IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.84K photos
2.81K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Долзарб #Ёшлар

📖 ЖИСМОНАН СОҒЛОМ ЁШЛАР ЮРТНИНГ БУЮК КЕЛАЖАГИ ГАРОВИДИР!

🌐Saytdan koʻrish
🎞Yutubdan koʻrish

Абдулазиз Бобамирзаев "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти мудири

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#динда_ғулувга_кетиш_иллати

"Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. Аллоҳ инсонни худди шу табиат ила яратган. Соф табиат шиддат ва қийинчиликни ёқтирмайди. У доимо осонлик ва юмшоқликка мойил бўлади".

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📚"Васатия — ҳаёт йўли" китобидан

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори


♻️Якинларингизга хам улашинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МУАММО

Оилада бир муаммо чиқса, эр-хотин дархол мунозарага киришмасдан, балки алоҳида хонада ўтириб, озгина бўлса-да иккинчи томондан содир бўлган яхшиликларни эсласин. Натижада, эр ва хотиннинг ҳаёлидан ҳалиги салбий фикрлар кетиб, ўрнини меҳр-муҳаббат ҳис-туйғулари эгаллаб олади.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
МЎЪМИН КИМДИР?

Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
🍃«Мўъмин мўъминнинг кўзгусидир».
🍃«Мўъмин яшаш тарзи енгил шахсдир».
🍃«Мўъмин зийрак, ҳушёр ва эҳтиёткордир».
🍃«Мўъмин дўст-улфат бўлади ва дўст-улфат тутилади, дўст-улфат бўлмаган ва улфат тутилмаган кишида яхшилик йўқдир».
🍃«Мўъмин шундай кишики, инсонларнинг моллари ва жонлари ундан омонда бўлади».
🍃«Мўъмин – қўли ва тилидан инсонлар омонда бўлган зотдир».
🍃«Мўъмин олижаноб, карамли – марҳаматли ва саховатли шахсдир. Мунофиқ эса алдовчи ва пасткашдир».
🍃«Мўъмин севимли ва мулойимдир».

“Баҳрул-маҳабба”дан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
“УММАТИМ! УММАТИМ!!!”

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг айтишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Иброҳим сурасидаги:
“Эй Раббим, албатта, у (санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан” (36) оятини ва Исо алайҳиссаломнинг ушбу сўзларини тиловат қилдилар:
“Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли Зотсан” (Моида сураси, 118-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини кўтариб:
“Эй Аллоҳ! Умматим!! Умматим!!!” деб йиғлаб юбордилар. Аллоҳ азза ва жалла Жаброил алайҳиссаломга амр қилди:
“Эй Жаброил, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бор. Раббинг билгувчироқдур. Айт: “Биз сизни умматингиз ишида рози қилурмиз, ҳаргиз хафа қилмагаймиз”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Зумар сураси 73-74 оятлар

Мансур Салимий қироати

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Балки ҳозирги торлик, машаққатда сени ва ҳожатингни раво бўлишини ўртасида истиғфоринг, истиғфоринг ва яна истиғфоринг (кўприк бўлгуси)дир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг шанба куни

🗓 03 феврал, 2024 йил
🗒 22 ражаб, 1445 йил
 
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!🤲🤲

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ЭСЛАТМА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бадгумонликдан сақланинг. Албатта, бадгумонлик энг ёмон ёлғончиликдир. Пойлаш ва жосуслик билан шуғулланманг. Ўзаро рақиб бўлманг ва ўзаро ҳасад қилманг. Бир-бирингизни ёмон кўрманг ва бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», дедилар».

(Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​НАМОЗДА ФОТИҲАДАН ОЛДИН АТТАҲИЁТ ЁКИ САЛОВАТНИ ЎҚИБ ҚЎЙСА
#намоз

1174-CАВОЛ: Мен намозимда баъзан унутиб, Фотиҳадан олдин Аттаҳиётни, баъзан Саловатни ўқиб қўяман. Эсимга тушгандан кейин Фотиҳани ўқийман. Бу ҳолатда намозим бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Аммо ҳолатга қараб, саждаи саҳв вожиб бўлиши ва бўлмаслигининг тафсилоти бор:

1 – Агар сиз биринчи ракатда Фотиҳа сурасидан олдин Ташаҳҳудни ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки ташаҳҳуд сано, мақтов ҳисобланади. Биринчи ракатда Фотиҳадан олдинги вақт сано ўрни ҳисобланади.

2 – Агар фарз ёки нафл намозларнинг иккинчи ракатида ёки фарздан бошқа намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатида Фотиҳадан олдин Ташаҳҳудни ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки бу ерда вожиб бўлган Фотиҳани ўқишни кечиктирган бўласиз. Намозда вожибни кечиктириш саждаи саҳвни вожиб қилади.

3 – Агар фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатида фотиҳадан олдин ташаҳҳуд ўқиб қўйсангиз, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш вожиб эмас, мустаҳаб амал.

Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда маълумотлар келган. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да шундай дейилган:

"ولو قرأ التشهد مرتين في القعدة الأخيرة أو تشهّد قائمًا أو راكعًا أو ساجدًا لا سهو عليه، منية المصلي. لكن إن قرأ في قيام الأولى قبل الفاتحة أو في الثانية بعد السورة أو في الأخيرتين مطلقاً لا سهو عليه، وإن قرأ في الأوليين بعد الفاتحة والسورة أو في الثانية قبل الفاتحة وجب عليه السجود؛ لأنه أخر واجباً".

“Агар намозхон охирги қаъдада икки марта ташаҳҳуд ўқиб қўйса ёки қиём, руку ва саждада ўқиб қўйса, саждаи саҳв лозим бўлмайди. Мунятул мусоллийда шундай келган. Агар биринчи ракатда Фотиҳадан олдин ёки иккинчи ракатда зам сурадан кейин ёки учинчи тўртинчи ракатларда ташаҳҳуд ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Агар биринчи ва иккинчи ракатда фотиҳа ва замсурадан кейин ёки иккинчи ракатда фотиҳадан олдин ўқиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Чунки у вожибни кечирган бўлади”.

Мазкур ҳолатлар унутган ҳолатда шундай қилиб қўйишига тегишли. Бу ерда ташаҳҳуд ўқиб қўйилиши айтилди. Саловат ҳам мана шу ҳукмга киради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​ҒИЙБАТ КУЧИ

Бир аёл қўшнисини ғийбат қилибди. Fийбат гап тезда қишлоқ аҳолисига тарқабди.
Fийбат қилинган одам эса анча изтироб чекибди. Маълум вақтдан кейин ҳалиги аёл қилган ишидан пушаймон бўлибди. Хатосини қандай тузатишни билмай, бир доно зотга мурожаат қилибди.

Донишманд унга шундай маслаҳат берибди:
«Бозорга бориб товуқ сотиб ол ва сўйдир.
Кейин уйга қайтишда, патларини юлиб, йўл
бўйи ерга сочиб кел».

Аёл бу ғалати насиҳатга ҳайрон бўлса-да, донишмандга ҳурмати туфайли, ишни айтилгандек
бажарибди.
Эртаси куни донишманд аёлга:
«Кеча ташлаб келган патларингни бугун
териб кел», деб буюрибди.

Аёл кечаги юрган йўлидан бориб, патларни тўпламоқчи бўлибди. Қараса, шамол барча патларни учириб кетган экан. Соатлаб излаш натижасида, бор-йўғи бир-иккита патни топибди.

Доно зот унга: «Кўрдингми, уларни ерга ташлаш осон, аммо қайта тўплашнинг иложи йўқ. Fийбатни ҳам қилиш осон, бироқ асоратини кетказиш ниҳоятда мушкул» дебди...

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ИСТИХОРА НАМОЗИ

“Истихора” сўзи луғатда “хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: “Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг “Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил”, десин ва ҳожатини айтсин”, дедилар”. 

Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади: 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

“Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ” деб, ҳожати айтилади. 

Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”. 

Дуодаги “мана шу иш”, деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиса яхши.

 “Мўминнинг меърожи” китоби.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.

АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#КУН_ҲИКМАТИ

Бу тупроқ бир кун келиб бизнинг устимизга ҳам тортилади. Шунда асл дардларимиз уй-жой, мошина, даромадли иш, обру-мансаб эмаслигига амин бўламиз.

«Сирлар хазинаси» рисоласи

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар.

#qarz #duo #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!
☘️ 🌷 💐 ☘️ 🌷 💐 🌷☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
«Маа ша`аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Ибн Сунний ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat