эт», — дея дуо қилганлар. Ва яна
ҳазрат Мусо (а.с.)нинг аҳволи кабидирки, у ҳам Аллоҳ таолога шундай дуо қилганлар:
«Парвардигоро, уларнинг мол-дунёларини йўк қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи улар
оламни азобини кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар».
Ниҳоят, асҳоблар фикрига кўра, қутулиш учун уларнинг пулини олиш йўли тутилди. Аммо,
бир кун ҳазрат Умар (р.а.) Расули Амин (с.а.в.) ва ҳазрат Абу Бакр (р.а.)ни маҳзун ҳолда кўрди.
Ҳар иккисининг ҳам кўзлари ёшли эди. Уларга юзланиб, сўради:
— Эй, Аллоҳнинг Пайғамбари, сизга ҳамдард бўлайин, бирга йиғлайин. Аммо, сизни
йиғлатган нима?
Расулуллоҳ (с.а.в.) шу жавобни бердилар:
— Биродарларим таклиф қилишган ва олишган маблағ сабаб йиғлаяпман.
Сизга келадиган азоб менга дарҳол шу дарахт қадар яқинда кўрсатилди.
Расулуллоҳ (са.в.) бироздан сўнг шу оятларни ўқиди: «Ҳеч бир пайғамбар, ер юзида
зафар қозонгунга қадар, асир олиш имкони бўлмагач Сиз дунё ҳаётининг ўткинчи
молини орзу қилаяпсиз. Ҳолбуки, Аллоҳ сизнинг, охират савобини қўлга
киритишингизни истайди. Аллоҳ ҳар нарсага ҳукмдордир, ҳикмат соҳибидир. Агар
Аллоҳнинг сизга азоб бермаслигига ва кечирмаслигига доир ўтмиш ёзуви
бўлмасайди, олганимиз маблағ масаласида сизга ҳар ҳолда буюк азоб бериларди.
Ортиқ қўлингиздаги ғаниматдан ҳалол ва тўғри фойдаланинг. Аллоҳга нисбатан
ҳурматли бўлинг. Шубҳа йўқки, Аллоҳ кечиримлидир, марҳаматлидир».
Кейин Набий Акрам (с.а.в.)нинт «Шояд бу азоб тушсайди Умар ва Саъд бин Муоздан бошқа
қутулолмасди», — деганлари ривоят қилинади.

© Аҳмад Лутфий Қозончининг "Абу Бакр Сиддиқ" асаридан

Яқинларингизга ҳам улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝 ALLOHNING JAMOLINI KOʻRISH ENG OLIY NEʼMAT

Bahodir Botirov,
Chust tumani "Oxunbobo" jome masjidi imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝 IYMON-IQROR VA TASDIQDAN IBORATDIR

Nomonxon Eshondedayev,
Namangan shahri "Maxdum eshon" jome masjidi imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
#ЭСЛАТМА

Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тавсиясига кўра,  Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда эртага, 12-июнъ чоршанба куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларнинг мурожаатлари тингланади. 

🔘 Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ».

Абдурроҳман ибн Аби Бакрата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарига: «Эй отажон! Мен сизнинг ҳар куни субҳ кирганда уч марта, кеч кирганда уч марта «Аллоҳумма ъаафиний фий баданий, Аллоҳумма ъаафиний фий самъий, Аллоҳумма ъаафиний фий басорий. Лаа илааҳа иллаа анта» деб қайтараётганингизни эшитаман», деди. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўшаларни айтиб, дуо қилаётганларини эшитганман. Мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди».
(Абу Довуд ривояти)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊
Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман),
деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК БАХТ САОДАТДИР.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Жаъфархон Суфиев
Тўрақўрғон тумани "Исҳоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ТИНЧЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАМИЗНИ БУРЧИМИЗ!


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Козимхон Акрамов,
Наманган туманидаги "Мирзабой ва Ҳолтўрабой" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM