IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
380 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌺 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌺
Аллоҳим! Рамазон ойининг қолган кунларини баракали қил. Рамазон кечаларида ибодат ва хатми Қуръонларда қоим қил. Бизларга Рамазоннинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини насиб қил. Бизларнинг исмимизни дўзахдан озод бўлганлар қаторида ёз!

Каналга аъзо бўлинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди.

Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди.

Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди.

Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#РАМАЗОН_ШУКУҲИ

"Рамазон меҳр-у мурувват ва хайр-у саҳоват ойи" шиори остида Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев бошчилигида юздан ошиқ хонадонга, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилиб, бир қанча нафар кўнгилларни шод этилди. Аллоҳ муборак ойни файз-у футуҳотидан барчамизни баҳраманд этсин!

ЎМИ нинг Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани вакиллик матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Гуноҳкорлар табиби


Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди. У зот шундай жавоб бердилар:
- “Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчилика йўл қўйганим ва ўлимим ҳақида ўйлаб қолдим. Қарасам, умрим тугаб боряпти. Гуноҳларим эса, кўпайиб боряпти. Ўлимим ҳам яқинлашиб келмоқда. Нафсим эса, тавбага юзланмаяпти. Устимда тоғлар ҳам кўтаролмайдиган бало турганини англаб етдим. Аҳволим оғирлигини ўйлаб уйимдан чиқдим. Йўлда бир табибнинг ёнидан ўтиб қолдим. Қарасам, бир тўп одамлар уни ўраб олиб, дори солинган идишларни унга узатиб, уларни ичиш тартибини (рецептини) сўрашаётган экан. Хуллас, уларнинг ёнига бориб тўхтадим ва бояги табибдан:
- “Эй қария, сизда гуноҳларнинг дориси борми?” - деб сўрадим. Табиб бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, кейин бошини кўтариб:
- “Агар осий Кимга исён қилаётганини билганда эди, маъсият қилишдан олдин эриб кетган бўларди” - деди. Бу гапларни эшитиб, дарҳол уйимга қайтдим. Табибнинг гапи қалбимга қаттиқ таъсир қилган эди. Мана, ҳозиргача мана шу тавбамда собит туриб, Роббимнинг эшиги остонасидан жилмадим”.
(Шайх Ҳоний Ҳожи, “Солиҳлар ва солиҳалар ҳаётидан қисса”)


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Баъзи рўзадорларда юз берадиган хато

Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди.

Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН

Рўза фақат еди-ичдидан тийилиш эмас, балки кўз, қулоқ, қўл, тил рўзалари ҳам бор.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев,
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби.


Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА
#РАМАЗОН

ХУРМОНИНГ ЯРМИ БИЛАН БЎЛСАДА ДЎЗАХДАН НАЖОТ ТОПИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Қодиржон Ибрагимов,
Уйчи туман “Ахси” жоме масжиди имом-хатиби


Батафсил ўқиш

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
САХОВАТ ОЙИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. Рамазонда Жаброил (алайҳисалом) у зот билан учрашган кезлари у зот янада сахий бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, у зот эсган майин шамолдан ҳам кўра яхшиликда сахийроқ бўлиб кетар эдилар”. (Имом Бухорий ривоят қилган).

Эсиб турган майин шамол барчага давомли фойда етказиб тургани учун саховатли ҳисобланса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан-да саховатлироқ эдики, саховатларидан барча одамлар баҳраманд бўлишар эди.

- Имом Шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Рамазон ойида одамларнинг кўпроқ саховат кўрсатишларини хоҳлар эдим. Бунинг сабаби, аввало, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш бўлса, қолаверса, одамларнинг бу ойда юмушларида эҳтиёж сезиши ҳамда улардан кўпчилиги рўза ва намозлар сабабли тирикчилик қилишдан машғул бўлиб қолишидир”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🟣 ИФТОРЛИККА РАҒБАТ ҚИЛИНГ

Рўзадорларга ифторлик беришга рағбат қилинг, чунки ифторлик қилиб берган кишига ҳам рўза тутган одамнинг  савобидек  ажр берилади.
Уй бекаларига, опа-сингилларга ҳам тавсиямиз шуки, оила аъзоларингизга таом тайёрлаётганда ҳам рўзадорларга  ифтор қилиб беришни ният қилиб олинг.

(иншааллоҳ, шунда рўзадорга ифторлик берганларнинг 
савобини қўлга киритасиз).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари👆👆👆

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Мусулмон киши намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
🏙️ Тўрақўрғон вақти билан

21 Март Пайшанба 2024 Йил

🌃 Ифторлик вақти 18:33

📗 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту."
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЧАҚИМЧИЛИК

Чақимчилик қилишнинг сабаблари
1. Гапи нақл қилинаётган шахсга ёмонлик етказиш нияти.
2. Гап айтилаётган одамга яхши кўриниш.
3. Ўзини ўзи хурсанд қилиш ва бошқалар.

Чақимчиликнинг зарарлари:

1. Чақимчилик дўзахга олиб борувчи йўлдир.
2. Чақимчилик улфатлар орасида адоват оловини ёқади.
3. Чақимчилик озор, зарар, алам, хусумат ва нафратдир.
4. Чақимчиликнинг охири войдир.
5. Чақимчилик яхшиликларни кетказади.
6. Чақимчилик пасткашлик, қўрқоқлик, заифлик, макр, ялтоқлик ва мунофиқликдир.

ЧАҚИМЧИЛИКНИ ДАВОЛАШ

Аввало чақимчи қиладиган чақимчилиги туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари чақимчилик қилинган одамга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин.

Чақимчилик пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Агар ўзини айблардан холи деб билса, шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айблардан бири - чақимчилик ила булғамасин. Ўзининг айби бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялсин. Ўзи ҳақида бировнинг чақимчилик қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгалар ҳақида чақимчилик қилишни истамасин.

Чақимчиликга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилиш пайида бўлсин. Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабини йўқ қилиш ила бўлади.

Чақимчи билан қандай муомалада бўлинади?

Бу ҳақда имом Заҳабий айтади: «Кимга чақимчилик етиб келса ва унга: «Сен ҳақингда Фалончи ундай деди, бундай деди», дейилса, қуйидаги олти тавсияни амалга оширсин:

1. Чақимчига ишонмасин. Чунки у чақимчилиги сабабли фосиқ бўлди.
2. Уни бу ишдан қайтарсин. Унга насиҳат қилсин ва чақимчилигини қораласин.
3. Аллоҳ таоло учун уни ёмон кўрсин. Чунки Аллоҳ таоло чақимчини ёмон кўради. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш вожибдир.
4. Чақимчилик қилинаётган одам ҳақида ёмон гумонга бормасин. Чунки Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир» (12-оят).
5. Чақимчилик уни қарши тараф зиддига олиб бормасин.
6. Чақимчининг гапини бошқаларга айтиб, ўзи чақимчилик қилиб юрмасин.

"Руҳий тарбия" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
УВАЙСОНА ЎГИТ

Рабиҳ Ҳошим Увайс Қараний ҳазратларини кўриш учун борди. Увайс ҳазратлари ибодат билан машғул бўлгани учун кутиб ўтирди ва кўнглидан ўтказди:
– Увайс менга ҳам бир ўгит берса эди.
Увайс Қараний дуога қўл очиб дебди:
– Аллоҳим, кўп ухлар кўздан ва кўп еяр қориндан Ўзингдан паноҳ тилайман.
Бу сўзларни эшитган Рабиҳ Ҳошим менга шу ўгит етарли, деб уйига қайтди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
#Рамазон2024
#Рамазон_таровати

Тўрақўрғон туман "Исҳоқхон тўра Ибрат " жоме масжидида "МОҲИ РАМАЗОН" шукуҳи

Масжид Матбуот хизмати.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat