IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
380 subscribers
6.83K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
АЛЛОҲГА МУҲАББАТ МЕЗОНИ

Америкалик мусулмон, риёзиёт олими, профессор Джеффри Ланг (Jeffrey Lang) бундай дейди:
«Мен учун Ислом шиорларининг энг гўзали, энг таъсирлиси бомдод намозидир. Ҳамма ухлаётганда, қоронғида уйғонишнинг бир сири бор. Атрофни тун сукунати эгаллаган пайтда Қуръон тиловатини эшитасан, бу билан гўёки ушбу дунёдан жўнаб, фаришталар билан сафар қилиб, бомдод пайтида Аллоҳни улуғлаш учун мақтаётган бўласан!..»
(Ажабо! Бомдод намозининг қай даражада Аллоҳга боғланиш пайти экани Исломга янги кирган бошқа миллат кишиларида ўзгача таассурот қолдириши қуйидаги мисолда ҳам намоён бўлади.
Асли малилик, ҳозирда Испаниянинг «Севилья» жамоаси гуруҳида ҳужумчи бўлиб ўйнаётган футболчи Фредерик Кануте «Бомдод намози Аллоҳга бўлган муҳаббат мезони» шиори остида мусулмонларни бомдод намозини бардавом ўқишга чақириқбилан чиқди. Ушбу тарғибот ўша ердаги мусулмон аҳоли орасида катта олқишларга сабаб бўлди.
Кануте «Шуруқ ал-Жазоирий» вебсайтига берган суҳбатида: «Агар инсон кимнидир ҳақиқий севиб қолса, у билан кўришишга муштоқ бўлади, ҳамма вақт у ҳақда фикрлайди. Ҳар гал учрашиш фурсати яқинлашса, то у билан учрашмагунича уйқуси келмайди. Дангасалик билан бомдодни ўтказиб юборадиганларни Аллоҳни севади, дея оламизми?
Улар роастдан ҳам Аллоҳни улуғлаб, У билан мулоқот қилишни хоҳлашармикан? Келинг, бир ўйлаб кўрайлик. Бир миллиардер бир ишчиси билан шартнома тузиб, «Ҳар куни эрталаб соат 5:00 да уйғотсанг, кунига минг доллардан тўлайман» деса, ўша ишчи уни уйғотгани учун ҳар куни минг доллар ишлаб олади. Лекин бир кунгина узрсиз уйғота олмаса, миллиардер шартномадаги маблағни беришдан бош тортади ва аввал берган пулларини ҳам тортиб олади!
Аллоҳим! Бомдод намозидан ҳамда бошқа фарз, вожиб, суннат ва нафл намозларидан оладиган руҳий озуқаларимизни зиёда қилгин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини ота-онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота-онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…

Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Энг катта бахт

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди.Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди.
Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди.Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди.Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди.Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди.Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди.Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди.Қўшиқ тугагач, аёл иккала кизига ювининглар деди.Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига; "Энг яхши она -бизнинг онамиз! Шундай эмасми? "-деганини эшитди.Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди.Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди.Хона деворларида осиғлиқ диплом ва совринларини эслади.Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунг ишодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади."Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми? "

"Ғам қайғусиз яшай десангиз " китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР
ОМАДЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал саломлашинг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
–Атрофдаги қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум дилга яқин, азиз Диндошим!
🌧 ❄️ 🌨 ❄️ 🌨 ❄️ 🌨
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي، وَأَهْلِي، وَمِنَ المَاءِ البَارِدِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг муҳаббатингни менга ўзимдан ҳам, аҳлимдан ҳам, совуқ сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин».

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Довуднинг дуосида «Аллоҳумма ижъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсий, ва аҳлий, ва минал маа ил баарид» бор эди», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Довудни эслаб гапирсалар: «У башарнинг энг ибодатлиси эди», дердилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

Сен аввало нафсингга ҳукмрон бўлмай туриб, бошқага ҳукмингни ўтказа олмайсан. Ўзингни ўзгартиришга ожиз бўла туриб, миллатни ўзгартиришга кучинг етмайди. Масофа узоқ туюлиши мумкин, лекин ягона йўл шу.

(Мустафо Маҳмуд, "Ниқобингизни ечинг, жаноблар" китобидан).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КИБР
"Мен ундан яхшиман!".

Аъроф сураси 12-оят.

Бу мутакаббирлик, ўзни катта олиш ва димоғдорлик лаҳзаси эди.
Буни гапирган Иблис жаннатдан ва Аллоҳнинг раҳматидан абадий жудо бўлди.
Олдин ўзи ҳам фақир бўлганларнинг бой бўлганларидан кейин фақирларнинг устидан кулиб: "Камбағалнинг ўзи ландовур бўлади!", деганларини кўрдик!

Собит қадамларимиз тойилишидан, инсонларга амр қилган нарсамизга ўзимиз амал қилмасликдан, тоатларимизни ужб ва риё билан ҳабата қилишдан, гуноҳкорларга раҳмат кўзи билан эмас, таҳқирлаш кўзи билан боқишдан Аллоҳ бизни сақласин!

Аллоҳим! Бизни туғёнга солиб шукрингни унуттирадиган неъматлардан сақла. Бизга бизни Сенга исён қилишга мажбур қиладиган синовларни берма. Бизга доимо тупроқдан келиб тупроққа кетишимизни эслатиб тур!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Агар фарзандингиз нодон жоҳилларга эргаша бошласа, бебош ва аҳлоқсиз нарсаларни ёқтириб ҳайратланса, аҳмоқларга тақлид қила бошласа, у ҳолда, унда қандай қилиб салоҳият ва одобни тарбиялаб, сингдира оласиз?
Эй ота ва оналар жамоаси! Фарзандларингизни солиҳ инсонларга яқинлаштиринглар, уларнинг ҳаётлари, хабарларини айтиб беринглар, уларнинг асарларидан дарс бериб, таълим беринглар, уларнинг номларини ёдлатинглар ва улар ҳақидаги қиссаларни ўқиб беринглар!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўғли Солиҳ дейди: “Отам уйимизга бирон зоҳид ёки солиҳ киши келса, токи кўриб, ундан ибрат олишим, ўхшашимни яхши кўргани учун унинг ортидан юборар эдилар”.

“Манҳажул Аҳмад” асаридан.

Аллоҳим, зурриётларимизни бизга ислоҳ қилиб бергин ва Ўзингни розилигингга элтувчи амаллар сари уларни қўлларидан тутгин ва уларни таълим ва гўзал одоб беришимизда бизга ёрдам бергин!

Шайх, доктор Бадр ибн Али Утайбий.

arabicuz

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ДУОСИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИГАН УЧ ТОИФА

Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у отасидан ривоят қилинади:

«Уч тоифа одамнинг дуоси қабул бўлмайди.

1-Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг, ҳолбуки, унга силаи-раҳм қилиш буюрилган эди.

2-Бир киши хотинини дуоибад қилиб Аллоҳдан ўзини ундан қутқазишни сўрайди. Ҳолбуки, Аллоҳ унинг қўлига анинг талоғи бериб қўйибди.

3-Бировнинг зимасида моли бор-у, уни ёзмаган ва гувоҳи ҳам йўқ одамнинг».

Шарҳ: Бу ривоятдан яқин ва бир-бирида ҳақи бор кишиларнинг дуоибадлари қабул бўлмаслигини билиб оламиз. Мисол тариқасида улардан уч тоифаси зикр қилинмоқда.

Биринчиси - Ўз қариндоши зиддига дуо қиладиган одамнинг дуоси қабул бўлмайди.Қариндошлик бурчи, вазифаси – унга силаи-раҳм қилиш, яхшилик қилиш керак эди. Бу одам эса қариндошини зиддига дуо қилаяпти. Шунинг учун бу одам Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилганлигидан дуоси қабул бўлмади.

Иккинчиси - бир одам бор хотинини дуои-бад қилаяпти. Эй худо, шундан мени қутқаргин, деяпти. Бу одамни ҳам дуоси қабул бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло талоқни унинг қўлига бериб қўйган. Хоҳламасанг қўйвор буни, қарғаб нима қиласан. Худо буни олгин, мени бундан қутқаргин, дейишнинг нима кераги бор? Аллоҳ сенинг қўлингга талоқни бериб қўйибди. Бировни қарғаб, унга ёмонлик тилаб дуо қилишдан кўра, шундай номаъқул даражага етган бўлсанг ажраш, аёл ҳам кунини кўрсин. Демак, бир осон йўли туриб туриб, бировга ёмонликни ният қилиб дуо қилиш ҳам дуони қабул бўлмаслигига олиб келар экан.

Учинчиси - Яна бир одам бор экан бошқа бировга қарзга мол берган. Ўша қарзни ёзиб ҳам қўймаган, гувоҳ ҳам қилмаган. Молимни еб кетди, деб шикоят қилиб, дуоибад қилиб юрибди. Ахир шуни ёзиб қўйса бўлармиди?! Гувоҳ бўлса, гувоҳ билан бориб сўрайсан. Ёзиб қўйган бўлсанг, ёзганингни кўрсатиб, мана қарзингга имзо қўйгансан, бер дейсан. Яъни чорасини, тадбирини кўрмай қўйиб орқасидан дуо қилиш ўринсиз.

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#КУН_ҲИКМАТИ
Кунларнинг бирида сендан: Нега маҳзунсан? - деб сўрашса, тўғрисини айтгин:
- Истиғфор оз, Қуръон ташлаб қўйилган..

Али Тантовий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Зуҳо сураси

Моҳир ал-Муъақлий қироати

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Чорасизлик Аллоҳ таолoдан келган энг гўзал ишоратдир. Дуо вақти келганини англатади. Кўзингдан ёшлар сизилса, гўзал юзинг ғамгин бўлса, билгилки, Роббинг сени соғинибди, сени эшитишни хоҳлаяпти!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يَنْفَعُنِي حُبُّهُ عِنْدَكَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мени муҳаббатинг ила ва муҳаббати Сенинг даргоҳингда менга манфаат берадиган шахснинг муҳаббати ила ризқлантиргин».

Абдуллоҳ ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: «Аллоҳуммарзуқний ҳуббака, ва ҳубба ман йанфаъуний ҳуббуҳу ъиндака», дер эдилар».
(Термизий ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азизлар!

Хайрли тонг.

Аллоҳим барчамизга ушбу кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
- “Қалб аъзоларнинг подшоси, аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшоҳ яхши бўлса, аскарлари ҳам яхши, подшоҳ ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон бўлади” - дедилар.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ТАФАККУР

(ҳадиси қудсий)
"Эй Одам боласи! Сен Мен ҳоҳлагандай бўл. Мен ҳам сен ҳоҳлагандай бўламан.
Эй Одам боласи! Сен ҳам ҳоҳлайсан, Мен ҳам ҳоҳлайман. Агар сен Мен ҳоҳлаган нарсада Менга таслим бўлсанг, сен ҳоҳлаган нарсада Мен сенга кифоя қиламан. Агар Мен ҳоҳлаган нарсада Менга таслим бўлмасанг сен ҳоҳлаган нарсада сени чарчатаман. Сўнгра эса фақат Мен ҳоҳлаган нарса бўлади!".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
САОДАТ
  "Унга фақатгина сабр қилганларгина эришади!".
      Фуссилат сураси 35-оят.

   Ҳаётда ичида истакларингизни амалга оширадиган жини бор бўлган сеҳрли чироқ йўқ.
   Дунёда сизга аталган неъматлар бор. Бутун дунё қаршилик қилсада, у неъматлар сизники бўлади.
   Дунёда сиз маҳрум бўлишингиз керак бўлган неъматлар ҳам бор. Инсонлар ва жинлар бир бўлиб уни сизга топиб бермоқчи бўлишса ҳам топиб бера олишмайди.
   Битта муҳим дарс бор. Буни доим ёдингизда тутинг:
   "Сизда бор бўлган неъматларни кўп деб билинг. Маҳрумликни арзимас деб билинг. Уни ўтиб кетишига ишонинг. Қолгани елкангизга ортиб олган ғам ва хаёлий бахтдан бошқа нарса эмас.
   Қаноат қилинг, ана шунда рози бўласиз. Саодат қаноатнинг ёнидадир!".

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#БИЛАСИЗМИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- “Огоҳ бўлинглар, инсон танасида бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса, бутун тана яхши бўлади, бузилса бутун тана бузилади. Билинглар - ки у қалбдир”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БАРАКА

Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу:
- “Ё Расулуллоҳ, биз овқат есак тўймаймиз” - деди.
- “Балки сизлар алоҳида, якка - якка ҳолда овқатланарсизлар?” - дедилар.
- Ҳа” - дейишди (саҳобалар).
- “Таомингиз атрофида жамланиб, Аллоҳнинг номини зикр
қилинглар, (шунда) таомингизга барака берилади” - дедилар.
(Ибн Можа ривояти).

ТУШЛИК ҚИЛАЁТГАНЛАРГА ЁҚИМЛИ ИШТАҲА! ☺️
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Солиҳлар_гулшани

Мустажаб дуо

Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир: «Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди. «Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб. У шундай деди: «Аллоҳим, Сендан сўрайман. Сен барча мулкнинг Соҳибисан, ҳар бир нарсага Қодирсан, Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади», деб дуо қил». Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди».

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat