IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
383 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Мусохон домла Аббаситдиновга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🕌 Жаноза бугун пешин намозидан сўнг "Маҳдум эшон" масжидида ўқилади.

📍Манзил

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#ТАФАККУР

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
- Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Сабаби недир? - деб сўрабди.
Шайх:
- Ота-онанг борми?
- Ха, бор. Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт.
Шайх кулиб:
- Мен сенга ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? - деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, деб нима учун дуолари ижобат бўлмаётгани англаб шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетган экан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#tafakkur

Аллоҳга қочинг

Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).
Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади. Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
МЎЪМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР!
  Динимни яхши кўраман.
    Турли диёрлардаги кишилар қалбини жамлагани учун, узоқ масофалардаги инсонларни бирлаштиргани учун яхши кўраман.
   Намознинг биринчи сафида туриб ўзим танимаган инсонлар ҳақида дуо қиламан.
   Исмини, шаклини, ёшини, миллатини билмаганим инсонлар тақдиридан хавфда юраман. Диним қалбимни ҳаракатлантиради уларга нисбатан.
   Улар менинг акам-укам. Шу етади. Уларнинг мусибати менинг мусибатим. Қалбим оғриғи мен билан...
   "Бизни ҳидоятга бошла", "Бизга ато қил", "Бизни мағфират қил" жумлалари қуръонда нега кўплик шаклида келганини англагандекман.
   Биз баримиз бир танамиз. Ажралмас руҳмиз азизларим!

Abdulqodir_Polvonov

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МАҚОЛА

ҚЎШНИЧИЛИК АЛОҚАЛАРИ.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Наманган тумани “Умарбой хожи”
жоме масжид имом хатиби
Қўчқаров Нозиржон


➡️➡️ Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#MAQOLA

TINCHLIK VA XOTIRJAMLIK – ULUG‘ NE’MAT!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Abrorho’ja Rashidov,
Chortoq tumani “Abu Bakr Siddiq” jome masjidi imom xatibi


➡️➡️ Batafsil

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Forwarded from Muslim.uz
#ЭСЛАТМА

Имом-хатиблар томонидан фуқароларни қабул қилиш куни ўтказилади!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тўрақўрғон туманида фаолият олиб бораётган барча масжидларда ЧОРШАНБА куни "Фуқароларни қабул қилиш куни"  бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан эртага, 29 ноябрь куни имом-хатибларимиз бошчилигида фуқароларни мурожаатлари юзасидан қабул бўлиб ўтади.

🔘 Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

▫️Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
رَبِّ أَعِنِّي وَلَا تُعِنْ عَلَيَّ، وَانْصُرْنِي وَلَا تَنْصُرْ عَلَيَّ، وَامْكُرْ لِي وَلَا تَمْكُرْ عَلَيَّ، وَاهْدِنِي وَيَسِّرِ الهُدَى لِي، وَانْصُرْنِي عَلَى مَنْ بَغَى عَلَيَّ

Дуонинг маъноси:
«Роббим, менга ёрдам бергин. Менга қарши ёрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Робби аъинний ва лаа туъин ъалаййа, вансурний ва лаа тансур ъалаййа, вамкур лий ва лаа тамкур ъалаййа, ваҳдиний ва йассирил ҳудаа лий, вансурний ъалаа ман бағо ъалаййа», дер эдилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ДУО

«Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу куннинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу куннинг ёмонлигидан ва ундан кейинги куннинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, ёмон қаришликдан ва ёмон кибрликдан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман»

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​🍃🌸Биласизми?
Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!

🍃🌸Биласизми?
Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!

🍃🌸Яна шуниям биласизми? Сиз жудаям омадлисиз. Яқинларингиз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!

🍃🌸Лекин Сиз буни билмайсиз. Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, менинг яқинларим орасида СИЗ борсиз
!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»
ни кўп айт. («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
❗️Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст
бўлмайдиган тўртта нарса:

1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.
Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалол
жуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синов дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Қуръонга_муҳаббат

«Огоҳ бўл! Сени Қуръондан тўсиш учун шайтоннинг ишлатадиган ҳийлалари кўп. Ҳаттоки, «Қуръонга амал қилмаяпсан», дея қўрқитиб бўлса ҳам, Уни тарк қилишинг учун ҳаракат қилади».

Шайх Аввиз ал-Жамилий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МАҚОЛА

ЁЛҒОНДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Сохибжон Камолов,
Мингбулоқ тумани “Мулла Тожи Аҳмад” жоме
масжиди имом-ноиби

➡️➡️ Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Audio
#Audio
#Raddiya

#Mavzu: Imomga ergashuvchining qiroati

Abdulloxon domla Samatov,
Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan shahar bosh imom-xatibi


🌐Saytdan tinglash

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#tafakkur

Нега ўзингизни қийнайсиз?

Инсониятнинг хатоларидан бири бу
– узоқ келажакнинг оғир юкини бугунги кунга қўшиш ва ҳаётини қийинлаштиришдир.
Киши хаёл сура бошласа, унинг фикрлари ниҳоясиз чегараларга тарқалади. Гумон ва васвасалар бу эрк берилган фикрларни жуда тез эгаллайди ҳамда оғир ташвишлар ва хавотирли ўйлар томон етаклайди. Шундай экан, нега кераксиз хаёлларга берилиб, қайғу билан ўзингизни қийнайсиз? Бугунингиз чегарасида яшанг. Мана шу сиз учун энг мос ва тўғри услубдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким кўнгли хотиржам, бадани офиятда ва ҳузурида бир кунлик озуқаси бор бўлган ҳолида тонг оттирса, худди дунё унинг қўлида жамлангандек бўлибди” (Имом Термизий ривояти).
Агар сизда мана шу неъматлар бўлса, демак, сиз бутун дунёга эгасиз. Шундай экан, уларни кичик санаманг.
Тинчлик, саломатлик ва кунлик озиқ-овқат порлоқ ақлга хотиржам ва тўғри ўйлашни ҳадя этади. Натижада у бир шахснинг ҳаёти майли, ҳатто тарих ғилдирагини ўзгартириб юборадиган ғоялар топиши мумкин бўлади. Аслида, бу кичик кўринган неъматлар ўз соҳибига мукаммал фойда олинадиган вақт, юраётган йўлида мунтазамлик, қийинчилик ва ғовлардан дам олиш учун фурсат тақдим этади.
Иброҳим Халилуллоҳ алайҳиссалом тонгда бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим! Яратганинг бу янги кунни сенга ибодат қилишим ила бошлат. Уни мен учун мағфират ва розилигинг билан тугат. Унда мени Ўзинг қабул қиладиган яхшиликлар билан ризқлантир. Улар ила мени покла ва куч-қувватли қил. Қилган гуноҳларимни мағфират эт. Албатта Сен ўта мағфиратли, раҳмли, барчага яхшиликни раво кўрувчи ва кўплаб неъматларни ато этувчи Зотсан”. У зот айтардилар: “Ким тонг оттирганда шу дуони айтса, батаҳқиқ, бугуннинг шукрини адо этибди”.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
КУЁВ ТАНЛАШ

Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусийқўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси: “Во ажабо! Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат сўраяпсанми?!” дебди. Нуҳ: “Менга маслаҳат керак-да”, дебди.Мажусий: “Форс подшоҳи Кисро мол-дунёни танлар эди. Рум подшоҳи Қайсар гўзалликни танлар эди. Араб раислари насл-насабни танлар эди. Сизларнинг йўлбошчингиз Муҳаммад динни танлар эди. Кимга эргашишни ўзинг танла”, дебди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ОДОБДАН ЮКСАК МУҲАББАТ ЙЎҚ

«Эй инсонлар! Тадбирдек ҳаёт йўқ. Азият етказишдан тийилишдек тақво йўқ. Одобдан юксак муҳаббат йўқ. Тавбадек шафоат қилувчи йўқ. Илмдек ибодат йўқ. Аллоҳдан қўрқишдек салоту саловот йўқ. Сабр каби ғалаба, тавфиқ каби саодат йўқ. Ақлдан чиройлироқ зийнат, ҳилмдан меҳрибонроқ ҳамроҳ йўқ.
Эй Одам фарзанди! Ибодатимга машғул бўл, қалбингни бойликдан тўлдираман, ризқингга барака бераман, роҳатни жисмингга жойлайман. Мени зикр қилишдан ғофил бўлма! Ғафлатда қолсанг, қалбингни қашшоқликка, баданингни чарчоғу машаққатга, кўкрагингни ғамга тўлдираман. Агар умрингдан қолганини кўрганингда бундан буён орзу-ҳавас қилмаган бўлардинг.
Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим туфайли фарзларимни адо қилдинг. Берган ризқим билан Менга итоатсизлик қилишга куч топдинг. Хоҳишим туфайли хоҳлаган нарсангни хоҳладинг. Иродам туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!»

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Ⓜ️ fitratuz

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat