IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
378 subscribers
6.87K photos
2.81K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ШАЪБОН ОЙИ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Нуриддин Хафизов,
Наманган тумани “Нуртепа” жоме
масжиди имоми ноиби


➡️➡️ Батафсил ўқиб

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Abdurahmon degan kishi hazrat Umarning xonadoniga yumush bilan boribdi. Qorong‘i tushib qolgan, halifa sham yorug‘ida ishlab o‘tirgan ekan. Mehmon bilan so‘rashgach, yonib turgan shamni o‘chirib, boshqa shamni yoqibdi.
– Mana endi gaplashsak bo‘ladi, – debdi mehmonga.
Mehmon hayron bo‘pti
– Boyagi shamni nega o‘chirdingiz-u, nega xuddi shunaqa boshqa shamni yoqdingiz?
– Yonib turgan sham davlatniki edi. Men uning yorug‘ida davlat ishini bajarayotgandim, – debdi halifa. – Sen bilan qiladigan suhbatimizning davlat yumushiga daxli yo‘q. Shuning uchun o‘z pulimga sotib olgan shamni yoqdim...


©O‘tkir Hoshimov "Insof".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЎЗИНГИЗНИ КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАНГИЗ ХУСУСИДА ТЕРГАБ ТУРИНГ

Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:
1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?
2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?
3. Тонгда уйқудан уйғонгач олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?
4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?
5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?
6. Ўзимиздан: "Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?" деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.

"Ўкинма" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Odilxon)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO
#ODOB

📝Tongda Turish Fazilati
(1-qism)

🎙MUSOXON DOMLA ABBOSIDDINOV
NAMANGAN VILOYATI BOSH IMOM-XATIBI


🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

Manba: 📺📺  📺📺

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кӯзи ожизнинг юзига қовоқ солишдан қайтарилдик. Ваҳоланки, у бизнинг қош-қовоғимизни кӯрмайди. Энди кӯзи кӯрадиган одамларга қовоқ солиш ҳақида нима дейиш мумкин. Атрофингиздагиларга табассум ҳадя қилинг. Зеро ҳаёт ӯта қисқадир.
Habibulloh Abdulg'affor


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
- Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунё қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азизлар!

Хайрли тонг.

Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».


Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Tонгимиз яхшилик билан бошлансин.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from QURAN.UZ
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

Зикрнинг маъноси:
«Эй еру осмонни бор қилган Роббим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Роббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калима ўргатинг, мен уни эрталаб ва кечқурун айтиб юрай», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма фаатирос самаавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳаадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, Ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта, аъуузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтоони ва ширкиҳ», деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизийлар ривояти)

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#ҳикмат

Бировга яхшилик қилган бўлсанг, яхшилигингни айтиб, уни уялтириб камситма. Бировга ичирган ва едирганингни миннат қилиб, заҳарга айлантирма!
Эвазига нарса кутиб қилинган яхшилик хисобланмайди, балки у оддий олди-бердидан иборат, холос...
Мурувват майдонининг шаҳсувори бўлай десанг, ғараз билан иш қилиб, эвазига бировдан фойда олишни ўйлама!


Луқмони Ҳаким

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МУЛОҲАЗА

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Нусратни кутиш билан ўзларингизни машғул қилиб олманглар. Албатта у (ғалаба) бошларнинг устида Аллоҳнинг “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур” деган калимасини кутиб турувчидир. Балки сизлар ҳақ ва ботилнинг ўртасидаги мавқеинглар, ўрнинглар қаерда экани билан машғул бўлинглар. Аллоҳим, ваъда берганингдай Сенинг ёрдаминг аниқ келгувчидир”.

Изоҳ: Аллоҳ таоло айтади: “Бас, қачон бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – деса бас, у (иш) бўлур”, Ғофир сураси, 68-оят.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ...

#Ҳадис: Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмни олган чўпон айтади:
"Қўзичоқнинг онаси олдинроқ йўқолган эди. Бугун подани кўздан кечириб орасидан қўзичоқни топа олмадим. Қарсам қўриқчи ит уни шу ҳолда бағрида олиб ётибди".

Одамзот орасида мурувват, меҳр-шафқат туйғуларини йўқотганлар учун ҳайвонлар дарс ўтади баъзан.

©️ Икром Шариф

Орамиздаги оқибат йўқолмасин, биродарлар!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган.

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен бирорта ойда Шаъбондагидек кўп рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Odilxon)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEO

SALOMLASHISH ODOBLARI

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Muhammadxon Najmiddinov,
Uychi tumani "Daxyak ota" jome
masjidi imom-noibi


🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#Мақола

ИНЕРНЕТДАН ФОЙДАЛАНИШ ОДОБЛАРИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳри “Абдулқодир қори” жоме масжиди имом-хатиби


➡️➡️ Батафсил ўқиб

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Ким ҳам кўр бўлиб қолишни яхши кўрарди?

Буюк Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларига бу нарса етишини истамаганлар ва Аллоҳдан барча аъзоларини соғлом қилишини сўраганлар.

Ҳар бир мўмин, йўқ, ҳар бир инсон то вафот этгунига қадар офият ичида, соғлом ҳолатда яшашни истайди. Аммо баъзилар кўзларини йўқолиши билан синовдан ўтадилар. Энди, бундай одам ўзига ачинавериб, қайғудан эриб кетиши керакми? Йўқ, ҳеч қачон!

Ана шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббидан ривоят қилган сўзлари келади: "Мен бандамнинг икки қимматбаҳо аъзоси (кўзлари)ни олиб, уларга муҳтожликда қолдирсам, модомики улар сабабли менга ҳамд айтар экан, унга Жаннатдан пастроқ мукофотга рози бўлмайман (яъни, Жаннатни бераман)" (Имом Аҳмад ривояти).

Бу сўзлар жуда ёқимли тасалли ва юпанчдир. Мазкур хушхабар орқали қайғуга тўлган одамнинг азоблари енгиллашади ва ғам-андуҳ булутлари арийди.

Дунё муаммолари савоб олишни истаганлар ва Жаннатни севувчилар йўлиқиши керак бўлган юксак даражадир...

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​​​​#МУАММО:
Эркак фақат ўзини ўйлаши, турли саёҳат ёки кўнгилочар ишларга аёли ва фарзандларисиз бориши

ЕЧИМ: Пайғамбар алайҳиссалом:
ظظعن ابن عمر رضي الله عنهما، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: أحب الناس إلى الله أنفعهم للناس، وأحب الأعمال إلى الله عز وجل سرور تدخله على مسلم،
“Аллоҳга энг маҳбуб киши инсонларга энг кўп фойдаси тегадиганидир ва Аллоҳга энг маҳбуб амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик киритишдир”, дедилар.
Ҳар бир мусулмон оила бошлиғи ушбу ҳадисда келган маъноларни яхшилаб уқиб олиши зарур. Эркак киши фақат ўз ҳаловатини ўйлаш ўрнига аёли ва фарзандлари қалбига хурсандчилик киритиш пайида бўлиши лозим. Бунинг учун, шариатга хилоф бўлмаган кўнгилочар ишларда эркак киши ўз аёли ва фарзандларини ҳамроҳ қилиши лозим бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
АХЛОҚ ҚИЙМАТЛИРОҚ

Муборакфурий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сийратул имамил Бухорий" номли китобида келтиради:
"Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ бир кемага миндилар. Ёнларида минг динор пул бор эди. Кемада у зотнинг ёнларига бир киши келиб муҳаббат ва ихлосини изҳор қила бошлади. У зотга яқинлашишга уринди. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ундаги муҳаббатни кўргач унга ҳалиги минг динор ҳақида гапирдилар. Эртаси куни ҳалиги киши уйқудан туриб йиғлаб ёқасини йиртиб юзларини тимдалай бошлади. Кемадагилар жамланиб ундан нима бўлганини сўрашди. У минг динор солинган ҳамёни борлигини, уни кимдир ўғирлаганини айтди. Бу билан имомнинг минг динорларини қўлга киритмоқчи бўлди. Кишилар пулни қидира бошлашди. Шунда имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ минг динорли ҳамёнларини чиқариб ҳеч кимга билдирмасдан денгизга ташладилар. Шундай қилиб ҳалиги ёлғончи ўғрига минг динорни қўлга киритиш насиб бўлмади.
Кейин ҳалиги киши имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келиб у олтинларни нима қилганларини сўради. Имом уларни денгизга ташлаганларини айтдилар. Ҳалиги киши сўради:
- Шунча пулга ичингиз ачимадими?
Имом дедилар:
- Бутун умримни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини жамлаш билан ўтказдим. Инсонлар менинг ростгўйлигимни, омонатдорлигимни билишди. Агар пулни олиб қолганимда кишилар сени ростгўй деб ўйлашар, мени айблашар эди. Мендаги ишончлилик сифати ва адолат динорларимдан қимматлироқдир!

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#тежамкорлик

Мен ўғлимга пулни тежашни ўргатиш мақсадида бир усул ўйлаб топдим. Ўғлимга "Кунлик ишлатишингга берган пулимдан бир қисмини тежаб қолишга ҳаракат қил. Қанча пул тежаб қолсанг, эртасига шунча пул қўшиб бераман", дедим. Масалан, ўғлимга берадиган кунлик пулим 15 минг сўм. У шундан 5 минг сўмини тежаб колди. Демак эртага мен ўғлимнинг кунлик 15 минг пулига 5 минг қўшиб, 20 минг сўм қилиб бераман. Бу усул болаларга пулни иқтисод қилишни, уни беҳудага сарфламасликни, керак бўлганда кичик бир жамғармага эга бўлишни ўргатишда фойда беради деб ўйлайман.

"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat