IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
376 subscribers
6.95K photos
2.84K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Ushbu uch narsadan qoching:

1. Iblisni yoʻldan chiqazgan kibrdan...
2. Odam Atoni Jannatdan haydagan hirsdan...
3. Qobulni ukasining qotili qilgan hasaddan...


©Imom Hasan (r.a)


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
مَا شَاءَ اللهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва: «Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллааҳи», деб айтишга буюрилдик», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

🌞 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌞

Эрталаб айтиладиган зикр:

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ  نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим. 

Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
"Қандай тонг оттирдингиз?"

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларига:
"Қандай тонг оттирдингиз?" дедилар. Шунда улар:
"Аллоҳга иймон келтирган ҳолда тонг оттирдик" дейишди. У Зот:
"Иймонингизнинг аломати нима?" дедилар. Улар:
"Синовларга сабр қиламиз, мўл-кўлчилик - серобгарчиликка шукр қиламиз ва қазои қадарга рози бўламиз" дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Каъбанинг Роббисига қасамки, сизлар ҳақиқий мўминсизлар!" дедилар.

Янги кунимиз фақатгина яхшиликлар ила тўлсин! Бошланган кун муборак бўлсин, азизлар!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
«КИМ АЛЛОҲДАН ТАҚВО ҚИЛСА:
унинг йўлини очиб қўяди;
– унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ беради
;
– унинг ишини осон қилиб беради
;
– унинг гуноҳларини кечиради
– ва ажрини буюк қилиб беради»

(Талоқ сураси, 2–5-оятлар).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

"Ҳамма вафот этганидан сўнг Аллоҳнинг ҳузурига боради, лекин ҳақиқий бахтиёр банда ҳаётдалик чоғида Аллоҳга борган кимсадир".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Сен учун тақдир қилинган нарса икки тоғ орасида бўлса ҳам, барибир сенга насиб этади.
Сен учун тақдир қилинмаган нарса лабларинг орасида бўлса ҳам, барибир сенга насиб этмайди.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

ИСЛОМДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрхўжа
Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Мақола

ҲАЛОЛЛИКНИ ЛОЗИМ ТУТАЙЛИК!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Исақов
Аъзамхон
Наманган шахар “Ёқуббой хожи” жоме масжиди имом хатиби


🌐Сайтдан ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Шахсий муаммоларинг ўзингники. Одамларга одоб билан гапиришинг эса уларнинг ҳаққидир.

Аҳволинг, руҳиятинг, асабинг қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар инсонлар билан муомалада одобга риоя қилиб, мулойим бўлгин.

Улар билан бўлаётган муносабатларга ғазабингни аралаштирма!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИҒВО БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.

Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.

Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#mulohaza

Har bir baxtsiz xotin baxtiyor beva bo‘lishni orzu qiladi.

©Ayman Yog‘iy

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Ер юзи амалларга гувоҳдир

“Эй Одам фарзанди! Фаришталарим кечасию кундузи кетма-кет келиб, айтган ва қилган нарсаларингни ёзиб боришади. Ер эса устида бажарган амалларишта гувоҳ бўлади. Осмон ҳам ўзи томон кўтарилаётган амаллариюта гувоҳ бўлади. Қуёш ва ой ҳам кўраётган нарсаларига гувоҳ бўлишади. Аллоҳнинг Ўзи гувоҳликка кифоя Зотдир.
Эй Одам фарзанди! Билгин, албатта ҳалол нарса қатра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса эса сел каби келади. Кимнинг ҳаёти соф-мусаффо бўлса, дини ҳам соф бўлур. Сен бойликка хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас. Аллоҳнинг тоатига сабр қил, чунки Аллоҳ барча қийинчиликда ёрдам беради. Камбағалликдан безовта бўлма, чунки у сенга узил-кесил белгиланган нарса эмас. (Яъни, Аллоҳ фазлига олса, бойиб кетасан.)
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлма, чунки Аллоҳ кечирувчи ва раҳмли Зотдир. Гуноҳни тарк қил, чунки гуноҳ жаҳаннам томон кетаётган гуноҳкорнинг озиғидир. Бойликка хурсанд бўлма, чунки бойлик дунё ҳаётида азиз, охиратда эса хорлиқдир. Ҳақиқатда охират азизлиги улуғ ва мангудир.
Билгин, сендан истиғфор, Мендан эса гуноҳларни кечиришдир. Сендан тавба, Мендан эса қабулдир. Сендан шукр, Мендан эса кўпайтириб, зиёда қилиш. Сендан сабр, Мендан ғалаба. Сен илм толиби бўл, жаннат йўлига йўллаб қўйиласан.
Эй Мусо ибн Имрон! Агар бандамнинг қалби кўпроқ дунёга машғул бўлса, унинг қалбини камбағаллик билан машғул қилиб, ўлимни эсидан чиқартириб, мол-дунё кўпайтириш касалига мубтало қилиб, охиратдан ғафлатда қолдираман. Агар бандамнинг қалби кўпроқ охират ишига машғул бўлса, бутун ғами Менинг ибодатимга йўлланиб, бандаларимни унинг хизматига машғул қилиб, қалбини муҳаббатимга тўлдириб қўяман”.

(Ҳадиси қудсий).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ахлоқ

Салафлардан бири: "Эй Одам боласи, сенинг иккита тўрвахалтанг бор, бири орқангда ва яна бири олдингда. Орқангдагида ўз айбларинг бор ва олдингдагида биродарингнинг айблари бор. Агар орқангдаги тўрвахалтага қарасанг, олдингдагига қарашга вақт тополмайсан", деди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУНЛИК_ЭСЛАТМАЛАР

Қарздан қутулиш дуоси

«Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока».

«Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​ ОДАМ ВА ШАЙТОН

Ривоят қилинадики, Одам алайҳиссалом келиб, Аллоҳ таолога деди:
- “Эй Раббим, Иблисни менинг (болаларимнинг) бошига бало килдинг, мен унинг васвасаларидан ўзимни фақат Сенинг ёрдаминг билан ҳимоя қила оламан”.
Аллоҳ марҳамат килди:
- “Ҳар туғилган болангга бир ҳимоячи фариштани вакил қилиб қўяман”.
Одам:
— “Яна нима”. Рабб:
— “Бир савобга ўн савоб бераман”. Одам:
— “Яна нима”.
Рабб:
— “Жонлари танларида эканлигида тавбаларини қабул қиламан”.
Одам:
— “Яна нима”.
Рабб:
— “Уларни афв этаман”.
Одам:
— “Етади, ё Рабб”.

Орадан бирмунча вақт ўтгач, Иблис алайҳилаъна келиб дедики:
— “Ё Рабб, Одамлар учун пайғамбарлар юбординг, китоблар индирдинг. Қани менинг пайғамбарим?”.
Рабб:
— “Қоҳинлар, фолбинлар сенинг пайғамбарларинг”.
Иблис:
— “Китобларим нима бўлади?”.
Рабб:
— “Игна билан баданга солинган расмлар ҳам сенга китоблар ўрнида ўтаверади”.
Иблис:
— “Ҳадисим нима?”.
Рабб:
— “Ёлғон”.
Иблис:
— “Қуръоним нима?”.
Рабб:
— “Қофияли сафсаталар, маддоҳликдан ўзгасини билмайдиган шеърлар”.
Иблис:
— “Муаззиним ким?”.
Рабб:
— “Мазмунсиз шовқин таратувчи чолғулар”.
Иблис:
— “Масжидим қаер?”.
Рабб:
— “Тунги кўчалар”.
Иблис:
— “Уйим қаер?”.
Рабб:
— “Ҳаммомлар”.
Иблис:
— “Ейдиганим нима?”.
Рабб:
— “Ҳаром йўл билан ё ишламай топилган таомлар”.
Иблис:
— “Ичадиганим нима?”.
Рабб:
— “Ақл идорасини йўқ қилувчи ичимлик ва карахт қилувчи моддалар”.
Иблис:
— “Тузоқларим нимадир?”.
Рабб:
— “Бузуқ хотинлардир”.

(“Мукошафат-ул қулуб”. Абу Ҳомид Ғаззолий).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ёдлаб_олинг
🤲 Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо


Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌   “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

🌙 Шаввол ойининг илк жумаси муборак бўлсин!

Салавотнинг арабча матни:
أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!»

Ибн Можа ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта бу (жума куни) байрам кунидир. Аллоҳ уни мусулмонлар учун (байрам) қилган. (шундай экан) Ким жумага келса ғусл қилсин. Агар унда хушбўй атир бўлса ундан сепиб олсин. Мисвок билан тиш тозалашга ҳам маҳкам турсин».
(Имом Суютий Хасоис ул-жумъа)

@quranuz_kanali


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🌙Ассалому алайкум!

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.

Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat