IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
383 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ!🌸🌹


💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ” билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,
Фарзандларимизни,
Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

🕌 ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
18. Al-Kahf
Muhammad Siddiq al-Minshawi
#жума

Каҳф  сураси  Қори  Муҳаммад Сиддиқ Миншавий

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади».


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қадрли диндошим! Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар».

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари)

#жума

Обуна бўлишни унутманг!!!!

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Мақола

Ҳажнинг фазилатлари ҳақида

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси уни туққан кундек қайтади».

Шарҳ: Яъни ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши энг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг энг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда.

Давоми...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Бобиржон Қозоқбоев,
Наманган шаҳри Давлатобод тумани
"Мухаммад Паноҳ" жоме масжиди имом ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ ФАЗИЛАТИ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Билолиддин Абдуллаев,
Наманган шаҳри Янги Наманган тумани
"Имом Бухорий" жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

📝ALLOH MAKONDAN BEHOJAT ZOT!

Muhammad Bobur Nasriddinov,
Namangan shahri "Xomiddin qori" jome masjidi imom xatibi


🌐Saytdan ko'rish
🎞Youtubedan ko'rish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

🌙 Аллоҳ таоло Зулҳижжа ойини барчамиз учун муборак қилсин!

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳумма аҳиллаҳу ъалайнаа бил йумни вал иймаани вас салаамати вал ислаами, Роббий ва роббукаллоҳ», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган)

Аллоҳ таолонинг баъзи кунларни бошқа кунлардан кўра ортиқроқ ва афзалроқ қилиб қўйиши бандаларига савобларини кўпайтириб олишлари учун берган туҳфасидир.

Муҳаммад ибн Маслама ал ансорий р.а.дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Замонингизда Роббингизнинг туҳфалари бор, уни қарши олинглар. Шояд, улардан бир туҳфа сизларга етиб, ундан сўнг ҳеч қачон бахтсизлик кўрмасангизлар», дедилар.
(Тобароний ривояти)

Бандаларга туҳфа қилинган мавсумлардан бири Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни ҳисобланади. Бу кунларни ғанимат билган, уларни бекорга ўтказиб юбормаган инсон қандаям бахтли инсондир. Бундай улуғ кунлар бандадан уни гўзал қарши олиши ва унда кўпроқ солиҳ амаллар қилишини талаб қилади. Инсон дунёда гўёки мусофир кабидир. Мусофир сафарга тайёргарлик  кўриб чиқса, сафари хайрли, барокатли бўлади. Биз учун дунёдан охират сафарига тайёргарлик кўриб бормоғимиз лозимдир. Бу кунлар эса ўта қимматли ва қайтиб келмайдиган кунлардир.

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Қироат

Одил Райён  томонидан  гўзал тиловат.

Шамс сурси.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж - 1938- йил.
Ма шаа Аллоҳ.
Бундан 86 йил муқаддам ҳожилар ва умра зиёратига келувчилар қандай қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтишган. Аллоҳ таоло уларни ўз раҳматига олсин.
Ҳозирги кунларни қадрига етиб, ҳаж ва умра амалларини мукаммал бажариб келиш шарафини барчамизга насибу рўзий қилсин. Омийн.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
ЖИННИМИСАН ЖУНАЙД?!
(Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз)
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди:
- Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер!
Жунайд сўради:
- У бандангни қаердан топаман эй Роббим?!
Яна нидо эшитди:
- Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан!

Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади.
Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди.
Жунайд унга деди:
- Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади!
У орқасига ўгирилиб деди:
- Эй Жунайд! Сен жиннимисан?!
- Нега энди жинни бўлар эканман?!
- Мен учун сени уйқудан уйғотиб менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб сенга дардимни айтайми?!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أجِرْنِي مِنَ النَّارِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, мени дўзахдан саклагин».

Муслим ибн Ҳорис Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма ажирний минан наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсангу мазкур кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
АМАЛ

— Амал нима?
— Банданинг ҳаётда қилган ишлари.

