IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
375 subscribers
6.89K photos
2.82K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
ИСТИХОРА НАМОЗИ

“Истихора” сўзи луғатда “хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: “Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг “Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил”, десин ва ҳожатини айтсин”, дедилар”. 

Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади: 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

“Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ” деб, ҳожати айтилади. 

Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”. 

Дуодаги “мана шу иш”, деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиса яхши.

 “Мўминнинг меърожи” китоби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Инсон ўзи қилолмаган ишни бошқаси ҳам қилолмаса, уни маломат қилиши дуруст эмас.

Изоҳ.
Халқимизда мақол бор: «Аввал ўзингга боқ, кейин ноғора қоқ». Бировни маломат қилиш ҳам, мажозан айтилаётган «ноғора қоқиш» ҳам сўз билан боғлиқ жараён. Шундай сўзки, қуввати кетган, таъсири йўқ, натижасиз бир сўз. Аслида, Оллоҳ яратган яратиқлар ичида сўздан қудратли нарса йўқ. Лекин сўз амал билан мустаҳкамланмас экан, сўздан ожизроқ нарса ҳам йўқ. Ўзимиз қилолмаган ишни бошқадан талаб қилишимизнинг ўзи бир хунук. Энди ўша ишни қилолмаган кишини маломат қилишимиз икки марта хунук!
Ўрнак, намуна сўз билан эмас, иш билан бўлади. Нима учун танбеҳ бериш ёши улуғроқ инсонга ярашади? Чунки у кўпроқ яшагани учун кўпроқ нарсани кўрган бўлиши табиий. Кўрган нарсалари ичида кимгадир бераётган танбеҳ-маломатига сабаб бўлган ҳолатни ҳам шахсий тажрибасидан ўтказган бўлиши эҳтимолга яқинроқ. Шунинг учун ҳам унинг сўзи қувватли, таъсирчан, натижали бўлади. Дарҳақиқат, Сўзда музларни эритишга, тоғларни талқон қилишга қодир қудрат бор, агар айтувчиси Сўзга муносиб бўлса!

Шеър:
Қандай хунук ўз айбларин унутиб,
Дўстининг махфий айбин юзга солмоқ.
Гар оқил бўлса кифоя қиларди
Ўзгагамас, ўзига назар солмоқ.


“Унвонул баён”дан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Покиза қалб

“Покиза қалб – гўё бир ошиён. У фаришталар қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби иллатлар бор қалбда фаришталар қандай қўним топсин?!”

Имом Ғаззолий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзаҳгами?

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
ذَكَرَ اللهُ بِخَيْرٍ مَنْ ذَكَرَنِي

Зикрнинг маъноси:
«Мени эслаган кишини Аллоҳ яхшилик ила эсласин».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Абу Рофеъдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Агар сизлардан бирингизнинг қулоғи шанғилласа, мени эсласин ва менга салавот айтиб, «Закароллоҳу би хойрин ман закароний», деб айтсин», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️

Аллоҳим! Сендан дунёю охиратда афв ва офият сўрайман. Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилиб, бизларни дўзах азобидан сақлагин. 🤲🤲🤲

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ташаккур

Ота-онангиз сизга бера олмаган нарсалар ҳақида ҳеч қачон шикоят қилманг.
Улар сизга борларини берган бўлиши мумкин.
🔹🔹🔹
Никогда не жалуйтесь на вещи, которые родители не смогли дать вам. Возможно они отдали вам все, что у них было.
🔹🔹🔹
Never complain about things your parents couldn't give you. They may have given you everything they had.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор нақадар ажойиб!

Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.
«Астағфируллоҳал-ъазим ва атуубу илайҳ».
(Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Ота-онага оқ бўлиш бир неча белги ва кўринишларга эга. Улар қуйидагилар:

❗️ Ота-онани йиғлатиш ва хафа қилиш. Бирор ёмон сўз билан гап талашиш, сўкишиш каби.

❗️ Уларга бақириш, овозни кўтариб қўпол сўзлар билан жеркиш. Зеро, Аллоҳ таоло: «Уларга (ота-онангга) бақирма ва уларга доимо яхши сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят) деб буюрган.

❗️ Бир ишга буюрсалар «уф» дейиш, норозилигини намойиш этиш. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: «Уларга қараб »уф« тортма!» (Исро сураси, 23-оят) деб уқтиришига қарамасдан баъзилар ота-оналари иш буюрсалар итоат этсаларда «уф» деб қўйишади.

❗️ Уларга хўмрайиш ва пешонани тириштириш. Айримлар мажлисларда ёки бошлиқлари ҳузурида хушчақчақ, гўзал хулқли бўлиб, табассум билан хурсанд қиладиган сўзларни танлаб, уларни хафа қиладиган сўзлардан четланиб, ўзларини яхши тутадилар. Уйга келгач эса ота-оналари ҳузурида баджахл шерга айланади ва ҳеч қандай одоб-ахлоқга эътибор бермайди. Аввалги мулойимлик ва ширинсўзлик ўрнини қўполлик ва инжиқлик эгаллайди. Во ажаб! Ота-онанинг қариликдаги баъзи ишларига ғаши келиши, ҳолатларидан жирканиши. Умуман олганда, уларга тик боқишнинг ўзи мункар амалдир. Отага тик боқишлик одоб-ахлоқ китобларида қаттиқ қораланган.

❗️ Уларга иш буюриш. Хусусан, она ожиз, касал ёки жуда қари бўлса, уйни супуриш, таом тайёрлаш ёки кийимларни ювиш каби амалларни буюриш мумкин эмас. Аммо она бу ишларни қилишга ожиз бўлмасдан, ўзи хоҳлаб қилса, у ҳолда она ҳаққига дуо қилиш ва унга шукрлар айтиш ўринлидир.

❗️ Она тайёрлаган таомни танқид қилиш. Ушбу мункар амални яна икки тарафлама изоҳлаш мумкин. Биринчидан, таомни айблаш мумкин эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон таомдан айб қидирмаганлар. Таом у кишига ёқса, истеъмол қилганлар, ёқмаса, емай қўяверганлар. Иккинчидан, бу амал онага нисбатан одобсизликни билдиради ва унинг дилини оғритади.

❗️ Ота-онага уй ишларида ёрдам бермаслик. Баъзи ўғиллар уйни тартибга келтириш ёки овқат тайёрлашда ота-оналарига кўмаклашишни шахсиятларига тўғри келмайдиган иш деб ҳисоблайдилар. Оналари уй юмушлари билан қийналаётганликларини кўра туриб, ёрдам бермайдиган қизларимиз ҳам йўқ эмас. Аллоҳ уларни ҳидоятга бошласин.

❗️ Ота-она гапираётганларида юзни буриштириш, уларга қулоқ солмаслик, сўзларини бўлиш, уларни ёлғончига чиқариш ёки улар билан гап талашиш, баҳслашиш каби номаъқулчиликлар қилиш. Бу амаллар ота-она қадрини туширувчи ва шаънини таҳқирловчи амаллар ҳисобланади.

❗️ Уларнинг раъйларига эътиборсизлик билан қараш. Баъзилар ота-оналари билан маслаҳатлашмайдилар. Қайси ишни қилмасинлар улар билан фикрлашмайдилар. Ишга кириш ёки бўшаш, бирор каттароқ нарса сотиб олиш ёки сотиш, дўстлари билан бирор жойга бориш каби масалаларда ота-оналаридан изн сўрашмайди, маслаҳатлашишмайди.
Бундай амаллар ота-онага оқ бўлишнинг баъзи кўринишларидир.

«ОТА-ОНАГА ОҚ БЎЛИШ» КИТОБИДАН.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat