IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
343 subscribers
6.15K photos
2.52K videos
47 files
11.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
[ Фотография ]
⚠️ Сўзлашаётганда гапларимизга диққат қилайлик!

"Бўлди, ОК! Есть киламан" — деманг!
"Инша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Вааауув даҳшат! Қойил!" — деманг!
"Субҳаналлоҳ!" — деб айтинг!

"Супер! Гап йўқ!" — деманг!
"Маша Аллоҳ!" — деб айтинг!

"Чўткиман!" — деманг!
"Алҳамдулиллаҳ!" — деб айтинг!

"Спасибочки, раҳмат" — деманг!
"Раҳмат, Жазакаллоҳу хойр" (Аллоҳ сизни мукофотласин) — деб айтинг!

"А, давай, пока! Bye bye!" — деманг!
"Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Кўришгунча!" — деб айтинг!

"Салом, қалесан?" — деманг!
"Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ" (Сизга соғлик омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси бўлсин) — деб айтинг!

❗️Ушбу хабарни яқинларингизга улашинг ҳамда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлинг!👇

@isxoqxon_tura_ibrat
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Якшанба куни барчамизга
муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин...
Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган ҳолда кутиб олишга не етсин... Яқинларимизни борида ва улар билан ўтган ҳар бир онимизни қадрлайлик... Улар ҳам омонат...

Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

Бугунги куннинг файзу барокати ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
«Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. Қайғурма…»

Жалолиддин Румий

**♡***
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Отаси бўлган киши хаётдан ташвишланмайди.
Хўш, Роббиси бўлган кишининг хаётдан ташвиши бўлиши мумкинми?
Роббингиз билан орангизда восита қилманг, қўлингизни осмонга кўтарганингизда нималар бўлишини билганингизда эди.
Аллох уларни бўш қайтаришдан хаё қилади.
Дуо қилганингиздан кейин эса ижобат бўлиш бўлмаслиги эса мухим емас, мухими дуо қилишингиз, Зеро, Аллох Таоло сиз сўраган нарсангиз сиз учун хайрлими ёки ундан бошқаси ўзи билур.
Хақ Таоло Қуръони Каримда шундай дейди.

Эхтимол сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсаларингиз эса (аслида) ёмондир.
Аллох билур, сизлар эса билмассизлар.
(Бақара, 216)

Аммо, дуо қилишдан тўхтамаслик керак.
Инсондан сўрасангиз малолланади, Аллохдан сўрасангиз, Аллох бандам сўраяпти, дейди.
Аллохдан бошқасига умид қилдингизми, панд ейсиз Аллохдан умид қилдингизми, кутмаган жойингиздан нажот йўлини очиб қўяди.

Ким Аллохга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди.
(Талоқ-2)

#Ибрат

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тиловат

О. Икрамов

Ёсин сураси еттинчи мубин.
••┄┄┄❅┄┄┄••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9362. Қаерга кетяпсан?, Қачон уйланасан?, Машинангни қанчага олдинг? Ва ҳакозолар...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи чиройли эканлигидандир», дедилар».
(Имом Термизий ривояти).

Имом Мужоҳид дедилар: “Агар биродарингни учратсанг, ундан “қаердан келяпсан?” ва “қаерга кетасан?” деб сўрамагин. Биродарингни (юриш- туриши, топиш-тутиши ва шахсий ҳаётига) кўп назар солишдан чеклангин.
(Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9364. Фиръавн Мусо талабида қанча гўдакларни қатл қилди. Тақдир тили эса шундай дейди: “Биз уни сенинг қучоғингда парваришлаб, вояга етказурмиз”.
Аллоҳ азза ва жалла азиз ва Ўз ишида ҳамиша ғолиб Зотдир. Бирон нарсани хоҳласа, уни ман қилгувчи ва ундан устун келгувчи ҳеч нарса йўқдир. Чунки буюришлик барчаси Унга хосдир. Яратилмиш халқ Унинг халқидир, барча мулклар Унинг мулкидир.
“Огоҳ бўлинг, яратиш ва амру тадбир Унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби – Аллоҳ баракотли, улуғдир”. (Аъроф сураси, 54-оят).
У Аллоҳ нимаики хоҳласа бўлади, нимаики хоҳламаса бўлмайди ва Ўзи истаганини амалга оширувчидир.
“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўпи билмаслар”. (Юсуф сураси, 21-оят).

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ёмғир ёға бошлаганда ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман».

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг🌴
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Улкан офат.

Мени қарздор бўлиб қолишдан асрагил!» деб Аллоҳ таолога ёлвориш ҳақида
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда: «Гуноҳ ишлардан ва қарздор бўлишдан ўзинг сақла!» - деб Аллоҳ таолога илтижо қилар эдилар. Бир куни саҳобалардан бири: «Ё Расулуллоҳ, сиз нима учун «Қарздор бўлишдан ўзинг сақла!» деб илтижо қиласиз?» - деб сўраганда, у зот: «Агар инсон қарздор бўлиб қолса, (ноилож) ёлғон гапириши ва ваъдага хилоф қилиши мумкин», - дедилар».

Имом бухорий ривояти.

Суфиев Жаъфархон Тўрақўрғон туман "Исхоқхон тўра" жоме масжиди имом хатиби


Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудига 581 йил тўлди.

Оғзига келмакни демак — нодоннинг иши,
Олдиға келмакни емак — ҳайвоннинг иши.

                    *      *      *

Кўп демак бирла бўлмағил нодон,
Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

                    *      *      *

Мурувват барча бермакдур, емак йўқ,
Футувват барча қилмакдур, демак йўқ.

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Пешин_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пешин азони
💾┠ 1.2 МB
┠ 03 :
01

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#tabassum

ХОТИНГА НИМА ФАРҚИ БОР?!

2015 йилда Нобель мукофотини олган турк кимёгари Азиз Санжар айтади:
Бир кун хотиним деди:
- Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!
Мен дедим:
- Мен Нобель мукофотини олганман.
Шунда хотиним деди:
- Нобель мукофотини олган Азиз! Чиқиндиларни чиқариб ташланг!
أذان بصوت الشيخ عبدالباسط
الأذان بعدة أصوات ندية
#Аср_азони

ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Аср азони
💾┠ 544.8 КB
┠ 04 : 07


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТСАМ БЎЛАДИ?

@Savollar_kanal 10593-савол

Ассалому алайкум! Сизларга бир томондан хижолат бошқа томондан маслахатиларга мухтож холда савол йўллмоқчиман. Турмуш қурганман оиламиз, турмуш ўртоғим Худога беадад шукурлар бўлсин яхши. Шариатимзда хиёнат бўсағасида турганлар ва у йўлга кирганлар учун катта гунох бор. Аллоҳга шукур ойим бор лекин дадамни шу хиёнат булмиш кабих йулга асталик билан кириб бораётганини билиб колдим бу хакида синглим дадамни ижтимоий тармокларда 1-2 та аёллар билан хар хил мавзуда бемани хабарлар ва видео расмлар юборганлигини курдим ва бу холат агар шундай давом этса улар уртасида зино хам булиши мумкн Илохим олдин булмаган булсин, Худо сакласин. Бу дадамнинг бу иши мени шундай газаблантирдики дадамга булган мехрим тушиб кетди, кунглим колди. Бу холатдан Ойим хабар топса Дадам билан урталарига жуда катта совуклик тушиши, жанжал булиши, балки ажрашишга хам боришлари мумкн бу холат эса синглимнинг ва укамнинг келгуси хаётларига салбий тасир килмасдан колмайди. Уша аёлларни деб ота онамни урталарига совукчилк тушиши ажрашиб кетши мумкнлиги хаёлимдан кетмаяпти. Хужайинмга (эрим) юкоридаги холатни айтгандим "сизда намозларизда хозирда Худодан дадамга инсоф сурашдан, калбига хидоят килшдан, иродасини мустахкам килишдан, дуо килшдан узга чорангиз йук" деди. Юкоридаги холат юзасидан шариат буйича тўғри йул кайси?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Отангиз ҳақида дуо қилинг, аралашманг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Огоҳ бўлинг! Шу учта нарса Аллоҳ таолонинг қаттиқ ғазабини келтиради:
1. Вақтини беҳуда нарсаларга сарф қилиш;
2. Одамларни устидан кулиш, мазах қилиш;
3. Ғийбат қилиш.

Сирри Сақатий

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
[Переслано из HAYOTIMSAN]
ҲАР БИР КИШИГА НИЯТИГА ЯРАША

Қурайшдан бир киши Маккалик Умму Қайс исмли аёлга совчи қўйди. Умму Қайс мусулмон бўлиб Мадинага ҳижрат қилган эди. Умму Қайс у кишига Мадинага ҳижрат қилсагина турмушга чиқишини айтди. Маккалик киши фақатгина умму Қайсга уйланиш учун Мадинага ҳижрат қилди. Мадина аҳли унга “Умму Қайснинг муҳожири” деб лақаб қўйишди!
Мана шу қисса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг машҳур “Амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши ниятига яраша олади. Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, демак у Аллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилган бўлади. Кимнинг ҳижрати дунёга эришиш учун бўлса унга эришади, аёлга никоҳланиш учун бўлса унга никоҳланади. Ким нима учун ҳижрат қилса ҳижрати ўша учун бўлади!”, ҳадисларининг айтилишига сабаб бўлган.
Амал Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлиши учун унда икки шарт топилиши лозим. Агар улардан бири бўлмаса ибодат ботил бўлади:
1. Аллоҳга бўлган ихлос.
2. Амалнинг шариатга мувофиқ бўлиши.
Масалан, ким пешинни Аллоҳга яқинлашиш умидида беш ракаат ўқиса унинг намози қабул қилинмайди. Бунда унинг ният ва ихлоси дуруст бўлсада, бу иши шариатга мухолифдир. Ким одамларга яхши кўриниш учун фақирга садақа қилса унинг садақаси қабул қилинмайди. Унинг қилган иши шариатга мувофиқ бўлсада, унда ихлос йўқ. Бошқа ибодатлар ва амалларни ҳам шунга қиёс қилсак бўлади!
Ҳамма мазмун “ҳар бир кишига ниятига яраша”нинг ичидадир!
Ҳатто фаришталар ҳам ниятларни била олмайди. Фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таологина бизни ичимиздан кўра олади. Фақатгина Унинг Ўзи бизнинг қилаётган амалимиз ортида нима мақсад борлигини била олади. Биз инсонларнинг фақатгина зоҳирига қараб ҳукм қила олишимиз мумкин. Аммо уларнинг ниятларини ниятлар Роббисига топшириб қўяверишимиз лозим!
Икки киши масжидга бораяпти. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб бораяпти. Бошқаси эса ўзи совчи бўлиб бораётган қизнинг отасига яхши кўриниш учун масжидга бораяпти. Иккиси ҳам ниятига ярашасини олади!
Икки киши бир беморни зиёрат қилгани боришди. Уларнинг бири Аллоҳнинг розилигини истаб борди. Иккинчиси эса нуфузли беморга яқинлашиш учун, унинг нуфузидан фойдаланиш учун, унинг ҳузуридаги молдан тамаъ қилиб борди. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!
Икки киши қариндошларини уйига меҳмондорчиликка чақирди. Бири силайи-раҳмни боғлашни, қалбларни улфат қилишни, оилани жамлашни истади. Иккинчиси эса уйини, молини мақташ учун чақирди. Уларнинг қилаётган иши бир хил, аммо ниятлари бошқа-бошқа. Иккисига ҳам ниятига ярашаси бўлади!
Бундан минг йиллар олдин Зулайхо Юсуф алайҳис саломни зинога чақирди. Юсуф алайҳис салом кўнмадилар. Ундан қочиш учун эшик томон югурдилар. Динларини, иффатларини сақламоқчи бўлдилар. Зулайхо ортларидан югурди, у кишини қайтармоқчи бўлди. Улар иккиси ҳам эшикка томон югуришди. Яъни, амал бир хил, иккисининг нияти икки хил эди. Бири гуноҳдан қочаётган эди, иккинчиси гуноҳ томон югураётган эди.
Ёдимиздан чиқмасинки, амалларнинг боғланган жойи ниятлардир. Ҳар кимга ниятига ярашаси бўлади!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла! » дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи ҳаракатчан, руҳи пок бўлади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради», дедилар».

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
9367. Илм талабида асосий нарсалар
– Ниятингда ихлос бўлсин, Аллоҳ розилиги учун ўзингдан ва умматингдан жаҳолат, билимсизликни кетказиш мақсадида таълим олгин.
– Таълим олишда ривожланиш аввал осондан бошланади, сўнгра юқорилаб бораверади.
– Шуҳратга интилиб нафсингни ҳакалак оттирма.
– Илм халқаларида сабр, тиришқоқлик ва ғайратни кўрсатиш.
– Илмни мустаҳкамлаш йўлида илм тенгдошлари билан бирга музокара, муколама (ўзаро дарс қилиш, таълим олиш).

@arabicuz

Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
Равза газетаси 6-сон.pdf
1.5 MB
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Бир Шайҳдан сўрашибди:
— Оилада эр билан хотин жанжаллашиб
аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?!

Шайх шундай жавоб берди:
— Қай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса ўша биринчи бўлиб узр сўрайди…👇
ㅤㅤㅤㅤ
. ••┄┄┄❅┄┄┄•••
@isxoqxon_tura_ibrat
@isxoqxon_tora_ibrat

Manba: sof_ibrat