— Исломда банданинг амали неча қисмга бўлинади?
— Ҳаммаси саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси –суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси –макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.
Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

— Фарз қандай амал?
— Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

— Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?
— Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

— Вожиб қандай амал?
— Вожиб – Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амал. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

— Қандай амаллар вожиб амалга киради?
— Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

— Суннат қандай амал?
— Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

— Суннат амали нималарда кўринади?
— Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

— Мустаҳаб қандай амал?
— Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

— Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?
— Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

— Мубоҳ қандай амал?
— Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

— Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?
— Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

— Ҳаром қандай амалдир?
— Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

— Қандай ишлар ҳаром қилинган?
— Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

— Макруҳ қандай амал?
— Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

— Макруҳ амали нималарда кўринади?
— Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

— Мустакраҳ қандай амал?
— Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

— Мустакраҳга қандай амаллар киради?
— Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📖 ҚУРБОНЛИК

00:00 Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
01:38 Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
04:20 Бутун бир оиладан биргина қўй кифоя қиладими?
05:03 Бир киши рухсатсиз хотини ёки катта ўғли номидан қурбонлик сўйиши жоизми?
06:25 Бепарволик қилиб қурбонлик қилмаган киши нима қилади?
06:54 Ўтганларни номидан қурбонлик қилинадими?
08:02 Эркак ёки урғочи ҳайвонлардан қайси бирини қурбонлик қилиш афзал?
08:30 Қурбон ҳайити куни қурбонлик қилишдан аввал бирор нарса емай туришнинг диний асоси борми?
09:00 Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
12:02 Вакиллик йўли билан қурбонлик қилса бўладими?
12:25 Қурбонликни вақти ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
13:42 Қурбонлик қилиш мумкин бўлган кунлардан қайси бирида қурбонлик қилиш афзал?
14:21 Мусофир кишига қурбонлик қилиш вожиб бўладими?
14:47 Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми?
16:13 Қурбонлик сўйишда "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" демасдан "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими?
16:30 Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик бошқалар шерик бўла оладими?
17:38 Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими?
18:24 Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
19:25 Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
19:43 Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга атаб қурбонлик учун қўй сўйиш мумкинми?
20:16 Ақиқа ва Ҳайитнинг қурбонлигини битта қилса бўладими?
21:18 Туя ва сигирга бир киши қурбонлик, яна бири назр, яна бири ақиқа, яна бири нафл ниятида қўшилса бўладими?
22:21 Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
23:31 Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
24:00 Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилиш афзалми?
24:37 Ҳаждаги қурбонлик, вожиб қурбонликка ўтадими?
26:37 Қурбонлик қилишда махсус дуо борми?
27:24 Ўзи сўйгани яхшими ёки қассобга сўйдирганими?
28:43 Қурбонлик қилаётганда ҳайвоннинг оёғидан ушлаб туриш керакми?
29:03 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматнинг номидан қурбонлик қилганмилар?

#qurbonlik
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
"ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ СУННАТГА МУВОФИҚ ТАРБИЯ ҚИЛИШ"
Энг тўғри ва фойдали усул

1. Болангизнинг СОЧини тараётганингизда, бу ишни Пайғамбар алайҳиссалом:
—-“Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин!” деганлари учун қилаётганингизни БИЛДИРИНГ !

2. Ўғлингизга АТИР сепаётганингизда, бу ишни Набий алайҳиссаломнинг:
—- “Менга дуёларингиздан хушбўйлик ва аёллар маҳбуб қилинди...
Кўзимнинг қувончи эса НАМОЗда қилиб қўйилди” деган гапларига эргашиб қилаётганингизни билдириб қўйинг!

3. Ўғлингиз МАКТАБга кетаётганда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг:
—- “Ким илм излаб йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннатга олиб борадиган йўлни ОСОН* қилиб қўяди” деганларини эслатиб қўйинг!

4. Ўғлингизга ТАБАССУМ қилаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг:
—- “Биродарингнинг юзига табассум ила боқишинг садақадир” деганларини билдириб қўйинг!

5. Ўғлингизни мақтаётганингизда, унга Пайғамбар алайҳиссаломнинг:
—- “Ширин сўз ҳам САДАҚАдир” деганларини билдириб қўйинг!

6. Ўғлингизни ТАОМлантиришдан бўшаганингизда унга бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломнинг:
—- “Челагингдагини биродарингнинг челагига бўшатиб беришинг садақадир” деган сўзларига амал қилиб бажарганингизни билдириб қўйинг!

7. Катта ёшдагилар иштирок этаётган мажлисда ўтирганда, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишни талаб қилинг. “Шу ишимиз билан биз Набий алайҳиссаломнинг :
—-“Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган БИЗДАН ЭМАС” деган сўзларига эргашяпмиз” денг!

Шу тарзда болаларингизнинг хатти~ҳаракатларини Пайғамбар алайҳиссаломнинг "СУННАТ" ва сийратларига боғлаб боринг...
Уларга ҳадиси шарифларни ўргатинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
Сиз сабабли уларнинг ҳам оилаларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиниб, баракалар ёғилса. Уларнинг амал қилишларида сизга ҳам ажир бор!

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Тушида ёқтирмаган нарсани кўрганда.
Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

«Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
(Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.)

Яқинларингизга ҳам улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat