IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
🤲 Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир...

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”
9211. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ қилмаганларингизда Аллоҳ сизларни кетказиб, (ўрнингизга) бошқа бир қавмни келтирар, улар гуноҳ қилиб, Аллоҳдан мағфират сўрашар ва У Зот уларни мағфират қилган бўлар эди».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Инсон ҳеч гуноҳ қилмаса кибрланиб кетиши, гуноҳ қилмаябманку, деб Аллоҳга кечиришини сўрамай қўймасин учун инсонни хато содир этадиган қилиб яратди. Хато қилсинда, кейин Роббисидан кечиришини сўрасин.
Бандадан гуноҳ содир бўлмаслиги иложсиз нарса. Фақат пайғамбарларгина гуноҳдан пок бўладилар. Банда хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам гуноҳ ичида бўлади. Бу хусусда бандаларнинг яхшиси, ўша гуноҳларни тарк қилишга қаттиқ тиришиб, тавбада бардавом бўлувчисидир. Бу дегани билиб туриб гуноҳни содир этиб, яна тавбани қилавериш дегани эмас.
Банда модомики, ҳаёт экан олдинги гуноҳларига тавба қилиши вожибдир. Аллоҳ таоло Қуръонда амр қилади: "Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, ҳой мўминлар. Шоядки шунда нажот топсангиз…" (Нур сураси, 31-оят).
Аммо бир инсон, мен ҳеч гуноҳ қилмайман, тавба қилиб ялинмасам ҳам бўлаверади деса, демак у энг катта хатони қилган ҳисобланади. Гуноҳ қилмайман, менинг гуноҳим йўқ, деб даъво қилувчилар ҳам учраб туради.
Аллоҳ таоло барчамизни кўп тавба қилиб, истиғфор айтувчилардан қилсин!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Вужудимиз зўрға тўплаган тоатларни, тилларимизнинг тойиши йиқиб ташлайди.
Сукут ва кўрмаганга олиш бўлса пайғамбар ва солиҳлар йўли.

Шунинг учун ё яхши гап сўзланг ёки сукут этинг.
Кишининг омонлик ё ҳалокати икки лаби ўртасидадир.

https://t.me/MubashshirAhmad
Исломни янгилаш дегани - динни ўз ўрнидан одамлар истаган томонга кўчириш эмас, балки одамларни истак-ҳаволари доирасидан Аллоҳ рози бўладиган томонга ўтказишдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

https://t.me/MubashshirAhmad
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг, азизлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Мисвок ишлатишнинг одоблари ва фазилатлари


🔗ibrat.uz- диний маърифий канал!
ҚАЛБ НИМА ДЕГАНИ?

«Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган.
Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирийси кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. Ботинийси эса нуроний, латиф, билувчи, инсонни инсон қилувчи нарсадир.
Зоҳирий қалб инсоннинг зоҳирида – жисмида жон вазифасини ўтайди. Ботиний қалб эса инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётида жон вазифасини ўтайди.
Бу ерда ботиний қалб кўзда тутилади. Жисм соғлом бўлиши, баъзан бемор бўлиши ва вақти келиб ўлиши табиий бўлганидек, қалб ҳам соғлом бўлиши, бемор бўлиши ва ўлиши табиийдир. Шунинг учун ҳам қалбга алоҳида эътиборли бўлиш зарур. Албатта, қалб табобати бадан табобатидан кўра анча аҳамиятлироқ эканини таъкидлашга ҳожат ҳам қолмаган бўлса керак.
Қалб табобати илми Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари асосида юзага келган, ривожланган ва ўз самарасини бериб келмоқда.
Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизга Роббингиздан мавъиза, кўкслардаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (57-оят).
Яъни Қуръон қалбингиздаги руҳий, маънавий дардларингизнинг барчасига шифо бўлиб келди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалб табибларининг имоми бўлганлар ва бу ишда ҳаммага намуна кўрсатганлар. Ул зотнинг ҳадисларида бу масалалар ажойиб услуб ила баён қилинган.
Мусулмон уламолар оят ва ҳадислардан қалб табобати борасида самарали даво йўлларини топганлар. Тасаввуф уламолари бу ишда барчага устоз бўлганлар. Улар ихлос билан қалб табобати борасида нодир китоблар таълиф қилганлар.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 3.6 МB
┠ 03 : 53


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
"ОТАМ"

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бу йил ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта мен қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Охирги марта қачон шу сўзга лойиқ иш қилдим... Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва:
"Отам авлиё экан",
дейман шивирлаб...


Сизчи, қадрдон? Қачон "отангга рахмат" деган сўзга сазавор бўлдингиз?

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИҚТИДОГА ОИД

@Savollar_kanal 10176-савол

Ассалому алайкум! Иқтидо қилувчи охирги қадада ташаххуд, икки саловат ва дуони ўқийдими ёки ташаххуд билан икки саловатни ўзиними? Иқтидо қилувчи ўзи ўқиши лозим бўлганларни ўқиб бўлмасидан имом салом берса ёки бошқа амалга ўтса иқтидо қилувчи нима қилиши керак? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имомга эргашади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖАМОАТГА КЕЧИКИШ

@Savollar_kanal 10177-савол

Ассалому алайкум! Бугун шом намозининг 2 ракатига улгурдим такбир айтиб қўшилдим аммо охирги қаъдада имом салом беришини кутмай туриб бир ракатни ўқиб олдим. Кейин олдимдагилар саломни кутишинг керак эди дейишди. Биринчи марта кеч қолганим учун билмагандим. Шу шомни қайта ўқишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Салом беришини кутишингиз керак эди. Қайта ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Qarz oldi berdisi haqida
Rahimberdi Rahmonov
Аллоҳ қарздор қилмасин! Раҳимберди домла Раҳмонов



Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ
9212. Тавфиқнинг тўсилиши, бефойда бедорликлар, гуноҳ устида уйқуга ётиш, қуёш кўтарилганидан сўнг кеч уйғониш маъсият ва гуноҳлар учун жазодир. Шундан кейин бу кимса кунни худди бўйинга осилган кишанлар каби мушкулот ва муаммоларга тўла ҳолда қаршилайди.
Аллоҳим, худди (дўл ва ёмғир суви) оқ кийимдан кирни ва доғни кетказгани каби биздан гуноҳларимизни поклагин, тозалагин!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Channel name was changed to «Is‘hoqxon to‘ra jomi masjid Ibrat.uz | Rasmiy kanal»
#Салафий

Суннат асли бу сийратдир

Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади. Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир. Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Н. Имамов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
НАСИЯ САВДО

@Savollar_kanal 10178-савол

Ассалому алайкум! Насияга олган буюмни ёки машинани пули тўлап бўмасдан олдин сотса бўладими. Мисол учун манга пул керагиди. Яқин танишим телефон насияга беради. Ман ундан насияга олип нахтга пулласам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишни шариатимизда таварруқ деб номаланади. Яъни насияга олиб нақдга арзонга сотиш. Фуқаҳолар «Бу иш фақат судхўрликка пул олишга тўғри келиб қолгандагина жоиз. Аммо юзга юз бундай иш қилувчилар фақирликка маҳкум бўладилар» деганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тиловат

Қуръони Карим тиловати.

«Қадр» сураси, 1-5 оятлар.

Набийиддин қори Жалилов.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг 👇🏻

Telegram |Facebook | YouTube | Instagram | Tik-Tok |Twitter | WEBSITE |