IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
369 subscribers
6.61K photos
2.72K videos
47 files
12.3K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

🌙 Мавлид ойи муборак!

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир».

Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар, «Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир», дер эдилар».
(Термизий ҳасан санад ила ривоят қилганлар)

Рабиул аввал: биз бу ой ҳақида нималарни биламиз?

Бугун, қуёш чиққани ҳамон, биз мусулмон тақвимининг энг аҳамиятли ойи – Рабиул аввалга кириб келдик. Ислом тарихида ушбу муқаддас ойда бутун умматимиз учун энг аҳамиятли воқеа – Аллоҳ яратган барча махлуқотларнинг энг шарафлиси ва маҳбуби, У Зотнинг ҳузурида энг мукаррами ва азизи, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган – Мавлид ойидир.

Давоми…

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

Истиғфорнинг арабча матни:
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

Истиғфорнинг маъноси:
«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мажлисда «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа, иннака антат тавваабур роҳийм» деганларини санар эдик».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌙  Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишнинг ҳукмлари:
⁃ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга умрда бир марта саловот айтиш фарздир;
⁃ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намознинг охирги ташаҳҳудида саловот айтиш суннатдир;
⁃ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ташқарида барча вақтларда саловот айтиш мустаҳабдир.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِني ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلماً كَثِيراً وَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلا أَنْتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен ўзимга кўп зулм қилдим ва Сендан ўзга гуноҳларни кечирувчи йўқдир. Мени ҳузурингдан бўлган мағфират билан кечиргин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен кўп кечирувчи ва ўта раҳмли Зотсан».

Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй, Аллоҳнинг Расули! Менга бир дуо ўргатинг, мен уни намозда ўқиб юрай», дедилар. Шунда Расулуллоҳ: Айтинг: «Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийро, ва иннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа ант, фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал ғофуурур роҳийм», дедилар.
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ризоо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни Роббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким: «Розийту биллаҳи робба, ва бил ислаами дийна, ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росуула», деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

Зикрнинг маъноси:
«Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Роббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз тонг отганида: «Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойро ҳаазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ، وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида ёки кеч кирганида: «Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаа`икатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#кун_эслатмаси

🌙  Жума муборак!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

«Ким жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: «Бу нима қилар эди?» – дейишади».
Байҳақий ривоят қилган
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳ улуғдир».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳааналлоҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар», дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир», дедилар».
(Муслим ривояти)

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat