IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
371 subscribers
6.97K photos
2.85K videos
47 files
12.8K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
ҲАЖ ИБОДАТИГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

🔸 Бугун Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов бошчиликларида Тўрақўрғон туманидан муборак ҳажга борадиган зиёратчиларга йиғилиш ўтказилди. Зиёратчилар учун ҳаж амаллари адо этиш, ҳажнинг фарз, вожиб ва суннат амаллари ҳамда дуолар қабул бўладиган манзиллар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

🔹Шунингдек зиёратчиларнинг саломатлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, овқатланиш рационига қатъий амал қилиш, иссиқ иқлим шароитини инобатга олиш ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш каби жиҳатларга ҳам алоҳида урғу қаратиш кўрсатмалари берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
Manba ravza. uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Бахтли_бўлай_десангиз
Бахт неъмат берган зотга шукр қилишда

Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18 оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса, йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Ba Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг” (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Суфён Аллоҳ таолонинг: “Улар билмайдиган томондан аста секин оламиз” (Аъроф сураси, 182-оят) ояти хусусида шундай деган: “Бу оят уларга неъматларни кўп берамиз ва унга шукр қилишдан тўсиб қўямиз деган маънода”.
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло
айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят), Аллоҳ таоло айтди: “Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир” (Анфол сураси, 53-оят).

"Бахт улашинг" китобидан.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
"Гуноҳларимдан қўрқаман. Аммо Роббимнинг раҳматидан умид узмайман. Вафот қилсам мўъминларнинг ва мени яхши кўрадиганларнинг мен учун ўқиган жаноза намозларининг манфаатидан умид қиламан. Ким мендан бир нарса ўрганган бўлса, бир нарса ўқиган бўлса унинг дуосини ўзимга улкан мукофот деб биламан. Битта содиқ мўъминнинг холис дуосини ўзим ҳосил қилган барча одоб, шуҳрат, обрў, эътибор ва бор дунё лаззатларидан яхшироқ деб биламан!".

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилмаа», дедилар».
(Термизий ривояти)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


🌸 🍃 🌸 🍃 🌸 🍃 🌸
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен кимни ҳузурида зикр қилинсам , бас менга саловот айтсин! Бас ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга ўн бор саловот айтади”, дедилар. Насоий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ибрат

• Умидингизни йўқотманг...
• Йўқотганларингиздан эса хафа бўлманг...
• Бугун қийналсангиз, эртага енгил тортасиз...
• Бугун хафа бўлсангиз, эртага бахтли бўласиз...
• Бугун юзингизга бир эшик ёпилган бўлса, эртага минг бир эшик очилади...
• Сабрли бўлинг! Бир кун келиб, вақт келади ва Аллоҳ қийинчиликдан кейин осончилик ила сийлайди...


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЕТТИ ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Вақт ва сабр тут баргини ипакка айлантиради. Гиналарни қалбингизда сақламанг. Бу гиналар ўзингиздан бошқа ҳеч кимга халақит бермайди. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик
бўлиб чиқар. Дунёни ўзгартирадиган одам дунё уни ўзгартира олмайдиган инсон бўлмоғи лозим...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ЭСЛАТМА

«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан бошқа нарса етмайди. У Зот хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар», деб айт»

(Тавба сураси, 51-оят).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ТАФАККУР

ИБРАТ

Оғир касалликдан сўнг эр ёшгина аёли ва эмизикли ўғил фарзандини қолдириб вафот этди. Жанозага келган амаки гўдакни ўз қарамоғига олишини, келинойисини ҳам қаровсиз қолдирмаслигини ваъда қилиб марҳум акасига тегишли барча мол-мулкни ўз номига ўтказишини айтди. Бу ваъдаларга ишонган келинойи эрининг номидаги ҳамма нарсани қайнисининг номига ўтказиб берди.
Амаки акасига тегишли бўлган ҳамма нарсани сотиб, пулни қўлга олгач Америкага жўнаб қолди.

Америкада иш бошлади, яхшигина даромад қила бошлади. Америкалик хонимга уйланиб, тез орада фарзандли ҳам бўлди. Аёли унга даромад топишда ёрдам бериб турди. Хаш-паш дегунча орадан 15 йил ҳам ўтиб кетди.
Бу орада бева аёл ёлғиз ўғли билан оғир қийинчилик шароитда кун кўришар эди. Ўғлини ақлли, одобли қилиб тарбиялади, яхши кишиларнинг кўмаги билан таълим-тарбиясига хам имкон топди.

Орадан 15 йил ўтиб амаки жуда катта сармояга эга бўлди ва ўз юртига қайтишга қарор қилди. Аввал, ўзи юртига келиб каттагина ер сотиб олди. Унга жуда ҳашаматли қилиб вилла қурдирди. Мол-мулкини автомобил савдосига тикди ва тез орада ширкати шаҳардаги номдор ширкатлардан бирига айланди.
Амакисининг довруғини эшитган бола унинг ёнига ёрдам сўраб борди. Тўғрироғи, отасидан қолган мол-мулкни талаб қилгани борди. Аммо, амаки эса, болани қувиб солди, қайтиб қорасини кўрсатмаслигини талаб қилди.
Бола онасининг олдига кўнгли чўкиб, умидсиз ҳолда қайтди.

Амаки, қурган вилласини энг замонавий жиҳозлар билан жиҳозлади ва Америкадан қайтаётган оиласини шахсан кутиб олиш учун аэропортга янги хашаматли машинасида борди.
Аёли ва фарзандларини машинасига ўтказиб, жуда катта орзу ҳаваслар билан вилласига қайтиб келаётганда кутилмаганда йўлда бахтсиз ходиса рўй берди. Катта тезликда келаётган машинанинг ағдарилиб кетиши оқибатида амакининг ўзи, аёли ва фарзанди воқеа жойида вафот этишди.
Амакининг етим жиянидан бошқа яқин қариндоши йўқлиги учун қолган молу-давлатга бола меросхўр бўлди.
Аллоҳ таоло марҳумнинг молини унинг инисининг қўлига 15 йилга бериб қўйиб, шу вақт давомида уни кўпайтириб боланинг қўлига топшириши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди.

Мазлумнинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, дегани шу бўлса ажаб эмас.
وما كان ربك نسيا
"Раббинг асло унутувчи эмас".

Ҳар қанча кучли бўлсангда, зулм қилма, зулмнинг охири надоматдир.
Сенку, ухларсан аммо, мазлум дуобадла бедор, Аллоҳни на мудроқ ва на уйқу олур.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#КУН_ДУОСИ

САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، وأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

Маъноси:
«Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Бухорий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
Овқатланиш пайтидаги ёқимсиз ишлар

Овқатланиш пайтида ёқимсиз саналган ишларни қилиш одамларга хуш келмайди. Уларнинг иштаҳасини бўғиб қўяди. Овқатдан ҳам барака кўтарилади.
Овқатланиш одобига тўғри келмайдиган макруҳ (ёқимсиз) ишлар 3 хил турга бўлинади:
1) Овқат ейишдаги макруҳ ишлар:
1. Чап қўлда овқатланиш;
2. Оғзидагини ютмасдан овқатга қўл чўзиш;
3. Тик туриб ёки юриб овқатланиш;
4. Ёнбошлаб ёки оёқни узатиб овқатланиш;
5. Оғзида овқат билан гапириш;
6. Чапиллатиб ейиш, ҳўриллатиб ичиш;
7. Шошиб овқат ейиш;
8. Имиллаб овқат ейиш;
9. Овқатга пуфлаш;
10. Тўйгандан сўнг ҳам еявериш.

2) Ўзини тутишдаги макруҳ ишлар:
1. Овқатни айблаш;
2. Ёқимсиз сўзларни гапириш;
3. Дастурхонга қараб йўталиш, аксириш;
4. Бурун, тиш ёки қулоқ кавлаш;
5. Бирор ерини қашлаш.

3) Бошқалар билан овқатланишдаги макруҳлар:
1. Овқатга чақирганда тез келмаслик;
2. Катталардан аввал овқатни бошлаш;
3. Бировнинг оғзига ёки овқатига қараш;
4. Таомнинг яхшисини ўзига олиш;
5. Бировнинг олдидагини олиб ейиш;
6. Ҳаммадан аввал қўлни тортиб олиш;
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари қошиқ ва идишларни қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатланиш ҳам яхши эмас. Синган ва дарз кетган идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.

"Бола – одоби билан азиз" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
☝️Долзарб тарқатинг⚠️

ТАЪНА ТОШИ...

Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг!

Муҳаммад Ғаззалий роҳимаҳуллоҳ


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#ҳикмат

Асло  ўкинма,  чунки  сен  бир муаммога  чидаб,  унга сабр қилмоқдасан.  Бир  кун  келиб  сабринг  ҳақида  ва  у  сени жаннатга киритгани ҳақида хабар берилади.



•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
#Шарҳ

▪️Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади:

حقيقة الحب في الله: أن لا يزيد بالبر، ولا ينقص بالجفاء

▫️Маъноси: "Аллоҳ йўлида яхши кўриш, севиш моҳияти, унинг яхшилик билан зиёда бўлмаслиги, жафо туфайли озаймаслигидир".

▫️Яъни, бир шахсни Аллоҳ учун яхши кўрасиз, бу шундай соф туйғуки, унда худбинлик ва нафс насибаларига ўрин йўқ. Яҳё ибн Муозга кўра, бу туйғу Аллоҳ йўлида яхши кўрганингиз инсондан яхшилик кўрсангиз кучайиб, жафо ва эътиборсизликка йўлиқсангиз камайиб қолмас экан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat
САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_birat