IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
379 subscribers
6.88K photos
2.82K videos
47 files
12.7K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
#ТАФАККУР

Ҳозир оғирлик қилаётган бир ракатнинг, Маҳшардаги севинчи на қадар бўлишини сен қаердан ҳам билардинг?!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Эшитмасдан олдин жавоб бериш, тушунмасдан аввал қарши чиқиш, билмаган нарсасига ҳукм қилишлик, жоҳиллик табиатидандир.

Жуброн халил Жуброн

Жаъфархон Супиев таржимаси.


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, ундан фойдаланилган қисмигина ризқдир.

Гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин ундан фойдалана олмайсан. Демак, бу сенинг ризқинг эмас, у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни соҳибига етиб боргунича қўриқлаб борувчи қоровулсан халос.

(Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Бангладешлик Идрок бутун умри давомида қизининг сифатли таълим олиши учун ўз касбини ундан яшириб келди. У кўчаларнинг энг ифлос жойларини ва ҳожатхоналарни тозаловчи бўлиб ишларди.

"Фарзандларим мен туфайли тенгқурлари орасида уятга қолишларини ҳеч қачон истамаганман. Кичик қизим мендан ишим ҳақда сўраганида, унга қора ишчи эканлигимни айтганман холос", дейди у.

Идрок ҳар оқшом уйга қайтар экан, жамоат ҳожатхонасида ўзига, уст-бошига қарар, ўзини тартибга келтирар эди. Ўз касбини ўта закийлик билан беркитарди.

Унинг бу қадар қийналиши сабаби бор эди: жамият, қизи ўқиётган мактаб табақага ажралган эди. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва ҳатто автобус ҳайдовчилари ҳам ўқувчиларнинг қандай оиладан эканлигига қараб муомала қилишарди, таълим беришарди. Идрок бу ҳолат билан жуда кўп тўқнаш келганди.

Унинг қизи мактабни битириб, коллежга ўқишга кирди. Кунлардан бир кун ўқиш учун тўловга пулни ҳеч қаердан топа олмагач, чиқиндилар ичра уввос солиб йиғлади. Бошларини тиззалари орасига олиб узоқ ўтирди. Уни қалбан тушунган ҳамкасблари, оз-оздан бўлса-да, унга пул йиғиб беришди. Улар бор-будларини Идрокка беришар экан, шундай дейишди: "Майли, бир кун оч қолармиз, аммо қизимиз ўқишни давом эттирсин".

Бугунги кунда Идрокнинг қизи Бангладеш Халқ маорифи вазирлигида фаолият юритади. Унинг қистови билан отаси бошқа ишламай қўйди. Аммо Идрок қора меҳнат ортидан сариқ чақа топиб, бу пулларга ўз фарзандларини ўқитаётган ота-оналарни жуда қадрлайди ва уларга тез-тез ёрдам бериб туради.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram
#ТАФАККУР:
Улар энди йўқ...

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотларидан сўнг Абу Бакр (р.а.), кейин ҳазрат Умар (р.а.) халифа бўлдилар. Уларнинг даврида мусулмонлар тинчлик ва хотиржамликда яшашди. Ҳазрат Усмон (р.а.) даврида эса бу хотиржамлик бузилиб турди. Ҳазрат Али (к.в.) замонига келиб аҳвол бутунлай ўзгариб, турли ихтилофлар юзага кела бошлади. Бу ҳолатлар туфайлими, бир куни ҳазрат Алидан сўрашди:
— Юз бераётган ҳодисаларнинг ҳеч бири аввалги халифалар замонида йўқ эди. Сабаби нима экан-а?
Жавоб чин маънода ҳазрат Алига хос бўлди:
— Уларнинг даврида биз бор эдик, бизнинг замонимизда эса улар йўқ!


Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Бир киши қарамоғида боқимандалар кўплигидан Иброҳим ибн Адҳамга шикоят қилди. Шунда у зот: «Аллоҳ ризқини ёзмаганларини менга юбор», деган эдилар, у киши жим бўлиб қолди.

Изоҳ: Аллоҳ ҳар бир кишига белгиланган ризқни ёзиб қўйган. Шундай экан, оилани боқувчи одам уларни ўз маблағидан боқмайди, балки уларнинг ризқи сарф қилиши учун унга берилаётган бўлади.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР 👆👆

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР  👆


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР👆


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat