IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
342 subscribers
6.3K photos
2.6K videos
47 files
11.8K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#фаросат

Тўрт кишини асло унутма:

- Ғазабланганингда унга чидаган кишини;
- Йўқлигингда сени ҳимоя қилган (обрўйингни сақлаган) кишини;
- Ғамгин пайтингда сени қувонтирган кишини;
- Мазлум вақтингда сенга ёрдам берган кишини;

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ҳолимиз ибодат бўлсин

Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилиши ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).
Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.
Ҳадиси шарифда: «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИФТОРДАН ОЛДИН АЁЛ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таъоло рўзадорга ифтор вақтида нима сўраса, ато қилиши айтилган. Яхши, агар бирор банда ўша вақтда ҳеч нарса сўрамаса, у ҳолда у нимага эришади?

Бизнинг аксар оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ҳолатлари айнан шундайки, ифторлик нарсаларини тайёрлашда ва дастурхон безашда шундай банд бўладиларки, уларга “Ҳой, ифторлик вақти бўлиб бўлди, сиз ҳам ифтор қилиб олинг”, дейишга тўғри келади. Бунинг маъноси шуки, у меҳнатнику қилган бир ишчи, лекин, меҳнат ҳаққини берувчи, хоҳлаганингча сўра, қанча керак? деб турганда, сўрашлик ёдига ҳам келмайди. Бундан ҳам улканроқ бирор бошқа ғафлат бўлиши мумкинми?

Аёллар ифторлик нарсалари ярим соат олдин тайёр қилиниб, дастурхонга қўйиб қўйилганини эрларига тушунтиришлари керак. Охирги ярим соатда биз ошхонада ўчоқ тепасида туришимиз ўрнига ва нималардир қовуриляпти, баъзан нималардир пишяпти, бу ишлар билан банд бўлиш ўрнига, ушбу охирги ярим соат ёки йигирма дақиқа жойнамозда ўтириб, Роббимизга дуолар қилиб олайлик. Аёллар уйларидаги барча ёш болаларни олдиларига ўтказиб олсинлар ва гуноҳдан пок болажонларга айтсинларки, улар ҳам қўлларини кўтариб дуо қилсинлар. Агар катталар гуноҳ қилган бўлсалар, ёш болалар гуноҳдан покдилар. Ким билсин, ушбу гуноҳдан пок қўллар кўтарилгач, Аллоҳ таъоло раҳм қилиб, сизнинг дуоларингизни қабул қилар.

Шунинг учун аёллар ифторнинг ушбу вақтларини қадрлашлари керак. Агар бирор уйда фақат биргина аёл бўлса ва у таом пишириши ҳам зарур бўлса, у ҳолда дуо қўл билан эмас, қалб билан қилинадики, шунга кўра, қўл иш билан машғул бўлсин ва сиз ушбу ҳолатда ҳам қалбингизда Аллоҳ таъолога дуолар қилаётган бўлсангиз, демак, сиз ҳам ушбу вақтда Аллоҳ таъолодан сўраган нарсангизга эриша оласиз.

(Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Шуни аниқ билки, ўзгага нима ичирган бўлсанг - у хоҳ ширин, хоҳ аччиқ бўлсин - ўша қадаҳдан бир кун ўзинг ҳам ичасан.

Нажиб Маҳфуз

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Рамазон яхшилик ва силаи раҳм ойидир

Рўзадорнинг қалби синиқ ва нафси итоаткор бўлиб қолади ҳамда раҳмати ва шафқати зиёда бўлади. Унинг яхшиликларига энг ҳақдор кишилар унинг яқинлари ва қариндошлари бўлишади. Рамазон мусулмон кишига унинг яқинлари ва қариндошлари бор эканини эслатади. Шунда у уларни зиёрат қилади ва уларга яхшилик қилишни бошлайди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини кўр қилди” (Муҳаммад, 22-23).

Қариндошчиликни узиш энг катта гуноҳ ва улкан хатолардан, қариндошчиликни яхши қилиш эса энг гўзал яхшиликлардан энг катта солиҳ амаллардандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Раҳм (қариндошчилик)ни узувчи жаннатга кирмайди”. Аллоҳ уни боғлашга буюрган алоқани узган киши қандай қилиб жаннатга кирсин?!

Силаи раҳм умрни зиёда қилади, унга барака олиб киради ва ажр-савобларни кўпайтиради. У иймон мукаммаллиги, Аллоҳдан қўрқиш ва Қуръонга бўйсуниш белгисидир. Хабарларда шундай дейилади: “Аллоҳ менга мен билан алоқани узганлар билан уни тиклашни, зулм қилганларни афв қилишни ва маҳрум қилганларга беришни буюрди”.

Ибодатларнинг ва яхшиликларнинг энг каттаси ота-онага қилинган яхшилик ҳисобланади. Уларга яхшилик қилиш, меҳрибончилик кўрсатиш, ҳақларига дуо қилиш ва буйруқларига итоат этиш лозим. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир киши келиб: “Ё Росулуллоҳ, чиройли муомала қилишимга инсонларнинг энг ҳақдори ким?”, деди. У зот: “Онанг”. У: “Сўнгра ким?”, деди. У зот: “Онанг”, дедилар. У: “Сўнгра ким?”, деди. У зот яна: “Онанг”, дедилар. У яна: “Сўнгра ким?”, деди. У зот: “Отанг”, дедилар.

Рўза силаи раҳм ва яхшилик мадрасасидир. Чунки, у гўзал ахлоқ тарбиячиси ва ўзаро муҳаббат риштасини мустаҳкамловчисидир. Рўза тутган кишининг руҳи эрийди, нафси мусаффолашади ва табиати юмшайди. Шояд, биз ушбу ойда яқинларимизга қайтсак ва уларни зиёратимиз, совға ва яхшиликларимиз билан хурсанд қилсак. Аллоҳ таоло яхшилик қилган бандасининг ажрини ҳеч қачон зоеъ қилмайди.

Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🏙️ Тўрақўрғон вақти билан

24 Март Якшанба 2024 Йил

🌃 Ифторлик вақти 18:37

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту."
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Рўзадор бирор ширинлик билан, афзали хурмо билан ифторлик қилади.

Агар буларни топа олмаса, сув билан оғзини очади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона хурмо билан ёки олов тегмаган нарса билан ифторлик қилар эдилар. Дастлабки луқмада “Эй мағфирати кенг Зот, мени мағфират қил. Аллоҳга шукрки, менга рўза тутишни насиб этди – рўза тутдим. Ризқ берди, ифторлик қилдим”, дер эдилар.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал  тиловат

Зумар сураси.

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал  тиловат

Зумар сураси.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Ибрат

СИЗ  РЎЗАДОРМИСИЗ?

Бир неча йигит Рамазон ойида бир мўйсафид отахоннинг одамлар кўзидан пана жойда таом еяётганини кўриб қолишибди:
- Ие, Отахон! Сиз рўзадормасмидингиз?

Отахон:
- Нега? Албатта рўзадорман. Фақат сув ичиб, таом еяпман, холос.
Йигитлар қаҳ-қаҳ кулиб юборишибди:
- Ростданми Отахон?

Отахон деди:
• Кимсага ёмон назар ташламайман,
• Бировни мазах қилмайман,
• Инсонларни ғийбат қилмайман,
• Ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмайман,
• Одамлар билан қўпол муомала қилмайман,
• Бировнинг молига кўз олайтирмайман.
• Лекин... аммо... бир касалим бор... Ошқозоним касал. Шунга афсуски меъдамни рўзадор қилолмаяпман.

Сўнгра отахон йигитлардан сўради:
- Сизлар ҳам рўзадормисизлар болаларим.

Йигитлардан бири ҳижолатдан бошини эгиб оҳиста овозда жавоб қайтарди:
- Йўқ! Биз фақат овқат емаяпмиз, холос.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🏙️ Тўрақўрғон вақти билан

25 Март Душанба 2024 Йил

🌅 Саҳарлик вақти 04:48

📘 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
"Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар."
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat